Gidrokortizon (Hydrocortisone) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 10 mg/g x 10 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Gidrokortizon (Hydrocortisone) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 10 mg/g x 10 g (naycha)
Бир туба қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: гидрокортизон ацетати - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: юмшоқ парафин, оқ ланолин, пентол, стеарин кислотаси, метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), тозаланган сув.
Сарғиш тусли оқ ёки оч-сариқ рангли суртма.
Сиртга қўллаш учун суртма 10 мг/г.
Суст фаолликка эга кортикостероидлар (I гуруҳи). АТХ коди: D07AA02.
Гидрокортизон маҳаллий қўллаш учун синтетик глюкортикостероид препарат ҳисобланади, яллиғланишга қарши, шишга қарши, қичишишга қарши таъсир кўрсатади.
Фосфолипаза А2 ни сусайтиради, простагландинлар синтезини, тўқималар кининини фаоллигини бузади.
Препаратни тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўллаш тизимли ножўя самараларни чақирмайди.
Терининг микробсиз этиологияли яллиғланиш ва аллергик касалликлари: экзема, аллергик ва контакт дерматит, нейродермит, ҳашоратларни чақишида қўлланади.
Препаратни терининг шикастланган соҳасига бир текис юпқа қилиб, оз миқдорда кунига 1-3 марта, бир ҳафтадан кўп бўлмаган вақтда суртилади.
Ҳолат яхшилангандан кейин, одатда препаратни кунига 1 марта ёки ҳафтада 2-3 марта қўллаш етарли.
Агар ҳолат яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Кортикостероидларни сўрилишини кучайишга олиб келувчи чораларни (қиздирувчи, фиксацияловчи ва окклюзион боғловлар) истисно қилиш керак.
10 ёшгача бўлган болаларга шифокорни маслаҳатисиз қўллаш мумкин эмас.
Кам ҳолларда (≥1/10 000,<1/1 0000):
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан:
- дерматит, экзема, контакт дерматит;
- контакт аллергия, пустулёз акне;
- кўпинча терининг қайтмайдиган атрофияси, бу эпидермисни юпқаланиши, телеангиэктазиялар, пурпура ва чўзилишлар билан кечади;
- розацеасимон ва периорал (оғиз атрофи) дерматит, у терининг атрофияси билан ёки усиз кечиши мумкин;
- “рикошет самараси”, бу стероид қарамликка олиб келиши мумкин;
- жароҳатларни секин битиши.
Эндокрин тизими томонидан:
- буйрак усти бези пўстлоғини супрессияси.
Жуда кам ҳолларда (<1/10 000, шу жумладан алоҳида хабарлар):
Кўриш аъзолари томонидан:
- кўзни ички босимини ошиши, катарактани пайдо бўлишини юқори хавфи (препаратни конъюнктивага тизимли тушишида)
Иммун тизими томонидан:
- ута юқори сезувчанлик реакциялари
- дори воситасининг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик, бактериал инфекциялар чақирган терининг шикастланиши (масалан, пиодермия, сифилитик ёки туберкулёзли шикастланишлар), вирусли инфекциялар (масалан сувчечак, оддий герпес, ўраб олувчи герпес, оддий сўгал, ясси сўгал, кондилома, контагиоз моллюск), замбуруғлар ва ачитқилар чақирган инфекциялар;
- паразитар инфекциялар (масалан қўтир), терини ярали шикастланиши ва жароҳатлар ГКС чақирган ножўя реакциялар (масалан периорал дерматит, стриялар): ихтиоз, ювенил товон дерматози, вулгар ҳуснбузар, розацеа, терининг томирларини мўртлиги, тери атрофияси;
- препаратнинг компонентларига ёки кортикостероидларга нисбатан ўта юқори сезувчанликнинг аллергик реакциялари (кам ҳолларда пайдо бўлади);
- тери ўсмалари: ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Агар ҳозирги вақтда ёки яқин ўтмишда Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақда шифокорга хабар қилинг.
Гидрокортизон суртмасини маҳаллий қўлланганда дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган.
Даволаниш даврида ГКС иммунодепрессив таъсири туфайли, айниқса терининг катта юзасида узоқ вақт қўлланганда, чечакка қарши вакцинацияни ва иммунизациянинг бошқа турларини ўтказмаслик лозим.
Агар 7 кун қўллангандан кейин яхшиланиш кузатилмаса ёки ҳолатни ёмонлашиши кузатилса, шунингдек дори воситаси бекор қилингандан кейин бир неча кун ўтгач симптомлар қайта пайдо бўлган ҳолларда, уни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Катталарда кортикостероидларни маҳаллий қўлланганда тизимли ножўя реакциялар жуда кам ҳолларда пайдо бўлади, аммо улар жиддий бўлиши мумкин. Айниқса бу препаратни узоқ муддат қўллангандаги адренокортикал супрессияга тегишли. Тизимли самаралар хавфи қуйидаги ҳолларда:
- боғловларни ишлатиб (қиздирувчи, фиксацияловчи ва окклюзион боғловлар ёки суртмани тери бурмаларига суртилганда) қўлланганда;
- терининг катта соҳаларига қўлланганда;
- узоқ муддатли даволашда;
- болаларда юпқа терининг сезувчанлиги билан боғлиқ қўлланилиши.
Гўдакларда ва болаларда гидрокортизон билан узоқ муддат узлуксиз маҳаллий даволаш ва окклюзион боғловсиз қўллаш буйрак усти бези фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин.
Болаларда ўсиш гормонини ишлаб чиқаришни бостирилиши ҳам мумкин.
Агар узоқ вақт даволаш зарур бўлса, боланинг бўйи ва тана вазнини мунтазам назорат қилиш, шунингдек қон плазмасида кортизол даражасини аниқлаш лозим.
Суртмани юз терисига ва ано-генитал соҳага суртиш тавсия қилинмайди.
Юз териси ва бошнинг сочли қисми, шунингдек гениталий соҳасидаги тери ножўя реакцияларни пайдо бўлишига айниқса сезгир.
Суртмани кўзга тушишидан сақланиш лозим, суртмани конъюнктивага тушиш эҳтимоли сабабли, қовоққа суртмаслик керак, бу глаукомани ва/ёки субкапсулар катарактани ривожланиш хавфини оширади.
Нотўғри қўлланганда, шунингдек бактериал, паразитар, замбуруғли ёки вирусли инфекциялар бўлганида, бу касалликлар белгилари ниқоблаши ва/ёки кучайиши мумкин.
Иммунтанқис ҳолатларида (шу жумладан, ОИТС ёки ОИТВ билан инфекцияланганлар) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, агар Сиз ҳомиладорликни тахмин қилсангиз, ўзингизда ҳомиладорликни бошланганлигини инкор қилмасангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар қилинг.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспортни ва юқори диққатни юқори талаб қиладиган бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Суртма узоқ муддат, катта соҳаларига, айниқса ўтказмайдиган боғловларни ишлатиб қўлланганида, гидрокортизон ацетатини тизимли таъсири намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади.
10 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.
8 °С дан 15 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
2 йилу 6 ой.
Рецепт бўйича.
“Белмедпрепарат” РУК
Беларусь Республикаси 220007, Минск ш,
Фабрициус кўч, 30, т/ф.:(375 17) 220 37 16,
Gidrokortizon: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Gidrokortizon (Hydrocortisone) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 10 mg/g x 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Gidrokortizon (Hydrocortisone) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 10 mg/g x 10 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Gidrokortizon (Hydrocortisone) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 10 mg/g x 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Gidrokortizon (Hydrocortisone) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 10 mg/g x 10 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Gidrokortizon hisoblanadi.