Facebook Pixel Code

Kaliy xlorid Radiklari D/in eritmasi. 4% 10 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 7500 so'm gacha 7800 so'm
Без рецепта
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kaliy xlorid Radiklari D/in eritmasi. 4% 10 ml №5 (ampulalar)

фаол модда: калий хлорид - 40 мг, глюкоза (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) - 334 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Инъекция учун эритма.

Минерал препарат. АТХ коди: А12BA01.

Калий асосий ҳужайра ички ионидир. Препарат организмда сув электролит мувозанатини нормаллаштиради, калий танқислигини тўлдиради. Кўпчилик цитоплазматик ферментларини фаоллаштиради, ҳужайра ички осмотик босимини, оқсил синтезини, аминокислоталарнинг ташилишини, нерв импульсларининг ўтказилишини бошкаради, мушак дистрофиясида, миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди.

Калий ионлари юрак кискаришларининг сонини (ЮКС) камайишини чакиради, кискарувчанлик фаоллигини пасайтиради, ўтказувчанлигини, миокарднинг автоматизми ва қўзғалувчанлигини камайтиради. К+ кичик дозаларда коронар қон томирларни кенгайтиради, юкори дозаларда торайтиради.

Калий ацетилхолиннинг миқдорини ошишига ва марказий нерв тизимининг симпатик бўлимини кўзғалишига ёрдам беради. Ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Калийнинг даражасини ошиши юракда юрак гликозидларининг токсик таъсирини ривожланиш хавфини камайтиради. Буйрак усти безларини рағбатлантиради ва улар томонидан эпинефринни чикарилишини оширади.

  • қандли диабет, давомли диарея, қусиш, диуретикларни (тиазид, тиазидга ўхшаш, ҳалқали диуретиклари) қўллаш, глюкокортикостереоидлар, юрак гликозидлари, гипотензив препаратлар билан даволаш фонида пайдо бўлган гипокалиемияни даволаш ва олдини олиш;
  • дигиталис интоксикациясини даволаш ва олдини олиш;
  • келиб чиқиши турли бўлган аритмиялар (электролит бузилишлари ва мутлоқ ёки нисбий гипокалиемия билан боғлиқ бўлган);
  • миокард инфаркти бўлган беморларда (ўткир даврида) аритмияларни олдини олишда қўлланилади.

Вена ичига (в/и) оқим билан ёки томчилаб юборилади.

Патологик ҳолатларни тезда бартараф килишни талаб қилувчи оғир интоксикацияларда, шунингдек бетўхтов қусишларда препаратнинг 4% ли эритмаси (40% ли глюкоза эритмасида) в/и юборилади. 50 мл калий хлориди эритмаси инъекция учун сувда (500 мл гача) изотоник эритма олиш учун 10 марта суюлтирилади ва в/и томчилаб (минутига 20-30 томчи тезликда) юборилади.

Томчилаб юбориш учун эритма 2,5 г гача калий хлоридини натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% ли декстроза эритмасининг 500 мл да суюлтириш ҳисобидан тайёрланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм,

абдоминал оғриқлар, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, перфорация ва ичак тутилиши.

Нерв тизими томонидан: парестезиялар, мушакларни қувватсизлиги, онгии чалкашиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, аритмиялар, ҳатто тўлиқ AV блокадаси пайдо бўлгунича, AV ўтказувчанликни секинлашиши, юракни тўхтаб колиши (доза ошириб юборилганида).

Бошкалар: гиперкалиемия, аллергик реакциялар.

Препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга ўта юқори сезувчанлик. Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, тўлик атриовентрикуляр (AV) блокада, буйрак усти безлари етишмовчилиги, калийни тежовчи диуретиклар билан ёндош даволаш, гиперкалиемия, метаболик бузилишлар (ацидоз, гиповолемия билан гипонатриемия), меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали касалликлари, ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) дақўллаш мумкин эмас.

Юрак гликозидларининг эритмалари билан фармацевтик мутаносиб (уларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди). Аритмияга карши дори воситаларининг манфий дромо-ва батмотроп таъсирини кучайтиради.

Кутбловчи аралашма таркибида (декстроза ва инсулин билан бирга) миокард инфарктида эктопик аритмияларда ва юрак гликозидлари билан дозани ошириб юборилишида, юрак ритмини нормаллаштиришига ёрдам беради.

Бета-адреноблокаторлар, циклоспорин, гепарин, калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари, ААФ ингибиторлари, ностероид яллиғланишига карши воситалар гиперкалиемияни ривожланиши хавфини оширади Хинидиннинг, дазопирамиднинг ножўя таъсирларини кучайтиради.

AV ўтказувчанлик бузилганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Даволаш даврида қон зардобида калий миқдорини, ЭКГ ни назорат қилиш, гипокалиемияни даволашда кислота-ишқор ҳолатини назорат қилиш зарур.

Ўлимга олиб келувчи гиперкалиемия тез ва симптомсиз ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Ҳомиладорликда қўллаш зарурати бўлганида она учун кутиладиган фойда ва ҳомила учун потенциал хавфни таққослаш лозим.

Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тўгрисидаги масала ҳал қилиниши керак. Болаларда калий хлоридини кўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Симптомлари: гиперкалиемия (кон зардобида калий ионлари концентрациясини 5,5 мэкв/л дан ошиши) ва қуйидагилар унинг белгилари ҳисобланади: мушак гипотонуси, оёқ- қўлларнинг парестезияси, AV ўтказувчанлигини секинлашиши, аритмиялар, юракни тўхтаб қолиши. Электрокардиограммадаги (ЭКГ) эрта ўзгаришлар қон зардобида калий ионлари 5,5-6,5 мэкв/л гача ошганида V2-V4 кўкрак кўрсатгичларида жуда яққол намоён бўлган чўккиси учли ва асоси тор узун Т тишчаси кузатилади.

Қуйидагилар ўртача своераханемиянниг (кон зардобидаги Калий нонларининг концентрацией 65-3,0 ммад) электрокардиографик белгиларидир: P тишча амплитудакни камайиши, PQ QRS оралигини узайиши, 2 тишчанинг амплитудасини пасайиши ва застаенетолиялар.

Гиперкалиемиянинг огцрок симптомлари мушакларнинг фалажи ва юракни тўхташи (ЭКГ даги ўзгаришлар секинлашган ёки тезлашган идиовентрикуляр ритм, коранчалар фибрилепиеса, асистолия) кон зардобида калий ионларикниг концетрациякон 9-14 мэкв/л бўлганида ривожланади.

Даволан: ичга бан він натрий хлоридининг эритмаси юборилади; в/н 1000 мл да 10-20 ТБ висулки билан 300-500 мл декстроза эритмаси, зарурати бўлганида гемодиализ ва перитонеал диализ ўтказилади.

Инъекция учун 4% ди эритма ампулаларда 10 мл дан.

Ёругликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 дял.

Яроклялик муддати ўтганидан кейин қўлланилмаски.

Рецепт бўйича.

«RADIKS» ХН ИЧК

Узбекистон Республикаси, 100054, Тошкент ш. Лутфий кўч., 50 Тел: (+99871) 273-43-98, факс: (+99871) 273-80-58.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Kaliy xlorid: 40 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Kaliy xlorid Radiklari D/in eritmasi. 4% 10 ml №5 (ampulalar) narxi 1500 so'm - 1 шт.

Kaliy xlorid Radiklari D/in eritmasi. 4% 10 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Kaliy xlorid Radiklari D/in eritmasi. 4% 10 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Kaliy xlorid hisoblanadi.

Kaliy xlorid Radiklari D/in eritmasi. 4% 10 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.