Facebook Pixel Code

Ensefakolin-Neo eritmasi D / vnut. taxminan har biri 30 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 86600 so'm gacha 119800 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ensefakolin-Neo eritmasi D / vnut. taxminan har biri 30 ml (shisha)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: цитоколин натрий (цитоколинга эквивалент) - 100 мг.

Сарғиш, тиниқ ер тути ҳидли суюқлик.

Ичга қабул учун эритма.

Ноотроп воситалар. АТХ коди: N06BX06.

Цитиколин ҳужайра мембранасининг (асосан фосфолипидларнинг) асосий ультраструктур компонентларининг ўтмишдоши бўлиб, кенг таъсир доирасига эга - ҳужайраларнинг шикастланган мембраналарини тикланишга ёрдам беради, фосфолипазаларнинг таъсирини ингибиция қилади, эркин радикалларнинг ортиқча ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек апоптоз механизмларига таъсир кўрсатиб, ҳужайраларнинг ҳалок бўлишини олдини олади. Инсультнинг ўткир даврида бош мия тўқимасининг шикастланиш ҳажмини камайтиради, холинэргик импульсларни ўтказилишини яхшилайди. Бош мия жароҳатида постравматик команинг давомийлигини ва невролитик белгиларининг яққолигини камайтиради, бундан ташқари, тикланиш даврининг давомийлигини камайишига ёрдам беради..

Бош миянинг сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришдаги ва ўз-ўзига хизмат кўрсатишдаги қийинчиликлар каби когнитив бузилишларни даволашда самаралидир. Диққат ва онг даражасини оширади, шунингдек амнезиянинг кўринишларини камайтиради.

Дегенератив ва қон томир этиологияли неврологик сезги ва ҳаракат бузилишларини даволашда самаралидир.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Цитиколин ичга қабул қилинганида яхши сўрилади. Перорал қўлланганидан кейин сўрилиши деярли тўлиқ, биокираолишлиги вена ичига юборилганидан кейинги билан тахминан бир хил.

Метаболизми

Препарат холин ва цитидинни ҳосил бўлиши билан ичакда ва жигарда метаболизмга учрайди. Қабул қилинганидан кейин қон плазмасида холиннинг концентрацияси сезиларли ошади.

Тақсимланиши

Цитиколин холин фракцияларини структур фосфолипидларга ва цитидин фракцияларини цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тез кириши билан бош мия структураларида аҳамиятли даражада тақсимланади. Цитиколин бош мияга киради ва ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга фаол тизилиб олиб, структур фосфолипидларнинг фракциясини бир қисмини ҳосил қилади.

Чиқарилиши

Цитиколиннинг юборилган дозасини фақат 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан камроғи - буйраклар ва ичак орқали ва тахмиан 12% - нафас билан чиқарилаётган СО2 билан чиқарилади.

Препаратни сийдик билан чиқарилишида 2 босқични ажратиш мумкин: тахминан 36 соат давом этувчи биринчи босқич, унда чиқарилиш тезлиги тез камаяди ва иккинчи босқич, унда чиқарилиш тезлиги анча секинроқ камаяди. СО2 билан чиқарилганида ҳам шундай ҳолат кузатилади, нафас билан чиқариладиган СО2 ни чиқарилиш тезлиги тахминан 15 соат ўтгач тез камаяди, сўнгра у анча секинроқ пасаяди.

Ишемик инсультнинг ўткир даври (мажмуавий даволаш таркибида). Ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври. Бош мия жароҳати (БМЖ), ўткир (мажмуавий даволаш таркибида) ва тикланиш даври. Бош миянинг дегенератив ва қон томир оқибатидаги касалликларидаги когнитив ва хулқий бузилишларда қўлланади.

Энцефаколин Нео ичга қабул қилиш эритма перорал буюрилади. Қўллашдан олдин препаратни оз миқдордаги (120 мл ёки ½ стакан) сувда суюлтириш керак. Овқат вақтида ёки овқат қабул қилишлар орасида қабул қилинади.

Тавсия қилинган дозалаш тартиби

Ишемик инсульт ва бош-мия жароҳати (БМЖ) нинг ўткир даври:

1000 мг (10 мл) дан ҳар 12 соатда буюрилади. Даволашнинг давомийлиги камида 6 ҳафта.

Ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври, бош-мия жароҳатининг тикланиш даври, бош миянинг дегенератив ва қон-томир оқибатидаги касалликларидаги когнитив ва хулқий бузилишлар:

Кунига 500-2000 мг (5-20 мл кунига 1-2 марта) буюрилади. Доза ва даволашнинг давомийлиги касалликнинг симптомларини оғирлигига боғлиқ.

Кекса пациентлар

Энцефаколин Нео препарати кекса пациентларга буюрилганда дозага тузатиш талаб қилинмайди.

Флаконга илова қилинган дозаловчи шприцни ишлатиш бўйича йўриқнома:

  1. Дозаловчи шприцни флаконга киритинг (шприцнинг поршени тўлиқ туширилган).
  2. Дозаловчи шприцнинг поршенини, эритманинг даражаси шприцдаги мувофиқ белгига тенг бўлмагунича эҳтиёткорлик тортиш керак.
  3. Қабул қилишдан олдин эритманинг керакли миқдорини ½ стакан (120 мл) сувда суюлтириш мумкин.

Ҳар гал ишлатгандан кейин дозаловчи шприцни сув билан ювиш тавсия қилинади.

Ножўя самараларнинг тез-тезлиги

Жуда кам (<1/10000) (шу жумладан хусусий ҳолатлар):

Аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши, анафилактик шок), бош оғриғи, бош айланиши, қизиб кетиш ҳисси, тремор, кўнгил айниши, қусиш, диарея, галлюцинациялар, шишлар, ҳансираш, уйқусизлик, қўзғалиш, иштахани пасайиши, фалажланган қўл-оёқларда увишиш, жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши. Айрим ҳолларда Энцефаколин Нео парасимпатик нерв тизимини рағбатлантириши, шунингдек артериал босимни қисқа муддатли ўзгаришини чақириши мумкин.

Агарда йўриқномада кўрсатилган ножўя самалардан биронтаси оғирлашса, ёки йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самаралари сезилган бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • яққол ваготония (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмининг тонусини устунлиги);
  • фруктозани ўзлаштираолмалик билан боғлиқ кам учрайдиган наслий касалликлар;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Етарли клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Цитиколин L-дигидрофенилаланиннинг самарасини кучайтиради.

Меклофеноксат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Совуқда консервантнинг вақтинчалик қисман кристалланиши туфайли озгина миқдорда кристалларҳосил бўлиши мумкин. Кейинчалик тавсия қилинган шароитларда сақланганида кристаллар бир неча ой давомида эриб кетади. Кристалларнинг борлиги препаратнинг сифатига таъсир қилмайди. Даволаниш даврида махсус эътибор ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини (автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва операторнинг иши ва ҳоказолар) бажаришда эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Цитиколинни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.

Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда салбий таъсири аниқланмаган бўлсада, ҳомиладорлик даврида Енцефаколин Нео препаратини фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилади.

Енцефаколин Нео лактация даврида буюрилганида аёллар эмизишни тўхтатишлари лозим, чунки цетиколинни аёллар сути билан чиқарилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг кам заҳарлилигини ҳисобга олиб, дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Ичга қабул учун эритма 100 мг/мл, 30 мл.

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уй. Тел./факс(99871) 248-02-05.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sitikolin: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
30 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Ensefakolin-Neo eritmasi D / vnut. taxminan har biri 30 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Ensefakolin-Neo eritmasi D / vnut. taxminan har biri 30 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ensefakolin-Neo eritmasi D / vnut. taxminan har biri 30 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Sitikolin hisoblanadi.

Ensefakolin-Neo eritmasi D / vnut. taxminan har biri 30 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.