Facebook Pixel Code

Ekofuril kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)


Uchun ko‘rsatma Ekofuril kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нифуроксазид - 100,0 мг/200,0 мг;

ёрдамчи моддалар: лактитол, микрокристалл целлюлоза 102, картошка крахмали, магний стеарати, сахароза;

100 мг дозаси учун: қаттиқ желатинли капсулалар №0: желатин, хинолинли сариқ бўёвчиси, қуёш шафағи бўёвчиси, титан диоксиди.

200 мг дозаси учун: қаттиқ желатинли капсулалар №00: желатин, хинолинли сариқ бўёвчиси, қуёш шафағи бўёвчиси, титан диоксиди.

Сариқ рангли қаттиқ желатинли № 0 капсулалар (100 мг дозаси учун) ва сариқ рангли № 00 капсулалар (200 мг дозаси учун). Капсулалар таркиби - сариқ рангли кукун ва гранулалар аралашмаси. Оқ ранг доғларига йўл қўйилади.

Капсулалар.

Микробларга қарши восита, нитрофуран. АТХ коди: A07AХ03.

Фармакодинамикаси

Нифуроксазид - нитрофуран ҳосиласи бўлган микробга қарши воситадир. Дегидрогеназалар фаоллигини блокировка қилади ва нафас олиш занжирларини, трикарбон кислоталар даври ва микробли ҳужайрадаги бошқа бир қатор биохимиявий жараёнларни эзади.

Микробли ҳужайра мембранасини бузади, микроорганизмлар томонидан токсинлар ишлаб чиқарилишини пасайтиради. Campylobacter jejuni, Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp.; Clostridium perfringens, Vibrio cholerae, патогенли Vibrions ва Vibrio parahaemolyticus, Staphylococcus spp. га нисбатан юқори даражада фаол. Нифуроксазидлар: Citrobacter spp., Enterobacter cloacae ва Proteus indologenes га кам таъсирчан.

Нифуроксазид: Klebsiella spp., Proteus mirabilis, Providencia spp., Pseudomonas spp. га резистент. Ичак микрофлораси мувозанатини бузмайди. Бактериал диареяда ичак эубиозини қайта тиклайди. Энтеротроп вируслар билан инфексияланганда бактериал супер инфексия ривожланишига йўл қўймайди.

Фармакокинетикаси

Перорал қўлланилгандан сўнг нифуроксазид деярли овқат ҳазм қилиш трактидан сўрилмайди ва ўз антибактерила таъсирини фақат ичаклар орасида кўрсатади. Нифуроксазид ичаклар билан чиқарилади: 20 % ўзгармас кўринишда, қолган миқдори эса - химиявий жиҳатдан ўзгарган ҳолда.

Умумий аҳволнинг ёмонлашишишисиз, бадан ҳарорати кўтарилишисиз, интоксикатсиясиз кечадиган ўткир бактериал диареяда қўлланилади.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун: 200 мг (100 мг дан 2 капсула ёки 200 мг дан 1 капсула) суткада 3 марта (қабул қилиш оралиғи 8 соат).

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун: 200 мг (100 мг дан 2 капсула ёки 200 мг дан 1 капсула) суткада 3-4 марта (қабул қилиш оралиғи 6-8 соат).

Катталарга: 200 мг (100 мг дан 2 капсула ёки 200 мг дан 1 капсула) суткада 4 марта (қабул қилиш орлаиғи 6 соат).

Даволаш курси давомийлиги 5-7 кун, лекин 7 кундан ортиқ эмас. Агар аввалги 3 кун ичида яхшиланиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат этиш лозим.

Препаратни фақат йўриқномада кўрсатилган қўллаш усулида ва дозаларда қўлланг. Зарур ҳолларда дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни сўраб қоламиз.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшак еми, Квинке шиши, анафилактик шок).

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя таъсирларнинг бирортаси оғирлашса ёки агар Сиз йўриқномада кўрсатилмаган исталган бошқа ножўя таъсирни кузатган бўлсангиз, бу ҳақда шифокорга хабар беринг.

  • нифуроксазидга, нитрофуран ҳосилаларига ва препаратнинг исталган ёрдамчи воситаларига ўта таъсирчанлик;
  • 3 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик;
  • фруктоза, галактозага туғма ўзлаштираолмаслиги, галактоземия, глюкозо-галактоз кам сўрилишида қўллаш мумкин эмас.

Дисулфирамсимон реакцияларнинг ривожланишига олиб келувчи препаратлар, марказий асаб тизими функсиясини эзувчи джори воситалари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Агар Сиз бошқа дори препаратларини истеъмол қилаётган бўлсангиз (жумладан ресептсиз дориларни) Экофурил® препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Дозанинг ошириб юборилиш аломатлари маълум эмас.

Даволаш симптоматик.

Диареяни даволашда нифуроксазид билан терапия ўтказиш билан бирга регидратацион терапияни ўтказиш лозим. Тизимли шикастланиш аломатлари (умумий аҳволнинг ёмонлашиши, бадан ҳароратининг кўтарилиши, интоксикация ёки инфекция аломатлари) бўлган бактериал диарея ҳолатида тизимли таъсир кўрсатувчи антибактериал препаратларни қўллаш масаласини ҳал этиш учун шифокорга мурожаат этиш лозим. Гипертаъсрчанлик аломатлари (хансираш, юз, лаб, тил шишиши, тери тошмаси, қичиш) пайдо бўлганда препаратни истеъмол қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.

Нифуроксазид билан терапия ўтказишда алкогол истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади.

Ёрдамчи воситалар таркибида 100 мг капсула учун 24 мг ва 200 мг капсула учун 48 мг миқдорида сахароза мавжуд.

Шундай қилиб, 100 мг ва 200 мг капсулаларни истеъмол қилишдаги бир мартали сахароза дозаси тегишлича 24 мг ва 48 мг ни ташкил этади. 100 мг ва 200 мг капсулаларни истеъмол қилишда бир суткалик сахароза дозаси тегишлича 96 мг ва 192 мг ни ташкил этади.

Эҳтиётлик билан

Жигар касалликлари, ичкиликбозлик, бош-мия жароҳати, бош мия касалликлари, лактация даври, болалар ёши.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Ҳайвонларда тадқиқот ўтказилганда тератоген таъсири аниқланмаган. Бироқ эҳтиётлик чораси сифатида ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўллаш тавсия этилмайди. Лактация даври мобайнида препарат билан қисқа вақт даволанганда кўкрак билан эмизишда давом этиш мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилияти ва юқори диққат-эътибор ва психомоторик реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришга таъсири

Препарат транспорт воситалари ва/ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

100 мг ва 200 мг капсулалар.

10 капсула (100 мг дозали) ёки 8 капсула (дозировкаси 200 мг) поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва босма локланган алюмин фольгадан тайёрланган контурли уяли ўрамга жойлаштирилади.

3 тадан контур уяли ўрам (100 мг дозаси учун) ёки 2 тадан контур уяли ўрамда (200 мг дозаси учун) тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлаштирилади.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.

5 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Рецептсиз.

«АВВА РУС» АЖ

Россия,610044, Киров вил., Киров ш., Луганская к., 53А уй.

Тел.: +7 (8332) 25-12-29; +7 (495) 956-75-54.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Nifuroksazid: 100 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Ekofuril kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:

Ekofuril kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Ekofuril kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Nifuroksazid hisoblanadi.

Ekofuril kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Avva Rus hisoblanadi.