Facebook Pixel Code

Faollashtirilgan ko'mir (Carbo Activatus) Irbitsky HFZ tabletkalari 250 mg №10 (1 blister)

dagi narxlar
dan 1500 so'm gacha 2500 so'm
Без рецепта
133 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Faollashtirilgan ko'mir (Carbo Activatus) Irbitsky HFZ tabletkalari 250 mg №10 (1 blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: фаоллаштирилган кўмир - 250 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали - 47 мг.

Кора рангли, яссицилиндрик, бироз ғадир-будир, риска ва фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Заҳарланишда ва интоксикацияда қўлланадиган восита (энтеросорбция қилувчи восита). АТХ коди: A07BA01.

Препарат адсорбция қилувчи ва носпецифик детоксикация қилувчи таъсирга эга. Меъда-ичак йўлларининг ичида фаоллаштирилган кўмир турли табиатли эндоген ва экзоген заҳарли моддаларни, шу жумладан бактерияларни, бактериал токсинларини, овқат аллергенларини, дори препаратларини, заҳарларни, алкалоидларни, оғир металл тузларини ва газларни боғлайди ва организмдан чиқаради.

Турли келиб чиқишга эга бўлган экзоген ва эндоген заҳарланишларда заҳарсизлантирувчи восита сифатида қўлланади.

Овқат токсикоинфекцияларни, сальмонелезни ва дизентерияни мажмуавий даволашда.

Дори препаратлари (психотроп, ухлатувчи, наркотик воситалар ва бошқа), алкалоидлар, оғир металл тузлари ва бошқа заҳарлар билан заҳарланишда.

Диспепсия, метеоризм билан кечувчи меъда-ичак йўлларининг касалликларида.

Овқат ва дори аллергиясида.

Гипербилирубинемияда (вирусли гепатит ва бошқа сариқликлар) ва гиперазотемияда (буйрак етишмовчилиги).

Ультратовуш ва рентгенологик текширишлар олдидан ичакда газ ҳосил бўлишини камайтириш учун қўлланади.

Фаоллаштирилган кўмир ичга таблеткаларда ёки аввал майдалангандан сўнг, сувли аралашма кўринишида, овқатланишдан ва бошқа дори воситларни қабул қилишдан 1 соат олдин қўлланади. Препаратнинг керакли миқдори ½ стакан сув билан аралаштирилади.

Катталарга дозалаш тартиби ўртача 1,0-2,0 г (4-8 таблетка) дан суткада 3-4 марта, максимал бир марталик доза 8 г гача.

Болаларга препарат ўртача тана вазнининг 1 кг га 0,05 г ҳисобидан суткада 3 марта буюрилади, максимал бир марталик доза тана вазнининг 1 кг га - 0,2 г гача.

Ўткир касалликларда даволаш курси 3-5 кун, аллергия ва сурункали касалликларда - 14 кунгача. Такрорий курс - шифокорнинг тавсияси бўйича 2 ҳафтадан сўнг.

Ўткир заҳарланишда даволаш меъдани фаоллаштирилган кўмирнинг сувли аралашмасини ишлатиш билан ювишдан бошланади, сўнгра ичга 20-30 г препарат берилади.

Метеоризмда препарат ичга 1-2 г (4-8 таблетка) дан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 3-7 кун.

Қабзият, диарея. Узоқ муддат (14 кундан ортиқ) қабул қилинганида кальцийнинг, витаминларнинг сўрилишини бузилиши мумкин. Аҳлат қора рангга бўялиши мумкин.

Меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, носпецифик ярали колит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, ичак атонияси, препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Фаоллаштирилган кўмир, у билан бирга бир вақтда ичга қабул қилинган дори препаратларининг самарадорлигини пасайтиради.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Максимал бир марталик дозани аҳамиятли даражада ошиши, препаратнинг дозаси камайтирилганидан ёки бекор қилингандан кейин йўқоладиган ножўя реакцияларни (кўнгил айниши, қусиш ва қабзият) ривожланишига олиб келиши мумкин.

Таблеткалар 250 мг.

6 ёки 10 таблеткадан контур уясиз ўрамда.

1000 (6 таблеткадан) ёки 550 (10 таблеткадан) контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги йўриқномалар билан гуруҳ ўрамига жойланади.

Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

«Ирбитский химико-фармацевтический завод» ОАЖ.

Tavsifnomalar
Dozalash:

Ko'mir faollashtirilgan: 250 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Faollashtirilgan ko'mir (Carbo Activatus) Irbitsky HFZ tabletkalari 250 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Faollashtirilgan ko'mir (Carbo Activatus) Irbitsky HFZ tabletkalari 250 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Faollashtirilgan ko'mir (Carbo Activatus) Irbitsky HFZ tabletkalari 250 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Ko'mir faollashtirilgan hisoblanadi.