Flukonazol Ozon kapsulalari 50 mg №7 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Flukonazol Ozon kapsulalari 50 mg №7 (blister)
50 мг ли бир капсула қуйидагиларни саклайди:
фаол модда: флуконазол 50,00 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (сут қанди) 81,72 мг, олдиндан желатинланган крахмал 26,52 мг, коллоид кремний диоксиди 0,16 мг, магний стеарати 1,44 мг, натрий лаурилсульфати 0,16 мг.
50 мг ли капсула таркиби:
Капсула корпуси: пунц буёвчиси 0,0153%, сарик хинолин бўёвчиси 0,0134%, титан диоксиди 2,0000%, желатин 100% гача;
Капсула қопқоқчаси: азорубин бўёвчиси 0,684 %, бриллиант кора бўёвчиси 0,0192%, пунц бўёвчиси 0,0336%, кўк патентланган бўёвчиси 0,0088%, сариқ хинолин бўёвчиси - 0,1912%, титан диоксиди 0,8000%, желатин 100% гача.
150 мг ли бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: флуконазол 150,00 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (сут канди) 58,49 мг, олдиндан желатинланган крахмал 18,98 мг, коллоид кремний диоксиди 0,23 мг, магний стеарати 2,07 мг, натрий лаурилсульфати 0,23 мг.
150 мг ли капсула таркиби:
Капсула корпуси: титан диоксиди 2,0%, темир (II) оксиди бўёвчиси 0,1%, желатин 100% гача.
Капсула қопқоқчаси: титан диоксиди 2,0%, темир (II) оксиди бўёвчиси 0,1%, желатин - 100% гача.
Қаттиқ желатин капсулалар № 2.
50 мг ли капсулалар капсула корпуси оч-жигарранг, пушти рангли тусли, капсула қопқоқчаси жигарранг-кизил рангли, тиниқ бўлмаган капсулалар.
150 мг ли капсулалар корпуси ва копкокчаси оч-сарик рангли, тиниқ бўлмаган капсулалар.
Капсула ичидагиси сарғиш тусли оқ ёки деярли оқ рангли кукун ёки кукун ва гранулалар аралашмаси. Капсула ичидагисини босганда парчаланадиган, капсула шаклида зичлашишига йўл қўйилади.
Капсулалар.
Замбуруғларга карши восита. АТХ коди: J02AC01.
Фармакодинамикаси
Флуконазол, триазол замбуруғларга карши восита, замбуруғлар хужайрасида стероллар синтезининг кучли селектив ингибитори бўлиб ҳисобланади.
Флуконазол in vitro шароитда ва клиник шароитда қуйидаги кўпгина микроорганизмларга нисбатан фаоллик намоён қилган: Candida albicans, Candida glabrata (кўпгина штаммлар Ўртача сезгир), Сandida parapsilosis, Candida tropicalis, Cryptococcus neoformans.
Флуконазолнинг қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаоллиги намойиш этилган, аммо бунинг клиник аҳамияти номаълум: Candida dubliniensis, Candida guilliermondii, Candida kefyr, Candida lusitaniae.
Флуконазол ичга қабул қилинганда хайвонларда замбуруғли инфекциянинг турли моделларига нисбатан фаоллик намоён қилади. Препаратни оппортунистик микозларда, шу жумладан Candida spp. (шу жумладан иммунитети сусайган ҳайвонларда тарқалган кандидоз). Cryptococcus neoformans (шу жумладан бош мия ички инфекциялари), Microsporum spp. Ba Trychophyton spр чақирган инфекцияларда фаоллиги намойиш этилган. Шунингдек флуконазолнинг ҳайвонларда эндемик микоз моделларида, шу жумладан иммунитети нормал ва сусайган ҳайвонларда Blastomyces dermatitides, Coccidioides immitis (шу жумладан бош мия ички инфекциялари) ва Histoplasma capsulatum чақирган инфекцияларда фаоллиги аникланган.
Флуконазол цитохром P450 га боғлиқ замбуруг ферментларига нисбатан юқори
спецификликка эга. Суткада 50 мг дозада 28 кун давомида флуконазол билан даволаш эркакларда қон плазмасида тестостерон концентрациясига ёки туғруқ ёшидаги аёлларда стероидлар концентрациясига таъсир кўрсатмайди. Флуконазол суткада 200-400 мг дозада соғлом эркак-кўнгиллиларда эндоген стероидлар даражаларига уларнинг адренокортикостроп гормони (АКТГ) ни рағбатлантиришга реакциясига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Флуконазолга резистентлик ривожланиши механизмлари
Флуконазолга резистентлик қуйидаги холатларда ривожланиши мумкин: флуконазол учун нишон бўлиб хисобланган ферментии (паностерил 14-а-деметилаза) сифат ёки миқдорий ўзгариши, флуконазолни нишонга етиб боришини камайиши ёки бу механизмларнинг мажмуаси. Нишон-ферментни кодловчи ERG11 генидаги нуктали мутациялар нишонни турини
Ўзгариши ва азолларга аффинликни пасайишига олиб келади. ERG11 гени экспрессиясини ошиши нишон-ферментнинг юкори концентрацияларини ишлаб чикаришга олиб келади, бу хужайрадаги барча фермент молекулаларини бостириш учун хужайра ичидаги суюкликда флуконазолнинг концентрациясини оширишга эҳтиёж туғдиради.
Резистентликнинг иккинчи аҳамиятли механизми замбуруг хужайрасидан препаратларни фаол чикариш (эффлюкс) да иштирок этувчи транспортёрларнинг иккита типини фаоллашиши ёрдамида хужайра ичидаги бўшлиқдан флуконазолни фаол чикарилишидан иборат. Бундай транспортёрларга MDR (кўплаб дорига чидамлилик) генлари томонидан кодланадиган асосий воситачи ва CDR (Candida замбуругларини азол антибиотикларига резистентлиги генлари) генлари кодлайдиган транспортёрларнинг АТФ-богловчи кассеталари супероиласи киради.
MDR гени гиперэкспрессияси флуконазолга резистентликка олиб келади, айни вақтда CDR гени гиперэкспрессияси турли азолларга резистентликка олиб келиши мумкин.
Candida glabrata га резистентлик одатда CDR гени гиперэкспрессияси билан боғлиқ, бу кўпгина азолларга резистентликка олиб келади. Минимал ингибиция килувчи концентрацияси (МИК) оралиқ (16-32 мкг/мл) деб баҳоланган штаммлар учун флуконазолнинг максимал дозаларини қўллаш тавсия этилади.
Candida krusei флуконазолга резистент сифатида қаралиши керак. Резистентлик механизми нишон-ферментни флуконазолнинг ингибиция килувчи таъсирига сезувчанликни пасайиши билан боглик.
Фармакокинетикаси
Вена ичига юборилганда ва ичга қабул қилинганда флуконазолнинг фармакокинетикаси бир хил. Ичга қабул килингандан кейин флуконазол яхши сўрилади, унинг қондаги концентрацияси (ва умумий биокираолишлиги) вена ичига юборилгандагидан 90% дан ошади. Бир вактда овкат қабул килиш флуконазолнинг сўрилишига таъсир кўрсатмайди. Қон плазмасидаги концентрацияси дозага пропорционал ва флуконазол оч қоринга қабул килингандан кейин 0,5-1,5 соат ўтгач максимумга (Свах) эришади, ярим чиқарилиш даври эса тахминан 30 соатии ташкил қилади. 90% мувозанат концентрациясига даволаш бошлангандан кейин (препаратни суткада бир марта кўп марталик қабул қилганда) 4-5-чи куни эришилади. Капсула қабул қилинганда флуконазолнинг сўлакдаги максимал концентрациясига 4 соатдан кейин эришилади.
Одатдаги суткалик дозадан икки марта юқори зарб дозани юбориш (1-чи куни) 2-чи куни 90% мувозанат концентрациясига эришиш имконини беради. Тақсимланиш хажми организмдаги сувнинг умумий миқдорига яқинлашади. Қон плазмасидаги оқсиллар билан богланиши паст (11-12%).
Флуконазол организмнинг барча суюқликларига яхши киради. Сўлак ва балғамдаги флуконазолнинг концентрацияси унинг қон плазмасидаги концентрацияларига яқин. Замбуругли менингити бўлган пациентларда флуконазолнинг орқа мия суюклигидаги концентрацияси унинг қон плазмасидаги концентрациясининг тахминан 80% ни ташкил қилади.
Мугуз кават, эпидермис, дерма ва тер суюклигида плазмадагидан юқори концентрцияларига эришилади. Флуконазол мугуз қаватда тўпланади. 50 мг дозада суткада бир марта қабул қилганда флуконазолнинг концентрацияси 12 кундан кейин 73 мкг/г ни, даволаш тўхтатилгандан кейин 7 кун ўтгач эса фақатгина 5,8 мкг/г ни ташкил қилади. Хафтада бир марта 150 мг дозада қўлланилганда флуконазолнинг мугуз каватдаги концентрацияси 7-чи куни 23,4 мкг/г ни, иккинчи доза қабул килингандан кейин 7 кун ўтгач эса 7,1 мкг/г ни ташкил килади.
Хафтада бир марта 150 мг дозада 4 ой қўллагандан кейин тирноклардаги флуконазолнинг концентрацияси соғлом тирноқларда 4,05 мкг/г ва шикастланган тирнокларда 1,8 мкг/г ни ташкил қилади, даволаш якунлангандан кейин 6 ой ўтгач ҳам флуконазол тирнокларда аникланади.
Препарат асосан буйраклар оркали чикарилади: юборилган дозанинг тахминан 80% сийдикда ўзгармаган кўринишда аникланади. Флуконазол клиренси креатинин клиренсига пропорционал. Айланиб юрувчи метаболитлари аникланмаган.
Қон плазмасидан давомли ярим чикарилиш даври флуконазолни вагинал кандидозда суткада бир марта ва бошқа кўрсатмаларда суткада бир марта ёки хафтада бир марта қабул килиш имконини беради.
Кекса пациентлардаги фармакокинетикаси
Айримлари бир вақтда диуретикларни қабул қилган 65 ёш ва ундан катта пациентларда 50 мг дозада флуконазол ичга бир марта қабул қилинганда Стах га қабул қилингандан кейин 1,3 соат ўтгач эришилган ва 1,54 мкг/мл ни ташкил қилган, AUC нинг ўртача қиймати 76,4 ± 20,3 мкг соат/мл, ярим чиқарилиш даври эса 46,2 соатни ташкил килган. Ёш пациентларда ушбу фармакокинетик кўрсаткичларнинг қийматлари юкорироқ, бу эҳтимол кексалар учун характерли бўлган буйрак функциясини сусайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Диуретикларни бир вақтда қабул қилиш AUC ва Стах ни яккол ўзгаришлари чақирмаган.
Креатинин клиренси (минутига 74 мл), буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқариладиган флуконазолнинг фоизи (0-24 соат, 22%) ва флуконазолнинг буйрак клиренси (минутига 0,124 мл/кг) ёшроқ пациентларга нисбатан кекса пациентларда пастроқ.
Флуконазол катталарда қуйидаги касалликларни даволаш учун кўрсатилган:
- Криптококк менингит.
- Кокцидиоидомикоз.
- Инвазив кандидоз.
- Шиллиқ қават кандидози, шу жумладан орофарингиал кандидоз, кизилўнгач кандидози, кандидуриялар ва сурункали тери-шиллиқ қаватлар кандидози.
- Оғиз бўшлиги гигиенаси ёки маҳаллий даволаш етарли бўлмаганда оғиз бўшлиғининг сурункали атрофик кандидоза (тиш протезларини такиб юриш билан боғлик).
- Вагинал кандидоз, ўткир ёки кайталанувчи, маҳаллий даволаш қўллаб бўлмайдиган холатларда.
- Кандидоз баланит, махаллий даволаш қўллаб бўлмайдиган холатларда.
- Дерматомикозлар, шу жумладан ладан панжалар дерматофитиялари, тана дерматофитиялари, чов дерматофитиялари, рангбаранг темиратки ва тери кандидози, тизимли даволаш кўрсатилган холатларда.
- Тирноклар дерматофитияси (онихомикоз), бошка препараталар билан даволашни қўллаш бўлмайдиган холатларда.
Флуконазол катталарда қуйидаги касалликларни олдини олиш учун кўрсатилган:
- Қайталаниш хавфи юқори бўлган пациентларда криптококк менингитини қайталанишида.
- Қайталаниш хавфи юқори бўлган ОИТВ-инфекцияланган пациентларда орофарингеал кандидоз ва қизилўнгач кандидозини қайталанишида.
- Вагинал кандидозларни қайталаниши тез-тезлигини (Йилига 4 ёки ундан кўп эпизодлар) пасайтириш учун.
- Давомли нейтропенияси бўлган пациентларда (химиотерапия олаётган гемобластозлари бўлган пациентлар ёки гемопоэтик ўзак хужайралар трансплантацияси ўтказилаётган пациентлар каби) кандидоз инфекцияларни олдини олишда қўлланади.
Флуконазол болаларда қўллаш учун кўрсатилган.
Флуконазол иммун тизими сусайган пациентларда шиллиқ қават кандидози (орофарингеал кандидоз ва кизилўнгач кандидози), инвазив кандидоз, криптококк менингитни даволаш ва кандидоз инфекцияларни олдини олиш учун қўлланади. Флуконазолни қайталаниш хавфи юқори бўлган болаларда криптококк менингитни қайталанишини олдини олиш учун тутиб турувчи даволаш сифатида кўллаш мумкин.
Ичга буюрилади. Капсулалар бутунлигича кабул килинади.
Экиш ёки бошқа лаборатор текширув натижалари олингунча даволашни бошлаш мумкин. Аммо ушбу текширувларнинг натижалари маълум бўлгандан кейин замбуругларга карши даволашни тегишли равишда ўзгартириш керак.
Пациентни препаратни вена ичига юборишдан перорал кабул килишга ва аксинча
Ўтказилганда суткалик дозани ўзгартириш талаб этилмайди.
Флуконазолнинг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг характери ва огирлик даражасига боғлиқ. Препаратни такроран қабул қилишни талаб этувчи инфекцияларда даволашни фаол замбуруғли инфекциянинг клиник ёки лаборатор белгилари йўколмагунча давом эттириш керак. ОИТС ва криптококк менингит ёки қайталанувчи орофарингеал кандидози бўлган пациентларда инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун тутиб турувчи доза зарур.
Катталарда қўлланиши
Криптококк менингитда ва бошқа локализацияли криптококк инфекцияларда биринчи куни препарат одатда 400 мг дозада қўлланади, сўнгра суткада бир марта 200-400 мг дозада даволаш давом эттирилади. Криптококк инфекцияларни даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарани мавжудлигига боглик; криптококк менингитда даволаш одатда камида 6-8 хафта давом этади. Хаётга хавф солувчи инфекциялар холатида дозани 800 мг гача ошириш мумкин.
Қайталаниш хавф юкори бўлган пациентларда криптококк менингитнинг қайталанишини олдини олиш учун, бирламчи даволаш курси тўлиқ якунлангандан кейин, белгиланмаган вақт даври давомида суткада 200 мг дозада флуконазол билан даволашни давом эттириш мумкин.
Кокцидиоидомикозда препаратни суткада 200-400 мг дозада қўллаш талаб этилиши мумкин. Айрим, айниқса бош мия пардаларини шикастланиши билан кечувчи инфекциялар учун суткада 800 мг доза кўриб чикилиши мумкин. Даволаш давомийлиги индивидуал равишда аниқланади 2 йилгача давом этиши мумкин; у кокцидиоидомикозда 11-24 ой, паракокцидиоидомикозда споротрихозда 1-16 ой ва гистоплазмозда 3-17 ойни ташкил қилади.
Кандидемня, тарқалган кандидозда ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларда тўйинтирувчи доза биринчи куни 800 мг, кейинги доза суткада 400 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.
Кандидемияни даволаш давомийлиги бўйича умумий тавсиялар қонни экишнинг биринчи манфий натижасидан ва кандидемия белгилари ва симптомлари йўқолгандан кейин хафта.
Шиллиқ қаватлар кандидозини даволаш
Орофарингеал кандидозда тўйинтирувчи доза: биринчи куни 200-400 мг, кейинги доза: 100-200 мг суткада бир марта 7-21 кун давомида. Зарурати бўлганида иммун функциясини яккол сусайиши бўлган пациентларда даволашни узоқроқ вақт давомида давом эттириш мумкин.
Тиш протезларини тақиб юриш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг сурункали атрофик кандидозида препарат одатда 50 мг дозада суткада бир марта 14 кун давомида протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик восита билан бирга қўлланади.
Кандидурияда самарали доза одатда даволаш давомийлиги 7-21 хафта бўлганда суткада 200-400 мг ни ташкил килади. Иммун тизими функциясини огир даражада бузилиши бўлган пациентларда даволашнинг давомлироқ даврларини қўллаш мумкин.
Сурункали тери-шиллиқ қаватлар кандидозида суткада 50-100 мг 28 кунгача қўлланади. Оғирлик даражасига караб инфекцияни ёки иммун тизимини ёндош бузилиши ва инфекцияларни даволаганда давомлироқ давом этиши мумкин.
Қизилўнгач кандидозида тўйинтирувчи доза биринчи куни 200-400 мг, кейинги доза суткада 100-200 мг ни ташкил килади. Даволаш курси 14-30 кунни ташкил килади (қизилўнгач кандидозининг ремиссиясигача эришилгунча). Зарурати бўлганида иммун функциясини яққол сусайиши бўлган пациентларда даволашнинг давомлироқ даврларини қўллаш мумкин.
Қайталаниш хавфи юқори бўлган ОИТВ-инфекцияланган пациентларда орофарингеал кандидоз кайталанишларини олдини олиш учун флуконазол суткада 100-200 мг дан ёки хафтада 3 марта 200 мг дан иммунитетни сурункали сусайиши бўлган пациентларда белгиланмаган вакт даври давомида кўлланади.
Қайталаниш хавфи юкори бўлган ОИТВ-инфекциялангая пациентларда кизилўнгач кандидози кайталанишларини олдини олиш учун флуконазол суткада 100-200 мг дан ёки хафтада 3 марта 200 мг дан кммунитетни сурункали сусайиши бўлган пациентларда белгиланмаган вакт даври давомида қўлланади.
Ўткир вагинал кандидоз, кандидоз баланитда флуконазол 150 мг дозада бир марта ичга кабул килинади.
Вагинал кандидознинг қайталанишлари тез-тезлигини пасайтириш учун препаратни 150 мг дозада уч кунда бир марта умумий 3 доза (1-чи, 4-чи ва 7-чи кунлари), кейинчалик тутиб турувчи доза хафтада бир марта 150 мг дозада кўллаш мумкин. Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозани 6 ойгача кўллаш мукин.
Дерматомикозларии даволаш
Тери инфекцияларида, шу жумладан панжа дерматофитиялари, тана дерматофитиялари, чов дерматофитиялари ва кандидоз инфекцияларда тавсия этилган доза хафтада бир марта 150 мг ёки кунига бир марта 50 мг ни ташкил килади. Даволаш давомийлиги одатда 2-4 хафтани ташкил килади, панжа микозларида 6 хафтагача давомлироқ даволаш талаб этилиши мумкин.
Рангбаранг темираткида тавсия этилган доза 1-3 хафтада давомида хафтада бир марта 300-400 мг ни ташкил килади. Даволашнинг мукобил схемаси бўлиб препаратни 2-4 хафта давомида кунига бир марта 50 мг дан кўллаш хисобланади.
Онихомикозда тавсия этилган доза хафтада бир марта 150 мг ни ташкил килади. Даволашии инфекцияланган тирноқ алмашгунча (инфекцияланмаган тирноқ ўсиб чиккунча) давом эттириш керак. Кўл бармоқлари ва панжада тирнокларни такроран ўсиб чикиши учун одатда мувофик равишда 3-6 ой ва 6-12 ойни ташкил килади. Аммо турли одамларда, шунингдек ёшга караб тириокларни ўсиш тезлиги кенг фарқ килиши мумкин. Узок вакт сакланган сурункали инфекцияни муваффакиятли даволагандан кейин тирнокларнинг шаклини ўзгариши кузатилади. Давомли нейтропенияси бўлган пациентларда кандидоз инфекцияларни олдини олиш
учун флуконазолнинг тавсия этилган дозаси замбуруг инфекциясининг ривожланиши хавфи даражасига караб суткада бир марта 200-400 мг ни ташкил килади. Таркалган инфекцияларнинг юкори хавфи бўлган, масалан яккол ёки давомли сакланаётган нейтропенияси бўлган пациентлар учун тавсия этилган доза суткада бир марта 40 мг ни ташкил килади. Флуконазол кутилаётган нейтропения ривожланишидан бир неча кун олдин қўлланади ва даволаш нейтрофиллар сони 1 мм² да 1000 дан ошгандан кейин яна 7 кун давом эттирилади.
Болаларда қўлланишн
Катталардаги ўхшаш инфекциялар каби даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боглик. Болалар учун препаратнинг суткалик дозаси катталар учун дозадан ошмаслиги керак. Флуконазол ҳар куни суткада бир марта қўлланади.
Шиллиқ қаватлар кандидозида флуконазолнинг тавсия этилган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Мувозанат концентрациясига тезроқ эришиш мақсадида биринчи куни 6 мг/кг зарб дозани қўллаш мумкин. Инвазив кандидоз ва криптококк менингитни даволаш учун тавсия этилган доза касалликнинг оғирлик даражасига қараб суткада 6-12 мг/кг ни ташкил килади. ОИТС бўлган болаларда криптококк менингитнинг қайталанишини даволаш учун Флуконазолнинг тавсия этилган дозаси суткада 6 мг/кг ни ташкил қилади.
Инфекциялар ривожланиши хавфи цитотоксик химиотерапия ёки нур билан даволаш окибатида ривожланадиган нейтропения билан боғлик бўлган иммунтетни сусайиши бўлган болаларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун препарат индукция қилинган нейропениянинг яққоллиги ва давомийлигига қараб суткада 3-12 мг/кг дан қўлланади (катталар учун доза; буйрак етишмовчилиги бўлган болалар бўлимига қаранг - буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалар бўлимига қаранг).
Флуконазол препаратини капсулалар шаклида болалар учун тўғри қўллаш имконияти бўлмаганда препаратни эквивалент дозада бошқа дори шаклларига (ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун ёки вена ичига юбориш учун эритма) алмаштириш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Кекса одамларда қўллаш
Буйрак етишмовчилиги белгилари бўлмаганда флуконазол одатдаги дозада қўлланади. Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <50 мл/минут) бўлган пациентларда препаратнинг дозасига қуйида таърифлангандек тузатиш киритилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши
Бир марта кабул килинганда дозани ўзгартириш талаб этилмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (шу жумладан болаларда) препаратни кўп марта қўлланилганда дастлаб 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозани юбориш.
Мунтазам диализда бўлган пациентлар диализнинг ҳар бир сеансидан кейин тавсия этилган дозанинг 100% ин кабул қилишлари керак. Диализ ўтказилмаган кунлари пациентлар препаратнинг пасайтирилган (креатинин клиренсига қараб) дозани қабул қилишлари керак.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг суткалик дозасини буйрак етишмовчилиги яққоллик даражасига мувофиқ камайтириш керак (катталардаги пропорционал боғлиқликда).
Ножўя самаралар тез-тезлиги Жаҳон согликни сақлаш ташкилоти таснифига мувофик аниқланган.
Жуда тез-тез 1/10 дан кўпроқ; тез-тез 1/100 дан кўпроқдан 1/10 дан камроққача, тез-тез эмас 1/1000 дан кўпроқдан 1/100 дан камроққача, кам холларда 1/10000 дан кўпроқдан 1/1000 дан камроққача, жуда кам холларда 1/10000 дан камрок, шу жумладан алохида хабарлар.
Препаратни ўзлаштираолишлик одатда жуда яхши.
Флуконазолнинг клиник ва рўйхатдан ўтказилгандан кейинги (*) тадқиқотларида қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган:
Нерв тизими томонидан: тез-тез бош огриги, бош айланиши; тез-тез эмас тиришишлар, таъмни ўзгариши, парестезия, уйқусизлик, уйқучанлик; кам холларда тремор.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез коринда огрик, диарея, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас қабзият, диспепсия", огиз бўшлиги шиллик каватини қуриши, метеоризм. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез аминотрансферазалар (аланинаминотрансфераза (АЛТ) ва аспартатаминотрансфераза (АСТ)), ишкорий фосфатаза фаоллигини ошиши; тез-тез эмас сариклик, холестаз, билирубин концентрациясини ошиши; кам холларда жигар функциясини бузилиши, гепатит", гепатоцеллюляр шикастланиш, гепатоцеллюляр некроз; жуда кам холларда гепатотоксиклик, айрим холатларда ўлимга олиб келиши билан.
Тери қопламалари томонидан: тез-тез тошма; тез-тез эмас дори тошмаси, кўп терлаш; кам холларда алопеция", терини эксфолнатив шикастланишлари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз, ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз.
Қон ва лимфатик тизим томонидан: кам холларда лейкопения, шу жумладан нейтропения ва агранулоцитоз, тромбоцитопения; тез-тез эмас анемия.
Иммун тизими томонидан: кам холларда анафилаксия (шу жумладан ангионевротик шиш, юзни шиши, эшакеми, қичишиш).
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам холларда ЭКГ да QT интервалини узайиши, "пируэт" типдаги тахисистолик коринчалар аритмияси (torsade de pointes) («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Моддалар алмашинуви томонидан: кам холларда кон плазмасида холестерин ва триглицеридлар концентрациясини ошиши, гипокалиемия.
Таянч ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез эмас миалгия.
Бошқалар: холсизлик, астения, юқори толиқиш, иситма, кўп терлаш, вертиго.
Айрим, айниқса ОИТС ёки рак каби жиддий касалликлари бўлган пациентларда флуконазол ва унга ўхшаш препаратлар билан даволаганда қон, буйрак ва жигар функцияси кўрсаткичларини ўзгариши кузатилган («Махсус кўрсатмалар» бўлимига каранг), аммо ушбу ўзгаришларнинг клиник аҳамияти ва уларни даволаш билан боғлиқлиги аниқланмаган.
- флуконазол, препаратнинг бошқа компонентларига ёки флуконазолга тузилиши жиҳатидан ўхшаш азол моддаларга юқори сезувчанлик;
- суткада 400 мг ва ундан юқори дозада флуконазолни кўп марта қўллаш вақтида терфенадинни бир вақтда қабул килиш ("Бошка дори препаратлари билан ўзаро таъсири" бўлимига қаранг);
- цизаприд, астемизол, эритромицин, пимозид, хинидин, амиодарон каби QT интервалини узайтирувчи ва СҮРЗА4 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан бир вактда қўллаш ("Бошка дори препаратлари билан ўзаро таъсири" бўлимига каранг);
- лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз мальабсорбция;
- 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (ушбу дори шакли учун).
Эҳтиёткорлик билан
- жигар функцияси кўрсаткичларини бузилиши;
- буйрак функциясини бузилиши;
- юзаки замбуруғли инфекция ва инвазив тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган пациентларда флуконазолни қўллаш фонида тошмаларни пайдо бўлиши;
- терфенадин ва суткада 400 мг дан пастрок дозада флуконазолни бир вақтда қўллаш;
- кўплаб хавф омиллари (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатни бузилиши ва бундай бузилишларга олиб келиши мумкин бўлган ёндош даволаш) бўлган пациентларда потенциал проаритмик холатларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
50 мг дозада флуконазолни бир марта ёки кўп марта қабул килиш, феназон (Антипирин) билан бирга қўлланилганда унинг метаболизмига таъсир кўрсатмайди.
Флуконазолни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Цизаприд: флуконазол ва цизапридни бир вақтда қўллаганда юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан "пируэт" типдаги тахисистолик коринчалар аритмияси (torsade de pointes) кузатилиши мумкин. Флуконазолни суткада 1 марта 200 мг дозада ва цизапридни суткада 4 марта 20 мг дозада қўллаш цизаприднинг плазмадаги концентрациясини яққол ошишига ва ЭКГ да QT интервалики узайишига олиб келади. Цизаприд ва флуконазолни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Терфенадин: азол замбуруғларга қарши воситалар ва терфенадинки бир вақтда
қўллаганда ОТ интервалини узайиши натижасида жиддий аритмиялар юзага келиши мумкин. Флуконазол суткада 200 мг дозада қабул қилинганда QT интервалини узайиши кузатилмаган, аммо флуконазолни суткада 400 мг ва ундан юқори дозаларда қўллаш қон плазмасида терфенадиннинг концентрациясини аҳамиятли ошишига олиб келади. Флуконазолни суткада 400 мг ва ундан юқори дозаларда терфенадин билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас ("Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар" бўлимига қаранг). Суткада 400 мг дан пастрок дозалардаги флуконазолни терфенадин билан билан қўллашни синчков назорат остида олиб бориш керак.
Астемизол: флуконазолни астемизол ёки метаболизми цитохром Р450 тизими ёрдамида амалга ошириладиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш ушбу воситаларнинг зардобдаги концентрациясини ошиши билан кечиши мумкин. Қон плазмасида астемизолнинг концентрациясини ошиши QT интервалини узайиши ва айрим холатларда "пируэт" типдаги тахисистолик қоринчалар аритмияси (torsade de pointes) ривожланишига олиб келиши мумкин. Астемизол ва флуконазолни бир вактда қўллаш мумкин эмас.
Пимозид: in vitro ēku in vivo шароитлардаги тегишли тадкикотлар ўтказилмаганлигига карамай, флуконазол ва пимозидни бир вактда қўллаш пимозиднинг метаболизмини бостирилишига олиб келиши мумкин. Ўз навбатида пимозиднинг плазмадаги концентрациясини ошиши QT интервалини узайишига ва айрим холатларда "пируэт" типдаги тахисистолик коринчалар аритмияси (torsade de pointes) ривожланишига олиб келиши мумкин. Пимозид ва флуконазолни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Хинидин: in vitro ёки in vivo шароитлардаги тегишли тадқиқотлар ўтказилмаганлигига карамай, флуконазол ва хинидинии бир вактда қўллаш ҳам хинидиннинг метаболизмини бостирилишига олиб келиши мумкин. Хинидинни қўллаш ОТ интервалини узайиши ва айрим холатларда "пируэт" типдаги тахисистолик коринчалар аритмияси (torsade de pointes) ривожланиши билан боғлиқ. Хинидин ва флуконазолни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Эритромицин: флуконазол ва эритромицинни бир вақтда қўллаш потенциал кардиотоксиклик ривожланиши хавфини ошишига (QT интервалини узайиши, torsade de pointes) ва бунинг оқибатида тўсатдан юрак сабабли ўлимга олиб келади. Флуконазол ва эритромицинни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Амиодарон: флуконазол ва амиодаронни бирга қўллаш амиодароннинг метаболизмини ингибиция қилинишига олиб келиши мумкин. Амиодаронни қўллаш ОТ интервалини узайиши билан ассоциацияланган. Флуконазол ва амиодаронни бир вақтда қўллаш мумкин эмас ("Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар" бўлимига қаранг).
Қуйидаги препаратлар ва флуконазолни бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва эҳтимол дозасига тузатиш киритиш керак:
Гидрохлоротиазид: гидрохлоротиазидни кўп марта флуконазол билан бир вақтда қўллаш қон плазмасида флуконазолнинг концентрациясини 40% га ошишига олиб келади. Бундай якколлик даражасидаги самара бир вақтда диуретикларни қабул килувчи пациентларда флуконазолнинг дозалаш тартибини ўзгартиришни талаб этмайди, аммо буни шифокор эътиборга олиши керак.
Рифампицин: флуконазол ва рифампицинни бир вактда қўллаш флуконазолнинг AUC ни 25% га ва ярим чикарилиш даврини 20% га камайишига олиб келади. Рифампицинни бир вақтда қабул килаётган пациентларда флуконазолнинг дозасини оширишни мақсадга мувофиклигини эътиборга олиш керак.
Флуконазол таъсир кўрсатувчи препаратлар
Флуконазол цитохром Р450 нинг СҮР2С9 ва СҮРP2C19 изоферментларининг кучли ингибитори ва СҮРЗА4 изоферментининг ўртача ингибитори бўлиб хисобланади. Бундан ташқари қуйида санаб ўтилган самаралардан ташқари, флуконазол ибан бир вактда қабул килинганда СҮР2C9, СҮР2С19 ва СҮРЗА4 изоферментлари томонидан метаболизмга учрайдиган бошқа дори воситаларининг ҳам концентрациясини ошиши хавфи мавжуд. Шунинг учун санаб ўтилган препаратларни бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя килиш, бундай мажмуалар зарурати бўлганида эса пациентлар синчков тиббий кузатув остида бўлишлари керак. Флуконазолнинг ингибиция килувчи самараси, ярим чиқарилиш даврининг давомийлиги туфайли, препарат бекор қилингандан кейин 4-5 кун давомида сақланишини эътиборга олиш керак. Алфентанил: алфентанилнинг клиренсини ва тақсимланиш хажмини камайиши, ярим чикарилиш даврини узайиши кузатилади. Эҳтимол бу флуконазол томонидан СҮРЗАA4 изоферментини ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Алфентанилнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Амитриптилин, портриптилин: самараси ошади. Флуконазол билан мажмуавий даволашни бошида ва бошлангандан кейин бир хафта ўтгач 5-нортриптилин ва/ёки S- амитриптилиннинг концентрациясини аниклаш мумкин. Зарурати бўлганида амитриптилин/нортриптилиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Амфотерицин В: сичқонлардаги (шу жумладан иммуносупрессияси бўлган) тадқиқотларда қуйидаги натижалар кузатилган: C. albicans чақирган тизимли инфекцияда бироз аддитив замбуруғларга қарши самара, Cryptococcus neoformans чақирган бош мия ички инфекциясида ўзаро таъсирни йўқлиги ва А. fumigatus чақирган тизимли инфекцияда антагонизм. Ушбу натижаларнинг клиник аҳамияти номаълум.
Антикоагулянтлар: бошка замбуруғларга карши воситалар (азол ҳосилалари) каби флуконазол варфарин билан бир вактда қўлланилганда протромбин вақтини (12% га) оширади, шунинг учун кон кетиши (гематомалар, бурун ва меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, гематурия, мелена) ривожланиши мумкин. Кумарин антикоагулянтларни қабул килувчи пациентларда даволаш вақтида ва бир вақтда қўллагандан кейин 8 кун давомида протромбин вактини доимо назорат килиш керак. Шунингдек варфариннинг дозасига тузатиш киритишни максадга мувофиклигиңи бахолаш керак.
Азитромицин: 800 мг бир марталик дозада флуконазолни 1200 мг бир марталик дозада азитромицин билан бир вақтда ичга қабул қилинганда иккила препаратлар ўртасида яққол фармакокинетик ўзаро таъсирлар кузатилмаган.
Бензодиазепинлар (қисқа таъсир этувчи): мидазолам ичга қабул қилингандан кейин Флуконазол мидозаламнинг концентрациясини ва психомотор самараларни аҳамиятли равишда оширади, бунда таъсир флуконазолни вена ичига қўлланилгандагига нисбатан ичга қабул килинганда яққолрок. Флуконазол қабул қилаётган пациентларни бензодиазепинлар билан ёндош даволаш зарурати бўлганида, бензодиазепиннинг дозасини тегишли равишда пасайтиришни мақсадга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида кузатиш керак.
Триазоламнинг бир марталик дозаси бир вақтда қабул килингандан кейин, флуконазол триазоламнинг метаболизмини сусайтириш туфайли, триазоламнинг AUC ни тахминан 50% га, Стах-25-50% га ва ярим чикарилиш даврини 25-50% га оширади.
Карбамазепин: флуконазол карбамазепиннинг метаболизмини сусайтиради ва карбамазепиннинг зардобдаги концентрациясини 30% га оширади. Карбамазепиннинг токсиклиги ривожланиши хавфини эътиборга олиш керак. Концентрация/самарага караб карбамазепиннинг дозасига тузатиш киритиш заруратини баҳолаш керак.
Кальций каналлари блокаторлари: айрим некоторые кальций каналлари антагонистлари (нифедипин, исрадипин, амлодипин, вераламил ва фелодипин) СҮРЗА4 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайди. Флуконазол кальций каналлари антагонистларининг тизимли экспозициясини оширади. Ножўя самаралар ривожланишини назорат қилиш тавсия этилади.
Циклоспорин: буйрак трансплантацияси ўтказилган пациентларда суткада 200 мг дозада флуконазолни қўллаш циклоспориннинг концентрациясини секин ошишига олиб келади. Суткада 100 мг дозада флуконазолни кўп марта қабул қилганда суяк кўмиги реципиентларида циклоспориннинг концентрациясини ўзгариши кузатилмаган. Флуконазол ва циклоспоринни бир вақтда қўлланилганда қонда циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади.
Циклофосфамид: циклофосфамид ва флуконазолни бир вактда қўллаганда зардобда билирубин ва креатининикиг концентрациясини ошиши кузатилади. Билирубин ва креатинин концентрациясини ошиши хавфини эътиборга олган ҳолда, ушбу мажмуани қўллашга йўл қўйилади.
Фентанил: эҳтимол фентанил ва флуконазолни бир вактда қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ўлимнинг битта холати ҳақида хабар мавжуд. Бузилишлар фентанил билан интоксикация билан боғлиқ деб тахмин қилинади. Флуконазол фентанилни чиқарилиш вақтини аҳамиятли равишда узайтираши намойиш қилинган. Фентанилнинг концентрациясини ошиши нафас функциясини сусайишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Галофантрин: флуконазол СҮРЗА4 изоферментини ингибиция қилиниши туфайли кон плазмасида галофантриннинг концентрациясини ошириши мумкин. Бошка азол қаторига мансуб замбуругларга қарши препаратлар билан бўлгани каби флуконазол билан бир вақтда қўлланилганда "пируэт" типдаги қориинчалар тахисистолик аритмиялари ривожланиши мумкин, шунинг учун уларни бирга кўллаш тавсия этилмайди.
ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари: флуконазолни СҮРЗА4 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган (аторвастатин ва симвастатин) ва CYP2D6 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган (флувастатин каби) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганда миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфи ошади. Кўрсатилган препаратлар билан бир вактда қўллаш зарурати бўлганида миопатия ва рабдомиолиз симптомларини аниклаш мақсадида пациентларни кузатиш керак. Креатининкиназа концентрациясини назорат килиш керак. Креатининкиназа концентрацияси ошганида ёки агар миопатия ёки рабдомиолиз диагностика қилинса ёки ривожланишига гумон қилинса ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан даволашни тўхтатиш керак.
Лозартан: флуконазол лозартан метаболизмини унинг фаол метаболитигача (Е-31 74) метаболизмини сусайтиради, у ангиотензин-П рецепторлари антагонизми билан боғлик самараларнинг катта кисмига жавоб беради. Артериал босимни мунтазам назорат қилиш зарур.
Метадон: флуконазол метадоннинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. Метадоннинг дозасига тузатиш киритиш зарур бўлиши мумкин. Ностероид яллигланишга қарши препаратлар (НЯКП): флурбипрофеннинг Стах ва AUC мувофиқ равишда 23% ва 81% га оширади. Флуконазолни рацемик ибупрофен (400 мг) билан бир вактда қўллаганда худди шунга ўхшаб фармакологик фаол изомер [S-(+)- ибупрофен) нинг Стах ва AUC мувофиқ равишда 15% ва 82% га ошган. Суткада 200 мг дозада флуконазолни ва 200 мг дозада целекоксибни бир вақтда қўллаганда целекоксибнинг Стах ва AUC мувофиқ равишда 68% ва 134% га ошади. Бундай мажмуада целекоксибнинг дозасини икки марта пасайтириш мумкин. Мақсадли тадқиқотлар ўтказилмаганлига қарамай флуконазол СҮР2C9 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа НЯКП (масалан напроксен, лорноксикам, мелоксикам, диклофенак) нинг тизимли экспозициясини ошириши мумкин. НЯҚП дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
НЯКП ва флуконазолни бир вақтда қўллаганда НЯКП билан боғлиқ бўлган нохуш кўринишларни ва токсиклик кўринишларини аниклаш ва назорат килиш мақсадида пациентлар синчков тиббий кузатув остида бўлишлари керак.
Перорал контрацептивлар: мажмуавий перорал контрацептивни 50 мг дозада флуконазол билан бир вақтда қўллаганда гормонларнинг даражасига аҳамиятли таъсири аниқланмаган, айни вақтда 200 мг флуконазол ҳар куни қабул килинганда этикилэстрадиол ва левоноргестрелнинг AUC мувофиқ равишда 40% ва 24% га ошади, 300 мг флуконазол хафтада бир марта қабул қилинганда эса этинилэстрадиол ва норэтиидроннинг AUC мувофиқ равишда 24% ва 13% га ошади. Шундай қилиб, кўрсатилган дозада флуконазолни кўп марта қўллаш мажмуавий контрацептив воситанинг самарадорлигига таъсир кўрсатиши эҳтимоли кам.
Фенитоин: флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўллаш фенитоиннинг
концентрациясини клиник аҳамиятли ошиши билан кечиши мумкин. Иккала препаратларни бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида фенитоиннинг концентрациясини назорат қилиш ва кон зардобида терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида унинг дозасига тегишли равишда тузатиш киритиш керак.
Преднизон: уч ойлик даволагандан кейин флуконазолни бекор қилиш фонида жигар трансплантациясидан кейинги пациентда буйрак усти бези пўстлоқ қисмини ўткир етишмовчилиги ривожланиши ҳақида хабарлар мавжуд. Флуконазол билан даволашни тўхтатиш СҮРЗА4 изоферментининг фаоллигини ошишини чакирган, бу преднизоннинг метаболизмини ошишига олиб келган деб тахмин қилинади.
Преднизон ва флуконазол билан мажмуавий даволанаётган пациентлар флуконазол бекор қилинганда буйрак усти бези пўстлоги холатини баҳолаш мақсадида синчков тиббий Рифабутин: флуконазол ва рифабутинни бир вактда қўллаш рифабутиннинг зардобдаги кузатув остида бўлишлари керак
Концентрациясини 80% гача ошишига олиб келиши мумкин. Флуконазол ва рифабутинни бир вактда қўллаганда увеит холатлари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вақтда кабул килаётган пациентларни синчковлик билан кузатиш керак.
Саквинавир: СҮРЗА4 изоферментини жигарда ингибиция килиниши ва р гликопротеинни ингибиция қилиниши туфайли саквинавирнинг AUC тахминан 50% га, Стих 55% га ошади, клиренси тахминан 50% га пасаяди. Саквинавирнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Сиролимус: СҮРЗА4 изоферменти ва Р-гликопротеинни сусайиши оркали сиролимуснинг метаболизмини ингибиция қилишини туфайли кон плазмасида сиролимуснинг концентрацияси ошади. Самара/концентрацияга қараб сиролимуснинг дозасига тегишли тузатиш киритиш билан ушбу мажмуа қўлланиши мумкин.
Сульфонилмочевина препаратлари: флуконазол перорал сульфонилмочевина препаратлари (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид ва толбутамид) билан бир вақтда қўлланилганда уларнинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келади. Қандли диабети бўлган пациентларга флуконазол ва перорал сульфонилмочевина препаратларини бирга буюриш мумкин, аммо бунда гипогликемия ривожланиши эҳтимолини эътиборга олиш керак, бундан ташқари қонда глюкозани мунтазам назорат қилиш ва зарурати бўлганида сульфонилмочевина препаратларининг дозасига тузатиш киритиш керак.
Такролимус: флуконазол ва такролимусни бир вактда (ичга) қабул қилиш СҮРЗА4 изоферменти ёрдамида ичак бўшлиғида амалга ошувчи такролимуснинг метаболизмини ингибиция қилиниши хисобига такролимуснинг зардобдаги концентрациясини 5 марта ошишига олиб келади. Такролимусни вена ичига қўлланилганда препаратларнинг фармакокинетикасида аҳамиятли ўзагаришлар аниқланмаган. Нефротоксиклик холатлари таърифланган. Такролимусни ичга ва флуконазолни бир вактда кабул килаётган пациентларни синчковлик билан кузатиш керак. Такролимуснинг концентрациясини ошиши даражасига қараб унинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Теофиллин: 14 кун давомида 200 мг дозада флуконазол билан бир вактда қўлланилганда теофиллиннинг плазмадаги клиренси тезлиги 18% га пасаяди. Юкори дозаларда теофиллинни қабул килаётган пациентларда ёки теофиллиннинг токсик таъсири ривожланиши хавфи юкори бўлган пациентларга флуконазол буюрилганда теофиллиннинг дозаси ошириб юборилиши симптомларини пайдо бўлиши юзасидан кузатиш керак ва зарурати бўлганида даволашга тегишри равишда тузатиш киритиш керак. Бўригул алкалоидлари: максадли тадкикотлар ўтказилмаганлигига қарамасдан, флуконазол қон плазмасида бўригул алкалоидлари (масалан винкристик ва винбластин) иниг концентрациясини ошириши ва шу орқали нейротоксикликка олиб келиши мумкин деб тахмин қилинади, бу эҳтимол СҮР3A4 изоферментини сусайиши билан боглик.
А витамини: трансретин кислотаси ва флуконазолни тўлиқ бир вақтда қўлланилганда бош миянинг сохта ўсмаси кўринишида марказий нерв тизими (МНТ) томонидан нохуш реакцияларни ривожланишининг битта холати ҳақида хабар мавжуд, у флуконазол бекор килингандан кейин ўтиб кетган. Ушбу мажмуани қўллаш мумкин, аммо МНТ томонидан нохуш реакциялар юзага келиши эҳтимолини ёдда тутиш керак.
Зидовудин: флуконазол билан бир вақтда қўлланилганда зидовудиннинг Стах ва AUC ни мувофиқ равишда 84% ва 74% га ошиши кузатилади. Ушбу самара эҳтимол зидовудинни унинг сўнгги метаболитигача метаболизмини сусайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. ОИТС ва ARC (ОИТС билан боғлиқ бўлган комплекс) бўлган пациентларда 15 кун давомида суткада 200 мг дозада флуконазолни қўллаш билан даволашдан олдин ва кеййн зидовудиннинг AUC аҳамиятли (20%) ошиши аниқланган.
Бундай мажмуани қабул қилаётган пациентларни зидовудиннинг ножўя самараларини аниклаш мақсадида кузатиш керак.
Вориконазол (CYP2C9, CYP2C19 ва СҮРЗА4 изоферментлари ингибитори): вориконазол (биринчи куни суткада 2 марта 400 мг дан, кейинчалик 200 мг дан суткада икки марта 2,5 кун давомида) ва флуконазолни (биринчи куни 400 мг, сўнгра суткада 200 мг дан 4 кун давомида) бир вақтда қўллаш вориконазолнинг концентрацияси ва AUC ни мувофиқ равишда 57% ва 79% га ошишига олиб келади. Ҳар кандай препаратларни дозасини пасайтирганда ва/ёки кабул килишлар сонини камайтирганда ушбу самарани сақланиб қолиниши намойиш этилган. Вориконазол ва флуконазолни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Флуконазолнинг перорал шаклларини овқат, циметидин, антацидлар билан бир вақтда, шунингдек суяк кўмигини кўчириб ўтказиш учун тайёрлаш учун танани тотал нурлантиришдан кейин кабул килишнинг ўзаро таъсирларининг тадкикотлари, ушбу омиллар флуконазолнинг сўрилишига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаслигини намойиш килган.
Тофацитиниб: тофацитинибни СҮРЗА4 изоферментинринг ўртача ингибиторлари ва СҮР2С19 изоферментининг кучли ингибиторлари бўлиб хисобланган препаратлар (масалан флуконазол) билан бир вактда қўлланилганда тофацитинибнинг экспозицияси ошади.
Ивакафтор: трансмембран ўтказувчанликнинг муковисцидоз бошқарувчининг рағбатлантирувчиси (CFTR), ивакафтор билан бир вактда қўлланилганда ивакафторнинг экспозициясини 3 марта ва гидроксиметил-ивакафтор (МІ) нинг экспозицияси 1,9 марта ошиши кузатилган. СҮРЗА нинг ўртача ингибиторлари каби флуконазол ва эритромицин бир вактда кабул килувчи пациентларда ивакафторнинг дозасини суткада бир марта 150 мг гача пасайтириш тавсия этилади.
Санаб ўтилган ўзаро таъсирлар флуконазолни кўп марта қўлланилганда кузатилган; флуконазолни бир марта қабул қилиш оқибатида дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.
Бошка дори воситалари билан ўзаро таъсири махсус ўрганилмаганлиги, аммо улар кузатилиши мумкинлигини шифокорлар эътиборга олишлари керак.
Флуконазолга кўпинча табиий резистентликка эта Candida albicans дан фарқ қилувчи Candida штаммлари (масалан Candida krusel) чакирган суперинфекция холатлари хакида хабар берилган. Бундай холатларда муқобил замбуругларга қарши даволаш талаб этилиши мумкин.
Кам холларда флуконазолни қўллаш жигарни токсик ўзгаришлари, шу жумладан ўлим билан, асосан жиддий ёндош касаллиги бўлган пациентларда кузатилган. Флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлган гепатотоксик самаралар холатида препаратнинг умумий суткалик дозаси, даволаш давомийлиги, пациентнинг жинси ва ёши билан аниқ богликлик аниқланмаган. Препаратнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлган, даволаш тўхтатилгандан кейин унинг белгилари ўтиб кетган. Препарат билан даволаш вақтида жигар функцияси кўрсаткичларини издан чиқиши кузатилган пациентларни жигарни жиддийроқ шикастланиши белгиларини аниқлаш мақсадида кузатиш керак. Флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган жигарни шикастланишининг клиник белгилари ёки симптомлари пайдо бўлганда препаратни бекор қилиш керак. Бошка азолларни қўллагандаги каби флуконазол кам холатларда анафилактик реакциялар чакириши мумкин.
Флуконазол билан даволаш вақтида пациентларда кам холлатда Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби терини эксфолиатив шикастланишлари ривожланган. ОИТС бўлган пациентлар кўпгина препаратларни қўллаганда огир тери реакцияларини ривожланишига мойилроқдир. Даволаш вақтида пациентда флуконазолни кўллаш билан боғлаш мумкин бўлган юзаки замбуруғ инфекцияси тошмаси пайдо бўлганда препаратии бекор килиш керак. Инвазив ёки тизимли замбуруғли инфекцияси бўлган пациентларда тошма пайдо бўлганда уларии синчковлик билан кузатиш ва буллёз шикастланишлар ёки кўп шаклли экссудатив эритема пайдо бўлганда препаратни бекор килиш керак.
Суткада 400 мг дан пастрок дозада флуконазолни ва терфенадинни бир вактда қўллашни синчков назорат остида амалга ошириш керак ("Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири" 69лимига каранг).
Бошка азоллар каби флуконазол ЭКГ да QT интервалини узайишини чакириши мумкин.
Флуконазолни қўллаганда QT интервалини узайиши ва қоринчаларни ҳилпиллаши ёки липиллаши юранинг органик касалликлари, электролит мувозанатни бузилиши ва бундай бузилишларни ривожланишига олиб келувчи ёндош даволаш каби кўплаб хавф омилли огир касалликлари бўлган пациентларда жуда кам холларда кузатилган. Шунинг учун потенциал проаритмик холатлари бўлган пациентларда флуконазолни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Жигар, юрак ва буйрак касалликлари бўлган пациентларда препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш тавсия этилади. Вагинал кандидоз туфайли 150 мг флуконазол қўлланилган пациентлар симптомларини яхшиланиши одатда 24 соатдан кейин кузатилиши, аммо уларни тўлик бартараф этилиши учун бир неча кун талаб этилиши ҳақида огоҳлантирилишлари керак. Бир неча кун давомида симптомлар сакланиб колинганда шифокорга мурожаат этиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Флуконазолни ҳомиладор аёлларда қўллашнинг адекват ва назорат қилинган тадқиқотлари ўтказилмаган.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигининг кўпроқ қисми ёки бутун даври давомида кокцидиондомикоз туфайли юқори дозаларда (суткада 400-800 мг) флуконазол билан даволанган оналардан туғилган чақалоқларда кўплаб туғма нуқсонларнинг бир неча холатлари таърифланган. Ривожланишнинг қуйидаги бузилишлари кузатилган: брахицефалия, бош мия суягининг юз кисми ривожланишини бузилиши, бош мия суяги асоси шаклланишини бузилиши, бўри танглай, сон суякларини қийшайиши, қовургаларни юпқалашиши ва узайиши, артрогрипоз ва юракнинг туғма нуқсонлари. Ҳозирги вақтда санаб ўтилган туғма нуқсонларни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида флуконазолнинг паст дозаларини (вульвовагинал кандидозни даволаш учун 150 мг бир марта) қўллаш билан богликлигининг исботлари йўк. Даволашдан кутилган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан юкори бўлган оғир ва хаётга потенциал хавф туғдирувчи замбуруғли инфекция холатларидан ташқари, ҳомиладорлик вактида флуконазолни қўллашдан сақланиш керак.
Туғруқ ёшдиги аёллар контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари керак. Флуконазол плазмадагига яқин концентрацияларда кўкрак сутида аникланади, шунинг учун уни эмизиш даврида аёлларда қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаганда бош айланиши ва тиришишлар ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Флуконазол дозасини ошириб юборилиши хакида хабарлар мавжуд ва битта холатда одам иммунтанқислиги вируси билан инфекцияланган 42 ёшли пациентда 8200 мг препарат қабул килингандан кейин галлюцинациялар ва параноидал ҳаракатлар пайдо бўлган. Пациент госпитализация қилинган, 48 соат давомида унинг холати нормаллашган. Доза ошириб юборилганда симптоматик даволаш (шу жумладан тутиб турувчи чоралар ва меъдани ювиш) адекват самара намойиш этиши мумкин.
Флуконазол асосан буйрак оркали чиқарилади, шунинг учун жадаллаштирилган диурез эҳтимол препаратни чиқарилишини тезлаштириши мумкин. 3 соат давомийликдаги гемодиализ сеанси кон плазмасида флуконазолнинг даражасини тахминан 50% га пасайтиради.
Капсулалар 50 мг ва 150 мг. 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 ёки 10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4, 7 ёки 10 контур уяли ўрамдан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон ўрамга (кутига) жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
50 мг ли капсулалар рецепт бўйича.
150 мг ли №1 капсулалар рецептсиз.
«Озон» МЧЖ
445351, Россия, Самара вил., Жигулевск ш., Гидростроителей кўч., 6 уй. Тел./факс: (84862) 3-41-09.
Flukonazol: 50 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Flukonazol Ozon kapsulalari 50 mg №7 (blister) ning to`liq analoglari:
Flukonazol Ozon kapsulalari 50 mg №7 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Flukonazol Ozon kapsulalari 50 mg №7 (blister) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.
Flukonazol Ozon kapsulalari 50 mg №7 (blister) ishlab chiqaruvchisi Ozon hisoblanadi.