Remetik
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Remetik suspenziyasi 100 ml (shisha)»
5 мл суспензия сақлайди:
Таъсир этувчи моддалар: алюминий гидроксиди - 405 мг, магний гидроксиди - 100 мг, симетикон - 125 мг.
Ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол, маннитол, водород пероксиди, метилпарабен, пропилпарабен, сувсиз лимон кислотаси, натрий сахаринати, 95% этанол, қалампир ялпиз мойи, гуарон қатрони, тозаланган сув.
Оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ялпиз ҳидли суспензия.
Суспензия.
Меъда-ичак ярасига қарши восита (антацидлар).
Препарат фаол моддаларнинг яхши мувозанатланган мажмуасидир.
Алюминий гидроксиди - меъдада алюминий хлоридини ҳосил қилиб, хлорид кислотанинг ортиқча миқдорини нейтраллайди. Алюминий хлориди хлорид кислотаси таъсири остида алюминийнинг ишқорий тузларига айланади, улар жуда ёмон қайта сўрилади, аммо меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Бунда қон зардобида алюминий ионларининг миқдори деярли ўзгармайди.
Магний гидроксиди - шунингдек магний хлоридига айланиб, меъдада хлорид кислотасини нейтраллайди. Ичакда бу туз ёмон сўриладиган магний карбонатни ҳосил қилади ва қонда магний ионларини концентрацияларини сезиларли ўзгартирмайди.
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қон зардобида магний ва алюминий ионларининг даражаси, уларни чиқарилишини бузилиши оқибатида токсик кўрсаткичларгача ошиши мумкин.
Симетикон - бутун меъда-ичак йўллари бўйлаб таъсир қилади ва инерт бирикма ҳисобланади. Карминатив таъсир (метеоризмни бартараф қилувчи таъсир) кўрсатади. Фазалар бўлиниш чегарасида сирт таранглигини пасайтиради, бу ҳаво пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва меъда-ичак йўлларининг шиллиғи ва ичидаги осилмаларида уларни парчаланишга ёрдам беради. Симетиконни антацидлар билан қўлланганда уларнинг ўраб олувчи самарасини кучайтиради ва шу йўл билан шиллиқ қаватини агрессив омиллар таъсиридан ҳимоя қилади. У бошқа моддаларни сўрилишга таъсир қилмайди, тўпланмайди ва тўпланиб қолишга ёрдам бермайди, меъда-ичак йўлларини рH ва кимёвий муҳитини ўзгартирмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Препарат умуман, эркин хлорид кислотасига нисбатан юқори нейтралловчи ва меъда-ичак йўлларини шиллиқ қаватига нисбатан ҳимояловчи хусусиятлар билан таъминланишга ёрдам беради. Антацид, ўраб олувчи ва сўриб олувчи таъсир кўрсатади. Хлорид кислотасини нейтраллаши ҳисобига кислоталик муҳитни сусайтиради, уни бир хил даражада тутиб туради.
- меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини зўрайишларини олдини олиш (мажмуавий даволаш таркибида).
- ўткир гастрит, сурункали гастритни зўрайиши босқичи;
- дифрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси;
- рефлюкс-эзофагит;
- дуоденит;
- дискомфорт, метеоризм, эпигастрияда оғриқлар, нотўғри овқатланиш пайтида пайдо бўладиган нордон кекириш, алкоголни, қаҳвани, никотинни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш.
Ичга қабул қилиш учун суспензия.
Қўллашдан аввал суспензияли флаконни яхшилаб чайқатинг. Катталарга 2 чой қошиқ (10 мл) дан овқатдан 30-40 минут олдин суткада 4 марта (агар шифокор томонидан бошқача тайинланмаган бўлса) қабул қилиш керак.
Рефлюкс- эзофагитда препаратни шунингдек 2 чой қошик (10 мл) дан овқатдан бир соатдан кейин қабул қилинади.
Эпизодик қўлланганида (нотўғри овқатлангандаги дискомфорт) 2 чой қошиқ (10 мл) дан бир марта буюрилади. Максимал суткалик доза 16 чой қошиқ (80 мл).
10 ёшдан катта болалар учун бир чой қошиқдан (5 мл) суткада 2 марта овқатдан 1 соатдан кейин (агар шифокор томонидан бошқача тайинланмаган бўлса) буюрилади.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда юқори дозаларда қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият, таъм сезишни ўзгариши.
Моддалар алмашинуви томонидан: препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда юқори дозаларда қабул қилинганда алюминийни буйраклар орқали чиқарилишини бузилиши ва уни суякларда тўпланиши билан боғлиқ остеомаляция кузатилиши мумкин, узоқ қўлланганда гипофосфотемия ривожланиши мумкин бўлиб, у оғирроқ шаклларда анорексияга, мушак ҳолсизлигига ва остеомаляцияга олиб келиши мумкин.
Бошқалар: артралгиялар, Альцгеймер касаллигини зўрайиши (кекса одамларда) кузатилади.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;
- 10 ёшгача бўлган болалар;
- ҳомиладорлик ва лактация даври.
Реметик дори препаратлар: тетрациклин қатори антибиотиклари, витаминлар, дигоксин, H2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, темир тузлари, ципрофлоксацин, фенотиазин, изониозид, бета-адреноблокаторлар, индометацин ва кетоконазол билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг терапевтик самарасини пасайтириш қобилиятига эга.
Препаратни жигар ва марказий нерв тизими касалликлари: алкоголизм ва тутқаноқ билан оғриган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препаратни бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда қабул қилишлар ўртасида интервал камида 2 соатни ташкил қилиши керак.
Зарурат бўлганида препарат буйрак, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга ва кекса ёшдаги пациентларга ўта эҳтиёткорлик билан ва даволовчи шифокорнинг назорати остида буюрилади.
Препаратни узоқ қўлланганда қонда фосфор ва магний миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади.
Препарат пациентнинг психофизик ҳолатини ўзгаришини чақирмайди, автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: кальций, магний, фосфор алмашинувини бузилиш белгилари (ҳолсизлик, суякларда оғриқ, терини қизариши, ноадекват хулқ).
Даволаш: зарур бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади.
Суспензия 100, 200 мл дан флаконда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.
Куруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«REMEDY GROUP» МЧЖ Узбекистон-Буюк Британия ҚK
Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51. Тел./факс(99871) 248-02-05.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent