Facebook Pixel Code

Эссенлип раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Эссенлип раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы)

5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: соя дуккакдошларининг қуритилган субстанциясидан олинган, 93% (3-sn- фосфатидил) холин сакловчи фосфатидилхолин: синонимлари эссенциал фосфолипидлар - 250 мг;

ёрдамчи моддалар: 126,50 мг дезоксихолат кислотаси; 13,40 мг натрий гидроксиди; 45,00 мг бензил спирти; 12.00 мг натрий хлориди; 0,50 мг рибофлавин, инъекция учун сув 5 мл

Тиниқ сариқ рангли эритма.

Вена ичига юбориш учун эритма.

Гепатопротектор восита. ATX коди: А05BA.

Фармакодинамикаси

Эссенциал фосфолипидлар жигарнинг ҳужайра кобиги ва хужайра органеллаларининг асосий структур элементларидир. Жигар касалликларида ҳамиша жигар ҳужайраларининг кобиги ва хужайра органеллаларини шикастланиши ўрин тутади, бу улар билан боглик бўлган ферментлар ва рецепторлар тизими фаоллигини бузилишига, жигар ҳужайраларининг функционал фаоллигини ёмонлашишига ва регенерация хусусиятини пасайишига олиб келади.

Эссенлив препаратининг таркибига кирувчи фосфолипидлар ўзининг кимёвий тузилиши бўйича эндоген фосфолипидларга мос келади, бироқ улардаги кўп тўйинмаган (эссенциал) ёг кислоталарининг микдорини юқорилиги ҳисобига, фаоллиги бўйича эндоген фосфолипидлардан устундирлар. Бу юкори энергетик молекулаларни гепатоцитларнинг хужайра мембраналарини шикастланган содаларига тизилиб олиши жигар ҳужайраларининг бутунлигини тиклайди, уларнинг регенерациясига ёрдам беради. Кўп тўйинмаган ёг кислоталарининг цис-иккиталик боғлари ҳужайра қобиғининг фосфолипидларидаги углеводород занжирларини параллел жойлашишига тўсқинлик қилади, ҳужайра кобигининг фосфолипид тузилмаси "юмшаб қолади", бу уларнинг оқувчанлиги ва эластиклигини ошишига олиб келади, моддалар алмашинувини яхшилайди. Ҳосил бўлган функционал блоклар. мембраналарга бириккан ферментларнинг фаоллигини оширади ва муҳим метаболик жараёнларни нормал, физиологик йўл орқали кечишига ёрдам беради.

Эссенлип препаратининг таркибига кирувчи фосфолипидлар нейтрал ёглар ва холестеринни оксидланиш жараёнлари кечаётган жойларга ташиб, липопротеинлар метаболизмини йўлга солади, бу асосан юкори зичликка эга бўлган липопротеинларни холестерин билан боғланиш хусусиятини ошиши ҳисобига юз беради.

Шундай килиб, липидлар ва оксилларнинг метаболизмига; жигарнинг дезинтоксикацион фаолиятига: жигар ҳужайраларига ва фосфолипидлар билан боглик ферментлар тизимини тикланицин ва сакланишига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади; бу охир-окибатда жигарда бириктирувчи тўкимани шаклланишига тўсқинлик қилади ва жигар хужайраларини табиий тикланишига ёрдам беради.

Фосфолипидларни сафрога экскреция қилинганида литоген индексини пасайиши ва сафрони барқарорлашиши юз беради.

Фармакокинетикаси

Фосфатидилхолин юқори зичликка эга липопротеидлар билан боғланган ҳолда жигарга тушади.

Холин компонентининг ярим чикарилиш даври 66 соатни ташкил қилади, кўп тўйинмаган ёғ кислоталар компонентининг ярим чиқарилиш даври 32 соатни ташкил қилади.

Жигарнинг ёғли дегенерацияси (шу жумладан кандли диабетда), Ўткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози, жигар ҳужайраларнинг некрози, жигар комаси ва прекома, жигарни токсик шикастланиши; хомиладорлик токсикози, операция олди ва операциядан. кейинги даволаш, айникса гепатобилиар соҳасидаги операцияларида, псориаз, радиацион синдромда қўлланилади.

Препарат вена ичига юбориш учун мўлжалланган бўлиб, махаллий реакцияларни чакириш эҳтимоли бўлгани туфайли мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Шифокорнинг бошка тавсиялари бўлмаганида вена ичига аста-секин, кунига 1-2 ампула (5-10 мл) ёки огир Холатларда 2-4 ампуладан (10-20 мл) юборилади.

Иккита ампула ичидаги дори воситасини бир вактда юбориш мумкин. Бошка дори воситалари билан бир отрицда аралаштириш мумкин эмас.

Вена ичига юборилаётганда дори воситасини бемор кони билан 1:1 нисбатда аралаштириб обориш тавсия этилади.

Препаратни суюлтириш зарурати тугилганида, инфузион юбориш учун факат 5% ва 10% ли девстрова эритмаси ишлатилади, юбориш вактида суюлтирилган эритма тиниқ бўлиши керак. Препаратини электролитли эритмалар (изотоник эритма. Рингер эритмаси) билан суюлтириш мумкин эмас.

Ножўя таъсирларни пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш мақсадида қуйидаги таърифлар ишлатилади: жуда тез-тез (1/10); тез-тез (>1/100 1/10); тез-тез эмас (21/1000, <1/100); камдан кам (> 1/10000 - <1/1000); жуда кам (<1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тез-тезлигини аниқланиши мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан бузулишлар:

  • Камдан кам ҳолларда: юқори сезувчанлик реакцияси кузатилади.

Тер ива тери ости тўқималар томонидан бузуяшилар:

  • Тез-тезлиги номаълум: терида аллергик реакциялар (тошма, экзантема, эшакеми), қичишиш кузатилишящи мумкин.
  • Фосфатидилхолин, соя, ерёнгок, соя дуккаклари ёки препаратнинг бошқа ингредиентларига;
  • юқори сезувчанлик;
  • 3 ёшгача бўлган болалар:
  • Ҳомиладорлик;
  • Эмизиш даврида қўллани мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

12 ёшгача бўлган болалар.

Электролитлар эритмалари Эссенлип препаратини суюлтириш учун кўлланмаслиги керак

Факат тиниқ эритма ишлатилсин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланишим

Хомиладорлик

Препаратнинг таркибида йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин бўлган бензил спирти мавжуд 65 лганлиги туфайли, ҳомиладорлик вактида препаратии қўллаш мумкин эмас.

Эминаи доври

Хозирги кунда соя сакловчи махсулотларни эмизиш даврида қўллаганда бирон-бир хавфлар аниқланмаган. Шунга карамасдан эмизиш давридаг аёлларда препаратнинг тегишли тадкикотлари ўтказилмаганда, эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас,

Эссенлии препаратни тавсия этилгандан юқорироқ дозаларда қўллаш дозага боглик ножўя самараларни кучайишига олиб келиши мумкин.

5 мл дан тўқ рангли шиша ампулаларда. 5 ампуладан тиббиётда қўлланилишига доир

Йўриқномаси билан бирга картон қутида қадоқланган.

Курук ва салкин жойда, 2 °С дан 8 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.

Рецепт бўйича.

Alves Healthcare PVT.LTD, Хиндистон.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Эссенлип раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Эссенлип раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы) ning asosiy faol moddasi Muhim fosfolipidlar hisoblanadi.

Эссенлип раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы) ishlab chiqaruvchisi Alves Healthcare hisoblanadi.