Мукоплант
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Мукоплант с плющом сироп от кашля по 100 мл (флакон)»
1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1.545 мг печак барглари қуруқ экстракти (Hedera helix L. folium);
ёрдамчи моддалар: калий сорбат, гидроксиэтилцеллюлоза, «қора қорағат» SD (652281) ароматизатори, суюқ мальтитол (Е 965), лимон кислотаси, тозаланган сув.
Жигарранг-сариқ, қора қорағат ўзига хос хидли бўлган бироз хира эритма.
Сироп.
Йўтал ва шамоллашда қўлланадиган воситалар. Балғам кўчирувчи восита. Оддий печак барглари. АТХ коди: R05C.
Фармакодинамикаси
Мукоплант сиропи печакли йўталга қарши ўсимлик дори препарат булиб, таркибида гликозид сапонинлар мавжуд, улар балғам кўчирувчи, йўталга қарши ва спазмолитик таъсири кўрсатади. Балғамнинг қовушкоклигини камайтиради ва унинг ажралиб чикишини енгиллаштиради. Таъсир механизми номаълум.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган.
Балғамли йўталда балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади. Юқори нафас йўллари ва ўпкаларнинг яллиғланиш касалликларида симптоматик даволаш учун қўлланилади.
Ичига қабул қилиш учун қўлланилади:
- 2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга 10 мл дан кунига 2 марта (печак барглари қуруқ экстракти 30,80 мг кундузги дозага мувофик);
- 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 15 мл дан кунига 2 марта (печак барглари қуруқ экстракти 46,20 мг кундузги дозага мувофик);
- катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 15 мл дан кунига 3 марта (печак барглари қуруқ экстракти 69,30 мг кундузги дозага мувофик).
Тўғри дозалаш учун ўлчов стаканчасини қўллаш керак.
Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда маълумотлар йўклиги туфайли дозалаш бўйича тавсиялар эхтимоли кам. Печак экстракти бўлган йўталга қарши сиропни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашинг.
Печак экстракти бўлган йўталга қарши сиропни суюлтирмасдан қабул қилиш керак, кофеин сакламайдиган етарлича миқдордаги сув ёки илик ичимлик билан қабул килиш тавсия этилади.
Агар симптомлар бир хафтадан кўп вақт давомида кузатилса ушбу препаратни қўллаш бўйича шифокорга маслахат учун мурожаат қилиш керак.
Тез-тезлиги номаълум:
- меъда-ичак реакцияси (кўнгил айниши, қусиш, диарея);
- аллергик реакциялар (эшакеми, терида тошма, хансираш, анафилактик реакциялар).
Аралий оиласи ўсимлиги фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда.
2 ёшгача бўлган болаларга секретолитик препаратлар қабул қилганда респиратор симптомларни умумий хавфи зўрайиши туфайли қўллаш мумкин эмас.
Бошка дорилар билан ўзаро таъсирлар маълум эмас.
2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларда узоқ ёки зўрайиб борувчи йўтал даволашдан олдин тиббий диагностикани талаб килади.
Агар хансираш, иситма ёки йирингли балғам пайдо бўлса шифокорга маслахат учун мурожаат килиш керак.
Кодеин ёки декстрометорфан йўталга қарши восита бир вақтда қўллаш тиббий маслахатсиз тавсия этилмайди.
Гастрит ёки меъда-ичак яраси бўлган пациентларга эхтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Мукоплант сиропи печакли йўталга карши суюқ мальтитол саклайди. 10 мл сироп 4 г суюқ мальтит саклайди, у 0,3 НБ мувофиқдир. Буни кандли диабети бўлган одамларга эътиборга олиш керак. Калорияси 2,3 ккал/г суюк мальтит ташкил килади.
Суюқ мальтит енгил сурги самарасига эга.
Кам наслий фруктозани ўзлаштира олмаслиги бўлган пациентларга бу препаратни қабул килмаслик керак.
Агар сиз ушбу дори воситасини қўллашни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборган дозани ўрнини босиш учун икки баробар дозани қабул қилманг.
Агар сизда бу дорини қўллаш бўйича қўшимча саволлар бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Болалар
2 ёшгача бўлган болаларга қўлланилмасин.
Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Тадкикотлар йўқлиги туфайли бу препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Мукоплант йўталга қарши печакли сироп автомобилни бошкариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Тавсия этилган дозадан кўпрогини кабул қилганда (бир дозадан уч баравар кўп) кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки ҳаяжонли қўзгалувчанлик чакириши мумкин. Шифокорга мурожат килиш зарур, керакли даволашини тавсия килиш учун.
4 ёшли боланинг бир холати хақида 1,8 г печах баргларини бехосдан қабул килгани хакида (печак экстракти бўлган йўталга қарши сиропни 195 мл мувофик), ва бунда тажаввузкорлик ва диарея кузатилгани аникланган.
Сироп 100 мл ёки 250 мл дан шиша флаконларда. 1 флакондан полпропилендан ўлчов қалпоқчаси ва тиббиётда қўлланилишига доир йириқномаси билан бирга картон қутида.
Сотувда хамма хажмлилари хам бўлмаслиги мумкин.
Оригинал ўрамда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати 6 хафта.
Рецептсиз.
«Dr.Theiss Naturwaren GmbH»
66424 Хомбург, Мишленштрассе 10, Германия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Мукоплант с плющом сироп от кашля по 100 мл (флакон) | 51 300 so'm |