Gidrokortizon Arpimed malhami D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 7200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Gidrokortizon Arpimed malhami D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba)
Ҳар бир грамм сақлайди:
фаол модда: гидрокортизон ацетати - 10 мг;
ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, пропилпарабен, оқ вазелин, этил спирти.
Оқ рангли, кучсиз ҳидли бир хил суртма.
Сиртга қўллаш учун 1% ли суртма.
Глюкокортикоидлар. АТХ коди: D07AA02.
Гидрокортизон - глюкокортикостероид. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичишишга қарши ва шишга қарши таъсир кўрсатади. Хужайра ва субхужайра мембраналарни, шу жумладан семиз хужайраларнинг мембраналарини ва лизосомал мембраналарини барқарорлаштиради.
Альтерация босқичини тормозлайди ва хужайранинг яллиғланиши инфильтратларини камайтиради, яллиғланишли соҳасига лейкоцитлар ва лимфоцитларнинг миграциясини пасайтиради.
Иммуноглобулинларни хужайраларнинг юзасидаги рецепторлар билан боғланишини камайтиради ва лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларнинг (интерлейкинлар ва интерферон) синтези ва ажралиб чиқишини тормозлайди.
Фосфолипидлардан арахидон кислотасининг ажралиб чиқишини ва унинг метаболитларини (простагландинлар, лейкотриенлар, тромбоксан) синтезини камайтиради. Экссудатив реакцияни камайтиради, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Гидрокортизон шох парда орқали кўз ички суюқлигига ёмон ўтади.
Гидрокортизон эпидермис ва шиллик қаватининг эпилейсига ўтади, тизимли қон оқимига аҳамиятсиз даражада сўрилиши мумкин.
Шиллиқ қават орқали сўрилган гидрокортизон бевосита эпидермиди ва шиллиқ қаватининг эпителийсида метаболизмга учрайди, кейинчалик унинг аҳамиятсиз миқдори умумий қон оқимига сўрилганидан сўнг - жигарда биотрансформацияланади. Қонда 80% транскортин ва 10% альбуминлар билан боғланади.
Метаболитлари кўринишида ва катта бўлмаган миқдорда ўзгармаган кўринишда сийдик билан ва кам миқдорда ўт-сафро билан чиқарилади. Болаларда гидрокортизонни шиллиқ қават орқали тизимли қон оқимига сўрилиши катталарга қараганада яққолроқдир.
Глюкокортикоидлар сақловчи суртма шишга қарши таъсир кўрсатади.
Препарат енгил ва ўртача шаклдаги экземалар, аллергик контакт дерматит (ўсимлик ёки косметика воситалари билан контакт натижасида пайдо бўлувчи), ирритант контакт дерматит (ювувчи воситалар билан контакт натижасида пайдо бўлувчи), ҳашаротлар чақишига қарши пайдо бўладиган реакцияларни даволаш учун мўлжалланган.
Препаратни биринчи қўллашдан олдин тюбик мембранасининг бутунлигини текшириш керак.
Тюбик мембранасининг бутунлиги қўллашдан олдин ўткир учли тюбик қопқоқчаси билан бузилади.
Суртмани фақат тери юзасига суртиш учун рухсат этилади.
Ёш Қўлланиладиган миқдори.
Қўллаш тез-тезлиги ва 2 давомийлиги.
Катталар ва 10 ёшдаги ва ундан катта болалар.
Суртманинг жуда кам миқдори жароҳатланган соҳага суртилади.
Кунига бир ёки икки марта, қўллаш давомийлиги 7 кундан ортиқ эмас.
10 ёшдан кичик болаларга, истисно қилинган ҳолларда, даволовчи шифокор. Сизга препаратни қўллашга рухсат берганда қўлланилмасин.
Препарат қўлланилганида тавсия этилган дозадан оширмаслик керак.
Препарат қўлланилганида касалликнинг симптомларини йўқолиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Умуман препаратни беморлар яхши ўзлаштирадилар.
Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ножўя самаралардан бирортаси кузатилса, препаратни қўллашни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.
Аллергик реакциялар (масалан, тери тошмаси, ушбу препаратни қўлланилиши билан боғлиқ касаллик кўрсаткичларини ёмонлашиши).
Агар Сизда юқорида кўрсатилмаган бирон-бир ножўя самаралар кузатилса, илтимос, бу ҳақида шифокорга ёки провизорга хабар беринг.
Агар Сизда гидрокортизон ацетатга ёки ушбу суртмани ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса Импетиго, герпес, ҳуснбузарли тошма, микозлар кабилар билан кечувчи терининг шикастланган ва/ёки инфекцияланган ҳолатларида Суртмани юз, кўзлар, гениталия ва анал соҳасига суртишга рухсат берилмайди.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, истисно қилинган ҳолларда, даволовчи шифокор Сизга препаратни қўллашга рухсат берган бўлса.
Шифокорга ёки провизорга хабар беринг Агар Сиз эмизсангиз.
Даволаш курсини ошириш тавсия қилинмайди.
Препарат пропилпарабен сақлайди, бу кечиккан харатерли аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорликда она учун даволашдан кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида қисқа вақт ва эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат психофизик фаоллик, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланаётган механизмларни бошқариш қобилиятини чекламайди.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири амалда йўқ.
10 г ва 15 г дан сиртга қўллаш учун 1% ли суртма алюмин тюбаларда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирган картон қутида.
Болалар ололмайдиган ва қуруқ жойда 15°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Тюбаларни биринчи очилгандан сўнги яроқлилик муддати - 6 ой.
Рецепт бўйича.
“АРПИМЕД” МЧЖ Арманистон Республикаси, Котайки марз, Абовян ш., 2-нчи мкр, 19 уй. Тел.: 374 (222) 21703, 21740
Gidrokortizon: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Gidrokortizon Arpimed malhami D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba) narxi har bir paket uchun
Gidrokortizon Arpimed malhami D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba) ning to`liq analoglari:
Gidrokortizon Arpimed malhami D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.
Gidrokortizon Arpimed malhami D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Gidrokortizon hisoblanadi.
Gidrokortizon Arpimed malhami D / tashqi. taxminan 1% 10 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Arpimed hisoblanadi.