Ulsepan
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ulsepan ichak bilan qoplangan planshetlar 40 mg №14 (2 blister x 7 tabletka)»
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 40 мг пантопразол (пантопразол сесквигидрати шаклида);
ёрдамчи моддалар: маннит, кальций карбонати, кросповидон, коповидон, сахароза стеарати, кальций стеарати.
Кобиғини таркиби: оқ Опадри® YS-1-7027 (гипромеллоза, титан диоксиди, триацетин), сариқ Aкрил-ИЗ® 93O92157 (метакрил кислотаси сополимери, тальк, титан диоксиди, триэтилцитрат, кремний диоксиди, натрий гидрокарбонати, темир (II) оксиди, натрий лаурилсульфати).
Овал, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Пептик яра ва гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини даволашда қўлланадиган воситалар. Протон насоси ингибиторлари. Пантопразол. АТХ коди: А02BC02.
Фармакодинамикаси
Пантопразол алмашинган бензимидазол бўлиб, меъдадаги париетал ҳужайраларнинг протон помпасини ўзига хос блокада қилиш орқали хлорид кислотасини секрециясини ингибиция қилади.
Пантопразол париетал ҳужайраларнинг кислотали муҳитида фаол шаклга айланади, у ерда у Н+/К+-АТФаза ферментини ингибиция қилади, яъни меъдада хлорид кислотаси ишлаб чиқарилишининг якуний босқичини блоклайди.
Ингибиция дозага боғлиқ ҳисобланади ва хлорид кислотасини ҳам базал, ҳам рағбатлантирилган секрециясига таъсир қилади. Кўпчилик пациентларда симптомлари икки ҳафта давомида йўқолади. Бошқа протон помпа ингибиторлари ва Н2-рецепторларнинг ингибиторлари каби, пантопразол меъдада кислоталикни камайтиради ва шу орқали кислоталикни пасайишига пропорционал равишда гастриннинг даражасини оширади. Гастрин секрециясини ошиши қайтувчан ҳисобланади. Гарчи пантопразол ферментни ҳужайра рецепторига нисбатан дистал боғласа-да, у бошқа моддалар (ацетилхолин, гистамин, гастрин) томонидан рағбатлантирилишидан қатъий назар хлорид кислотаси секрециясини ингибиция қилиши мумкин. Препарат перорал қабул қилинганида ва вена ичига юборилганида унинг самараси бир хил бўлади.
Пантопразол оч қоринга қабул қилинганида гастриннинг даражаси ошади. Қисқа муддат қўлланганида гастриннинг даражаси кўрчилик ҳолларда норманинг юқори чегарасидан ошмайди, узоқ муддат қўлланганида эса кўпчилик ҳолларда икки марта ошади, бироқ уни ҳаддан ташқари ошиши жуда кам ҳолларда юз беради. Бунинг оқибати сифатида, баъзида узоқ муддат қўлланганида меъдада специфик эндокрин ҳужайралар (ECL) ни енгил ёки ўртача даражада ошиши (оддий/аденоматоид гиперплазия) кузатилади. Бироқ ҳозирги вақтгача ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда аниқланган, нейроэндокрин ўсмалари (атипик гиперплазия) ёки меъданинг нейроэндокрин ўсмаларини ўтмишдош ҳужайраларини ҳосил бўлиши одамларда аниқланмаган.
Пантопразол билан узоқ муддат (бир йилдан ортиқ) даволашни қалқонсимон безнинг эндокрин кўрсаткичларига таъсирин бутунлай истисно қилиш мумкин эмас.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Пантопразол тез сўрилади ва қон плазмасида максимал концентрациясига (Cmax) 40 мг дозаси оғиз орқали бир марта қабул қилинганидан сўнг эришилади. Ўртача Cmax (2,0-3,0 мкг/мл) тахминан 2,5 соатга эришилади; бу қийматлар кўп марта қабул қилингандан сўнг доимий бўлиб қолади. Бир марта ёки такроран қабул қилинганидан кейин фармакокинетикаси ўзгармайди. 10-80 мг дозалар диапазонида пантопразолнинг қон плазмасидаги фармакокинетикаси перорал қабул қилинганида ҳам, вена ичига юборилганида ҳам пропорционал бўлиб қолади. Таблеткаларни мутлоқ биокираолишлиги тахминан 77% ни ташкил этиши аниқланган. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш AUC ёки Cmax га, ва демак биокираолишлигига таъсир қилмайди. Овқат билан бир вақтда қабул қилинганида фақат яширин даврининг ўзгарувчанлиги ошади.
Тақсимланиши
Пантопразолни плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 98% ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 0,15 л/кг.
Метаболизми
Фаол модда жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Асосий метаболизм йўли СУР2С19 иштирокида деметилланиш ва кейинчалик сульфат гуруҳини конъюгацияси ҳисобланади; бошқа метаболизм йўлларига СУР 3А4 иштирокида оксидланиш киради.
Чиқарилиши
Терминал ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни, клиренси эса соатига 0,1 л/кг ни ташкил этади. Секинлашган элиминациянинг бир қанча ҳолатлари таърифланган. Пантопразолни париетал ҳужайраларнинг протон насоси билан ўзига хос боғланиши сабабли, ярим чиқарилиш даври аҳамиятли даражада давомли таъсир даври (хлорид кислотаси секрециясини сусайиши) билан мос келмайди.
Пантопразолнинг метаболитларини асосий қисми сийдик билан (тахминан 80%), қолган қисми ахлат билан чиқарилади. Қон плазмаси ва сийдикдаги асосий метаболити сульфат гуруҳи билан конъюгация бўлган десметилпантопразол ҳисобланади. Асосий метаболитини ярим чиқарилиш даври тахминан 1,5 соатни ташкил этади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳи
Европалик популяциянинг тахминан 3% функционал CYP 2C19 ферментига (секин метаболизаторлар) эга эмас. Ушбу пациентларда пантопразолнинг метаболизми, эҳтимол, СУР 3А4 ферменти томонидан катализга учрайди. 40 мг пантопразолнинг битта дозаси қабул қилингандан сўнг “плазмадаги концентрацияси - вақт” чекланган фармакокинетик эгрилиги остидаги ўртача майдони секин метаболизаторларда, функционал CYP 2C19 ферментига (тез метаболизаторлар) эга бўлган шахсларга нисбатан тахминан 6 марта юқори бўлган. Қон плазмасидаги Cmax тахминан 60% га ошган. Ушбу маълумотлар пантопразолнинг дозалаш схемасига таъсир қилмайди.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Пантопразол буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга (шу жумладан гемодиализдаги пациентларга) қўлланганида дозасини пасайтириш талаб этилмайди. Соғлом пациентларда бўлгани каби, пантопразолнинг ярим чиқарилиш даври уларда қисқа бўлади. Пантопразолнинг жуда ҳам оз миқдоригина диализга учрайди. Гарчи асосий метаболитининг ярим чиқарилиш даври ўртача даражада (2-3 соат) ошса-да, чиқарилиши тез юз беради ва кумуляцияси кузатилмайди.
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Гарчи жигар циррози (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфлар) бўлган пациентларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври 7-9 соатгача, AUC эса 5-7 марта ошса-да, қон плазмасидаги Cmax аҳамиятсиз даражада ошади - соғлом кўнгиллиларга нисбатан 1,5 марта ошади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда AUC и Сmах ларни бироз ошиши клиник жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланмайди.
Катталар ва 12 ёш ва ундан ошган болалар:
- рефлюкс-эзофагит;
- катталар;
- антибактериал воситалар билан мажмуавий даволаш таркибида Helicobacter pylori эрадикацияси учун;
- меъда ёки ўн икки бармоқ ичак ярасида;
- Золлингер-Эллисон синдроми ва меъда шираси секрециясини ошиши билан боғлиқ бўлган бошқа патологик ҳолатларда қўлланади.
Таблеткаларни бутун ҳолда, чайнамасдан ва майдаламасдан, овқатдан 1 соат олдин, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилиш керак.
Катталар ва 12 ёш ва ундан ошган болалар
Рефлюкс-эзофагит
Тавсия этилган дозаси суткада 1 таблета Улсепанни ташкил этади. Айрим ҳолларда, айниқса рефлюкс-эзофагитни даволаш учун бошқа препаратларни қўллаш натижасида самара кузатилмаганида, доза икки марта оширилиши (суткада 2 таблеткага ошириш) мумкин. Рефлюкс-эзофагитни даволаш учун, одатда 4 ҳафта талаб этилади. Агар бу етарли бўлмаса, даволаш самарасига одатда навбатдаги 4 ҳафта даволаш давомида эришилади.
Катталар:
Антибактериал воситалар билан мажмуавий даволаш таркибида Helicobacter pylori эрадикацияси учун
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган ва Helicobacter pylori ни аниқлаш натижаси мусбат бўлган катта ёшдаги пациентларда мажмуавий даволаш ёрдамида микроорганизмни эрадикациясига эришиш керак.
Helicobacter pylori эрадикацияси учун мажмуавий даволаш қўлланганида Улсепаннинг иккинчи таблеткасини кечқурун овқатдан 1 соат олдин қабул қилиш керак. Даволаш давомийлиги одатда 7 кунни ташкил этади ва яна 7 кунга узайтирилиши мумкин, бунда умумий даволаш давомийлиги 2 ҳафтадан ошмаслиги лозим. Сўнгра ярани битишини таъминлаш учун кейинчалик пантопразол билан меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш учун тавсия этилган дозалар ёрдамида даволаш кўрсатилган.
Агар мажмуавий даволаш мумкин бўлмаса (масалан, Helicobacter pylori ни аниқлаш натижаси манфий бўлган пациентлар), монотерапия учун Улсепан қуйидаги дозалаш тартибларида буюрилади:
Меъда ярасини даволаш
Улсепан суткада 1 таблетка буюрилади. Айрим ҳолларда препаратнинг дозаси, айниқса бошқа препаратлар қўлланганида самара кузатилмаса, икки марта оширилиши (суткада 2 таблеткага ошириш) мумкин. Меъда ярасини даволаш учун одатда 4 ҳафта талаб этилади. Агар бу етарли бўлмаса, ярани битишига одатда навбатдаги 4 ҳафта давомида даволаш орқали эришилади.
Ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш
Улсепан суткада 1 таблетка буюрилади. Айрим ҳолларда препаратнинг дозаси, айниқса бошқа препаратлар қўлланганида самара кузатилмаса, икки марта оширилиши (суткада 2 таблеткага ошириш) мумкин. Дуоденал ярани битиши одатда 2 ҳафта давомида кузатилади. Агар бу етарли бўлмаса, деярли барча ҳолатларда ярани битишига навбатдаги 2 ҳафта давомида даволаш орқали эришилади.
Золлингер-Эллисон синдроми ва меъда шираси секрециясини ошиши билан боғлиқ бўлган бошқа патологик ҳолатларни даволаш
Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик гиперсекретор ҳолатларни узоқ муддат даволашни 80 мг суткалик доза (2 таблетка Улсепан) билан бошлаш керак. Сўнгра зарурат бўлганида препаратнинг дозасини титрлаш мумкин, яъни меъда шираси секрециясининг кўрсаткичларига қараб ошириш ёки пасайтириш мумкин. 80 мг дан ортиқ суткалик дозаларини 2 марта қабул қилишга бўлиш керак. Дозани вақтинчалик 160 мг гача ошириш мумкин, аммо даволаш давомийлиги кислота секрециясини адекват назорат қилиш учун зарур бўладиган давр билан чекланиши керак. Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик гиперсекретор ҳолатларни узоқ муддат даволаш чекланмаган ва клиник заруриятга боғлиқ.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳи
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда пантопразолнинг дозаси суткада 40 мг дан ошмаслиги керак. Пантопразол билан айниқса узоқ муддат даволанганда жигар ферментларининг фаоллигини мунтазам равишда назорат қилиш тавсия этилади. Жигар ферментларининг фаоллиги ошганида препаратни бекор қилиш тавсия этилади.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларни Helicobacter pylori эрадикацияси учун препаратни мажмуавий даволаш таркибида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳозирги вақтда бундай пациентларни мажмуавий даволаш таркибила пантопразол препаратининг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.
Кекса ёшдаги пациентлар
Препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Ножўя самараларнинг учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидига тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: кам ҳолларда агранулоцитоз; жуда кам ҳолларда тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан анафилактик реакциялар ва анафилактик шок).
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: кам ҳолларда гиперлипидемия ва липидлар (триглицеридлар, холестерин) нинг даражасини ошиши, тана вазнини ўзгариши; учраш тезлиги номаълум гипонатриемия, гипомагниемия.
Руҳият томонидан: тез-тез эмас уйқуни бузилиши; кам ҳолларда депрессия; учраш тезлиги номаълум галлюцинациялар, онгни чалкашиши (айниқса мойиллиги бўлган пациентларда), шунингдек ушбу симптомлар бўлса, уларни зўрайиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас бош оғриғи, бош айланиши; кам ҳолларда таъм билишни бузилиши.
Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда кўришни бузилиши/кўришни хиралашиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас диарея, кўнгил айниши/қусиш, метеоризм ва қоринни дам бўлиши, қабзият, оғизни қуриши, қоринда оғриқ ва дискомфорт.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас жигар ферментлари (трансаминазалар, гамма-глутамилтрансфераза) нинг даражасини ошиши; кам ҳолларда билирубиннинг даражасини ошиши; учраш тезлиги номаълум гепатоцитларни шикастланиши, сариқлик, гепатоцеллюляр етишмовчилик.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас тошма/экзантема, қичишиш; кам ҳолларда эшакеми, ангионевротик шиш; учраш тезлиги номаълум Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, кўп шаклли эритема, ёруғликка сезувчанлик.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: тез-тез эмас сон суяги, билак суяклари ёки умуртқа поғонасини синиши, кам ҳолларда артралгия, миалгия.
Буйрак ва сийдик чиқариши йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум интерстициал нефрит.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда гинекомастия.
Умумий бузилишлар: тез-тез эмас астения, толиқиш ва лоҳаслик; кам ҳолларда тана ҳароратини ошиши, периферик шиш бўлиши мумкин.
Препаратнинг фаол моддаси, бензимидазол ҳосилалари ёки бирор-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситаларини сўрилишига пантопразолни таъсири
Меъда ширасининг секрециясини яққол ва узоқ муддат сусайтириши туфайли, пантопразол, биокираолишлиги меъданинг рН даражасига боғлиқ бўлган дори воситалар (масалан, кетоконазол, итраконазол, позаконазол каби замбуруғларга қарши айрим азол воситалар, шунингдек эрлотиниб каби бошқа препаратлар) нинг сўрилишини пасайтириши мумкин.
Антиретровирус воситалар (атазанавир)
Протон помпа ингибиторларини атазанавир ва ОИТВ-инфекциясини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш, ушбу антиретровирус воситаларнинг биокираолишлигини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келиши мумкин ва уларнинг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун протон помпа ингибиторларини атазанавир билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Кумарин антикоагулянтлари (фенпрокумон ёки варфарин)
Кумарин антикоагулянтлари (масалан, фенпрокумон ва варфарин) ни қабул қилаётган пациентларда, пантопразол препаратини қабул қилиш бошланганидан кейин, тўхтатилганида ёки номунтазам қабул қилинганида протромбин вақти/ХНН ни мониторинг ўтказиш тавсия этилади.
Ўзаро таъсирнинг бошқа тадқиқотлари
Пантопразол жигарда цитохром Р450 ферментлар тизими иштирокида (CYP2C19 иштирокида деметилланади, CYP3A4 иштирокида оксидланади) аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди.
Метаболизми, кўрсатилган ферментлар иштирокида амалга ошадиган, дори воситалари (масалан, карбамазепин, диазепам, глибенкламид, нифедипин, таркибида левоноргестрел ва этинилэстрадиол сақловчи перорал контрацептивлар) билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Пантопразол CYP1A2 (кофеин, теофиллин кабилар), CYP2C9 (пироксикам, диклофенак, напроксен кабилар), CYP2D6 (метопролол кабилар), CYP2E1 (этанол кабилар) иштирокида метаболизмга учрайдиган фаол моддаларнинг метаболизмига таъсир қилмайди ва дигоксиннинг р-гликопротеинга боғлиқ сўрилишини ўзгартирмайди.
Бир вақтда буюриладиган антацидлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Пантопразол билан бирга буюриладиган антибиотиклар (кларитромицин, метронидазол, амоксициллин) билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Жигар фаолиятини бузилиши
Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда пантопразол билан даволаниш вақтида, айниқса препарат узоқ муддат давомида қўлланганида, жигар ферментларининг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Жигар ферментларининг даражаси ошганида даволаш тўхтатилиши керак.
Мажмуавий даволаш
Мажмуавий даволаш ўтказилганида мувофиқ дори воситаларининг тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаларини инобатга олиш керак.
Хавфли симптомларни пайдо бўлиши
Хавфли симптомлар (масалан, тана вазнини аҳамиятли даражада пасайиши, вақти вақти билан кузатиладиган қусишлар, дисфагия, қон аралаш қусиш, мелена) юзага келганида ва меъда ярасига шубҳа қилинганида ёки бўлганида хавфли ўсмани истисно қилиш керак, чунки пантопразол билан даволаш касалликнинг симптомларни сусайтириши ва ташхис қўйишни кечиктириши мумкин. Адекват даволаш ўтказилишига қарамасдан, касалликнинг симптомлари сақланиб турса, қўшимча текшириш ўтказиш заруриятини кўриб чиқиш керак.
Атазанавир билан бирга қўллаш
Атазанавирни протон помпа ингибиторлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди.
В12 витаминини сўрилишига таъсири
Золлингер-Эллисон синдроми ва узоқ вақт давомида даволашни талаб этувчи бошқа патологик гиперсекретор ҳолатлари бўлган пациентларда, пантопразол, барча антисекретор воситалар ҳам гипо- ёки ахлоргидрия туфайли В12 витамини (цианокобаламин) нинг сўрилишини пасайтириши мумкин. Ушбу витаминнинг заҳираси кам бўлган пациентларда, унинг сўрилишини пасайиши хавф омиллари бўлганида, узоқ муддат даволанишда ёки мувофиқ клиник симптомлари бўлганида юқоридагини инобатга олиш керак.
Узоқ муддат даволаш
Узоқ муддат, айниқса бир йилдан ортиқ даволанганда, пациентлар шифокорнинг доимий назорати остида бўлишлари керак.
Бактериал табиатли меъда-ичак инфекциялари
Пантопразол, барча протон помпа ингибиторлари каби, одатда меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларида мавжуд бўладиган бактерияларнинг миқдорини оширишлари мумкин. Пантопразол билан даволаниш Salmonella ва Campylobacter каби бактериялар томонидан чақирилган меъда-ичак инфекцияларининг ривожланиш ҳавфини бироз ошириши мумкин.
Гипомагниемия
Протон помпа ингибиторларини камида уч ой давомида (кўпчилик ҳолларда бир йил давомида) қабул қилган пациентларда яққол гипомагниемияни ривожланганлиги ҳақида хабар берилган. Гипомагниемиянинг, ҳолсизлик, тетания, делирий, тиришишлар, бош айланиши ва қоринчалар аритмияси каби жиддий кўринишлари пайдо бўлиши ва сездирмай ривожланиши мумкин. Кўпчилик пациентларда гипомагниемия протон помпа ингибиторини бекор қилиш фонида магний препаратини юбориш орқали бартараф қилинган. Препарат билан узоқ муддат даволаш талаб этилган пациентларда, ёки протон помпа ингибиторларини дигоксин ёки гипомагниемияни чақириши мумкин бўлган препаратлар (масалан, диуретиклар) билан мажмуада қабул қилаётган пациентларда, протон помпа ингибиторлари билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаниш вақтида вақти-вақти билан магнийнинг даражасини аниқлаш керак.
Суякларни синиши
Протон помпа ингибиторлари, айниқса юқори дозаларда ва узоқ вақт (бир йилдан ортиқ) давомида қўлланганида, асосан кекса ёшдаги шахсларда ёки бошқа ҳавф омиллари бўлганида сон, билак суяклари ва умуртқа поғонасини синиш ҳавфини бироз ошириши мумкин. Протон помпа ингибиторлари умумий синишлар ҳавфини 10-40% га ошириши мумкин. Остеопорозни ривожланиш ҳавфи бўлган пациентлар амалдаги клиник тавсияларга мувофиқ равишда тиббий ёрдам олишлари ва D витамини ва кальцийни етарли миқдорда истеъмол қилишлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда пантопразолни қўллаш тажрибаси чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар вақтида репродуктив токсиклик аниқланган. Одам учун потенциал ҳавфи номаълум. Ҳомиладорлик вақтида, жуда зарур бўлган ҳолатлардан ташқари, пантопразол препаратини қўллаш мумкин эмас.
Пантопразолни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар бор. Шунинг учун эмизишни давом эттириш/тўхтатиш ёки пантопразол билан даволашни давом эттириш/тўхтатиш масаласини, бола учун эмизишдан кутиладиган фойда ва аёл учун Улсепан препарати билан даволашдан кутиладиган фойдани инобатга олган ҳолда, ҳал қилиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар чекланган, шунинг учун Улсепан препаратини ушбу ёшдаги пациентлар гуруҳида қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бош айланиши ёки кўришни бузилиши каби ножўя реакциялар ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Бундай ҳолатларда транспорт воситаларини бошқариш ёки бирор-бир механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ярқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш симптомлари маълум эмас.
Интоксикация белгилари билан кечувчи дозаси ошириб юборилганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Пантопразол гемодиализда организмда чиқарилмайди.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар. 7 таблетка блистерда. 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия, Джами Йолу Джад. №50 К. 1 В Земин 4-5-6, Истамбул.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Ulsepan ichak bilan qoplangan planshetlar 40 mg №14 (2 blister x 7 tabletka) | 60000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent