Facebook Pixel Code

Nifekard

Tovarlar: 1
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Nifekard XL plyonka bilan qoplangan planshetlar, 30 mg №30 nazorat ostida chiqariladi (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nifekard XL plyonka bilan qoplangan planshetlar, 30 mg №30 nazorat ostida chiqariladi (3 blister x 10 tabletka)»

Ажралиб чиқиши назорат қилинадиган, плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 30 мг ёки 60 мг нифедипин;

ёрдамчи моддалар: повидон, натрий лаурилсульфати, гипромеллоза, Лудипресс® (лактоза моногидрати, повидон ва кросповидон аралашмаси), тальк, магний стеарати,

қобиғи: гипромеллоза фталати, триэтилцитрат, гипромеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, полиэтиленгликоль 400, тальк, титан диоксиди (E171), темир (II) оксиди (E172).

Оч жигарранг-сариқ рангдан оч жигарранг-тўқ сариқ ранггача бўлган думалоқ, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида «NDP 30» бостирилган ёзуви бўлган 30 мг ли таблеткалар. Таблетка сирти нотекис ва ғадир-будур бўлишига йўл қўйилади.

Оч жигарранг-сариқ рангдан оч жигарранг-тўқ сариқ ранггача бўлган думалоқ, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида «NDP 60» бостирилган ёзуви бўлган 60 мг ли таблеткалар. Таблетка сирти нотекис ва ғадир-будур бўлишига йўл қўйилади.

Ажралиб чиқиши назорат қилинадиган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Асосан томирларга таъсир этувчи кальций каналларининг селектив блокаторлари, дигидропиридин ҳосилалари. АТХ коди: С08СА05.

Фармакодинамикаси

Нифедипин 1,4-дигидропиридин типидаги кальций каналлари блокаторлари. У периферик томир қаршилигини камайтиради ва оқибатда артериал босимни пасайтиради. Нифедипин миокарднинг нормал ҳудудларида ҳам, ишемик ҳудудларида ҳам йирик коронар артерияларни ва артериолаларни кенгайтиради, шунингдек коронар артерияларнинг спазмини яққол пасайтиради. Нифедипин миокардни кислород билан таъминлашни кўпайтиради, стенокардияни даволашда унинг самарадорлиги ана шундан келиб чиқади.

Фармакокинетикаси

Нифедипин ичга қабул қилинганидан кейин тез ва деярли тўлиқ (> 90%) сўрилади. Биокираолишлиги тахминан 86% ни ташкил этади.

Фаол моддани ажралиб чиқиши узайтирилганлиги ҳисобига Нифекард ХЛ биринчи доза қабул қилинганидан кейин тахминан 6 соатдан сўнг платога чиқиш билан нифедипиннинг плазмали концентрациясини назорат остидаги босқичма-босқич ошишини таъминлайди. Кейинги дозалар 24 соатлик интервал билан қабул қилинганидан кейин плазмали концентрация плато даражасида минимал ўзгаришлар билан сақлаб турилади.

Нифедипинни плазма оқсиллари билан боғланиши концентрацияга боғлиқ ва 9298% чегарасида ўзгариб туради. Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда оқсиллар билан боғланиши камайиши мумкин.

Нифедипин кўпроқ даражада жигарда метаболизмга учрайди. Метаболитлар нофаол, сувда яхши эрувчан бўлади ва юборилган дозанинг 60% дан 80% гачасини ташкил этган ҳолда ўзгармаган нифедипинни жуда оз миқдорлари билан бирга сийдик билан чиқарилади. Нифедипиннинг қолган қисми сафро билан метаболитлар шаклида аҳлат билан чиқарилади. Нифедипинни фармакокинетикаси буйрак фаолиятини бузилиш даражасига камроқ боғлиқ.

Жигар ва буйрак фаолияти нормал бўлганида нифедипинни плазмадан ярим чиқарилиш даври 2 соатдан 5 соатгачани (стандарт дори шаклларида) ташкил этади.

Нифедипинни катта қисми сийдик билан чиқарилади. Нифедипин гемодиализ ва гемосорбция билан деярли ажратилмайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Фармакокинетикаси фарқ қилмайди. Демак, буйрак фаолиятини бузилишларида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Жигар фаолиятини бузилишида

Препаратнинг ярим чиқарилиш даври сезиларли даражада кўпаяди, умумий клиренси эса пасаяди. Жигар циррози бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври 7 соатгача кўпайиши ҳақида хабар берилган.

Болалар

Нифедипин антигипертензив самаранинамоён қилади, аммо тавсия этиладиган доза, узоқ муддат қўлланганида хавфсизлиги юрак-қон томир тизими ҳолатига таъсири ҳамон аниқланмаган. Болалар учун дозалаш шакли мавжуд эмас.

Нифекард ХЛ катта ёшдаги пациентларда:

  • артериал гипертензияни (узоқ вақт давомида);
  • стабил зўриқиш стенокардиясини, вазоспастик стенокардияни даволаш учун қўлланилади.

Дозалари

Доза индивидуал равишда ҳолатнинг оғирлик даражасига ва даволашга нисбатан пациентнинг жавоб реакциясига боғлиқ ҳолда белгиланади.

Аниқ касаллик турига боғлиқ ҳолда тавсия этиладиган доза босқичма-босқич танланади.

Одатдаги бошланғич доза 30 мг нифедипинни ташкил этади.

Агар бошқача доза назарда тутилмаган бўлса, катталар учун доза суткада бир марта 30 мг ёки 60 мг дан 1 таблеткани ташкил этади. Касалликнинг оғирлик даражасига ва даволашга нисбатан пациентнинг жавобига боғлиқ ҳолда суткалик доза аста-секин 90 мг гача оширилиши мумкин.

Кекса пациентлар

Нифедипин фармакокинетикаси ёш улғайган сари ўзгаради, шунинг учун кекса пациентларга самарани бир маромда сақлаб турувчи кичик дозалар талаб қилиниши мумкин.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини синчковлик билан назорат қилиш, оғир ҳолларда эса дозани камайтириш талаб этилади («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Бош мия қон томирларининг оғир касалликлари бўлган пациентлар

Паст дозалардан фойдаланиш лозим.

Болалар

18 ёшгача бўлган болаларда нифедипин билан даволаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилинади. Препаратни овқатдан олдин ёки кейин қабул қилиш лозим. Таблеткалар бутунлигича етарли миқдордаги суюқлик (масалан бир стакан сув) билан ютилади.

Препаратни грейпфрут шарбати билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Таблеткаларни 24 соатлик интервал билан, яъни ҳар доим сутканинг айнан бир вақтида, имкон қадар нонуштадан ярим соат олдин қабул қилиш лозим. Овқатни бир вақтда қабул қилиш препарат сўрилишини секинлаштиради, аммо камайтирмайди. Препаратни ёғ миқдори юқори бўлган овқатни қабул қилгандан кейин дарҳол қабул қилиш плазмада энг юқори концентрацияси ошишига олиб келиши мумкин.

Узоқ муддат давомида препаратнинг таъсирини таъминлаш ва қон плазмасида максимал концентрацияси ошишини олдини олиш учун таблеткани ҳар доим синдирмай бутунлигича ютиш лозим.

Даволаш давомийлиги даволовчи шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя самараларни баҳолаш уларнинг юзага келиш тез-тезлиги ҳақида қуйидаги маълумотларга асосланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: лейкопения, анемия, тромбоцитопения, тромбоцитопеник пурпура; жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: аллергик реакциялар, аллергик шишлар/ангионевротик шиш (шу жумладан ҳиқидоқ шиши1), қичима, экзема; кам ҳолларда: эшакеми; тез-тезлиги номаълум: анафилактик/анафилактоид реакциялар.

Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: гипергликемия.

Руҳий бузилишлар

Тез-тез эмас: қўрқув ҳисси, уйқуни бузилиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: бош оғриғи; тез-тез: бош айланиши, онгни хиралашуви, ҳолсизлик; тез-тез эмас: мигрен, тремор, парестезия/дизестезия, уйқучанлик, чарчоқлик, асабийлик; тез-тезлиги номаълум: гипестезия.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: кўришни бузилиши; тез-тезлиги номаълум: кўзни ачишиши.

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез: пальпитация; тез-тез эмас: тахикардия, кўкракда оғриқ (стенокардия2); жуда кам ҳолларда: миокард инфаркти2.

Қон томирлари томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: шишлар; тез-тез: вазодилатация; тез-тез эмас: гипотония, синкопал ҳолатлар.

Нафас йўллари тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: бурундан қон кетиш, бурун битиши, диспноэ.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: қабзият, кўнгил айниши; тез-тез эмас: қоринда оғриқ, диспепсия, метеоризм, оғиз қуриши; кам ҳолларда: милкларнинг гиперплазияси, анорексия, тўйиб кетиш ҳисси, кекириш; тез-тезлиги номаълум: қусиш, эзофагит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: жигар ферментларини транзитор ошиши; кам ҳолларда: сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез: эритромелалгия, айниқса даволаш бошланишида, кучли терлаш; тез-тез эмас: эритема; кам ҳолларда: фотосезувчанлик аллергик реакциялари, пурпура; жуда кам ҳолларда: эксфолиатив дерматит; тез-тезлиги номаълум: токсик эпидермал некролиз.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: мушак спазмлари, бўғимларни шишиши, миалгия; тез-тезлиги номаълум: артралгия.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: полиурия, дизурия, буйрак етишмовчилигида буйрак фаолияти вақтинча ёмонлашиши мумкин.

Репродуктив тизим ва кўкрак бези томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: эректил дисфункция; кам ҳолларда: препаратни қўллаш бекор қилинганидан кейин қайтувчан гинекомастия.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар

Тез-тез: умумий ҳолсизлик; тез-тез эмас: носпецифик оғриқлар, қалтираш.

ҳаёт учун хавфли жараёнга олиб келиши мумкин.

гоҳида, айниқса даволашни бошида стенокардия хуружларига олиб келиши мумкин, стенокардияси мавжуд бўлган пациентларда эса хуружларни тез-тез юз бериши, уларни узоқ давом этиши ва оғирлик даражаси кучайиши кузатилиши мумкин.

Айрим ҳолларда инфаркт юзага келиши баён қилинган. Хавфли гипертензияси ва гиповолемияси бўлган, диализда бўлган пациентларда вазодилатация сабабли қон босимининг сезиларли равишда пасайиши юз бериши мумкин.

  • препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
  • кардиоген шок;
  • ўткир миокард инфаркти (биринчи 4 ҳафтада);
  • ностабил стенокардия;
  • клиник жиҳатдан аҳамиятли аортал стеноз;
  • ҳомиладорликнинг биринчи 20 ҳафтасида ва эмизиш даврида;
  • бир вақтда рифампицин қабул қилинганда қўллаш мумкин эмас.

Нифедипинга таъсир этувчи моддалар

Нифедипиннинг метаболизми асосан жигарда ва ичакнинг шиллиқ қаватида локализацияланадиган P450 цитохроми тизимининг CYP3A4 изоферменти воситасида амалга оширилади. Ушбу фермент тизимини ингибиция ёки индукция қилувчи моддалар нифедипинни жигар орқали (перорал қабул қилинганида) биринчи ўтишига ҳам, унинг клиренсига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Нифедипинни қуйидаги препаратлар билан бирга қўлланганида дорилар билан ўзаро таъсирининг кучи ва давомийлигини эътиборга олиш лозим.

Р450 3A4 цитохромини индукция қилувчи моддалар

Рифампицин CYP3A4 нинг юқори фаолликдаги индуктори бўлиб ҳисобланади. Рифампицин билан бир вақтда қўлланганида нифедипиннинг биокираолишлиги сезиларли равишда камаяди, бунинг ҳисобига унинг самарадорлиги ҳам пасаяди. Шунинг учун нифедипинни рифампицин билан комбинацияда қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).

Фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал

Фенитоин CYP3A4 ферментини индукция қилади. Фенитоин билан бирга қўлланганида нифедипинни биокираолишлиги пасаяди, бу унинг самарадорлигини сусайтиради. Ушбу препаратлар бир вақтда қўлланганида нифедипинга клиник реакцияни назорат қилиш ва зарурат бўлганида унинг дозасини кўпайтириш лозим. Агар ушбу препаратлар билан биргаликда даволаш фонида нифедипин дозасини кўпайтириш талаб этилса, у ҳолда фенитоинни қўллаш бекор қилинганида нифедипин дозасини пасайтиришни назарда тутиш лозим. Нифедипин ва карбамазепин ёки фенобарбитал ўртасида ўзаро таъсирлашиш мумкинлигига доир расмий тадқиқотлар ўтказилмаган. Ушбу ҳар иккала препарат ферментлар индукцияси оқибатида кальций каналларининг тузилиши жиҳатдан яқин бўлган блокатори нимодипинни плазмали концентрациясини пасайтириши туфайли, шунингдек нифедипинни самарадорлиги пасайгани ҳолда унинг плазмали концентрациясини пасайишини ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Р450 3A4 цитохромни ингибиция қилувчи моддалар

CYP3A4 ферментининг маълум ингибиторларини бир вақтда қўллаш қон плазмасида нифедипин концентрациясини ошишига олиб келади. Артериал қон босимини назорат қилиш ва зарурат бўлганида нифедипин дозасини пасайтириш лозим («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Маълумки, макролид антибиотиклар (масалан, эритромицин, аммо азитромицин эмас у CYP3A4 фаоллигини сўндирмайди), ОИТВ-протеаза ингибиторлари (масалан, ампренавир, индинавир, нелфинавир, ритонавир ва саквинавир), замбуруғларга қарши азол препаратлари (масалан, кетоконазол, итраконазол, флуконазол), флуоксетин, нефазодон бошқа препаратларнинг Р450 3А4 цитохром томонидан амалга ошириладиган метаболизмини ингибиция қилади. Шунинг учун ушбу гуруҳдаги ҳар қандай препаратни нифедипин билан бир вақтда буюрилганида нифедипин плазма концентрацияларини сезиларли ошиши мумкинлигини истисно этиб бўлмайди («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Хинупристин/далфопристинни нифедипин билан бир вақтда буюрилиши нифедипин плазма концентрацияларини ошишига олиб келиши мумкин.

Нифедипин ва вальпроат кислотаси ўртасида дориларнинг ўзаро таъсири мумкинлигини ўрганиш бўйича расмий клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Вальпроат кислотаси ферментлар фаоллигини сўндириши оқибатида кальций каналларининг тузилмавий жиҳатдан яқин блокатори бўлган нимодипинни плазмали концентрациясини ошириши исботлангани туфайли, шунингдек нифедипинни плазмали концентрациясини ошишини ва унинг самарадорлигини ошишини ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Р450 3А4 цитохроми фаоллигини сўндириш қобилияти сабабли циметидин нифедипинни плазмали концентрациясини оширади ва унинг антигипертензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Нифедипинга таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бошқа препаратлар

Цизаприд: цизаприд ва нифедипинни бир вақтда қабул қилиш нифедипинни плазмали концентрациялари ошишига олиб келиши мумкин.

Дилтиазем нифедипин клиренсини пасайтиради, ҳамда бунинг оқибатида унинг плазмадаги даражаларини оширади. Ушбу препаратлар бирга қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, нифедипин дозасини пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

Циклоспорин: нифедипин билан бирга қўллаш унинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.

Нифедипинга бошқа препаратларнинг таъсири

Гипотензив препаратлар. Нифедипин диуретиклар, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (АТ-1 кичик типидаги), кальций каналларининг бошқа блокаторлари, альфа-адреноблокаторлари, ФДЭ5 ингибиторлари, альфа-метилдоп каби биргаликда қўлланувчи гипертензияга қарши препаратларнинг гипотензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Нифедипинни бета-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида пациентни синчковлик билан кузатиш талаб этилади, чунки қатор ҳолларда юрак етишмовчилиги оғирлашган.

Дигоксин. Бир вақтда қўлланганида нифедипин дигоксин клиренсини пасайтириши ҳамда бунинг оқибатида унинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. Шунинг учун эҳтиёткорлик чораси сифатида дигоксин дозасини ошириб юборилиши белгилари пайдо бўлишини кузатиш зарур ва зарурат бўлганида дигоксин дозасига унинг плазмадаги концентрациясини инобатга олган ҳолда тузатиш киритиш лозим.

Хинидин. Хинидин бир вақтда қўлланганида қатор ҳолларда унинг қондаги концентрациясини пасайиши кузатилган. Шунинг учун хинидин билан даволаш фонида нифедипинни буюришда ёки уни қўллашни бекор қилишда қон плазмасида хинидин даражасини назорат қилиш ва зарурат бўлганида хинидин дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади. Нифедипин билан даволашга хинидин қўшилганида артериал қон босимини синчковлик билан назорат қилиш лозим. Зарурат бўлганида нифедипин дозаси пасайтирилади.

Такролимус Р450 3А4 цитохроми тизими таъсири остида метаболизмга учрайди. Сўнгги маълумотлар нифедипин ва такролимус бир вақтда қўлланганида такролимус дозаси алоҳида ҳолларда пасайиши мумкинлигини кўрсатади. Нифедипин билан бир вақтда қўлланганида такролимусни плазмадаги концентрациясини назорат қилиш ва зарурат бўлганида унинг дозасини пасайтириш лозим.

Винкристин. Винкристинни чиқарилиши пасаяди. Унинг дозасини камайтириш зарур.

Магний сульфати. Нифедипин магний сульфатини вена ичига юборилиши билан бир вақтда қўлланганида артериал қон босими бирданига тушиб кетиши мумкинлиги сабабли уни синчковлик билан назорат қилиш зарур, чунки бу онага ҳам, ҳомилага ҳам зарар келтириши мумкин.

Цефалоспоринлар. Цефалоспоринларнинг плазмадаги даражалари ошади.

Фенитоин. Нифедипин фенитоин метаболизмини секинлаштириши ва унинг токсиклиги намоён бўлишини қўллаб-қувватлаши мумкин. Фенитоин билан даволаш фонида нифедипин буюрилганида қон плазмасида фенитоин концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади.

Нитратлар. Нитратлар билан бирга қўлланганида уларнинг синергизмини инобатга олиш зарур.

Теофиллин. Бир вақтда қўлланганида нифедипин теофиллиннинг плазмадаги концентрациясини оширади.

Фентанил. Фентанилни нифедипин билан бир вақтда қўлланилиши оғир артериал гипотензияни юзага келтириши мумкин, шунинг учун фентанил юборилишидан камида 36 соат олдин нифедипинни қўллашни бекор қилиш (имкон қадар) тавсия этилади.

Ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

Нифедипинни қўллаш сийдикда ванилил бодом кислотаси миқдорини спектрофотометрик ўлчашларнинг ёлғон юқори натижаларига олиб келиши мумкин, шунинг учун аниқлашнинг бошқа усулларидан (масалан, ВЭЖХ усулидан) фойдаланиш лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзаро таъсири

Грейпфрут шарбати CYP3A4 ферментини ингибиция қилади. Шарбат билан бир вақтда қабул қилинганида қон плазмасида нифедипин концентрациясини ошишига ва унинг таъсирини узайтиришга олиб келади. Грейпфрут шарбати мунтазам истеъмол қилинганида мазкур таъсир яна 3 сутка давомида сақланиши мумкин. Нифедипин билан даволаш вақтида овқатга грейпфрутларни ёки грейпфрут шарбатини қўшишдан сақланиш лозим («Қўллаш усули ва дозалари»га қаранг).

Артериал гипотензияда препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки артериал босимни янада ҳам кўп пасайиши хавфи мавжуд. Агар систолик артериал босим (АБ) 90 мм сим. уст. дан паст бўлса, даволашни бошлаш керак эмас ёки тўхтатиш лозим.

Юрак чап қоринчасини систолик дисфункциясидан келиб чиқадиган яққол намоён бўлувчи юрак етишмовчилигида препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Юрак чап қоринчасидан чиқариладиган фракцияси 30% дан кам бўлган пациентларда кальций каналлари антагонистларини қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни обструктив кардиомиопатияси бўлган пациентларга қўллаб бўлмайди. Коронар артерияларни оғир обструктив зарарланишида нифедипинни қабул қилиш стенокардия хуружлари тез-тезлигини, оғирлигини ва давомийлигини (кам ҳолларда бўлса-да) ошириши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни буюриш бекор қилинади.

Хавфли артериал гипертензияда ва гиповолемияда гемодиализда бўлган пациентларда артериал босим бирданига пасайиб кетиши мумкин, бу эса вазодилатация натижасидир.

Нифедипин P450 цитохром тизимидаги 3A4 ферменти билан метаболизмга учрайди. Ушбу ферментни ингибиция ёки индукция қилувчи препаратлар нифедипинни жигар орқали биринчи марта ўтишига ҳам, унинг клиренсига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин («Дориларнинг ўзаро таъсири» га қаранг).

Нифедипинни қўллаш сийдикда ванилил бодом кислотаси миқдорини спектрофотометрик ўлчашларини сохта ошиши натижаларига олиб келиши мумкин, шунинг учун аниқлашнинг бошқа усулларидан (масалан, ВЭЖХ усулидан) фойдаланиш лозим.

Жигар етишмовчилигида қўлланилиши

Оғир жигар етишмовчилигида пациентлар ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш зарур. Гоҳида дозани пасайтириш талаб қилинади («Қўллаш усули ва дозалари» га қаранг).

Қандли диабетда қўлланилиши

Нифекард ХЛ ни буюрилиши гипогликемик терапияга тузатиш киритишни талаб қилиши мумкин. Гипергликемия эҳтимол қилинган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Бош мия қон томирларининг оғир касалликларида қўлланилиши

Паст дозалардан фойдаланиш лозим.

Ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумот

Препарат лактоза моногидратини сақлайди, шунинг учун уни галактозани ҳазм қила олмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси синдроми каби кам учрайдиган ирсий патологияси бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Фертиллик

Экстракорпорал уруғлантиришда такрорий муваффақиятсизликка учраганда ва бошқа сабаблар мавжуд бўлмаганида Нифекард ХЛ каби кальций антагонистларини қабул қилиш бунга сабаб бўлиши мумкин, чунки улар сперматозоидлар бошчасида қайтар биокимёвий ўзгаришларни келтириб чиқарган ҳолда сперма фаолиятини бузиши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида

Нифекард ХЛ ни ҳомиладорликнинг биринчи 20 ҳафтасида қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» га қаранг).

Препаратни ҳомилага ёки янги туғилган чақалоққа салбий таъсирини истисно қилиш учун мавжуд маълумотлар етарли эмас, шунинг учун препаратни ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан кейин ушбу даврда қўллаш фақат келтирадиган фойда хавфдан сезиларли даражада ортиқ бўлганида ва даволашнинг бошқа вариантларини қўллаш мумкин бўлмаганида ҳамда самарасиз бўлганида ўринлидир.

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан кейин Нифекард ХЛ препаратини фақат стационар шароитда тегишли кузатув остида (онада артериал қон босимини назорат қилган ва ҳомиланинг ҳаёти устидан доимий назорат қилган ҳолда) қабул қилиш лозим.

Эмизиш

Нифедипин кўкрак сутида чиқарилади. Агар эмизиш даврида Нифекард ХЛ билан даволаш зарурати юзага келса, эмизишни тўхтатиш лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратга нисбатан реакциялар интенсивлиги бўйича ҳар хил одамларда сезиларли равишда фарқланади ва транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузиши мумкин. Даволашни бошланишида, препарат алмаштирилганида ва алкоголь билан бирга қабул қилинганида реакцияларни ривожланиш эҳтимоли айниқса юқори бўлади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Нифедипин билан оғир заҳарланишда қуйидаги симптомлар бўлиши мумкин: комага олиб келувчи онгни зўриқиши, артериал қон босимни пасайиши, тахикардия ёки брадикардия тури бўйича аритмиялар, гипергликемия, метаболик ацидоз, гипоксия, ўпка шиши оқибатидаги кардиоген шок.

Даволашнинг асосий вазифаси бўлиб препаратнинг таъсир этувчи моддасини чиқариш ва гемодинамик барқарорликни тиклаш ҳисобланади.

Ичга қабул қилинганида, айниқса секин ажралиб чиқадиган препаратлар билан заҳарланганда меъдани жадал ювиш, зарурат бўлганида ичакни ҳам биргаликда ювиш буюрилади.

Нифедипин диализда ажратилмайди, аммо плазмаферездан фойдаланиш (нифедипинни плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланиши ва тақсимланиши ҳажми нисбатан паст бўлганлиги туфайли) тавсия этилади.

Брадиаритмиялар b-симпатомиметиклар билан симптоматик даволанади; хавфли брадиаритмиялар ҳоллари вақтинчалик кардиостимуляторни ўрнатишни талаб қилади.

Кардиоген шокда ва артериал вазодилатацияда гипотензияни кальций препаратлари билан даволаш лозим (1020 мл 10% ли кальций глюконати эритмаси вена ичига аста-секин юборилади, зарурат бўлганида препаратни юборишни такрорлаш мумкин). Бунинг натижасида кальцийнинг зардобдаги даражаси нормал қийматларнинг юқори чегарасига эришиши мумкин ёки ундан бир қанча ошиши мумкин. Агар кальций препарати қўлланганида артериал қон босимини зарур бўлган ошишига эришилмаса, допамин ёки норадреналин каби томирларни торайтирувчи симпатомиметикларни қўллаш лозим. Ушбу препаратларнинг дозаси фақат эришилган самара катталиги бўйича аниқланади.

Юракни зўриқиши хавфи юзага келиши туфайли қўшимча суюқлик ва ҳажмни ўрнини босувчи эритмаларни эҳтиёткорлик билан юбориш лозим.

10 таблетка блистерда. 2 ёки 3 блистер қўллаш учун йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилган.

Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

Лек д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.

Boshqa shaharlarda qidirish