Facebook Pixel Code

Furadonin Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister)

Eng ko‘p sotib olinadigan
dagi narxlar
dan 1700 so'm gacha 3000 so'm
Retsept bo'yicha
23 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
50 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Furadonin Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нитрофурантоин 50 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, кальций стеарати.

Сариқ ёки кўкимтир-сариқ рангли, яссицилиндрик, фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун антибактериал восита. Нитрофуран ҳосиласи. АТХ коди: J01XE01.

  • сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган, сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари (цистит, уретрит, пиелит, пиелонефрит);
  • урологик операцияларда ва текширишларда инфекцияларни олдини олиш (цистоскопия, катетеризация) учун қўлланилади.

Препарат ичга овқатланиш вақтида кўп миқдордаги сув билан ичиб қабул қилинади.

Катта пациентлар

Сийдик чиқариш йўлларининг ўткир асоратланмаган инфекциялари: 50 мг кунига тўрт марта етти кун давомида. Оғир такрорий инфекция: 100 мг кунига тўрт марта етти кун давомида буюрилади.

Узоқ муддатли самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш: 50 мг 100 мг кунига бир марта.

Профилактика: урологик операциялар ва текширишларда бир кун олдин ва улардан 3 кун кейин 50 мг дан кунига тўрт марта буюрилади.

6 ёшдан ошган болалар

Сийдик чиқариш йўлларининг ўткир асоратланмаган инфекциялари: суткада 3 мг/кг тўрт марта қабул қилиш учун етти кун давомида. Самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш: 1 мг/кг кунига бир марта буюрилади.

Тана вазни 25 кг дан кам болалар учун суспензия кўринишидаги дори воситасини қўллаш тавсия қилинади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, қоринда оғриқ, диарея, панкреатит, сохтамембраноз колит.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан: холестатик сариқлик, холестатик синдром, сурункали фаол гепатит (баъзи ҳолларда летал ҳолат билан, одатда узоқ муддат даволанганда). Гепатотоксик симптомлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш зарур.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, бош айланиши, депрессия, эйфория, нистагм, онгни чалкашуви, руҳий реакциялар, бош мия ички гипертензияси. Кам ҳолларда сенсор ва мотор бузилишлар билан кечувчи жиддий ва ҳатто қайтмас периферик нейропатия (шу жумладан кўриш нервини шикастланиши). Эслатиб ўтилган симптомларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш зарур.

Нафас тизими томонидан: тўсатдан иситмани пайдо бўлиши, эозинофилия, йўтал, кўкракда оғриқ, хансираш, ўпка инфильтратини шаклланиши, бўшлиғида суюқликни тўпланиши билан характерланадиган ўпканинг ўткир реакциялари (одатда даволашнинг биринчи ҳафтасида ривожланади ва препаратни бекор қилгандан сўнг қайтувчандир).

6 ой ва ундан ортиқ вақт давомида узоқ муддат даволанган пациентларда, сурункали ўпка реакциялари кам учрайди, кўпроқ кекса ёшли пациентларда учрайди. Яққоллик даражаси биринчи клиник симптомлардан кейин даволашни давомийлигига боғлиқ бўлади. ЭКГ да ўпка реакцияларига боғлиқ бўлган ўзгаришлар бўлиши мумкин, кам ҳолларда цианоз, коллапс. Ўпка фаолиятини бузилиши қайтмас бўлиши мумкин.

Нафас тизими томонидан биринчи белгилар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари тери тошмалари, макулопапулёз тошма, эшакеми, қичишиш, айрим ҳолларда: ангионевротик шиш, анафилаксия, сўлак безларини яллиғланиши, экзема. Эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), югуриксимон синдром.

Қон яратиш ва лимфатик тизим томонидан: лейкопения, гранулоцитопения ёки агранулоцитоз, тромбоцитопения, мегабластик анемия, апластик анемия, глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда гемолитик анемия.

Суяк-мушак тизими томонидан: артралгия.

Бошқалар: қайтувчан алопеция, суперинфекция (кўпинча кўкйиринг таёқчаси ёки замбуруғлар чақирган), сийдикни тўқ-сариқ ёки жигаррангга бўялиши кузатилиши мумкин.

  • нитрофурантоинга ёки нитрофуранларга юқори сезувчанлик;
  • буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, буйрак етишмовчилиги, олигурия (креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам);
  • 6 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва эритроцитларнинг фермент тизимларини етук эмаслиги сабабли ҳомилада ёки янги туғилган чақалоқда гемолитик анемия туфайли эмизиш даври;
  • жигар циррози, сурункали гепатит;
  • сурункали юрак етишмовчилиги, (NYHA бўйича III-IV синфи);
  • глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги;
  • ўткир порфирияда қўллаш мумкин эмас.

Фурадонинни сўрилиши, овқат билан бирга ёки меъдани бўшашини тутилишини чақирувчи дори воситалари билан бирга қабул қилинганида ошади.

Магний трисиликати фурадонинни сўрилишини камайтиради.

Пробенецид ва сульфинпиразон фурадониннинг буйрак орқали экскрециясини камайтиради.

Карбоангидраза ингибитори ва сийдикнинг ишқорий реакциясини чақирувчи воситалар фурадониннинг антибактериал фаоллигини камайтиради.

Фурадонин ва фторхинолонлар гуруҳига мансуб микробларга қарши воситалар антибактериал антагонистлардир.

Фурадонин ичак флорасини сусайтириши мумкин, бу эстрагенларни сўрилиши ва эстрогенларни сақловчи контрацептивларнинг самарадорлигини пасайишига олиб келади. Пациент аёлларга ногормонал контрацепция усулларини қўллаш тавсия қилинади.

Фурадонин тифга қарши перорал вакцинани фаолсизлантириши мумкин.

Препаратни қабул қилиш периферик нейропатиянинг биринчи белгилари (парестезияларни пайдо бўлиши) борлигида тўхтатилиши керак, чунки ушбу асоратни ривожланиши ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.

Ўпка, жигар фаолиятини бузилишлари, гематологик ва неврологик бузилишларнинг тушунтириб бўлмайдиган симптомлари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.

Ўпкани шикастланиши белгилари пайдо бўлган ҳолларда фурадонинни қабул қилиш дарҳол тўхтатилиши керак. Фурадонин билан узоқ муддат давомида даволанаётган, айниқса кекса ёшли пациентларда ўпка фаолиятини синчков мониторингини ўтказиш керак.

Гепатитни ривожланиш белгиларини аниқлаш мақсадида фурадонин билан узоқ муддат давомида даволанаётган пациентларни синчков мониторингини ўтказиш керак.

Фурадонин қабул қилинганидан кейин сийдик сариқ ёки жигаррангга бўялиши мумкин. Фурадонинни қабул қилаётган пациентларда сийдикда глюкоза миқдорини аниқлашда сохта мусбат реакциялар кузатилиши мумкин.

Глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа етишмовчилигига гумон қилинган пациентларда гемолиз белгилари пайдо бўлганида фурадонинни қабул қилиш тўхтатилиши керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар препарат овқат, сут билан қабул қилинганида ёки доза пасайтирилганида минимумга етказилиши мумкин.

Узоқ муддат давомида даволашда замбуруғлар ёки сезгир бўлмаган микроорганизмлар томонидан чақирилган суперинфекция ривожланиши мумкин.

Буйрак фаолияти бузилганда (креатинин клиренси минутига 60-90 мл), глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа ёки эритроцитларнинг бошқа ферментлари танқислигига шубҳа бўлган пациентларда, ҳолсизланган пациентларда, аллергияси бор, жигар, ўпка патологиялари, неврологик бузилишлари мавжуд шахсларда нитрофурантоинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Фурадонинни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Лактация даврида уни қўллашнинг зарурати бўлганида бутун даволаш даври давомида болани кўкракдан ажратиш лозим.

Педиатрияда ишлатилиши

6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Қандли диабети, анемияси, электролит бузилишлари, В витамини гуруҳи танқислиги бўлган шахсларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препаратнинг нейротоксик таъсири кучайиши мумкин.

Фурадонинни буйракнинг пўстлоқ моддаси касалликларини (гломерулонефритлар), йирингли паранефритни ва простатитни даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Айниқса бир фаолият кўрсатмайдиган буйракнинг паренхиматоз инфекциясини даволаш учун қўлланмайди. Қайталанувчи ёки оғир инфекцияларда, жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ сабаблар истисно қилиниши керак.

Автотранспортни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Фурадонин бош айланиши ва уйқучанликни чақириши мумкин. Дори воситасини қабул қилиш вақтида пациент автомобилни бошқармаслиги ёки ҳаракатланувчи механизмлар билан ишламаслиги керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: юқори дозада юборилганида бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, препаратни сийдик билан чиқарилишини ошириш учун кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш, гемодиализ, симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ.

Дозани ошириб юборилишнинг белгилари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва тезда шифокорга мурожаат қилиш керак.

10 таблеткадан контур уясиз ва контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

4 йил.

Рецепт бўйича.

«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти, Беларусь Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Nitrofurantoin: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
50 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus

Ko`p so`raladigan savollar

Furadonin Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Furadonin Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:

Furadonin Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Furadonin Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Nitrofurantoin hisoblanadi.

Furadonin Borisovskiy ZTP tabletkalari 50 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.