Tsefpodo
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sefpodo plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)»
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 200 мг цефподоксим (цефподоксим проксетили шаклида);
ёрдамчи моддалар: кальций кармеллоза, натрий кроскармеллоза, натрий лаурилсульфати, гидроксипропилцеллюлоза, лактоза моногидрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Кобиғининг таркиби: оқ опадри Y-1-7000 (гипромеллоза, полиэтиленгликоль, титан диоксиди).
Думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонидан бўлиш учун рискаси бўлган, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Бошқа β-лактам антибактериал препаратлар. Учинчи авлод цефалоспоринлар. АТХ коди: J01DD13.
Фармакодинамикаси
Цефподо цефалоспоринлар синфига мансуб, кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик антибиотикдир. Цефподоксим проксетили олддори бўлиб, фаол метаболити бўлиб цефподоксим ҳисобланади. Цефподоксимнинг бактерицид фаоллиги ҳужайра девори синтезини сусайтиришдан иборат.
Цефподоксим аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммлари), Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus pneumoniae (пенициллиназага чидамли штаммларидан ташқари), Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus spp. (C, F, G гуруҳлари); аэроб грамманфий микроорганизмлар: Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, Haemophilus influenzae (шу жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммлари), Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммлари), Citrobacter diversus, Klebsiella oxytoca, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Haemophilus parainfluenzae; анаэроб граммусбат микроорганизмлар: Peptostreptococcus magnus ларга нисбатан фаол.
Цефподоксим Streptococcus spp. (D гуруҳи), Staphylococcus spp., Corynebacterium spp. метициллинга резистент штаммлари (J ва K гуруҳлари), Pseudomonas spp. (шунингдек Pseudomonas aeruginosa), Listeria monocytogenes, Acinetobacter baumannii, Clostridium difficile, Bacteroides spp. ларга нисбатан фаол эмас. Анаэробларга нисбатан, шу жумладан Bacteroides, Campylobacter, Yersinia ларнинг кўпчилик турларига нисбатан кучсиз фаолликка эга. Citrobacter, Enterobacter, Bacteroides хросомалари ишлаб чиқарадиган цефалоспориназалар томонидан парчаланади.
Фармакокинетикаси
Цефподоксим проксетили олддори бўлиб, меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан сўрилади ва фаол метаболити цефподоксимгача деэтерификацияланади. 100 мг цефподоксим проксетил оч қоринга қабул қилинганида, қабул қилинган цефподоксимнинг тахминан 50% тизимли равишда сўрилади. Терапевтик дозалари (100 мг дан 400 мг гача) қабул қилинганида максимал концентрациясига эришиш вақти тахминан 2-3 соатни ташкил этади ва ярим чиқарилиш даври 2,09 соатдан 2,84 соатгача ўзгариб туради. Максимал концентрациясининг ўртача қиймати 100 мг дозада қабул қилинганида тахминан 1,4 мкг/мл, 200 мг дозада 2,3 мкг/мл ва 400 мг дозада 3,9 мкг/мл ни ташкил этади. Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда препаратнинг 400 мг гача бўлган дозалари ҳар 12 соатда кўп марта қабул қилинганидан сўнг препаратни тўпланиши ҳам, бошқа фармакокинетик кўрсаткичларини аҳамиятли ўзгариши ҳам кузатилмайди.
Цефподоксимнинг 22 дан 33% гача бўлган қисми зардоб оқсиллари билан ва 21 дан 29% гача бўлган қисми плазма оқсиллари билан боғланади.
Дозасининг тахминан 30-35% сийдик билан ўзгармаган ҳолда 12 соат давомида чиқарилади.
Кекса ёшдаги шахсларда (шу жумладан бронх-ўпка инфекциялари бўлган пациентларда) ярим чиқарилиш даврини бироз узайиши ва қондаги концентрациясини ошиши кузатилади, аммо бунда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди, буйрак фаолияти паст бўлган пациентлар бундан мустасно. Кекса ёшдаги пациентларда цефподоксимнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври ўртача 4,2 соат (ёш пациентларда 3,3 соат) ни ташкил этади. Бошқа фармакокинетик кўрсаткичлари (максимал концентрацияси, AUC (эгри чизиқ остидаги майдон) ва максимал концетрациясига эришиш вақти) ўзгармасдан қолади.
- юқори нафас йўлларини Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Haemophilus influenzae ёки Moraxella (Branhamella) catarrhalis томонидан чақирилган инфекциялар, шу жумладан ўткир ўрта қулоқ отити, синусит, тонзиллит ва фарингит;
- S. pneumoniae ёки H. influenzae томонидан чақирилган касалхонадан ташқари пневмония;
- S. pneumoniae, H. influenzae ёки M. catarrhalis томонидан чақирилган сурункали бактериал бронхитни зўрайиши;
- Neisseria gonorrhoeae томонидан чақирилган, ўткир асоратланмаган уретрал ёки цервикал гонорея;
- аёлларда Neisseria gonorrhoeae томонидан чақирилган ўткир асоратланмаган аноректал инфекциялар;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг Staphylococcus aureus ёки Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган асоратланмаган инфекциялари;
- Haemophilus influenzae, Streptococcus pneumoniae ёки Moraxella catarrhalis томонидан чақирилган ўткир юқори жағ синусити;
- сийдик чиқариш йўлларини Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis ёки Staphylococcus saprophyticus томонидан чақирилган асоратланмаган инфекциялари (циститлар) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Цефподо ичга овқатдан кейин қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар
Инфекциялар | Умумий суткалик дозаси | Дозалаш тартиби | Даволаш давомийлиги |
Юқори нафас йўлларини Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Haemophilus influenzae ёки Moraxella (Branhamella) catarrhalis томонидан чақирилган инфекциялари, шу жумладан ўткир ўрта қулоқ отити, синусит, тонзиллит ва фарингит | Синусит: 400 мг Юқори нафас йўлларининг бошқа инфекциялари: 200 мг | Синусит: 200 мг ҳар 12 соатда Юқори нафас йўлларининг бошқа инфекциялари: 100 мг (1/2 таблетка) дан ҳар 12 соатдан | 5-10 кун |
S. pneumoniae ёки H. influenzae томонидан чақирилган касалхонадан ташқари пневмония | 400 мг | 200 мг дан ҳар 12 соатда | 14 кун |
S. pneumoniae, H. influenzae ёки M. catarrhalis томонидан чақирилган сурункали бактериал бронхитни зўрайиши | 400 мг | 200 мг дан ҳар 12 соатда | 10 кун |
Neisseria gonorrhoeae томонидан чақирилган, ўткир асоратланмаган уретрал ёки цервикал гонорея ёки аёллардаги аноректал инфекциялар | 200 мг | бир марта | бир марта |
Тери ва юмшоқ тўқималарни Staphylococcus aureus ёки Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган асоратланмаган инфекциялари | 800 мг | 400 мг дан ҳар 12 соатда | 7 кундан 14 кунгача |
Haemophilus influenzae, Streptococcus pneumoniae ёки Moraxella catarrhalis томонидан чақирилган ўткир юқори жағ синусити | 400 мг | 200 мг дан ҳар 12 соатда | 10 кун |
Сийдик чиқариш йўлларини Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis ёки Staphylococcus saprophyticus томонидан чақирилган асоратланмаган инфекциялари (циститлар) | 200 мг | 100 мг (1/2 таблетка) дан ҳар 12 соатда | 7 кун |
Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлар учун, шунингдек жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Умуман олганда, кекса ва ёш пациентларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлигида фарқлар кузатилмайди.
Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 30 мл/мин) бўлган пациентлар учун препаратнинг дозаларини қабул қилишлар ўртасидаги интервал 24 соатгача узайтирилиши керак.
Гемодиализдаги пациентлар учун препаратни дозалаш тезлиги гемодиализдан сўнг ҳафтада 3 марта бўлиши керак.
2 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларга цефподоксимни суспензия дори шаклида қўллаш афзалдир.
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), учраш тезлиги номаълум учраш тезлигини кўрсаткичлари мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳоланиши мумкин эмас.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез кўнгил айниши, функционал диарея; тез-тез эмас қусиш, қоринда оғриқ; учраш тезлиги номаълум сохта мембраноз колит, қабзият, гастрит, дисбактериоз (Clostridium difficile ўсиши), сўлакни оқиши, метеоризм, иштаҳани пасайиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас бош айланиши, бош оғриқлари, кучли толиқиш; учраш тезлиги номаълум таъсирчанлик, уйқусизлик, “қўрқинчли” тушлар кўриш.
Нафас тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум йўтал.
Юрак-қон томир тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум артериал босимни пасайиши.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда тромбоцитопения, учраш тезлиги номаълум нейтропения, тромбоцитоз, лейкоцитоз, лейкопения, лимфоцитоз, гранулоцитоз, базофилия, моноцитоз, лимфоцитопения, бурундан қон кетиши.
Сийдик таносил тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум ҳайз кўриш циклини бузилиши.
Лаборатор кўрсаткичлар: кам ҳолларда - гипербилирубинемия; учраш тезлиги номаълум “жигар” трансаминазалари, ишқорий фосфатаза, лактатдегидрогеназа, гамма-глутамилтрансферазаларнинг фаоллигини ошиши, мочевина, креатининнинг концентрациясини ошиши, гипер- ёки гипогликемия, гипопротеинемия ва гипоальбуминемия, гемоглобинни пасайиши, мусбат Кумбс реакцияси, протромбин вақтини узайиши.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас тери тошмаси, эшакеми; учраш тезлиги номаълум қичишиш, эозонофилия, ангионевротик шиш, иситма, анафилактик шок.
Бошқалар: кам ҳолларда ҳолсизлик; учраш тезлиги номаълум кўкракда оғриқ, кучли терлаш бўлиши мумкин.
- цефподоксимга ёки цефалоспорин қатори антибиотикларига юқори сезувчанликда;
- лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Цефподо препарати қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қўллаганида:
- ичга қабул қилиш учун мўлжалланган антихолинергик препаратлар билан цефподоксимнинг плазмадаги чўққи концентрациясига эришиш вақти кечикади, препаратни сўрилиш даражаси ўзгаришсиз қолади;
- пробенецид билан цефподоксимнинг буйрак экскрецияси ингибиция бўлади ва натижада бошқа β-лактам антибиотиклари билан бўлгани каби, AUC ва максимал концентрацияси ошади;
- нефротоксик таъсир кўрсатадиган моддалар билан нефротоксиклик ривожланиши мумкин, гарчи цефподоксим проксетил билан монотерапия ўтказилганида нефротоксиклик кузатилмаган;
- антацидлар (натрий карбонати ва алюминий гидроксиди) Н2-блокаторлар (циметидин) нинг юқори дозалари билан прапаратнинг плазмадаги чўққи концентрацияси ва сўрилиш даражаси камаяди. Бундай ўзаро таъсир натижасида сўрилиш даражасини кўриниши ўзгармайди;
- цефалоспоринлар, шу жумладан цефподоксим проксетил, Кумбс синамасини мусбат реакциясини чақириши мумкин.
Препарат пенициллин қатори антибиотикларига сезувчанлиги юқори бўлган пациентларга буюрилганида, β-лактам антибиотиклари ўртасида кесишган аллергик реакция ривожланиши мумкинлиги туфайли, жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Аллергик реакция ривожланганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. препаратга нисбатан жиддий юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида эпинефрин билан даволаш ва бошқа шошилинч чораларни кўриш, жумладан оксигенация, вена ичига суюқликлар, антигистамин препаратларни юбориш ва клиник кўрсатмаларга қараб, вентиляцион даволаш ўтказиш талаб этилиши мумкин.
Сохта мембраноз колитни ривожланиши деярли барча антибактериал дори воситалари, шу жумладан цефподоксим қўлланганида ҳам кузатилган. Шунинг учун антибактериал препаратларни қабул қилгандан сўнг диарея кузатиладиган пациентларда ушбу ташхисни инобатга олиш муҳимдир.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида препаратни, она учун даволашдан кутиладиган фойда ва ҳомила учун кузатилиши мумкин ҳавф нисбатини баҳолаб, эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
2 ойликкача бўлган гўдакларда препаратни қўллашни клиник тажрибаси йўқлиги туфайли, уларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Педиатрия амалиётида цефподоксимнинг суспензия дори шаклини қўллаш тавсия этилган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори воситасининг ножўя таъсириларини ҳисобга олиб, автомобиль ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда дискомфорт, диарея.
Даволаш: гемодиализ ёки перитонеал диализ, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида ўтказиш керак.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 ёки 15 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
7 ёки 10 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича берилади.
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия,
«ФармаВижн Санайи ве Тиджарет А.Ш.», Туркия
(Давутпаша Джаддеси №145, Топкапы, Истамбул).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Sefpodo plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) | 77300 so'm |
da mavjud emas Toshkent