Facebook Pixel Code

Yodoksid

Tovarlar: 1
Yodoksid (Iodoxidum) vaginal suppozitorlari 200 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Nijfarm (Rossiya)
dan 29000 so'm
Без рецепта
в 13 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 29000 so'm (13 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Yodoksid (Iodoxidum) vaginal suppozitorlari 200 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Yodoksid (Iodoxidum) vaginal suppozitorlari 200 mg №10 (2 blister x 5 sham)»

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: повидон-йод (повидон-йод 30/06) - 200 мг (11% ли повидон-йод фаоллигида; препаратнинг фаоллигини бошқа ҳолида асоснинг миқдори мувофиқ равишда камайтирилади ёки оширилади);

ёрдамчи моддалар: полиэтиленоксид асоси: макрогол-1500 (полиэтиленоксид-1500) - 2,66 г, макрогол-400 (полиэтиленоксид-400) - 0,14 г.

Жигаррангдан то тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли шамчалар. Юзасининг мармарлигига йўл қўйилади.

Вагинал суппозиторийлар.

Антисептик восита. АТХ коди: G01АХ11.

Фармакодинамикаси

Антисептик препаратдир. Хужайра оқсилларининг аминогуруҳларини блоклайди. Микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Бактериялар (шу жумладан ичак таёқчаси, тилларанг стафилококк), замбуруғлар, вируслар, содда ҳайвонларга нисбатан фаол моддадир.

Препаратнинг фаол моддаси - йод - повидон йодни боғловчи йодофоралар туркумидаги поливинилпирролидон (повидон) билан комплекс шаклида самара кўрсатади. Фаол йоднинг концентрацияси - 0,1-1%. Тери ва шиллиқ қаватларга қўйилганда йод аста-секин ва бир текис ажралиб чиқиб, микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади. Қўлланган жойда юпқа бўялган қаватни ҳосил қилиб, йоднинг ҳамма миқдори ажралиб чиқмагунича сақланади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Повидон-йод шиллиқ қаватлар билан контактда йодни сўрилиши ва қонда унинг миқдорини ошиши мумкин (препарат охирги марта қўлланганидан кейин 7-14 кун ўтгач концентрация дастлабки даражасига қайтади). Қалқонсимон безининг фаолияти меъёрида бўлган пациентларда йодни юқори сўрилиши, унинг гормонал фаолиятини аҳамиятли ўзгаришларини чақирмайди.

Чиқарилиши

Йод асосан буйраклар орқали чиқарилади. Интравагинал қўлланганидан кейин ярим чиқарилиш даври (Т½) тахминан 48 соатни ташкил қилади.

Қиннинг ўткир ва сурункали инфекцион яллиғланиш касалликлари (трихомонад, замбуруғли, вирусли, носпецифик, аралаш инфекциялар); бактериал вагинит.

Гинекологик аралашувларни (ҳомиладорликни сунъий тўхтатиш, бачадон ички спиралини қўйиш ва олиб ташлаш, бачадон бўйнини диатермокоагуляцияси, гистеросальпингография ва бошқалар) ўтказиш олдидан инфекцион-яллиғланишли асоратларни олдини олиш.

Йодга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, тиреотоксикоз (гипертиреоз), Дюрингнинг герпетиформ дерматити, қалқонсимон бези аденомаси, радиоактив йодни бир вақтда қўллаш, 8 ёшгача бўлган болалар.

Сурункали буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, эмизиш даври, кексалик ёшида эхтиёткорлик билан қўлланилсин.

Қин ичига қўлланилади. Олдиндан суппозиторийни контур уяли ўрамдан ажратиб олиб, чалқанча ётган ҳолда уни қинга чуқур киритилади. Ўткир вагинитларда - 1 суппозиторийдан суткада 2 марта 7 кун давомида, нимўткир ва сурункали вагинитларда - 1 суппозиторийдан суткада бир марта уйқудан олдин 14 кун давомида (ҳайз кўриш циклининг фазасидан қатъий назар) юборилади.

Препаратни қўллаш жойида унга юқори сезувчанлик реакциялари: гиперемия, қичишиш. Аллергик реакциялар, шу жумладан, псориазга ўхшаш қизил майдабуллез элементларни ҳосил бўлиши билан контакт дерматит бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар юз берганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Симптомлари: йод билан ўткир интоксикация учун қуйидагилар характерлидир: оғизда металл таъми, сўлак ажралишини кучайиши, оғизда ёки халқумда ачишиш ёки оғриқ ҳисси; кўзни таъсирланиши ва шиши; тери реакциялари; меъда-ичак бузилишлари ва ич кетиши; буйрак фаолиятини бузилиши ва анурия; қон айланишини етишмовчилиги; иккиламчи асфиксия билан кечувчи хиққилдоқ шиши, ўпка шиши, метаболик ацидоз, гипернатриемия.

Даволаш: симптоматик терапия ва ҳаётий муҳим аъзолар ва тизимларнинг фаолиятини (шу жумладан электролит баланси, буйрак ва қалқонсимон без фаолиятини) бир маромдасақлаб туриш.

Повидон-йод оксидловчилар, ишқорларнинг тузлари ва нордон реакцияли моддалар билан номутаносиб. Повидон-йодни водород пероксиди ва симоб, кумуш сақловчи воситалар ва ферментлар билан бир вақтда ишлатиш тавсия қилинмайди.

Қон борлигида повидон-йоднинг бактерицид таъсири камайиши мумкин.

Номанифест гипертиреоз ва қалқонсимон безининг бошқа касалликлари ҳолида (айниқса кекса беморларда) препарат фақат қатъий кўрсатилишлар бўйича ва шифокорнинг доимий назорати остида қўлланади.

Повидон-йоднинг оксидловчи хусусиятлари туфайли, унинг жуда оз миқдорлари аҳлатда яширин қонни, шунингдек сийдикда қон ёки глюкозани аниқлаш учун ўтказиладиган айрим турдаги тадқиқотларнинг сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.

Повидон-йодни қўллаш вақтида қалқонсимон без томонидан йодни ютилиши пасайиши мумкин, бу айрим диагностик тадқиқотларнинг (масалан, қалқонсимон без сцинтиграфияси, оқсил билан боғланган йодни аниқлаш, радиоактив йодни қўллаш ёрдамида текширишлар) нинг натижаларига таъсир қилиши мумкин, шунингдек қалқонсимон без касалликларини даволаш учун қўлланадиган йод препаратлари билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин. Қалқонсимон без сцинтиграфиясининг ўзгармаган натижаларини олиш учун, повидон-йод билан узоқ муддат даволангандан кейин бу препаратсиз етарли даражада узоқ вақт давомида танаффус қилиш тавсия қилинади. Агар даволаш курси давомида гипертиреоз симптомлари юз берса, қалқонсимон без фаолиятини текшириш лозим.

Илгари диагностика қилинган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни мунтазам қўллаганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Литий препаратларини олаётган беморларда Йодоксид® препаратини мунтазам қўллашга йўл қўймаслик керак.

Вагинал суппозиторийларни қиз болаларга юборишда эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия қилинади.

Тери ва тўқималардаги ранги сув билан осон ювилади.

Суппозиторийлар спермицид таъсирга эга, шу боисдан уларни ҳомиладорликни режалаштираётган шахсларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Суппозиторийни қўллаш вақтида гигиеник тагликларни ишлатишни тавсия қилиш мумкин. Препарат қўлланганидан кейин уни кўзга тушишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Йод йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Йодоксид® препаратини ҳомиладорликнинг II уч ойлигида ва эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Йодоксид® препаратини кўрсатилган даврларда, фақат агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш зарурати бўлганида, даволаш шахсий тиббий назорат остида ўтказилиши мумкин. Оналари Йодоксид® қўллаган янги туғилган ва эмизикли болаларда, қалқонсимон безининг фаолиятини назорат қилиш керак.

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Вагинал суппозиторийлар 200 мг.

5 суппозиторийдан полиэтилен билан ламинирланган поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамга жойланади. 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи/Эътирозларни қабул қилувчи ташкилот

«Нижфарм» ОАЖ, Россия

603950, Нижний Новгород ш.

ГСП-459, Салганская кўч., 7

Тел.: (831) 278-80-88

Факс: (831) 430-72-28

Интернет: http://www.nizhpharm.ru

Yodoksid narxi dan boshlanadi 29000.00
Nomi Narxi so'm
Yodoksid (Iodoxidum) vaginal suppozitorlari 200 mg №10 (2 blister x 5 sham) 29000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish