Ibuprofen Borisovskiy ZTP qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Analoglar (dan 5600 so'm)
da mavjud emas Toshkent
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar
Ibuprofen: 200 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Ibuprofen Borisovskiy ZTP qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ибупрофен - 200 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон К-25, магний стеарати, картошка крахмали, пушти аквариустм преферред (гидроксипропилметилцеллюлоза (НРМС) 6сР, коповидон, полидекстроза, полиэтиленгликоль 3350, каприлик/каприк триглицеридлар (ўртача занжирли триглицеридлар), титан диоксиди, кармуазин лейк (Е-122) (15-17%)).
Пушти рангли, икки томонлама қавариқ юзали, қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблеткаларнинг сирти нотекис бўлишига йўл қўйилади.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. Пропион кислотасининг ҳосилалари. АТХ коди: М01АЕ01.
Препарат пропион кислотасининг ҳосиласи ҳисобланади ва оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Циклооксигеназа I ва II ни ингибиция қилиб, простагландинлар синтезини блоклайди.
Экспериментал тадқиқотларнинг маълумотлари, ибупрофен бир вақтда қабул қилинганда аспириннинг кичик дозаларининг таъсирини ингибиция қилиши мумкинлигини кўрсатди. Ибупрофеннинг 400 мг ли бир марталик дозаси аспирин (81 мг) қабул қилинишндан олдин 8 соат давомида ёки қабул қилингандан кейин 30 минут давомида қабул қилинганда, аспириннинг тромбоксанни шаклланиши ва тромбоцитлар агрегациясига бўлган самарасини сусайиши кузатилган. Бироқ, ушбу маълумотларнинг чекланганлиги ва маълумотларни ex vivo шароитида экстраполяцияси юзасидан ишончсизлик ибупрофенни мунтазам қабул қилиниши юзасидан барқарор хулосалар йўқлигини хамда ибупрофен тасодифан қабул қилинганда клиник аҳамиятли самаралар юз бермаслигини англатади.
Ибупрофен ревматоид артрит (шу жумладан ювенил ревматоид артрит ёки Стилл касаллиги), анкилозланувчи спондилит, остеоартроз бошқа норевматик (серонегатив) артропатияларни даволашда оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида қўлланилади. Ибупрофен “музлаган” елка (бўғим қобиғини яллиғланиши), бурсит, тендинит, тендовагинит ва белда оғриқ каби периартикуляр тўқималарнинг норевматик яллиғланиш жараёнларини даволаш учун кўрсатилган. Ибупрофен шунингдек пайларни чўзилиши каби юмшоқ тўқималарни шикастланишида оғриқ синдромини енгиллаштириш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Ибупрофен шунингдек дисменорея, тиш ва операциядан кейинги оғриқ каби ҳолатларда кучсиз ва ўртача даражадаги оғриқ синдромини бартараф қилиш учун оғриқни қолдирувчи восита сифатида, бош оғриғи, шу жумладан мигренни симптоматик енгиллаштириш учун қўлланилади.
Ножўя самаралар энг кичик самарали дозани қисқа вақт давомида қўлланганда минимумга етказилиши мумкин.
Катталар: ибупрофеннинг тавсия қилинган дозаси кунига бир неча марта қабул қилишда 1200-1800 мг ни ташкил қилади. Айрим пациентлар кунига 600-1200 мг ибупрофенни қабул қилишлари мумкин. Оғир ёки ўткир ҳолатларда, бир неча марта қабул қилинганда умумий суткалик доза 2400 мг дан ошмаган шароитлардагина дозани ошириш мумкин.
Болалар: ибупрофеннинг суткалик дозаси бир неча марта қабул қилинганда тана вазнига 20 мг/кг ни ташкил қилади. Ювенил ревматоид артритда доза бир неча марта қабул қилинганда доза тана вазнига 40 мг/кг гача оширилиши мумкин.
Тана вазни 7 кг кам бўлган болаларга тавсия этилмайди.
Кекса инсонлар: кекса инсонлар ножўя самараларни юз беришининг юқори хавфига дучордирлар. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қўллаш зарурати туғилганда, ибупрофен қисқа вақт давомида кичик самарали дозада қўлланиши лозим. Пациент НЯҚВ ни қабул қилиш вақтида меъда-ичакдан қон кетишлари йўқлигини мунтазам текшириб туриши лозим. Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлганида, доза шахсий равишда белгиланиши лозим.
Перорал қўллаш учун. Овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилган афзал, сув билан ичилади. Таблеткаларни чайнамасдан, бутунлигича ютиш керак, синдирилмасин, томоқни дискомфорти ва таъсирланишидан сақланиш мақсадида майдалаш мумкин эмас.
Меъда-ичак йўллари томонидан: энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар меъда-ичак йўллари томонидан кузатилади. Пептик яра, перфорация ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, баъзида ўлим билан якунланувчи қон кетиши, бу айниқса кексаларда ўрин тутиши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспепсия, қоринда оғриқ, мелена, қон аралаш қусиш, ярали стоматит, колит ва Крон касаллигини зўрайиши ибупрофенни қўллангандан кейин қайд этилган. Гастрит кам ривожланган. Кам ҳолларда - меъда-ичак йўллари девори перфорацияси. Жуда кам ҳолларда - панкреатит.
Иммун тизими томонидан: НЯҚВ ни қабул қилгандан кейин ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилган. Хусусан:
- носпецифик аллергик реакциялар ва анафилаксия;
- нафас йўллари реактивлигини бузилиши (астма, бронхоспазм ва ҳансираш);
- терида турли кўринишлар (ҳар хил турдаги тошма, қичишиш, эшакеми, пурпура, Квинке шиши ва камроқ эксфолиатив ва буллёз дерматозлар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ва кўп шаклли эритема).
Юрак-қон томир тизими томонидан: шишлар, гипертензия ва юрак етишмовчилиги кўринишлари НЯҚВ билан даволанганда қайд қилинган. Эпидемиологик маълумотлар, ибупрофенни, айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг) қўллаш билан узоқ муддат даволанишда, миокард инфаркти ва инсультни келтириб чиқарувчи артериал тромбоз хавфини бироз ошишини чақириши мумкинлигидан далолат беради.
Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, апластик анемия ва гемолитик анемия.
Руҳий бузилишлар: уйқусизлик, хавотирлик, депрессия, онгни чалкашиши, галлюцинациялар.
Нерв тизими бузилишлари: кўриш нервининг неврити, бош оғриғи, парестезиялар, бош айланиши, уйқучанлик.
Инфекциялар ва инвазиялар: ринит ва энса мушакларини ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма ёки ориентацияни йўқолиши симптомлари билан кечувчи асептик менингит (айниқса тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари каби аутоиммун бузилишлари бўлган пациентларда).
Кўриш аъзоси томонидан: кўришни бузилиши ва кўрув нервининг токсик нейропатияси.
Қўлоқ ва вестибуляр аппарат томонидан: эшитишни бузилиши, қулоқни шанғиллаши ва бош айланиши.
Гепатобилиар тизими томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, жигар етишмовчилиги, гепатит ва сариқлик.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (жуда кам), ёруғликни сезувчанлик реакциялари.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши ва турли кўринишдаги токсик нефропатия, шу жумладан интерстициал нефрит, нефротик синдром ва буйрак етишмовчилиги.
Умумий бузилишлар: лоҳаслик, чарчоқлик.
Юқорида келтирилган ножўя реакциялар ёки дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича ушбу йўриқномасида кўрсатилмаган ножўя реакциялар юз берган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ибупрофенни препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Ибупрофен, илгари ибупрофен, аспирин ёки бошқа НЯҚВ қабул қилингандан сўнг ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, астма, эшакеми, Квинке шиши ёки ринит) бўлган беморлар томонидан қўлланмаслиги керак.
Ибупрофенни шунингдек, ибупрофен билан илгари даволаниш билан боғлиқ анамнезида меъда-ичакдан қон кетиши ёки перфорация бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Ибупрофен қайталанувчи меъда яра касаллиги ёки меъда-ичакдан қон кетиши (исботланган яраланиш ёки қон кетишининг икки ёки ундан ортиқ эпизоди) бўлган беморларда қўлланмаслиги керак.
Ибупрофен қон кетишларга мойиллик билан кечувчи ҳолатларда пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Ибупрофен оғир юрак етишмовчилиги, жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Ибупрофенни ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Қуйидаги препаратлардан исталган биронтасини қабул қилаётган пациентлар эҳтиёткорликка амал қилишлари керак.
Антигипертензив воситалар, бета-блокаторлар ва сийдик ҳайдовчи воситалар
НЯҚВ ААФ ингибиторлари, бета-блокаторлар ва сийдик ҳайдовчи воситалар каби антигипертензив воситаларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Диуретиклар шунингдек НЯҚВ нинг нефротоксиклик хавфини ошириши мумкин.
Юрак гликозидлари
НЯҚВ юрак етишмовчилиги кечишини оғирлаштириши, буйрак КФТ пасайтириши ва юрак гликозидларининг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин.
Холестирамин ибупрофен билан бир вақтда буюрилганда меъда-ичак йўлларида ибупрофенни сўрилишини камайтириши мумкин.
Литий
Литий тузлари билан бир вақтда буюриш, литий тузларини чиқарилишини камайишига олиб келиши мумкин.
Циклоспорин
Нефротоксиклик хавфи ошади.
Мифепристон
НЯҚВ нинг антипростагландин самараси туфайли, назарий жиҳатдан дори воситасининг самарадорлиги камайиши мумкин. Чекланган маълумотлар простагландинни юбориш куни НЯҚВ ни бирга юбориш бачадон бўйнини етилишига мифепристон ёки простагландинларнинг салбий таъсир кўрсатмаслиги ва ҳомиладорликни дори ёрдамида тўхтатишнинг клиник самарасини пасайтирмаслигини кўрсатди.
Бошқа анальгетиклар ва циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторлари
Икки ва ундан ортиқ НЯҚВ, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторларини бир вақтда қўллашдан сақланиш тавсия қилинади, чунки бу ножўя самаралар ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Аспирин
Ножўя самаралар, шу жумладан меъда-ичак яралари ва қон кетишини хавфи ошиши мумкинлиги сабабли, ибупрофен ва аспиринни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак. Экспериментал маълумотлар аспириннинг паст дозаларини тромбоцитлар агрегациясига самарасини ибупрофен бир вақтда дозалашда сусайтириши мумкинлигидан далолат беради.
Кортикостероидлар
Кортикостероидлар НЯҚВ билан бирга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларининг яраларини ҳосил бўлиши ёки меъда-ичак қон кетишларининг юқори хавфи аниқланади.
Антикоагулянтлар
НЯҚВ варфарин каби антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Хинолон антибиотиклари
НЯҚВ ва хинолонларни бир вақтда қабул қилувчи пациентларда тиришишлар ривожланиши хавфи ортиши мумкин.
Сульфонилмочевина ҳосилалари
НЯҚВ сульфонилмочевина препаратларининг гипогликемик самарасини кучайтириши мумкин.
Антиагрегантлар ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ)
НЯҚВ билан бирга буюрилганда меъда-ичакдан қон кетишлар хавфи ортади.
Циклоспорин
НЯҚВ циклоспорин билан бир вақтда қўлланганда нефротоксиклик хавфи ошиши мумкин.
Зидовудин
Зидовудин билан бир вақтда қўлланганда гематологик токсиклиги хавфи ошади. Зидовудин ва Ибупрофен билан бир вақтда даволашда, ОИТВ (+) бўлган беморларда гематомаларни юқори хавфи мавжуд.
Аминогликозидлар
НЯҚВ аминогликозидларни чиқарилишини камайтириши мумкин.
Доривор ўтларнинг экстрактлари
Гинкго билоба НЯҚВ билан бир вақтда қўлланганда қон кетишлари хавфини кучайтириши мумкин.
CYP2C9 ингибиторлар
Ибупрофенни CYP2C9 ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш, ибупрофеннинг таъсир вақтини узайтириши мумкин (CYP2C9 субстрати). Ибупрофенни вориконазол ва флуконазол (CYP2C9 ингибиторлари) билан бир вақтда буюриш ибупрофеннинг таъсир вақтини 80-100% га узайишини кўрсатди. Кучли CYP2C9 ингибиторлари билан бир вақтда буюрилганда, айниқса ибупрофенни юқори дозада вориконазол ва флуконазол билан бирга қўлланганда ибупрофеннинг дозасини камайтириш керак.
Ножўя самаралар энг кичик самарали дозани қисқа вақт давомида қўлланганда минимумуга етказилиши мумкин.
Бошқа НЯҚВ каби, ибупрофен ҳам инфекция симптомларини ниқоблаши мумкин.
Ибупрофенни бошқа НЯҚВ, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан мажмуада ишлатишдан сақланиш керак.
Кекса ёшдаги инсонларда НЯҚВ га ножўя реакциялар, айниқса ўлимга олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ва перфорацияни учраш тез-тезлиги юқори бўлади.
Меъда-ичакдан қон кетиши, яра ҳосил бўлиши ва перфорация:
Ўлимга олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетиши, яра ҳосил бўлиши ёки перфорация тўғрисида барча НЯҚВ ни қабул қилинганда хабар берилган.
Меъда-ичакдан қон кетиши, яра ҳосил бўлиши ёки перфорация хавфи НЯҚВ нинг дозаси ошгани сайин ошади, айниқса анамнезида меъда яра касаллиги бўлган пациентларда, шунингдек кекса одамларда ошади. Бу пациентлар даволашни минимал дозалардан бошлашлари керак. Ҳимоя қилувчи воситалар (масалан, мизоростол, протон помпа ингибиторлари) билан мажмуавий даволаш ушбу пациентлар учун, шунингдек аспирин ёки меъда-ичакдан қон кетишини юз бериш хавфини кучайтириши мумкин бўлган бошқа воситаларни қабул қилиш лозим бўлган пациентлар учун хам кўриб чиқилиши лозим.
Анамнезида меъда-ичак касалликлари бўлган пациентлар, хусусан кекса ёшдаги одамлар меъдада ҳар қандай ғайри-оддий оғриқлар (айниқса меъда-ичакдан қон кетишлари) тўғрисида, айниқса даволашнинг бошланғич босқичларида хабар беришлари лозим.
Яра ёки қон кетиши хавфини оширувчи дорилар (орал кортикостероидлар, варфарин каби антикоагулянтлар, серотонинни қайта қамраб олинишининг ингибиторлари ёки аспирин каби антитромбоцитар препаратлар) билан ёндош даволаш билан бирга препаратни қабул қилаётган пациентларда препаратни қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ибупрофен қабул қилаётган пациентларда меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра ҳосил бўлиши юз берганида даволаш тўхтатилиши лозим.
Анамнезида ярали колит ёки Крон касаллиги бўлган пациентлар НЯҚВ ни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Нафас тизимини бузилиши
Анамнезида бронхиал астмаси бўлган ёки астма билан хасталанган пациентлар ибупрофенни қабул қилганларида эҳтиёткорликка амал қилишлари лозим.
Юрак-қон томир, буйрак ва жигар етишмовчилиги
Юрак-қон томир бузилишлари, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, кекса пациентларда, шунингдек сийдик ҳайдовчи воситаларни қабул қилаётган пациентларда буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.
Анамнезида юрак етишмовчилиги ва гипертонияси бўлган пациентлар ибупрофенни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралар
Гипертонияси ва/ёки ўртача даражадаги юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга тегишли назорат ва маслаҳат зарур, чунки НЯҚВ қабул қилинганда организмда суюқлик тутилиши ва шиш юз бериши мумкин.
Эпидемиологик маълумотлар, ибупрофенни қўлланиши, айниқса юқори дозаларда (кунига 2400 мг дозада) узоқ вақт давомида қўлланиши, миокард инфаркти ёки инсульт каби артериал тромботик ҳолатлар хавфини бироз ошишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Умуман олганда эпидемиологик тадқиқотлар, ибупрофеннинг паст дозаларини (масалан, суткада ≤1200 мг) қабул қилиш артериал тромбоэмболик асоратлар хавфини ошиши, хусусан миокард инфаркти билан боғлиқ бўлишини тахмин қилмайди.
Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензияси, димланган юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентлар ибупрофенни изчил маслаҳат олганларидан кейингина қабул қилишлари лозим. Бунга ўхшаш маслаҳатларни юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавф омиллари бўлган (масалан, гипертонияси, гиперлипидемияси, қандли диабети бўлган, чекувчи) пациентларга даволаш бошланишидан олдин берилиши лозим.
Буйракдаги самаралар
Анча сезиларли дегидратацияси бўлган беморлар ибупрофенни эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак.
Бошқа НЯҚВ каби, ибупрофенни узоқ муддат қўлланиши буйрак папилляр некрозига ва буйракдаги бошқа патологик ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Тизимли қизил югирик ва бириктирувчи тўқималарнинг аралаш касалликлари
Тизимли қизил югирик ва бириктирувчи тўқималарнинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда препарат қабул қилинганда асептик менингитни хавфи ошиши мумкин.
Дерматологик самаралар
НЯҚВ ни қабул қилиш оқибатида жиддий тери реакциялари, айрим ўлим билан якунланувчи реакциялар, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ривожланиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда ушбу реакциялар даволашнинг биринчи ойи давомида юз беришган. Препаратни қабул қилишни тери тошмаси, шиллиқ қаватни шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг белгилари илк бор пайдо бўлганида тўхтатиш керак.
Гематологик самаралар
Бошқа НЯҚВ каби, ибупрофен хам тромбоцитлар агрегациясига таъсир қилади ва қон кетиш вақтини оширади.
Асептик менингит
Асептик менингит ибупрофен қабул қилаётган пациентларда нисбатан кам ҳолларда кузатилади. Асептик менингитни юз бериш хавфи тизимли қизил югуриги ва бириктирувчи тўқима касалликлари бўлган пациентларда юқоридир, бироқ у сурункали касалликлари бўлмаган пациентларда ҳам қайд этилган.
Аёллар фертиллигини бузилиши
Препарат аёллар фертил фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин, буни ҳомиладор бўлишда қийинчилик ҳис этаётган аёллар ҳисобга олишлари лозим.
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик
Простагландинлар синтезини сусайтирилиши ҳомиладорлик ва ҳомилани ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари ҳомиладорликнинг илк муддатларида простагландинлар синтези ингибиторлари қўлланганидан кейин ҳомила тушиши ва юрак ва меъда-ичак йўллари нуқсонларини юқори хавфини кўрсатади. Простагландинлар синтези ингибиторларини юбориш, ҳайвонларда эмбрион ва ҳомилани имплантациядан олдин ва кейинги ўлимини ортишига олиб келиши кўрсатилган. Бундан ташқари, органогенез даврида простагландин синтези ингибиторларини қабул қилган ҳайвонларда турли ривожланиш нуқсонлари, шу жумладан, юрак-қон томир тизими нуқсонларини тез-тезлиги ортади. Ҳомиладорликнинг биринчи ва икки уч ойлиги вақтида, жуда зарур ҳоллардан ташқари ҳолларда ибупрофенни буюришдан сақланиш керак. Ҳомиладорликни режалаштиришда ҳомиладорликнинг биринчи ва икки уч ойлигида буюрилаётган ибупрофеннинг дозаси ўта паст бўлиши, даволаш давомийлиги эса, иложи борича қисқа бўлиши керак. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида ҳар қандай простагландинлар синтези ингибиторларини қўллаш қуйидагиларга:
- юрак-ўпка токсиклиги (артериал йўлни муддатидан олдин беркилиши ва ўпка гипертензияси);
- камсувлик билан кечувчи буйрак етишмовчилигигача ривожланиши мумкин бўлган буйрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг охирида простагландин синтези ингибиторлари она ва янги туғилган чақалоқни қуйидаги хавфга олиб келиши мумкин:
- қон кетиш вақтини узайиши;
- бачадон қисқаришини сусайиши, бу туғруқни кечикиши ва туғруқни узоқ муддат давом этишига олиб келиши мумкин.
Шу боисдан ибупрофенни ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Чекланган тадқиқотларда НЯҚВ она сутида жуда паст концентрацияларда кузатилиши мумкинлиги аниқланган. НЯҚВ ни қабул вақтида, иложи борича эмизишдан сақланиш керак.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
НЯҚВ қабул қилинганидан кейин бош айланиши, уйқучанлик, чарчоқ ва кўришни бузилиши каби ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Беморлар диққатни жамлаш, тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи барча фаолият турларидан сақланишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Токсиклиги: токсиклик белгилари ва симптомлари, одатда, болалар ва катталарда 100 мг/кг дан паст дозаларда қабул қилинганда кузатилмайди. Шундай бўлсада, айрим ҳолларда самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш зарур бўлиши мумкин. Болаларда токсиклик белгилари ва симптомлари 400 мг/кг ва ундан юқори дозаларда қабул қилинганда кузатилади.
Симптомлари: ибупрофеннинг анча катта миқдорини қабул қилаётган кўпчилик пациентларда симптомлар 4-6 соат давомида намоён бўлади.
Дозани ошириб юборилишининг энг кўп учрайдиган симптомлари кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, тормозланиш, уйқучанлик бўлган. Марказий нерв тизими томонидан симптомлар: бош оғриғи, қулоқни шанғиллаши, бош айланиши, тиришишлар, ҳушни йўқотиш. Кам ҳолларда: нистагм, метаболик ацидоз, гипотермия, буйракда самаралар, меъда-ичакдан қон кетиши, кома, апноэ, диарея, марказий нерв тизими ва нафас аъзоларини сусайиши кузатилади. Шунингдек дезориентация, қўзғалиш, ҳушни йўқотиш ва юрак-қон томир тизимида токсиклик белгилари, шу жумладан гипотония, брадикардия, тахикардия аниқланган. Доза анча сезиларли ошириб юборилган ҳолларда буйрак етишмовчилиги ва жигарни шикастланиши юз бериши мумкин. Дозани сезиларли ошириб юборилиши одатда, агар бошқа дори воситалари қабул қилинмаган бўлса, пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади.
Даволаш: симптоматик. Доза ошириб юборилгандан кейин бир соат давомида фоллаштирилган кўмир қабул қилиш, шунингдек меъдани ювишни амалга ошириш (катталарга) лозим. Жигар ва буйрак фаолиятини синков назорат қилиш лозим. Жадаллаштирилган диурез. Ибупрофеннинг потенциал токсик дозалари қабул қилингандан кейин 4 соат давомида пациентлар кузатувда бўлишлари керак. Тез-тез кузатиладиган ёки узоқ муддатли тиришишларни диазепамни вена ичига юбориб даволаш мумкин. Бошқа даволаш чоралари пациентнинг клиник симпттомларидан келиб чиқиб буюрилиши мумкин.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Беш контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Стационарлар учун ўрам: 150 контур уяли ўрамда мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецептсиз.
“Белмедпрепараты”, РУК
Беларусь Республикаси, 220007, Минск ш.,
Фабрициус кўч, 30. т/ф.: (+375-17) 220-37-16,
e-mail: medic@belmedpreparaty.com
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar
Ibuprofen: 200 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ibuprofen Borisovskiy ZTP qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Ibuprofen Borisovskiy ZTP qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Ibuprofen Borisovskiy ZTP qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Ibuprofen hisoblanadi.
Ibuprofen Borisovskiy ZTP qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.