Deksametazon fosfat eritmasi d / yilda 4 mg / ml ning 1 ml No. 10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4165 so'm)
Uchun ko‘rsatma Deksametazon fosfat eritmasi d / yilda 4 mg / ml ning 1 ml No. 10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: дексаметазон натрий фосфати дексаметазон фосфатга қайта ҳисоблаганда - 4 мг;
ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, натрий метабисульфити, динатрий эдетати, сувсиз натрий сульфити, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Глюкокортикостероид. АТХ коди: Н02АВ02.
Фармакодинамикаси
Синтетик глюкокортикостероид (ГКС) фторпреднизолоннинг метиллизация қилиш ҳосиласи. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, десенсибилизация қилувчи, иммунодепрессив, шокка қарши ва антитоксик таъсир кўрсатади, бета-адренорецепторларни эндоген катехоламинларга сезувчанлигини оширади.
Специфик цитоплазматик рецепторлар (глюкокортикостероидлар (ГКС) учун рецепторлар барча тўқималарда бор, айниқса улар жигарда кўп) билан оқсиллар ҳосил бўлишини индукция қилувчи комплексларни ҳосил қилиб ўзаро таъсирлашади (шу жумладан хужайраларда ҳаётий муҳим жараёнларни бошқарувчи ферментлар).
Оқсил алмашинуви: плазмада глобулинлар миқдорини камайтиради, жигар ва буйракда альбуминлар синтезини (альбумин/глобулин коэффициентини ошиши билан) оширади; мушак тўқимасида оқсил синтезини пасайтиради ва катаболизмини кучайтиради.
Липид алмашинуви: юқори ёғ-кислоталари ва триглицеридларнинг синтезини оширади, ёғни қайта тақсимлайди (оёқ-қўлларнинг тери ости қаватидан мобилизация қилиниши ва ёғни асосан елка, юз, қорин соҳасида тўпланиши), гиперхолестеринемияни ривожланишига олиб келади.
Углеводлар алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан углеводларнинг сўрилишини оширади; глюкозо-6-фосфатаза фаоллигини оширади (глюкозанинг жигардан қонга тушишини ошиши); фосфоэнолпируваткарбоксилаза фаоллигини ва аминотранфераза синтезини оширади (глюконеогенезни фаоллашиши); гипергликемияни ривожланишига ёрдам беради.
Сув-электролит алмашинуви: организмда Na+ ва сувни тутиб қолади, К+ чиқарилишини рағбатлантиради (минералокортикоид фаоллик), меъда-ичак йўлларидан Са2+ сўрилишини пасайтиради, суяк тўқимасини минерализациясини пасайтиради.
Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларининг ажралиб чиқарилишини сусайиши, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши; хужайра мембраналарининг (айниқса лизосомал) ва органеллалар мембраналарининг барқарорлашиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнининг барча босқичларига таъсир қилади: арахидон кислотаси даражасида простагландинлар (Pg) синтезини ингибиция қилувчи (липокортин фосфолипаза А2 ни сусайтиради, арахидон кислотасининг либерациясини сусайтиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқа жараёнларига ёрдам берувчи эндопероксидлар, лейкотриенларнинг биосинтезини ингибиция қилади), «яллиғланишга қарши цитокинлар» (интерлейкин 1, ўсма некрозининг альфа омили ва бошқаларнинг) синтезини ингибиция қилади; хужайра мембранасининг турли шикастланиш омилларнинг таъсирига чидамлилигини оширади.
Иммунодепрессив самараси лимфоид тўқималар чақирган инволюция, лимфоцитларнинг (айниқса Т-лимфоцитларнинг) пролиферациясини сусайиши, В-хужайраларнинг миграциясини сусайиши ва Т- ва В-лимфоцитларнинг ўзаро таъсири, лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларнинг (интерлейкин-1, 2; гамма-интерферонни) ажралиб чиқишини тормозланиши ва антителоларнинг ҳосил бўлишини камайиши билан боғлиқ.
Аллергияга қарши самараси аллергия медиаторларининг синтезини ва секрециясини камайиши, сенсибилизацияга учраган семиз хужайралардан ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқишини тормозланиши, айланиб юрувчи базофилларнинг сонини камайиши, лимфоид ва бириктирувчи тўқиманинг ривожланишини бостирилиши, Т- ва В-лимфоцитларни, семиз хужайралар миқдорини камайиши, аллергия медиаторларига эффектор хужайраларнинг сезувчанлигини камайиши, антителолар ҳосил бўлишини сусайиши, организмнинг иммун жавобини ўзгариши натижасида ривожланади.
Нафас йўлларининг обструктив касалликларида таъсири, асосан яллиғланиш жараёнларининг тормозланишини, шиллиқ қаватларнинг шишини олдини олиши ёки яққоллигини камайиши, бронхларнинг эпителийси шиллиқ ости қаватини эозинофил инфильтрациясини пасайиши ва бронхларнинг шиллиқ қаватида айланиб юрувчи иммун комплексларини тўпланиши, шунингдек шиллиқ қаватининг эрозияланиши ва десквамациясини тормозланиши билан боғлиқ. Майда ва ўртача калибрли бронхларнинг бета-адренорецепторларини эндоген катехоламинларга ва экзоген симптомиметикларга сезувчанлигини оширади, шилимшиқнинг қовушқоқлигини, уни ишлаб чиқарилишини камайтириш ҳисобига пасайтиради.
АКТТ синтези ва секрециясини ва иккиламчи - эндоген ГКС синтезини сусайиши.
Яллиғланиш жараёнини кечишида бириктирувчи тўқима реакцияларини тормозлайди ва чандиқ тўқимасининг ҳосил бўлиш эҳтимолини пасайтиради.
Таъсирининг ўзига хослиги гипофиз функциясининг аҳамиятли ингибиция қилиши ва деярли тўлиқ минералокортикостероид функциясини бутунлай йўқлиги.
Суткада 1-1,5 мг дозалари буйрак усти бези пўстлоғи фаолиятини сусайтиради; биологик ярим чиқарилиш даври 32-72 соат (гипоталамус гипофиз буйрак усти безларининг пўстлоқ қисми тизимини сусайишини давомийлиги).
Глюкокортикостероид фаоллик кучи бўйича 0,5 мг дексаметазон тахминан 3,5 мг преднизонга (ёки преднизолонга), 15 мг гидрокортизонга ёки 17,5 мг кортизонга мос келади.
Фармакокинетикаси
Қонда (60-70%) спецификоқсил-ташувчи транскортин билан боғланади. Гистогематик тўсиқлар орқали (шу жумладан гематоэнцефалик ва йўлдош орқали) осон ўтади. Жигарда (асосан глюкурон ва сульфат кислотаси билан конъюгацияси орқали) нофаол метаболитларигача метаболизмга учрайди. Буйрак орқали чиқарилади (оз миқдори сут безлари билан). Плазмадан ярим чиқарилиш даври 3-5 соат.
Тез таъсир қилувчи глюкокортикостероидни юборишни талаб қилувчи касалликлар, шунингдек препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Эндокрин касалликлари: буйрак усти безларининг ўткир етишмовчилиги, буйрак усти безлари пўстлоғининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безларининг туғма гиперплазиясининг, ўткир ости тиреоидит;
Шок (куйиш, жароҳат, операцион, токсик) томирларни торайтирувчи воситалар, плазма ўрнини босувчи препаратлар ва бошқа симптоматик даволаш самарасиз бўлганида;
Бош мия шиши (бош миянинг ўсмасида, бош мия жароҳатида, нейрохирургик аралашувларида, бош мияга қон қуйилганида, энцефалитда, менингитда, нурли шикастланишда);
Астматик статус; оғир бронхоспазм (бронхиал астмани, сурункали обструктив бронхитни зўрайиши);
Оғир аллергик реакциялар, анафилактик шок;
Ревматик касалликлар;
Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари;
Ўткир оғир дерматозлар;
Хавфли касалликлар: катта пациентларда лейкоз ва лимфомани паллиатив даволаш; болалардаги ўткир лейкемия, хавфли ўсмалари бўлган пациентлардаги гиперкальциемияда; перорал даволаш мумкин бўлмаганида;
Қон касалликлари: катталардаги ўткир гемолитик анемиялар, агранулоцитоз, идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
Оғир инфекцион касалликлар (антибиотиклар билан бирга);
Офтальмология амалиётида (субконъюнктивал, ретробульбар ёки парабульбар юборишлар): аллергик конъюнктивит, кератит, иридоциклит, блефарит, блефароконъюнктивит, склерит, эписклерит, кўзларнинг жароҳатидан ва оператив аралашувлардан кейинги яллиғланиш жараёни, симпатик офтальмия, шох парда кўчириб ўтказилганидан кейинги иммуносупрессив даволаш;
Маҳаллий қўлланилиши (патология ривожланган соҳага): келоидлар, дискоид қизил югурик, ҳалқасимон гланулемада қўлланади.
Дозалаш тартиби индивидуал равишда бўлиб, у кўрсатмаларга, беморнинг ҳолати ва унинг даволашга бўлган реакциясига боғлиқ. Препаратни вена ичига аста-секин оқим билан ёки томчилаб (ўткир ва шошилинч ҳолатларда); мушак ичига юборилади; шунингдек локал (патологик соҳага) юбориш мумкин; вена ичига томчилаб инфузия учун эритмани тайёрлаш мақсадида натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% ли декстроза эритмасини ишлатиш керак.
Турли касалликларнинг ўткир даврида ва Дексаметазон билан даволашни бошида юқорироқ дозаларда қўлланади. Сутка давомида 4 мг дан 20 мг гача Дексаметазонни 3-4 марта юбориш мумкин.
Болалар учун препаратнинг дозалари (мушак ичига):
Ўринбосар даволашни ўтказишда препаратнинг дозалари (буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилигида) тана вазнининг 1 кг га 0,0233 мг ни ёки 0,67 мг/м2 тана юзаси майдонига 3 дозага бўлинган, ҳар 3 кунда ёки тана вазнининг 1 кг га 0,00776-0,01165 мг ёки тана юзаси майдонининг м2 га 0,233-0,335 мг ҳар куни. Бошқа кўрсатмаларда тавсия этилган доза 12-24 соатда тана вазнининг 1 кг га 0,02776-0,16665 мг ёки тана юзаси майдонининг га 0,833-5 мг/м2 ни ташкил қилади.
Самарага эришилганида доза самарасини бир маромда ушлаб турувчи ёки даволаш тўхтатилгунича камайтирилади. Парентерал қўллаш давомийлиги одатда 3-4 кунни ташкил қилади, сўнгра дексаметазоннинг таблеткалари билан доза самарасини бир маромда ушлаб турувчи даволашга ўтилади.
Препаратни юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш, буйрак усти безлари пўстлоғининг ўткир етишмовчилигининг ривожланишини олдини олиш мақсадида, дозани аста-секин камайтиришни талаб қилади.
Дексаметазон одатда яхши ўзлаштирилади. У паст минералокортикоид фаолликка эга, яъни унинг сув-электролит алмашинувига таъсири катта эмас. Одатда Дексаметазоннинг кичик ва ўртача дозалари организмда натрий ва сувнинг тутилишини, калийнинг юқори чиқарилишини чақирмайди. Қуйидаги ножўя самаралари таърифланган:
Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, стероид қандли диабет ёки яширин қандли диабетнинг кучайиши, буйрак усти безлари функциясининг сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, мушак кучсизлиги, стрийлар), болаларда жинсий ривожланишини кечикиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг стероид яраси, эрозив эзофагит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация, иштаҳани ошиши ёки камайиши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, ҳиқичоқ тутиши, кам ҳолларда «жигар» трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмиялар, брадикардия (юрак тўхтаб қолгунича), юрак етишмовчилигини (мойиллиги бўлган пациентларда) ривожланиши ёки яққоллигини кучайиши, гиперкалиемияга хос ЭКГ даги ўзгаришлар, артериал босимни ошиши, гиперкоагуляция, тромбозлар. ўткир ва ўткир ости миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимаси шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини узилишига олиб келиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинациялар, маниакал депрессив психоз, депрессия, параной, бош мия ички босимини ошиши, асабийлик ёки безовталик, уйқусизлик, бош айланиши, вертиго, миячанинг сохта ўсмаси, бош оғриғи, тиришишлар.
Сезги аъзолари томонидан: орқа субкапсуляр катаракта, кўрув нервининг шикастланишини мумкинлиги билан кўз ички босимини ошиши, кўзнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки вирусли инфекциялари, шох қаватининг трофик ўзгаришлари, экзофтальм, кўришни бирдан йўқолиши (парентерал юборилганида бош, бўйин, бурун чиғаноқлари, бош териси соҳаларида, кўз томирларида препаратнинг кристалларини тўпланиши мумкин).
Моддалар алмашинуви томонидан: кальцийни юқори чиқарилиши, гипокальциемия, тана вазнининг ошиши, манфий азот мувозанати (оқсилларни юқори парчаланиши), кўп терлаш.
Минералокортикоид фаоллиги билан боғлиқ бўлган - суюқлик ва натрийни тутилиши (периферик шишлар), гипернатриемия, гипокалиемик синдром (гипокалиемия, аритмия, миалгия ёки мушакларнинг спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва толиқиш).
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болаларда ўсиш ва суякларнинг шаклланиш жараёнларини секинлашиши (эпифизар ўсиш соҳаларини муддатидан олдин ёпилиши), остеопороз (жуда кам ҳолларда суякларни патологик синишлари, елка ва сон суякларининг бошчасини асептик некрози), мушак пайларини узилиши, стероид миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).
Тери қопламалари ва шиллиқ қаватлари томонидан: жароҳатларнинг битишини секинлашиши, петехиялар, экхимикозлар, терини юпқалашиши, гипер- ёки гипопигментация, хуснбузар, стриялар, пиодермия ва кандидозларни ривожланишига мойиллик.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок, маҳаллий аллергик реакциялар.
Парентерал юборилганидаги маҳаллий реакциялар: ачишиш, увишиш, юборилган жойда оғриқ, санчиқ, юборилган жойда инфекция, кам ҳолларда ўраб турган тўқималарни некрози, инъекция жойида чандиқларни ҳосил бўлиши; м/и юборилганда тери ва тери ости ёғ қаватини атрофияси (айниқса дельтасимон мушакка юбориш хавфлидир)
Бошқалар: инфекцияни ривожланиши ёки зўрайиши (иммунодепрессантларни ва вакцинацияни бирга қўллаш бундай ножўя самараларни пайдо бўлишига олиб кедади), лейкоцитоурия, «бекор қилиш» синдроми.
Ҳаётий кўрсатмалар бўйича қисқа муддатли қўллашлар учун ягона қарши кўрсатма дексаметазонга ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликдир.
Болаларда ўсиш даврида ГКС ни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида қўлланиши керак.
Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак:
Меъда-ичак йўлларининг касалликлари меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки латент пептик яра, яқинда яратилган ичак анастомози, перфорация ёки абсцессланиш хавфи билан кечувчи носпецифик ярали колит, дивертикулит.
Вирусли, замбуруғли ёки бактериал табиатли (шу жумладан ҳозирги вақтда ёки яқинда ўтказилган, яқинда бемор билан бўлган мулоқат) паразитар ва инфекцион касалликлар оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик фазаси), сувчечак, қизамиқ; амёбиаз, стронгилоидоз, тизимли микоз, фаол ва латент туберкулёз. Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик даволаш фонида қўллашга йўл қўйилади.
Эмлашдан олдинги ва кейинги давр (эмлашдан 8 ҳафта олдин ва 2 ҳафта кейин), БЦЖ билан эмлашдан кейинги лимфаденит.
Иммунтанқислик ҳолатлари (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ билан инфекцияланиш).
Юрак-қон томир тизимининг касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ва ним ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларининг тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши ва бунинг оқибатида юрак мушагини узилиши мумкин), оғир сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия.
Эндокрин касалликлар - қандли диабет (шу жумладан углеводларга толерантликни бузилиши), тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги, семириш (III-IV босқичи).
Оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз.
Гипоальбуминемия ва унинг пайдо бўлишига мойиллиги бўлган ҳолатлар.
Тизимли остеопороз, миастения gravis, ўткир психоз, полиомиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукома.
Ҳомиладорлик.
Дексаметазонни вена ичига юбориладиган бошқа препаратлар билан мос келмаслиги мумкин уни бошқа препаратлардан алоҳида юбориш тавсия этилади (в/и оқим билан, ёки бошқа томчилатгич орқали, иккинчи эритма сифатида). Дексаметазоннинг эримаси гепарин билан аралаштирилганида чўкма ҳосил бўлади.
Дексаметазонни қуйидагилар билан бир вақтда буюриш:
- «жигар» микросомал ферментларининг индукторлари (фенобарбитал, рифампицин, фенитоин, теофиллин, эфедрин) билан, унинг концентрациясини камайишига олиб келади;
- диуретиклар (айниқса «тиазид» ва карбоангидраза ингибиторлари) ва амфотерицин В билан организмдан К+ чиқарилишини кучайишига ва юрак етишмовчилигининг ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
- натрий сақловчи препаратлар билан шишларни ривожланиши ва артериал босимни ошишига олиб келади;
- юрак гликозидлари билан уларни ўзлаштираолиниши ёмонлашади ва юрак қоринчалари экстрасистолиясининг ривожланишини эҳтимоли ошади (чақирилган гипокалиемия туфайли);
- билвосита антикоагулянтлар билан уларнинг таъсирини сусайтиради (камроқ ҳолларда кучайтиради), (дозага тузатиш киритиш талаб қилинади);
- антикоагулянтлар ва тромболитиклар билан меъда-ичак йўлларидаги яралардан қон кетишининг ривожланишини хавфи ошади;
- этанол ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯқП) билан меъда-ичак йўлларида эрозив-ярали шикастланишларни пайдо бўлишининг ва қон кетишнинг ривожланишини хавфи кучаяди (артритларни даволашда НЯҚП билан мажмуада терапевтик самараларининг қўшилиши туфайли, глюкокортикостероидларнинг дозасини камайтириш мумкин);
- парацетамол билан гепатотоксикликнинг ривожланишини хавфи ошади (жигар ферментларининг индукцияси ва парацетамолнинг токсик метаболитини ҳосил бўлиши);
- ацетилсалицил кислотаси билан унинг чиқарилишини тезлаштиради ва қондаги концентрациясини камайтиради (дексаметазон бекор қилинганида салицилатларнинг қондаги даражаси ошади ва ножўя кўринишларнинг ривожланишини хавфи ошади);
- инсулин ва перорал гипогликемик препаратлар, гипотензив воситалар билан уларнинг самараси камаяди;
- D витамини билан унинг ичакда Са2+ сўрилишига бўлган таъсири камаяди;
- соматотроп гормон билан соматотроп гормонининг самарасини, празиквантел билан унинг концентрацияси камайтиради;
- М-холиноблокаторлар (шу жумладан антигистамин препаратлар ва трициклик антидепрессантлар) ва нитратлар билан кўз ички босимини ошишига олиб келади;
- изониазид ва мексилетин билан уларнинг метаболизмини оширади (айниқса «секин» ацетилаторларда), бу уларнинг плазмадаги концентрациянинг камайишига олиб келади.
Карбоангидраза ингибиторлари ва «ҳалқали» диуретиклар остеопорозни ривожланиши хавфини ошириши мумкин.
Индометацин дексаметазоннинг альбумин боғидан сиқиб чиқариб, унинг ножўя самараларининг ривожланиши хавфини оширади.
АКТГ дексаметазоннинг таъсирини кучайтиради.
Эргокальциферол ва паратгормон дексаметазон томонидан чақирилувчи остеопатиянинг ривожланишига тўсқинлик қилади.
Циклоспорин ва кетоконазол дексаметазоннинг метаболизмини секинлаштириб, қатор ҳолларда унинг токсиклилигини ошириши мумкин.
Андрогенларни ва стероид анаболик препаратларни дексаметазон билан бир вақтда буюриш, периферик шишларнинг ва гирсутизмнинг ривожланишига, хуснбузарларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Эстрогенлар ва перорал эстроген сақловчи контрацептивлар дексаметазоннинг клиренсини камайтиради, бу унинг таъсири яққоллигини кучайиши билан бирга кечиши мумкин.
Митотан ва буйрак усти безлари пўстлоғининг функцияни бошқа ингибиторлари дексаметазоннинг дозасини оширилишини тоқазо қилишлари мумкин.
Вирусларга қарши тирик вакциналар билан бир вақтда қўллашда ва бошқа иммунизация турлари фонида вирусларнинг фаоллашиши ва инфекцияларнинг ривожланиш хавфини оширади.
Антипсихотик воситалар (нейролептиклар) ва азатиоприн, дексаметазон буюрилганида катарактанинг ривожланиши хавфини оширади.
Антитиреоид препаратлар билан бир вақтда қўлланганида дексаметазоннинг клиренси пасаяди, тиреоид гормонлар билан ошади.
Дексаметазон билан даволаш вақтида (айниқса узоқ вақт) окулистнинг кузатуви, артериал босим ва сув-электролит мувозанатининг ҳолатини, шунингдек периферик қон манзарасини ва қонда глюкоза даражасининг назорати керак.
Ножўя ҳолатларни камайтириш мақсадида организмга К+ тушишини ошириш керак (парҳез, калий препаратлари). Овқат оқсиллар, витаминларга бой, ёғлар, углеводлар ва ош тузининг миқдори чекланган бўлиши керак.
Гипотиреоз ва жигар циррози бўлган беморларда препаратнинг таъсири кучаяди. Препарат мавжуд бўлган эмоционал беқарорликни ёки психотик бузилишларни кучайтириши мумкин. Анамнезида психозлар бўлганида Дексаметазон юқори дозаларда шифокорнинг назорати остида буюрилади.
Эҳтиёткорлик билан ўткир ва нимўткир миокард инфарктида қўллаш керак некроз ўчоғи ривожланиши, тўқималарнинг чандиқларининг шаклланишини секинлашиши ва юрак мушакининг узилиши мумкин.
Тутиб турувчи даволаш вақтидаги стресс ҳолларида (масалан, жарроҳлик операцияларида, жароҳат ёки инфекцион касалликларда) препаратнинг дозасини глюкокортикостероидларга талабни ошиши сабабли тузатиш киритиш керак. Дексаметазон билан узоқ муддатли даволаш тугаганидан кейин, стресс ҳолатларда буйрак усти безлари пўстлоғининг нисбий етишмовчилигини ривожланиши мумкинлиги сабабли, беморларни бир йил давомида синчиклаб назорат қилиш керак.
Бирдан бекор қилишда, айниқса илгари юқори дозалар қўлланган ҳолларда, «бекор қилиш» синдроми (анорексия, кўнгил айнаши, тормозланиш, ёйилган мушак-скелет оғриқлари, умумий ҳолсизлик) ривожланиши, шунингдек Дексаметазонни буюришга сабаб бўлган касалликнинг зўрайиши мумкин.
Дексаметазон билан даволаш вақтида, унинг самарасини камайиши (иммун жавобни) сабабли вакцинацияни ўтказиш мумкин эмас.
Интеркуррент инфекцияларда, септик ҳолатларда ва туберкулезда Дексаметазонни буюриш билан бир вақтда бактерицид таъсирли антибиотиклар билан даволашни ўтказиш керак.
Болаларда Дексаметазон билан узоқ муддат даволаниш вақтида ўсиш ва ривожланиш динамикасини синчиклаб кузатиш керак. Даволаниш даврида қизамиқли ёки сувчечакли беморлар билан муомалада бўлган болаларга, профилактик специфик иммуноглобулинлар буюрилади.
Ўринбосар даволаш учун минералокортикоид самарасининг кучсизлиги оқибатида, буйрак усти безларининг етишмовчилигида Дексаметазон минералокортикоидлар билан мажмуада ишлатилади.
Қандли диабети бўлган беморларда глюкозанинг қондаги миқдорини назорат қилиш ва зарурати бўлганида даволашга тузатиш киритиш керак.
Суяк-бўғим тизимининг рентгенологик назорати кўрсатилган (умуртқа поғонаси, бармоқларнинг суратлари).
Буйракларнинг ва сийдик-чиқариш йўлларининг инфекцион касалликлари бўлган беморларда Дексаметазон лейкоцитоурияни чақириши мумкин, бу ташхисий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Дексаметазон 11- ва 17-оксикетокортикостероидларнинг метаболитлари миқдорини оширади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) препаратни фақат кутилаётган даволаш самараси ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўлланиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўлланганида ҳомиланинг ўсишини бузилиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг охирида қўллаш ҳолида ҳомилада буйрак усти безлари пўстлоғининг атрофиясининг пайдо бўлишини хавфи мавжуд, бу янги туғилган чақалоқда ўринбосар даволаш ўтказишни талаб қилиши мумкин.
Агар эмизиш вақтида препарат билан даволашни ўтказишнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Юқорида келтирилган ножўя ҳолатларни кучайиши мумкин. Дексаметазоннинг дозасини камайтириш керак. Даволаш симптоматик.
4 мг/мл инъекция учун эритма 1 ёки 2 мл дан ампулаларда. 10 ёки 25 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
+25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Vinh Phuc Pharmaceutical JSC, Вьетнам.
Deksametazon: 4 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Deksametazon fosfat eritmasi d / yilda 4 mg / ml ning 1 ml No. 10 (ampulalar) narxi 1180 so'm - 1 шт.
Deksametazon fosfat eritmasi d / yilda 4 mg / ml ning 1 ml No. 10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Deksametazon fosfat eritmasi d / yilda 4 mg / ml ning 1 ml No. 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vetnam.
Deksametazon fosfat eritmasi d / yilda 4 mg / ml ning 1 ml No. 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Deksametazon hisoblanadi.
Deksametazon fosfat eritmasi d / yilda 4 mg / ml ning 1 ml No. 10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Vinh Phuc hisoblanadi.