Facebook Pixel Code

Flukonazol Remedi Group kapsulalari 50 mg №7 (blister)

dagi narxlar
dan 5300 so'm gacha 9300 so'm
Retsept bo'yicha
8 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Flukonazol Remedi Group kapsulalari 50 mg №7 (blister)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол - 50,0 мг, 150,0 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, маккажўхори крахмали, кальций стеарати, қанд, лактоза, аэросил.

Каттиқ желатинли, ўлчами 2, оқ рангли, оқ ёки деярли оқ рангли ҳидсиз кукун билан тўлдирилган капсулалар.

Капсулалар.

Замбуруғга қарши воситалар. АТХ коди: J02AC01.

Замбуруғларга қарши препарат, триазол ҳосиласи.

Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасининг цитохром Р450 га қарам 14α-деметилаза ферментини яққол ингибиция қилиниши ва бунинг оқибатида замбуруғнинг ҳужайра деворини асосий компоненти - эргостеролнинг синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Candida spp., Microsporum spp., Trichoptyton spp., Cryptococcus nеoformans, Blastomyces dermatitides, Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан юқори фаол.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги 90% ни ташкил қилади. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилингандан кейин максимал концентрацияси (Cmax), вена ичига (в/и) 2,5-3,5 мг/л дозада юборилгандан кейинги плазмадаги миқдори 90% ни ташкил қилади. Бир вақтда овқат билан қабул қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Плазмадаги концентрацияси препарат қабул қилинганидан сўнг 0,5-1,5 соатдан кейин чўққига етади, флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага нисбатан тўғри пропорционалдир. Мувозанат концентрациясининг (Сss) 90% ли даражасига препарат билан даволашнинг 4-5 кунига келиб эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида).

Одатдаги суткалик дозадан 2 марта юқори бўлган зарб дозани биринчи куни юбориш, иккинчи кунга келиб, 90% га мос келувчи Сss даражасига эришиш имконини беради. Хақиқий тақсимланиш ҳажми (Vd) организмдаги сувнинг умумий миқдорига яқинлашади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши - 11-12% ни ташкил қилади.

Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% ни ташкил қилади.

Шох қават, эпидермис, дерма ва тер суюқлигида зардобдагига қараганда юқори концентрацияларга эришилади. Флуконазол асосан буйрак орқали чиқарилади; бунда юборилган дозанинг тахминан 80% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. Периферик қонда флуконазолнинг метаболитлари аниқланмаган.

  • криптококкоз, жумладан криптококкли менингит ва шу инфекциянинг бошқа соҳаларда жойлашган турлари (шу жумладан ўпка, тери), ҳам нормал иммунитети бўлган беморларда, ҳам иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда (шу жумладан ОИТС беморларида, аъзолар трансплантациясида);
  • препарат ОИТС беморларида криптококкли инфекцияни профилактикаси учун ишлатилиши мумкин;
  • ёйилган кандидоз, жумладан кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясинииг бошқа шакллари (шу жумладан қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволаш хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини олаётган беморларда, шунингдек кандидоз ривожланишига мойил бошқа омиллар бўлганида ҳам ўтказилиши мумкин;
  • шиллиқ қаватларнииг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози (жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлик оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери кандидозлари: ОИТС беморларидаги орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш;
  • генитал кандидоз: вагинал кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), вагинал кандидозининг қайталанишлар сонини камайтириш мақсадида профилактик қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳолатларда): кандидозли баланит;
  • цитостатиклар билан химиотерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай ннфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;
  • тери микозлари, жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикозлар ва тери кандидози;
  • чуқур эндемик микозлар, жумладан кокцидиоимикоз, паракокцидиоимикоз, иммунитети нормал бўлган беморлардаги споротрихоз ва гистоплазмозни даволаш учун қўлланади.

Капсулаларни ичга чайнамасдан, сув ёки бошқа ҳар қандай cуюқликлар билан бирга қабул қилинади.

Катталарга криптококкли менингитда ва башқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи кунда 400 мг буюрилади, сўнгра эса, даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларда даволаш давомийлиги микологик текширишлар билан тасдиқланган клиник самарадорликка боғлиқ; криптококкли менингитда даволаш одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади.

ОИТС беморларида криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилгандан кейин, флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ вақт мобайнида давом эттириш мумкин.

Кандидемияда, диссеминирланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидозли ипфекцияларда доза ўртача биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса 200 мг ни ташкил қилади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.

Орофарингеал кандидозда препарат ўртача 50-100 мг дан суткада 1 марта буюрилади: даволаш давомийлиги - 7-14 кун. Зарурати бўлганида иммунитети яққол пасайган беморларда даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин.

Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик капдидозида, препарат ўртача 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалари билан бирга буюрилади.

Кандидознинг бошқача соҳаларда жойлашган турларида (генитал кандидоздан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикастланишида, кандидурияда, тери ва шиллик қаватларининг кандидозида, даволаш давомийлиги 14-30 кун бўлганида, самарали доза суткада ўртача 50-100 мг ни ташкил қилади.

ОИТС беморларида орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволаш курси тўлиқ тутатилганидан кейин, препаратнинг 150 мг дозасини ҳафтада 1 марта буюриш мумкин.

Вагинал кандидозида флуконазол ичга бир марта 150 мг доза қабул қилинади. Қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш учун препаратнинг 150 мг дозасини бир ойда 1 марта қўллаш мумкин. Даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади; у 4 ойдан 12 ойгача ўзгариб туради. Айрим беморларга кўпроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин.

Candida spp., чақирган баланитда флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада буюрилади.

Кандидозни профилактикаси учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси замбуруғли инфекциянинг ривожланиш даражасига қараб, 50-400 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади. Ёйилган инфекциянинг юқори хавфи бўлганида, масалан, кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланадиган нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропениянинг пайдо бўлишидан бир неча кун олдин буюрилади. Нейтрофилларнинг сони 1000/мм3 дан кўпроққа ошишидан кейин даволаш яна 7 сутка мобайнида давом эттирилади.

Тери микозларида, оёк панжаси, чов соҳаси микозлари, тери кандидозларида тавсия қилинадиган доза 150 мг ҳафтада бир марта ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, бироқ оёқ панжасининг микозларида янада узоқроқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.

Кепакланувчи темираткида тавсия қилинган доза 2 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта - 300 мг ни ташкил қилади; айрим беморларга ҳафтасига 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, айни пайтда, қатор ҳолларда препаратни 300-400 мг дазада бир марта қабул қилиш етарли бўлади.

Даволашнинг муқобил (алтернатив) схемаси - препаратни 2-4 ҳафта давомида 50 мг дан кунига 1 марта қўллашдир.

Онихомикозда тавсия қилинган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқнинг алмашинувигача (инфекцияланмаган тирноқ ўсгунича) давом эттириш лозим. Қўл ва оёқ панжаларини бармоқларида тирноқларни қайта ўсиши учун нормада мувофиқ равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади.

Чуқур эндемик микозларда препаратни суткада 200-400 мг дозада 2 йилгача қўллаш талаб қилиниши мумкин. Даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади ва у кокцидиомикозда 11-24 ойни; паракокцидиомикозда 2-17 ойни; споротрихозда - 1-16 ой, гистоплазмозда - 3-17 ойни ташкил қилиши мумкин.

Болаларда катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардагидан ортиқ суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. Флуконазол ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.

Шиллиқ қаватларнинг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин.

Ёйилган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.

Иммунитети пасайган болаларда, инфекциянинг ривожланиш хавфи цитотоксик химиотерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ замбуруғли инфекцияларни профилактикаси учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлигини даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак функциясини бузилиши бўлмаганида препарат одатдаги дозалаш тартиби билан мувофиқликда қўлланилади.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан юқори бўлганида препарат ўртача дозада қўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлса, аввал 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг ҳар бир сеансидан кейин қўлланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда - жигар функциясини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши).

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда - тиришишлар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз.

Юрак-қон томир тизими томонидан: QT интервали давомийлигини ошиши; қоринчаларнинг ҳилпиллаши, липиллаши.

Аллергик реакциялир: тери тошмаси, кам ҳолларда - хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми). анафилактоид реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда - буйрак функциясини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Терфенадин (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозада доимий қабул қилиш фонида) ёки астемизолни QT интервалини узайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш.

Препаратга ёки тузилиши бўйича азол бирикмаларига яқинларга юқори сезувчанлик.

1 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас

Эҳтиёткорлик билан: жигар ёки буйрак етишмовчилиги, потенциал гепатотоксик дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм, кўп сонли хавф омиллари бўлган пациентлардаги проаритмоган ҳолатлар (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияларни чақирувчи дори воситаларни бир вақтда қабул қилиш).

Ҳомиладорларда препаратни қўллаш агар кутилаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда, оғир ёки ҳаёт учун хавф туғдирувчи замбуруғли инфекцияларнинг шакллари истисно қилинганда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидагидек бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия этилмайди.

Флуконаюл варфарин билан қўлланганида протромбин вақтини 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга қабул қилаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим. Бир вақтда қўлланганда флуконазол перорал гипогликемик воситалар - сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг плазмадан Т1/2 ярим чиқарилиш даврини оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга рухсат берилади, аммо бундай ҳолларда гипогликемия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўллаш фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ўсиши билан кечиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоинни қон плазмасида терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасини тузатиш билан бирга концентрациясини мониторинг қилиш керак.

Флуконазолнинг ва рифампицинни бир вақтда қўлланиши флуконазолнинг “концентрация-вақт” (АUC) эгри чизиғи остидаги майдонни 25% га пасайиши ва флуконазолнинг плазмадан Т1/2 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун рифампицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади.

Флуконазол қабул қилаётган пациентларда қонда циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйрак трансплантацияси бўлган беморларда қўлланганида флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш қон плазмасидаги циклоспориннинг концентрациясини аста-секин ошишига олиб келади.

Теофиллинни юқори дозаларда қабул қилаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллиннинг дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни бир вақтда қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади. Флуконазол ва терфенадин, цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизм (torsades de points) ҳолатлари таърифланган. Флуконазол ва гидрохлортиазидни бир вақтда қўллаш флуконазолнинг плазмадаги концентрациясини 40% га ўсишига олиб келиши мумкин. Флуконазол ва рифабутинни, охиргининг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи, ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутин бир вақтда қўлланганида увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вақтда қабул қилаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак.

Флуконазол ва зидовудиннинг мажмуасини қабул қилаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу охиргисини унинг метаболитига айланишини пасайиши билан юз беради. Мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан - нефротоксиклик хавфи ошади.

Флуконазолни қўлланиши кам ҳолларда, асосан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари, шу жумладан ўлим билан якунланган.

Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларнинг умумий суткалик дозасига, даволаш давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган.

Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган.

Жигарнинг флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИТС беморлари кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпроқ мойил бўладилар.

Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флуконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганида препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида синчиклаб кузатиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.

Буйрак функцияси бузилган беморларда препарат бир марта қўлланганда дозани тузатиш талаб қилинмайди.

Такроран қўлланганида КК қараб мўлжалланади. Агар КК минутига 50 мл дан кўп бўлса, дозани тузатиш керак бўлмайди; КК минутига 11 млдан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг 33% 72 соатли интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 мл дан 40 мл гача бўлганида одатдаги дозанинг ярми, 48 соатли интервал билан қабул қилинади. Диализда бўлган беморларда, диализнинг ҳар бир сеансидан сўнг бир доза қабул қилинади.

Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р450 цитохром тизими орқали метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник - гематологик ремиссия пайдо бўлгунича давом эттириш керак, чунки унинг барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

8,2 г препарат қабул қилинганида галлюцинация ва параноидал ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоллар таърифланган. Бемор шифохонага ётқизилган ва унинг ҳолати 48 соат ичида нормаллашган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, диурезни кўпайтиришни таъминлаш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. 3 соатли гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратни плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.

150 мг дан капсулалар №1 ва №3, 50 мг дан капсулалар №7 контур-уяли ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

"Remedy" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК,

Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Қора- қамиш ¼ мавзеси, 2Б уй,

тел: (99871) 248 86 77.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Flukonazol: 50 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
7
Og'irligi:
50 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
4 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Flukonazol Remedi Group kapsulalari 50 mg №7 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Flukonazol Remedi Group kapsulalari 50 mg №7 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Flukonazol Remedi Group kapsulalari 50 mg №7 (blister) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.