Facebook Pixel Code

Rekreol

Tovarlar: 2
Rekreol malhami D / tashqi. taxminan 50 mg/g 50 g (Tuba)
Grindeks (Latviya)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Rekreol malhami D / tashqi. taxminan 50 mg/g 50 g (Tuba)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Rekreol malhami D / tashqi. taxminan 50 mg/g 50 g (Tuba)»

1 г крем куйидагиларни саклайди:

фаол модда: декспантенол 50 мг;

ёрдамчи моддалар: DL-пантолактон; феноксиэтанол; калий цетилфосфат, ланолин (кўй ёғи); пропиленгликоль; стеарил спирти; цетил спирти; изопропилмиристат; тозаланган сув 1 г гача.

Оқ ёки сарғиш рангли, ўзига хос ҳидли бир хил крем.

Сиртга қўллаш учун крем.

Тўкима трофикаси ва регенерацияси стимулятори. АТХ коди: D03AX03.

Фармакодинамикаси

Декспантенол тўкималарда кофермент А (СоА) нинг таркибий кисми ҳисобланади ва эпителийни нормадаги функциясини саклаб туришда, фибробластлар пролиферациясини ошириш ва жароҳатларни битиш жараёнида тери регенерациясини тезлаштиришда муҳим роль ўйнайдиган пантотен кислотасига айланади.

Хужайраларнинг бўлиниши ва янги тери тўкималари шаклланишининг ушбу жараёни тери эгилувчанлигини тиклайди ва жароҳатларнинг битишини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Декспантенол терида тез сўрилади, дарҳол организм тўқималарида асосан кофермент А кўринишида кенг таркалувчи пантотен кислотасига айланади.

Тарқампии

Дори воситаси махаллий қўллангандан сўнг пантотен кислотаси сочлар, соч илдизлари, тирноклар, эпидермис ва дерма каватларида тўпланади.

Чиқарилан

Пантотен кислотаси ўзгармаган холда кўпрок сийдик билан ва камроқ миқдорда ахлат билан чикарилади.

Терининг юзасини шикастланишларини даволаш учун (терининг бироз куйиши ва ёрилиши, терининг шиликиши ва ёриқлар билан қопланиши), тери яллигланиши (нур билан даволаш, фототерапия ёки ультрабинафша нурланиш таъсири окибатида юза келувчи) да қўлланилади.

Бу дори воситаси доимо ушбу йўрикномада кўрсатилгандек ёки шифокор ёки фармацевт буюргандек кўлланилсин. Тушунмовчилик бўлган ҳолатларда, шифокор ёки фармацевтдан мурожаат килинг.

Сиртга қўллаш учун

Одатда крем юпка қават кўринишида терининг шикастланган қисмига кунига бир ёки бир неча марта суртилади. Даволаш курси давомийлиги касаллик табиати ва оғирлих даражасига боглик.

Декспантенол кунига бир мартадан бир неча маротабагача махаллий қўлланилади.

Болаларда қўллаш

Декспантенолки болаларни қўллаш мумкин.

Буйрак ва жигар фаолиятии бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак ва жигар фаолиятлари бузилган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган (65 ва ундан катта ёшдаги).

Декспантенолнинг маҳаллий таъсири бўйича кўпчилик тадкикотлар киска даврли, одатда кўра 3-4 хафта давом эттан.

Агар Сизга кремнинг таъсири жуда кучли ёки жуда кучсиз туюлаётган бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Барча дори воситалари каби, ушбу дори воситаси ножўя таъсирларни чакириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам кузатилмайди.

Куйидаги кўрсатиб ўтилган ножўя таъсирлар MedDRA бўйича аъзолар тизими ва тез- тезлиги таснифининг маълумотлар базасига мувофиқ тартибга солинган: жуда тез-тез (21/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (21/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам холларда (<1/10 000), тез-тезлиги номазлум (мавжуд маълумотларга кўра аниқлаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан

Жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар ва терининг аллергик реакциялари.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан Жуда кам холларда: контакт дерматит, аллергик дерматит, кичишиш, терининг кизариши, экзема, тошмалар, эшакеми, терининг таъсирланиши ва яраси кузатилиши мумкин.

Юқорида келтирилган ножўя таъсирлар, шунингдек йўриқномада кўрсатилмаган ножўя таъсирлар пайдо бўлганда, шифокорга мурожаат қилги керак.

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар - декспантенол ёки препаратнинг бирор-бир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик; қон кетиш хавфи юқори бўлганлиги туфайли, гемофилияси бўлган пациентларга декспантенолки жароҳатларга қўллаш мумкин эмас.

Сўнгги вақтларда қўлланаётган, кўлланилган ёки қўлланиши мумкин бўлган барча дори воситалари ҳақида шифокор ёки фармацевтта хабар беринг.

Рекреол креми бошка дори воситалари билан ўзаро таъсирлашиши бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Декспантенолни кўзга тасодифан тушишининг олдини олиш керак.

Аллергик реакциялар белгилари пайдо бўлган ҳолатда, Рекреол кремини қўллашни тўхтатиш лозим.

Агар Сиз ўзингизни яхши хис килмаётган ёки қўллаш бошлангандан 14 кундан сўнг янада аҳволингиз ёмонлашса, Сиз шифокор билан маслахатлашишингиз лозим.

Суртма тери таъсирланишини чакириши мумкин бўлган пропиленгликоль саклайди.

Суртма маҳаллий тери реакцияларини (масалан, контакт дерматит) чакириши мумкин бўлган ланолин ва цетил спирти саклайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Хомиладорлик

Декспантенолнинг репродуктивликка таъсири бўйича тадкикотлар ўтказилмаган. Декспантенолни хомиладорларга қўллани хакида маълумотлар йўк. Ҳайвонларда ўтказилган тадкикотлар репродуктив токсикликга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатишини кўрсатмаган.

Эмилли

Эмизикли янги туғилган чакалокларгўдакларга таъсир кўрсатиши кутилмайди, чунки декспантенолнинг эмизаётган аёлга тизимли таъсири аҳамиятсиздир. Рекреол эмизиш даврида кўлланиши мумкин.

Фертиллик

Декспантенолни одам фертиллигига таъсири бўйича тадкикотлар ўтказилмаган.

Ҳомиланинг ривожланишига таъсири номаълум.

Транспорт воситалари ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Рекреол креми транспорт воситалари ва кийин механизмларни бошқариш кобилиятига таъсир килмайди.

Одамлар томонидая дозаки ошириб юбориш холатлари кузатилмаган. Декспантенолни хаддан зиёд микдорда қўллаш холатида ҳам, у кам токсикликга эга ва пациент саломатлигига хавф туғдирувчи ножўя таъсирларни чакирмайди.

Препарат 30 г ёки 50 г дан ички зюзаси лак билан қопланган, огзи алюминийди ҳамоя мембранали ва бураладиган пластмассали бушонга жойлаштан мембранани тешиш учун конуссимой мосламали алюминий тубада

1 туба тиббиётда кўлланилишига доир Йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Препаратни яроклилик муддати ўтгач қўллаш мумкин эмас.

Рецептсиз.

«Гриндекс» АЖ

Крустпиле кўч., 53, Рига, LV-1057, Латвия.

Телефон: +371 67083205 Факс: +371 67083505.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish