Facebook Pixel Code

Serrata

Tovarlar: 1
Serrata ichak bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №150 (5 blister x 30 tabletka)
Kusum Heltker (Hindiston)
dan 269000 so'm
Retsept bo'yicha
в 153 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 269000 so'm (153 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Serrata ichak bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №150 (5 blister x 30 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Serrata ichak bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №150 (5 blister x 30 tabletka)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг серратиопептидаза;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, енгил магний карбонати, натрий крахмалгликоляти, магний стеарати, Opadry White қобиғи, Opadry Enteric White қобиғи.

Думалоқ, иккиёқлама қабариқ, оқ рангли ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблетка.

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таянч-ҳаракат аппарати патологиясида ишлатиладиган воситалар. Ферментлар. АТХ коди: М09АВ.

Фармакодинамикаси

Серратиопептидаза сифатида ҳам маълум бўлган серрапептаза, патоген бўлмаган ичак бактерияси Serratia E15 олинган бўлиб, протеолитик фермент ҳисобланади. Клиник текширишлар серратиопептидаза фибринолитик, яллиғланишга қарши ва шишга қарши фаолликка эгалигини кўрсатди.

Яллиғланиш жараёнини камайтиришдан ташқари серратиопептидаза, яллиғланган тўқималардан оғриқ чақирувчи аминларнинг ажралиб чиқишини блоклаши ҳисобига оғриқни кучсизлантиради. Серратиопептидаза қоннинг альфа-2-макроглобулини билан 1:1 нисбатда боғланади, у унинг антигенлигини ниқоблайди, лекин унинг ферментатив фаоллигини сақлаб қолади.

Серратиопептидаза яллиғланиш жойида экссудатга секин ўтади ва қонда унинг даражаси аста-секин камаяди.

Брадикинин, гистамин ва серотониннинг гидролизи ёрдамида серратиопептидаза бевосита капиллярлар дилатациясини камайтиради ва уларнинг ўтказувчанлигини назорат қилади.

Серратиопептидаза плазминнинг ингибиторларини блоклайди, ва шу билан плазминнинг фибринолитик фаоллигига ёрдам беради.

Серратиопептидаза шишни камайтириши ва микроциркуляцияни яхшилаши туфайли балғамнинг ажралишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда орқали ўзгармасдан ўтади ва ичакда сўрилади. Серратиопептидаза озгина миқдорда сийдикда аниқланади.

Жарроҳлик: спорт шикастланишлари, пайларни чўзилиши ва узилиши, синишлар ва чиқишлар, операция оқибатидаги шишлар, шунингдек трансплантатни кўчиши хавфида қўлланади.

Пластик жарроҳлик: операциядан кейинги шишларни камайтиради ва трансплантатни кўчган жойда микроциркуляцияни қайта тиклайди.

Юқори нафас йўлларининг касалликлари: балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради, антибиотикларни яхши киришига ёрдам беради.

ЛОР-аъзоларининг касалликлари: препаратнинг муколитик фаоллиги қулоқ бўшлиғи ва синуслардаги инфекцияларда намоён бўлади.

Дерматология: ўткир оғриқли яллиғланган дерматозларда қўлланади.

Акушерлик ва гинекология: препаратнинг яллиғланишга қарши фаоллиги гематомаларнинг сўрилишига ёрдам беради, сут безларининг шишини камайтиради.

Препарат 10 мг дозада (1 таблетка) овқат қабул қилишдан қатъий назар суткада 3 марта буюрилади. Таблеткаларни чайнамасдан, 1 стакан сув билан бирга ютиш керак.

Даволаш курсининг давомийлиги патологик жараённинг характери ва динамикасига боғлиқ ва шахсий белгиланади.

Алоҳида ҳолларда, препарат қўлланганида диарея, кўнгил айниши, қусиш, анорексия, эпигастрийда дискомфорт кузатилиши мумкин. Жуда кам ҳолларда бурундан қон кетиши ва қон аралаш балғамни чиқиши мумкин.

Серратиопептидазага ёки препаратнинг бошқа компонентларга юқори сезувчанлик.

Бир вақтда қўлланганида препарат антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Препаратларнинг бундай комбинацияси синчков тиббий кузатув остида қўлланиши керак.

Препарат қон ивишига таъсир қилиши туфайли, уни қон кетишини хавфи бўлган ва қон ивиши вақтини бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек антикоагулянтлар қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар ва буйракларнинг оғир касалликларида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни бундай пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун препаратни бу ёш гуруҳида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш кобилияти

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига серратиопептидозанинг салбий таъсирига тегишли маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, эпигастрийда дискомфорт. Айрим ҳолларда дозани ошириб юбориш симптомлари бўлиб балғамда қон пайдо бўлиши ва қон кетишлари бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш.

10 таблеткадан стрипда, 1 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

10 таблеткадан стрипда, 1 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон моно-ўрамда, 10 моно-ўрам картон қутида.

30 таблеткадан стрипда, 1 ёки 5 ёки10 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

Қуруқ, салқин жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

КУСУМ ХЕЛТХКЕР ПВТ. ЛТД.

SP 289 (A), RIICO INDL.AREA, CHOPANKI, BHIWADI (Raj.), (India).

Serrata narxi dan boshlanadi 269000.00
Nomi Narxi so'm
Serrata ichak bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №150 (5 blister x 30 tabletka) 269000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish