Facebook Pixel Code

Fastum gel gel 50 g (naycha)

dagi narxlar
dan 18000 so'm gacha 66700 so'm
Retsept bo'yicha
124 ta dorixonalarda
Og'irligi:
30 g
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Fastum gel gel 50 g (naycha)

фаол моддалар: 2,5 г кетопрофен сақлайди.

Сиртга қўллаш учун гель.

Фастум гель кетопрофен деб номланадиган дори препаратини сақлайди, ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) номи остидаги препаратлар гуруҳига мансуб. Бу препаратлар оғриқ ва яллиғланишни камайтиради.

Фастум гель ревматик ёки жароҳат келиб чиқишга эга бўлган мушаклар, суяклар ёки бўғимлардаги оғриқларни махаллий даволаш учун қўлланади: масалан, лат ейишлардаги, бойламларнинг чўзилишидаги, мушакларнинг чўзилишидаги, бўйин мушакларининг ригидлиги, люмбаго.

Фастум гелни ишлатманг ва шифокорга хабар беринг:

  • агар Сизда илгари кетопрофенга, тиапрофен кислотасига, фенофибратга, УФ-блокаторларга ёки парфюмерия махсулотларига аллергиянинг тери кўринишлари бўлган бўлса;
  • агар Сизда илгари фотосенсибилизация реакциялари бўлган бўлса;
  • агар Сизда таъсир этувчи модда кетопрофенга ёки Фастум гель препаратининг бошқа компонентларига (барча компонентларнинг рўйхатини 6 бўлим “Бошқа маълумотлар”дан қаранг) юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса;
  • агар Сизда тиопрофен кислотасига, фенофибратга, ацетилсалицил кислотасига, бошқа НЯҚВ (масалан, ибупрофенга) ёки оғриқни енгиллаштириш ёки яллиғланишни йўқотиш учун ҳар қандай дори препаратига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса. Аллергия симптомларига қуйидагилар киради: хуштаксимон нафас (астма), бурундан ажралмалар (ринит) ёки қичишувчи тошма (эшакеми);
  • гель билан даволаниш вақтида ва у тўхтатилганидан кейин 2 хафта давомида терининг препарат қўйиладиган сохалари қуёш нурлари ёки солярийларнинг УФ-нурланиши таъсирига дучор бўлмасликлари керак;
  • шикастланиш белгилари бўлган тери сохаларига, масалан, экзема, акне, инфекцион жараён ёки очиқ жарохатларга гелни қўллаш мумкин эмас;
  • хомиладорликнинг учинчи уч ойлиги.

Бирон-бир тери реакциялари, шунингдек препарат ва таркибида октокрилен сақловчи маҳсулотлар (октокрилен шампунь, соқол олингандан сўнг қўлланадиган гель, душ учун гель, тери учун крем, лаб бўёқлари, қариш жараёнини секинлаштириш учун қўлланадиган крем, макияжни тозаловчи воситалар ва сочлар учун спрей каби фотоқаришни секинлаштириш хусусиятига эга бўлган баъзи косметик ва гигиеник маҳсулотларнинг компонентидир) ни бирга қўллаш билан боғлиқ бўлган тери реакциялари ривожланганида Фастум® гель препаратини қўллашни зудлик билан тўхтатиш керак.

Фастум гелни қуйдаги йўриқномаларга мувофиқ қўллаш керак:

Туба: қалпоқчани бураб олиш ва қалпоқчанинг орқа томонидаги учлик билан алюмин мембранани тешинг.

Насос турдаги дозатор: биринчи марта ишлатганда дозатор қалпоқчаси ёки идиш асосига гель пайдо бўлгунича бир неча марта босиш керак. Ишлатганда дозаторни горизонтал ҳолатда ушлаб туриш тавсия этилади.

Гель қанча миқдорда ва қандай тез-тезликда ишлатилиши керак

Узунлиги 5-10 см тасмасини сиқиб чиқаринг ёки дозаторнинг қопқоқчасини 2 марта босинг (2 г).

Гелнинг бу миқдорини шикастланган соҳаларга кунига 1-3 марта қўйиш керак.

Фастум гелни қандай ва қайси сохага қўйиш керак

Фастум гель фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Енгил уқаловчи харакатлар билан гелни шикастланган сохага тақсимланг.

Қўйгандан кейин дарҳол қўлларни ювинг.

Бу дори воситасини жуда катта миқдорини ишлатиш мумкин эмас.

Фастум гелни қандай муддат давомида қўллаш керак

Фастум гель фақат қисқа даволаш курслари билан қўлланади.

Агар касаллик вақти-вақти билан зўрайса ёки Сиз касалликни кечишида бирон-бир ўзгаришлар сезсангиз, шифокорга мурожаат қилинг.

Агар Фастум гелни жуда катта миқдори ишлатилган бўлса

Фастум гель сиртга қўлланганда (терига) қонга унинг жуда кам миқдори тушади. Шунинг учун дозани ошириб юборилишини бирон-бир кўринишлар билан бирга кечишини эхтимоли кам.

Агар Сизда ушбу препарат бўйича яна бирон-бир саволлар бўлса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслахатлашинг.

Бошқа ҳар қандай дори препарати каби Фастум гель ҳам, гарчи улар хамма пациентларда кузатилмаса хам, ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин.

Ҳар қандай дори препаратларни махаллий қўллаш холидаги каби, тери аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда Фастум гель қўйилган соҳага қуёш нурлари таъсирида жуда кам ҳолларда, яққол тери реакциялари пайдо бўлиши мумкин.

Локал тери реакциялари ҳақида хабар берилган, улар кейинчалик препарат қўйилган соха чегараларидан чиқишлари мумкин. Кам кўринишларга тарқалиш қобилиятига ёки ёйилган характерга ўтиши мумкин бўлган буллёз ёки фликентулёз экзема каби яққолроқ реакциялар ҳоллари киради.

Яллиғланишга қарши дори препаратларнинг бошқа тизимли самаралари (ўта юқори сезувчанлик, меъда-ичак йўллари ва буйраклар томонидан кўринишлар) таъсир этувчи компонентни тери орқали ўтиш қобилиятига ва, демак, қўйилган гелнинг миқдори, ишлов берилган юзанинг майдони, тери қопламаларининг бутунлиги, даволашнинг давомийлиги ва окклюзион боғламларни қўллашга боғлиқ.

Савдога чиқарилган вақтдан бошлаб қуйидаги ножўя таъсирлари ҳақида хабар берилган. Улар аъзолар ва аъзолар тизимлари бўйича кўрсатилган ва пайдо бўлишининг тез-тезлигига мувофиқ таснифланган: жуда тез-тез (10% ва юқори), тез-тез (1% дан 10% гача), баъзида (0,1% дан 1% гача), кам ҳолларда (0,01% дан 0,1% гача), жуда кам ҳолларда (0,01% дан кам), шу жумладан алоҳида ҳоллар.

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлардан биронтасини пайдо бўлганини сезсангиз, Фастум® гелни ишлатишни тўҳтатинг ва бу ҳақида шифокорга хабар беринг:

Ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг ножўя реакцияларини пайдо бўлишига кўпроқ кекса пациентлар мойилроқ бўладилар.

Ушбу илова-варақада таърифланган йўриқномаларга риоя қилиш, ножўя таъсирлар пайдо бўлиши хавфини пасайтиради. Умуман, ножўя таъсирлари вақтинчалик характерга эга. Лекин улар пайдо бўлганда шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилиш тавсия этилади. Ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлганда шифокорга ёки дорихона ходимига хабар бериш керак.

  • агар Сизда юрак, жигар ёки буйрак фаолиятининг сусайиши бўлса Фастум гелни қўллашдан олдин бу ҳақида шифокорга хабар беринг: Буйракларнинг шикастланиши билан боғлиқ бўлган тизимли нохуш реакциялар ривожланишини алохида ҳоллари ҳақида хабар берилган.
  • тошма пайдо бўлганида Фастум гелни қўллашни тўхтатиш керак.
  • агар бирон-бир тери реакциялари, шу жумладан октокрилен сақловчи махсулотлар бирга қўллангандан кейинги тери реакцияларини пайдо бўлса, даволашни дархол тўхтатиш керак.
  • Фастум гелни яллиғланган, шикастланган ёки инфекцияланган терига қўйиш мумкин эмас.
  • Фастум гелни кўзлар, оғиз, бурун, анал ва жинсий аъзолар яқинига қўйиш мумкин эмас.
  • хаво- ва сув ўтказмайдиган боғловлар билан бирга қўллаш мумкин эмас (яъни пластик ишлатилган боғлов материаллари билан бинтлаш, ўраш ёки боғловлар билан ёпиш мумкин эмас.

Сурункали ринит, сурункали синусит билан қўшилган астмаси ва/ёки бурун полиплари бўлган пациентларда, бошқа одамларга қараганда, аспирин ва/ёки НЯҚВ аллергия ривожланишини хавфи юқорироқ бўлади.

Вақт ўтиши билан контакт дерматит ва фотосенсибилизация реакцияси ривожланишини хавфи туфайли, даволашни тавсия этилган давомийлигини ошириш мумкин эмас.

Махсулотнинг катта миқдорларини махаллий қўллаш, ўта юқори сезувчанлик ва астма каби тизимли самаралар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Болалар: болаларда кетопрофеннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.

Қуёш нурлари ва солярийлардан химоя қилиш

Фастум гель қўйилаётган тери сохаларига қуёш нурлари (хатто тарқалган ёруғлик) ёки ультрабинафша нурланиш таъсирида, потенциал хавфли тери реакциялари (фотосенсибилизация) ривожланиши мумкин. Шунинг учун керак:

  • гель билан даволаш давомида ва у тўхтатилганидан кейин икки хафта давомида, терининг фотосенсибилизацияси ривожланишидан сақланиш учун, шу сохаларни кийим билан беркитиш керак;
  • Фастум® гелни ҳар бир қўйишдан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Даволаш вақтида ва у тўхтитилганидан кейин 2 хафта давомида препарат қўйилаётган сохалар, қуёш нурлари ёки солярийларнинг УФ-нурлари таъсирига дучор бўлмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Бу боланинг соғлиғида акс этиши мумкин.

Автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Фастум гель автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Агар хозирги вақтда ёки яқинда Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилган бўлсангиз, шу жумладан ичга қабул қилинадиган антикоагулянтлар (қонни суюлтириш учун дорилар), бу ҳақида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бу шунингдек рецептсиз бериладиган дори воситаларига хам тааллуқлидир. Бу талаб Фастум гелни бошқа препаратларнинг самарасига таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, айрим бошқа дори воситалари Фастум гелнинг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

30 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Фастум гелни ўрамида ва тубада/дозаторли тубада кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатманг. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни хисобланади.

60 ой.

Доимо препарат ҳақида маълумот бўлиши муҳим, шунинг учун ўрам ва ушбу илова-варақни сақлаш керак.

Ушбу дори препаратини канализацияга ёки маиший ахлат билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Керак бўлмаган дори препаратларини қандай утилизация қилиш ҳақида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни химоя қилиш ишига ёрдам беради.

Фастум гель препаратнинг қуйидаги миқдорларини сақловчи ўрамларда тақдим қилинган: 20, 30, 50 ёки 100 г дан тубаларда ёки 100 г насос турдаги дозаторда.

Сотувда ўрамнинг хамма ўлчамлари бўлмаслиги мумкин.

А. Менарини Мэнюфекчеринг Лоджистике энд Сервисиз с.р.л. Виа Сеттэ Санти, 350131 Флоренция. Италия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ketoprofen: 25 mg/g

Chiqarish shakli:
Jel
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
50 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Italiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
15 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Fastum gel gel 50 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

15 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Fastum gel gel 50 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Italiya.

Fastum gel gel 50 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Ketoprofen hisoblanadi.