Sefpod og'iz suspenziyasi uchun kukun 50 mg / 5 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 50000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Laringit uchun antibiotiklar, Faringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Sefpodoksim: 10 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Sefpod og'iz suspenziyasi uchun kukun 50 mg / 5 ml (flakon)
фаол модда: цефподоксим проксетил 50 мг цефподоксимга эквивалент;
ёрдамчи моддалар: фармацевтик қанд, ксантан елими, натрий цитрати, натрий бензоати, кремний диоксиди, сирка кислотаси, калий ацесульфами, ментол, қуруқ ароматизатор (ананас), қуруқ ароматизатор (апельсин).
Деярли оқ рангли кристаллик кукун.
Суспензия тайёрлаш учун кукун 50 мг/5 мл, 30 мл.
Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).
Фармакологик таъсири - антибактериал, бактерицид. Транспептидазани сусайтиради ва бактерияларнинг ҳужайра девори мукопептидининг биосинтезини тормозлайди. Бета - лактамазаларнинг таъсирига чидамли, кислотали муҳитда парчаланмайди. Цефподоксим проксетил (олддори) кўринишида ишлатилади. Охиргиси МИЙ дан сўрилади ва цефподоксим ҳосил қилиб, деэстерификацияланади. Кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарувчилари, лекин метициллинга резистент штамлари эмас), Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus spp. (С, F, G гуруҳлари), Escherichia coli, Haemophilus influenzae (шу жумладан бета-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммлари), Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи штаммлари), Proteus mirabilis, Citrobacter diversus, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella oxytoca, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, (Peptostreptococcus magnus) нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
100мг овқатдан олдин ичга қабул қилинганидан сўнг 50% сўрилади, Сmax - 1,4 мкг/мл. Овқат истеъмол қилиш Сmax ни оширади, лекин таблеткалар буюрилганда унга эришиш вақтини (Тmax) эмас, суспензия ишлатилгандаги Тmax, лекин Сmax эмас. Қон оқсиллари билан (20-30%) боғланади. Тmax- 2-3 соат, тўқималарга, шу жумладан, уларда кўпчилик микроорганизмлар учун МПК50 (МСК50) дан ортиқ концентрацияларни яратади. Т 1/2 - 2,09 - 2,84 соат. Дозанинг 30-35% сийдик билан ўзгармаган ҳолда 12 соат давомида чиқарилади. Буйраклар фаолияти бузилганда чиқарилиши сусаяди: агарда креатинин С1 минутига 50-80мл бўлса, унда Т 1/2 3,5 соатни, 30-49 мл/мин - 5,9 соат, 5-29 мл/мин - 9,8 соатни ташкил қилади. Стандарт 3-соатли гемодиализ сеансида организмдан дозанинг 23% чиқарилади. Жигар циррози бўлган беморларда сўрилиш бироз камаяди.
Цефпод сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги касалликларни даволашда қўлланилади:
Нафас йўлларининг инфекциялари - бронхит, бронхоэктазия, пневмония, плеврит.
Қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари - тонзиллит, фарингит, ларингит, синусит, отит, эпиглотит.
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари - лимфарингит, абсцесс, целлюлит, ётоқ яра, мастит, фурункулез, карбункул, сарамас яллиғланиши.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари - пиелонефрит, цистит.
Аднексит, эндометрит.
Жийсий аъзоларнинг инфекциялари - гонорея, уретрит.
Иммун тизимининг фаолиятини пасайиши бўлган беморларда инфекциялар.
Қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликлари).
Жарроҳликда инфекцияларни олдини олиш ва даволаш.
Катталарга ва тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган 12 ёшдан катта болаларга суткалик доза 400 мг ни (суткада 1 марта ёки 200 мг дан суткада 2 марта) ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлиги 7-14 кунни ташкил қилади. Сийдик чиқариш каналининг ва бачадон бўйинининг асоратланмаган гонореясида бир марта 400 мг буюрилади. 12 ёшгача бўлган болаларга препарат суспензия шаклида кг тана вазнига 8 мг дозада суткада 1 марта ёки 4 мг дан ҳар 12 соатда буюрилади. 5-11 ёшдаги болалар учун суткалик доза 8-10 мл, 2-4 ёшдаги болаларга 5 мл, 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга 2,5-4 мл суспензияни ташкил қилади. Streptococcus pyogenes чақирган инфекцияларда даволаш курси 10 кундан кам бўлмаслиги керак. Буйрак фаолиятининг бузилишида (КК 21 дан 60 мл/мин гача бўлганда) ёки гемодиализдаги пациентларда суткалик дозани 25% га камайтириш керак. КК 20 мл/мин бўлганида ёки перитонеал диализдаги пациентларда суткалик дозани 2 марта камайтириш керак. Хозирда 6 ойликкача бўлган чақалоқлар учун цефподоксимнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.
Эҳтиёткорлик чоралари
Нефротоксик препаратлар билан бирга ишлатилганида буйраклар фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади. Дисбактериоз ва суперинфекция ривожланиши мумкинлигини назарда тутиш лозим (одатда узоқ вақт буюрилганида).
Цефолоспоринларга юқори сезувчанлик. Анамнезида пенициллин қатори антибиотикларига аллергик реакциялари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Гистамин Н2 - рецепторларини блокловчи препаратлар, антацид препаратлар цефподоксимнинг биокираолишлигини пасайтиради.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар бўлиши мумкин.
Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда - ўткинчи тери тошмалари ва қичишиш.
МНТ томонидан: кам ҳолларда - бош оғриқлари.
Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: кам ҳолларда - жигар трансаминазалар ва ИФ фаоллигини транзитор ўртача ошиши, қонда мочевинанинг ва креатининнинг даражасини бироз ошиши; якка ҳолларда тромбоцитоз, тромбоцитопения, лейкопения ва эозинофилия.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда дискомфорт, диарея.
Даволаш: гемодиализ ёки перитонеал диализ, айниқса буйрак фаолиятининг бузилишларида.
Анамнезида пенициллин қатори антибиотикларига аллергик реакциялари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Даволаш даврида Кумбснинг мусбат реакцияси пайдо бўлиши мумкин.
Ўзаро таъсири
Н2 - гистамин рецепторларининг блокаторлари (ранитидин, циметидин ва бошқалар) ва антацид препаратлар (алюмин гидроксиди ва натрий бикарбонати) сўрилишнинг тўлиқлигини (лекин тезлигини эмас) ва Сmax ни 27-32% га пасайтиради. Перорал антихолинэстераз воситалари Сmax га эришиш вақтини ва сўрилиш жадаллигини (47% га) оширади. Пробенецид буйрак орқали чиқарилишини сусайтиради, AUC ни 37% га, Cmax ни 20% га оширади. Халқали диуретиклар (фуросемид ва бошқалар) нефротоксикликни (ўзаро) оширади.
Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланилиши
Ҳомиладорликда ва лактация (эмизиш) даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган.
10 таблеткадан блистерда, 1 ва 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
15г кукун 30мл сиғимли флаконда, флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Суспензия тайёрлаш учун кукун: 2 йил.
Рецепт бўйича.
ULTRA LABORATORIES PVT LTD.
34 Фернс Резиденцияси, К. Нараянпур кўч.,
Хеннур бош йўли, Бангалор, Хиндистон.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Laringit uchun antibiotiklar, Faringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Sefpodoksim: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Sefpod og'iz suspenziyasi uchun kukun 50 mg / 5 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
6 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Sefpod og'iz suspenziyasi uchun kukun 50 mg / 5 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Sefpod og'iz suspenziyasi uchun kukun 50 mg / 5 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Sefpod og'iz suspenziyasi uchun kukun 50 mg / 5 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Sefpodoksim hisoblanadi.