Fersinol og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 50 mg / ml, 30 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 30000 so'm)
Temir (iii) gidroksid saxaroza kompleksi: 50 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Fersinol og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 50 mg / ml, 30 ml (flakon)
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: темир (темир (ІІІ) гидроксидининг полимальтоза комплекси) 50 мг.
ёрдамчи моддалар: натрий сахарини, кристалланмайдиган суюк сорбитол, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, ванилин ароматизатори, натрий гидроксиди, тозаланган сув.
Тиник, бироз қовушқоқ, тўқ жигарранг рангли, аччиқ-ширин таъмли ва ванилин ҳидли эритма.
Ичга қабул қилиш учун томчилар.
Антианемик восита. АТХ коди: B03AB05.
Фармакодинамикаси
Ферсинол декстрин ва темир (III) нинг ноорганик бирикмасидан олинади. Ферсинол уч валентли темирни органик комплекс шаклда саклайди.
Таъсир механизми гемоглобин синтези учун ишлатилади. Барча темир препаратлари каби, Ферсинол ҳам Темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия ва эритропоэзга таъсир килмайди.
Сўрилган темир асосан жигарда тўпланади, у ерда ферритин билан боғланади. Сўнгра суяк кўмигида гемоглобин синтези вақтида унга киришади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимланиши
Радиоактив нишонланган темир препаратини билан ўтказилган тадқиқотлар, темирни сўрилиши, яъни гемоглобинда сақланган темирнинг миқдори юборилган дозага тескари пропорционал эканлигини кўрсатган. Сўрилган темирнинг миқдори сидеропениянинг даражасига боғлиқ (темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, темирни сўрилиши шунчалик юқори бўлади). Темир препарати терапевтик қўлланганида унинг сўрилиши тахминан 10% ни ташкил этади. Препарат ингичка ичакда, асосан ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда сўрилади. Умуман олганда, даволашни бошланишида темир (III) гидроксидининг полимальтоза комплексининг биокираолишлиги темир (II) препаратларига нисбатан камроқ бўлади.
Метаболизми ва чиқарилиши
Сўрилмаган темир ахлат билан чиқарилади.
- Анемиясиз темир танқислиги ҳолати (яширин сидеропения) ва темир танқислиги анемияси (манифест сидеропения) ни даволаш учун қўлланади.
- Темир танқислиги даражаси ва ташхиси мувофик лаборатор текширувлари ёрдамида тасдикланиши керак.
Ферсинол ичга, овқат вақтида ёки овқатлангандан кейин дархол кабул килинади. Суткалик дозасининг барчасини бир мартада қабул қилиш ёки бир неча қабулга бўлиш лозим.
Препаратни мували ва сабзавотли шарбатлар билан ёки бутилкада бўтқалар билан аралаштириб, қабул қилиш мумкин. Аралаштирилгандан кейин бироз бўялиши препаратнинг таъмига ва самарадорлигига таъсир қилмайди. 1 мл (20 томчи) препарат 50 мг темир саклайди.
Чала туғилган болаларга 1 кг тана вазнига 2,5-5 мг темир/кг (1-2 томчи) ҳар куни 3-5 ой давомида буюрилади.
Томчиларни аниқ дозалаш мақсадида флаконни тубини юқорига қаратиб тўнтариш ва вертикал ҳолатда ушлаш керак. Томчилар шундай ҳолатда ушланган заҳоти томишни бошлаши лозим. Агар бу жараён амалга ошмаса, томчилар ҳосил бўлиши учун флаконнинг девори бўйлаб аста- секин чертиш керак. Флакон чайқатилмасин.
Препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлиги сидеропениянинг даражасига боглик. Анемия билан кечувчи яққол темир танқислигида гемоглобиннинг даражаси нормаллашгунигача бўлган даволаш ўртача 3-5 ой давом этади. Сўнгра даволаш темирнинг захирасини тўлдириш мақсадида анемиясиз яширин темир танқислигини даволаш учун қўлланадиган дозаларда бир неча хафта давомида давом эттирилади. Анемиясиз яширин темир танқислигини даволаш тахминан 1-2 ой давом этади.
Нохуш реакцияларни учраши тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аникланади: жуда тез- тез (21/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо <1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо <1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Энг кўп кузатиладиган нохуш реакция бўлиб (23% пациентларда), клиник аҳамиятга эга бўлмаган, темирни ажралиб чикиши туфайли, ахлатни бўялиши ҳисобланади.
Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар. Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез ахлатнинг рангини бўялиши; тез-тез диарея, кўнгил айниши, диспепсия; тез-тез эмас қоринда оғриқ, қусиш, қабзият, тишларни бўялиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас кичишиш, тошма.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас бош огриги.
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа килинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим хисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аникланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофик равишда хабар беришингизни сўраймиз.
- препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда;
- темиркинг миқдори ортиб кетганида (масалан, гемохроматоз, гемосидероз);
- темирки утилизацияси издан чиққанида (қўрғошин билан заҳарлангандаги анемия, сидероахрестик анемия, талассемия);
- темир танкилиги билан боғлиқ бўлмаган анемияда (масалан, гемолитих анемия ёки В12 витаминини танқислиги окибатида юзага келган мегалобласт анемияда) препаратни қўллаш мумкин эмас.
Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда, темир (III) гидроксидининг полимальтоза комплексини қуйидаги: тетрациклин, алюминий гидроксиди, ацетилсалицилат, сульфасалазин, кальций карбонати, кальций ацетати, кальций фосфати D, витамини, бромазепам, магний аспартат, Д-пеницилламин, метилдопа, парацетамол ва ауранофин билан мажмуада каби маҳсулотлар билан дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.
Шунингдек in vitro шароитида ўтказилган тадқиқотларда темир (Ш) гидроксидининг полимальтоза комплексини қуйидаги: фитин кислотаси, шовул кислотаси, танин, натрий альгинати, холин ва холин тузлари, А витамини, D витамини ва Е витамини, соя мойи ва соя уни каби озука компонентлари билан бирор-бир ўзаро таъсири аниқланмаган. Ушбу натижалар, темир (ІІІ) гидроксидининг полимальтоза комплексини овқат вақтида ва овқатдан кейин дарҳол кабул килиш мумкинлигидан далолат беради.
Темир (ІІІ) гидроксидининг полимальтоза комплексини тетрациклин ва алюминий гидроксиди билан ўзаро таъсири одамларда 3 тадкикот доирасида (кесишган тадкикотлар, тадқиқотда 22 пациент иштирок этган) ўрганилган.
Тетрацикликни сўрилишини аҳамиятли даражада пасайиши аниқланмаган. Плазмадаги тетрациклиннинг концентрацияси керакли самарадорликни таъминлайдиган даражадан пастга тушмаган.
Алюминий гидроксиди ва тетрациклин темир (III) гидроксидининг полимальтоза комплексидан темирни сўрилишини пасайтирмаган. Шу сабабли ушбу комплексни тетрациклин ва бошка фенол бирикмалари шунингдек алюминий гидроксид билан бир вактда кабул килиш мумкин,
Парентерал ва перорал темир препаратларини бир вактда юборишдан сакланиш керак, чунки перорал қабул қилинадиган препаратни сўрилиши ахамиятли даражада ингибиция бўлади. Парентерал юбориладиган препаратни, перорал қабул қилинадиган препарат билан даволаш тўгри келмаганидагина қўллаш керак.
Анемияни даволашни ҳамиша шифокорнинг кузатуви остида ўтказиш керак.
Самараси бўлмаганида (гемоглобиннинг даражаси 3 ҳафта давомида тахминан 2-3 г/дл га ошмаганида) даволашни қайта кўриб чиқиш лозим.
Такроран қон қуйиш режалаштирилаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки эритроцитлар билан бирга тушадиган темир, унинг дозасини ҳаддан ташкари ортиб кетишига олиб келиши мумкин.
Инфекциялар ёки ўсмалар анемияни чақириши мумкин. Темирни ичга қабул қилишни асосий касаллик даволангандан кейингина бошлаш мумкин, фойда ва хавф нисбатини баҳолаш тавсия этилади.
Диагностик усулларга таъсири
Препарат яширин қонни аниқлаш учун ишлатиладиган Наетосcult® синамаси (гемоглобинни аниқлаш учун селектив синама) нинг натижаларига таъсир кўрсатмайди; яширин қонни аниклаш учун Ферсинол препарати билан даволашни тўхтатиш шарт эмас.
Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларнинг кўп бўлмаган миқдоридан олинган маълумотларга кўра, ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигидан кейин ҳомиладорликка ҳомила ёки янги тугилган чақалоқнинг саломатлигига бирор-бир нохуш таъсири аниқланмаган. Ҳайвонларнинг репродукциясига таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда ҳомиладорликка, эмбрионал ривожланишига ва ҳомилани ривожланишига таъсир қилиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита токсиклиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик даврида Ферсинол препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Лактация даври
Нормада кўкрак сути таркибида лактоферрин билан боғланган темир сақлайди. Темир (ІІІ) гидроксидининг полимальтоза комплексидан кўкрак сутига ўтиши мумкин бўлган темирнинг миқдори номаълум. Эмизадиган аёл томонидан препаратни қабул қилиш кўкрак ёшидаги болада нохуш реакцияларни чақириши эҳтимоли кам.
Ҳомиладорлик ва лактация вактида Ферсинол препаратини фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин кабул қилиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Мувофик тадкикотлар ўтказилмаган. Бирок, Ферсинол препаратини автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошкариш кобилиятига таъсир килиш эҳтимоли кам.
Дозаси ошириб юборилганида темир (ІІ) гидроксиди полимальтоза комплексининг токсиклиги паст бўлганлиги (каламушлар ва сичконларда ўлимга олиб келадиган ўртача дозаси (LD50) 1 кг тана вазнига > 2000 мг Ге/кг ни ташкил этади) темирнинг дозасини хаддан ошиши ва заҳарланиш эҳтимоли кам ва темирни сўрилиши натижасида кутилган тўйиниш эҳтимоли кам. Ўлим билан якунланган бехосдан заҳарланиш ҳолатлари хакида маълумотлар мавжуд эмас.
Ичга кабул килиш томчилар 30 мл дан тўқ шиша флаконларда тикин-томчилагич ва бураладиган ҳимоя копкокчаси ёпилган, ҳимоя халкаси билан маҳкамланган. Флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
3 йил.
Яроклилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.»
Туркия (15 Теммуз Мах. Джами Йолу Джад. № 50 Гюнешли Багджилар / Истамбул).
«World Medicine llaç San. ve Tic. A.Ş.»
Turkey (15 Temmuz Mah. Cami Yolu Cad. No: 50 Güneşli Bağcılar / İstanbul).
Temir (iii) gidroksid saxaroza kompleksi: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Fersinol og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 50 mg / ml, 30 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Fersinol og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 50 mg / ml, 30 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Fersinol og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 50 mg / ml, 30 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.
Fersinol og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 50 mg / ml, 30 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Temir (iii) gidroksid saxaroza kompleksi hisoblanadi.