Facebook Pixel Code

Flukonazol Navbahor Sanoat kapsulalari 150 mg №1 (blister)

dagi narxlar
dan 3950 so'm gacha 6000 so'm
Retsept bo'yicha
24 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Flukonazol Navbahor Sanoat kapsulalari 150 mg №1 (blister)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол - 50мг, 100 мг, 150 мг, 200мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, картошка крахмали ёки маккажўхори крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати, аэросил, натрий лаурил сульфати.

Копқоқчаси ва корпуси оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси оқ рангдан оч сариқ тусли оқ ранггача бўлган гранулалар.

Замбуруғга қарши восита. АТХ коди: J02AC01.

Фармакодинамикаси

Замбуруғларга қарши препарат, триазол ҳосиласи. Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасининг цитохром Р450 га боғлиқ 14α-деметилаза ферментини яққол ингибиция қилиш ва бунинг оқибатида замбуруғнинг ҳужайра деворини асосий компоненти - эргостеролнинг синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Candida spp., Microsporum spp. Trichoptyton spp. Cryptococcus neoformans, Blastomyces dermatitides. Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан юқори фаол.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилингандан кейин флуконазол меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги

-90%. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилингандан кейин максимал концентрацияси (Сmах), плазмадаги миқдорининг 90% ни ташкил қилади. Овқат билан бирга қабул қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди.

Плазмадаги концентрацияси қабул қилингандан сўнг 0,5-1,5 соатдан кейин чўққисига эришилади, флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага тўғри пропорционалдир. Мувозанат концентрациясининг (Css) 90% даражасига даволашнинг 4-5 кунида эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида).

Одатдаги суткалик дозадан 2 марта юқори бўлган зарб дозани (биринчи куни) юбориш, иккинчи кунга келиб, 90% га мос келувчи Css даражасига эришиш имконини беради. Табиий тақсимланиш хажми (Vd) организмдаги сувнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши- 11-12% ни ташкил қилади.

Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% ни ташкил қилади.

Шох қаватда, эпидермисда, дермада ва тер суюқлигида зардобдагига қараганда юқори концентрацияларга эришилади.

Флуконазол асосан буйрак орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чикарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. Периферик қонда флуконазолнинг метаболитлари аниқланмаган.

Криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва шу инфекциянинг бошқа соҳаларда жойлашган турлари (шу жумладан, ўпка, тери), ҳам иммунитети меъёрида бўлган беморларда, ҳам иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда (шу жумладан ОИТС бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда): препарат ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун ишлатилиши мумкин:

  • ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун препаратни қўллаш мумкин;
  • тарқалган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (шу жумладан қорин пардаси, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволаш хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини қабул қилаëтган беморларда, шунингдек кандидозни ривожланишига олиб келувчи бошқа омиллар бўлганида ҳам ўтказилиши мумкин;
  • шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози (шу жумладан, тиш протезларини тақиш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач, кандидози, инвазив бўлмаган бронх-ўпка инфексиялари, кандидурия, тери кандидозлари: ОИТС ли беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш;
  • генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи) даволаш, қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида олдини олиш учун қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳолларда): кандидозли баланит;
  • цитостатик химотерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;
  • тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикозлар ва тери кандидозида қўлланади.

Флуконазолнинг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг табиатига ва оғирлик даражасига боғлиқдир. Вагинал кандидозларни даволаш учун кўпгина ҳолларда бир марталик перорал доза етарли ҳисобланади. Касалликнинг бошқа шаклларини даволаш учун замбуруғли инфекциянинг фаол боскичларини йўқолишини клиник ва лаборатор тасдиқлангангунига қадар препаратни кўп маротаба қўллашни талаб этади.

Капсулаларни ичга чайнамасдан, сув ёки бошқа ҳар қандай суюқликлар билан бирга қабул қилинади.

Катталарга криптококкли менингитда ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни.

400 мг буюрилади, сўнгра эса, даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларда даволаш давомийлиги микологик текширишлар билан тасдиқланган клиник самарадорлигига боғлик; криптококкли менингитда одатда камида 6-8 хафта давом эттирилади.

Кандидемияда, диссеминация бўлган кандидозда ва бошқа инвазив кандидозли инфекцияларда доза биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса 200 мг ни ташкил қилади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.

Орофарингеал кандидозда препарат ўртача 50-100 мг дан суткада 1 марта буюрилади: даволаш давомийлиги 7-14 кун. Иммунитети яққол пасайган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин.

Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, флуконазол 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалари билан бирга буюрилади.

Кандидознинг бошқа соҳаларда жойлашган турларида (генитал кандидозидан ташкари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикастланишида, кандидурияда, тери ва шиллиқ қаватларининг кандидозида, даволаш давомийлиги 14-30 кун бўлганида, самарали доза суткада ўртача 50-100 мг ни ташкил килади.

ОИТС бўлган беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилганидан кейин, препаратни 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюриш мумкин.

Қин кандидозида флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада қабул қилинади. Қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш учун препаратни 150 мг дозада бир ойда 1 марта қўллаш мумкин. Даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгариб туради. Айрим беморларга тез-тез қўллаш талаб қилиниши мумкин. Candida чақирган баланитда флуконазол ичга 150 мг дозада бир марта буюрилади. Кандидозни олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси замбуруғли инфекциянинг ривожланиш даражасига қараб, 50-400 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади. Тарқалган инфекциянинг юқори хавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ; муддат давомида бўлган нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишдан бир неча кун олдин буюрилади. Нейтрофилларнинг сони 1000/мкл дан кўпроқга ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.

Тери микозларида, шу жумладан оёқ панжаси, силлиқ тери, чов соҳаси микозлари, тери кандидозларида тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил килади, бироқ оёқ панжасининг микозларида янада узоқроқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.

Кепакланувчи темираткида тавсия қилинадиган доза 2 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта - 300 мг ни ташкил қилади. Айрим беморларга ҳафтасига 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, айни пайтда, қатор холларда 300-400 мг ни бир марта қабул қилиш етарли бўлади.Даволашнинг альтернатив схемаси 2-4 хафта давомида суткада 1марта 50 мг дан хисобланади.

Онихимикозда тавсия қилинган доза хафтада 1 марта 150 мг ни ташкил килади. Даволаш инфекцияланмаган янги тирноқ ўсиб чиқиш қадар давом эттириш лозим.Қўл ва панжа бармоқларида тирноқ қайта ўсиш учун мувофиқ учун 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади.

Болаларда катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардагидан юқори суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. Флуконазол ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.

Шиллиқ қаватларининг кандидозида флуконазолнинг тавсия килинадиган дозаси суткада 1 кг тана вазнига 3 мг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 1 кг тана вазнига 6 мг зарб дозани буюриш мумкин.

Тарқалган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 1 кг тана вазнига 6-12 мг ни ташкил қилади. Иммунитети пасайган болаларда, инфекциянинг ривожланиш хавфи цитотоксик химотерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 1 кг тана вазнига 3-12 мг дан буюрилади.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлигини даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятининг бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя килиш лозим.

Препаратни буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида препарат ўртача дозада кўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлса, аввал 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади.

Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг хар бир сеансидан кейин қўлланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда - жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши).

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши; кам ҳолларда - тиришишлар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения,агранулоцитоз.

Юрак қон-томир тизими томонидан: QT интервали давомийлигини ошиши: қоринчаларнинг хилпиллаши, липиллаши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси; кам ҳолларда - хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелла синдроми), анафилактоид реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда - буйрак фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Терфенадин ёки астемизолни (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозада доимий қабул қилиш фонида) ёки QT интервалини узайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш.

Препаратга ёки тузилиши бўйича азол бирикмаларига яқин препаратларга юқори сезувчанлик. 1 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар ёки буйрак етишмовчилиги, потенциал гепатотоксик дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм, кўп сонли хавф омиллари бўлган пациентлардаги проаритмоген ҳолатлар (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияларни чақирувчи дори воситаларни бир вақтда қабул қилиш).

Препаратни ҳомиладорларда, агар тахмин қилинаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган оғир ёки ҳаёт учун хавф туғдирувчи замбуруғли инфекцияларнинг шаклларидан ташқари ҳолларда, қўллаш максадга мувофиқ эмас. Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидагидек бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди.

Флуконазол варфарин билан қўлланганида протромбин вақти ошади, ўртача 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга қабул қилаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим. Бир вақтда қўлланганда флуконазол перорал гипогликемик воситалар - сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг плазмадан Т½ ярим чикарилиш даврини оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга рухсат берилади, аммо бундай ҳолларда гипогликемия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўллаш фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ўсиши билан кечиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоинни қон плазмасида даволаш концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасига тузатиш киритиш билан бирга концентрациясини мониторинг қилиш керак.

Флуконазолнинг ва рифампицинни бир вақтда қўлланиши флуконазолнинг “концентрация — вақт” (AUC) эгри чизиғи остидаги майдонни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан Т1/2 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун рифампицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади.

Флуконазол қабул қилаëтган пациентларда қонда циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланганда флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини аста-секин ошишига олиб келади. Теофиллинни юқори дозаларда қабул қилаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллиннинг дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни бир вақтда қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади.

Флуконазол ва терфенадин, цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизми (“пируэт” типидаги аритмия) ҳоллари таърифланган.

Флуконазол ва рифабутинни, рифабутиннинг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи, ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутин бир вақтда қўлланганида увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вақтда қабул қилаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак.

Флуконазол ва зидовудиннинг мажмуасини қабул қилаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу зидовудинни унинг метаболитига айланишини пасайиши билан юз беради.

Мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан - нефротоксиклик хавфи ошади.

Флуконазолни қўлланиши кам ҳолларда, асосан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан, шу жумладан ўлим билан якунланган. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволаш давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлган: унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпроқ мойил бўладилар. Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флуконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганида препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида синчиклаб кузатиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.

Буйрак фаолияти бузилиши беморларда препарат бир марта қўлланганда дозага тузатиш киритиш тўғирлаш талаб қилинмайди. Такрор қўлланганда КК қараб мўлжалланади. Агар КК минутига 50 мл дан кўп бўлса, дозага тузатиш киритиш керак бўлмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозани 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми, 48 соат интервал билан қабул қилинади. Диализда бўлган беморларда, диализнинг ҳар бир сеансидан сўнг бир доза қабул қилинади.

Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р 450 цитохром тизими орқали метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник - гематологик ремиссия пайдо бўлгунигача давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Агар тахмин қилинаëтган самара ҳомила учун мумкин бўлган ҳафдан устун бўлганида, оғир ёки ҳаёт учун хавф туғдирувчи замбуруғли инфекцияларнинг шаклларидан ташқари ҳолларда, қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Флуканазол кўкрак сутида плазмадаги концентрацияси билан бир хил бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди.

8,2 г препарат қабул қилинганида галлюцинация ва параноидал ҳатти - ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоллар таърифланган. Бемор шифохонага ётқизилган ва унинг ҳолати 48 соат ичида меъёрлашган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, диурезни кўпайтиришни таъминлаш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.

10, 14, 20 ёки 30 капсуладан банкада (флаконда). 1, 2, 3, 4, 7 ёки 10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюминийли фальга контур уяли ўрамда.

Капсулалар контур уяли ўрамларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича

2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

"NAVBAHOR SANOAT" МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Чилонзор-6, Чупон-ота кўчаси 17/1 уй.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Flukonazol: 150 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
150 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
4 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Flukonazol Navbahor Sanoat kapsulalari 150 mg №1 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Flukonazol Navbahor Sanoat kapsulalari 150 mg №1 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Flukonazol Navbahor Sanoat kapsulalari 150 mg №1 (blister) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.