Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophae rhamnoides) PrEP farmatsevtika fabrikasi 50 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 7700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophae rhamnoides) PrEP farmatsevtika fabrikasi 50 ml (shisha)
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: чаканда мойи - 50 мл;
ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи.
Тўқ сариқ - қизил рангли, ўзига хос ҳидли мойсимон суюқлик. 40 °С гача қиздирилганида эрувчан оз миқдордаги чўкма ҳосил бўлишига йўл қўйилади.
Мой.
Тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимулятори. АТХ коди: А02Х.
Фармакодинамикаси
Ўсимликлардан олинадиган препарат, чаканда меваларининг мойи. Таркибида табиий биологик фаол моддалар бўлганлиги туфайли, токсинларни, пероксидларни, бошқа агрессив омилларнинг шикастловчи таъсирларини камайтиради ва ҳужайра қобиғини, ҳужайра ички структураларини ҳимоя қилади. Препарат тери қопламалари ва шиллиқ қаватларини шикастланишида битиш жараёнларини рағбатлантиради, антибактериал (бактерияларни ўсишини тўхтатади), ўраб олувчи ва сафро ҳайдовчи таъсирларни намоён қилади. Чаканда мойи ҳужайрани озиқланиш жараёнларига, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг ишига ижобий таъсир қилади.
Фармакокинетикаси
Препаратни сўрилишини жадаллиги қўллаш усулига боғлиқ. Ичга қўлланганида чаканда мойининг алмашинув маҳсулотлари аҳлат ва сийдик билан чиқарилади.
Маҳаллий қўлланади, куйишларни, ётоқ яраларни, тери ва шиллиқ қаватларини нур билан шикастланишини, гинекологик касалликларни (кольпитлар, эндоцервицитлар, бачадон бўйни эрозияси) проктологик патологияни (тўғри ичакнинг эрозив-ярали, атрофик ва бошқа патологиялари, анус ёриғи, геморрой) даволаш учун сиртга қўлланади. Ичга қизилўнгач патологиясида, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида мажмуавий даволаш таркибида қўлланади. Ингаляция шаклида юқори нафас йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларини (бурун-ҳалқум, товуш бойламлари, трахея, бронхлар) даволаш учун қўлланади.
Препарат маҳаллий равишда бодомсимон безларини (тонзиллитлар, ангиналар), гайморова бўшлиғини (гайморитлар), кўзнинг шох қаватини (кератитлар), кўзнинг бириктирувчи қаватларини (конъюнктивитлар) сурункали патологияси ва ўткир патологияни даволаш учун, қовоқларнинг четларини яллиғланишида (блефаритлар), кўз шох пардасини яраларида даволаш учун қўлланади.
Препарат сиртга, ичга ёки ингаляция шаклида қўлланади.
Терининг патологик жараёнларида терининг шикастланган юзаси некротик тўқималардан тозалангандан кейин препарат мойли боғлов кўринишида кунора, тўқима регенерацияси пайдо бўлгунича қўлланади.
Гинекологик касалликларда - кольпитлар, эндоцервицитларда - мой билан шимдирилган пахтали тампонлар билан қин деворларига ва бачадон бўйни каналига (уларга олдиндан ишлов берилгандан кейин) суртилади; бачадон бўйни эрозиясида чаканда мойи билан яхшилаб шимдирилган тампон қўлланади (тампонни эрозия жойига зич босиб қўйилади, тампон ҳар куни алмаштирилади. Кольпитларни даволаш курси - 10-15 муолажа, эндоцервицит ва бачадон бўйни эрозиялари - 8-10 муолажани ташкил қилади. Зарур бўлганда 4-6 ҳафтадан кейин даволаш курси қайтарилади.
Проктологик касалликларда - анусдаги ёриқлар, геморройда - препарат билан шимдирилган пахта тампонлари билан анусни ва геморроидал тугунлар мойланади; тўғри ичакнинг проктологик жараёнларида мойни микроклизма ёрдамида тўғри ичакка юборилади (олдиндан тозаловчи клизма қилиш керак). Даволаш курси - 10-12 муолажа. Зарурат бўлганида даволаш курсини 4-6 хафтадан кейин қайтариш мумкин.
Қизилўнгач, меъда ва ўникки бармоқли ичак яра касаллиги патологияларида препарат ичга 1 чой қошиқдан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Кўрсатилган касалликларни даволаш курси 3-4 хафтани ташкил қилади. Зарур бўлганда даволаш курсини 4-6 хафтадан кейин такрорлаш мумкин.
ЛОР аъзоларининг патологиясида - сурункали тонзиллит, ангинадан кейинги холат, сурункали фарингит - мой билан шимдирилган пахта тампонлари билан бодомчалар, томоқ мойланади; сурункали гайморитда мойга шимдирилган докали турундалар ташқи бурун йўлларига киритилади (олдиндан улар тозаланади). Даволаш курси ЛОР аъзолари патологиясида 8-10 муолажани ташкил қилади. Зарурат бўлганида даволаш курсини 4-6 хафтадан кейин такрорлаш мумкин.
Юқори нафас йўлларининг касалликларида тиббий муассасалар шароитида препарат ингаляция шаклида қўлланилади.
Кўз касалликларида чаканда мойи шифокор тавсияси бўйича ва кузатуви остида қўлланилади.
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик бўлиши мумкин; меъда-ичак ичак йўллари томонидан: оғизда аччиқ таъм (ичга қабул қилинганида), ич кетиши, иммун тизими томонидан аллергик реакциялар: терини қичиши, қизариши, шишиши, тери тошмалари, ачишишни ҳис қилиш (ичга кўлланганида), ингаляцион қўллаш усулида нафасни бузилиши, сўлакни ҳаддан зиёд ажралиб чиқиши кузатилиши мумкин.
Препаратга шахсий сезувчанлик. Препаратни ичга ўт пуфагининг, жигар, меъда ости безининг яллиғланиш жараёнларида, ўт-тош касаллигида қўллаш мумкин эмас.
Одам организмига чаканда мойини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлашганидаги патологик таъсири таърифланмаган.
Препаратни аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қўллашдан олдин чайқатиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат фақат шифокор буюртмасига кўра, она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса қўлланилади.
Автотранспортни хайдаш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш тезлик реакцияси қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Болалар
Болаларга препаратни шифокор фойда/хавф нисбатни бахолагандан кейин қўлланади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, онгнинг чалкашиши, тиришишлар, ич кетиши, терида тошма, эпителий десквамацияси. Олигурия ривожланиши мумкин. Алохида холларда шок холатлари пайдо бўлади.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни ва бошқа тур адсорбентларни буюриш ва мувофиқ симптоматик даволаш ўтказиш керак.
50 мл дан флаконларда ёки 50 мл дан флаконда қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“ДКП “Фармацевтическая фабрика”, МЧЖ
Украина, 10014, Житомир ш., Лермонтовская кўч., 5.
Dengiz itshumurt yog'i: 50 ml/flakon
Ko`p so`raladigan savollar
Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophae rhamnoides) PrEP farmatsevtika fabrikasi 50 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophae rhamnoides) PrEP farmatsevtika fabrikasi 50 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophae rhamnoides) PrEP farmatsevtika fabrikasi 50 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophae rhamnoides) PrEP farmatsevtika fabrikasi 50 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Dengiz itshumurt yog'i hisoblanadi.