Facebook Pixel Code

Kaltsiy xlorid Yerevan XFF eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kaltsiy xlorid Yerevan XFF eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar)

Ҳар бир ампула 5 мл инъекция учун сув ва 0,5 г кальций хлориди сақлайди.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Минерал препарат. АТХ коди: B05XA07.

Кальций хлориди нерв импульсини ўтказилиши, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариши, юрак мушагининг фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши, қон ивишида муҳим рол ўйнайдиган кальций манбаи ҳисобланади.

Кальций хужайра мембраналари ва томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, шу тариқа яллиғланиш реакциялари ривожланишини олдини олади, организмни инфекцияларга қаршилигини оширади ва аҳамиятли даражада фагоцитозни ошириши мумкин.

Фармакокинетикаси

Кальцийни сўрилиши учун у эриган, ионлаштирилган шаклда бўлиши муҳим. Организмга кальцийни тушиши камайганда, меъданинг кислотали муҳитида сўрилиши ортади, зардобда кальций концентрациясини ошишида эса, уни сўрилиши камаяди.

Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, она сутида аниқланади.

Кальцийнинг кўп миқдори сийдик билан, сўрилмаган кальций - ахлат билан чиқарилади.

Организмда кальций танқислиги:

  • Гипопаратироидизм, тетанус, рахит ва Д витамини алмашинувининг бошқа бузилишлари, алкалоз, остеомаляция;
  • Ўсиш, лактация, ҳомиладорлик даврида эҳтиёжни ошиши;
  • Аллергик ва тери касалликлар;
  • Гиперкалиемия, мальабсорбция сндроми;
  • Экссудация билан яллиғланиш жараёни;
  • Гипермагниемияда антидот сифатида қўлланади.

10% кальций хлориди эритмаси кардиохирургияда адреналинни самарасизлигида қўлланади.

Кальций хлориди эритмаси вена ичига секин инъекция (минутига 1 мл дан кўп эмас) ва инфузия шаклида қўлланади.

Вена ичига инфузия дастлаб натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% глюкоза эритмасининг 100-200 мл да суюлтириб 10% ли эритма 5-10 мл (500 мг-1 г) дан катталарга минутига 6 томчи тезликда секин амалга оширилади.

Вена ичига инъекция 10% эритма 5 мл дан 3-5 минут давомида оқим билан секин амалга оширилади.

Болалар учун суткалик доза - 100-200 мг/кг, максимал дозаси - кунига 1-10 мл ни ташкил қилади.

Кардиохирургияда - юрак ичига, бевосита қоринча бўшлиғига юборилади, чунки миокардга тушишида юрак тампонадаси ёки қоринчалар фибрилляцияси билан пневмоторакс ривожланишига олиб келиши мумкин. Катталар учун одатдаги доза - бевосита қоринча бўшлиғига 200-800 мг (2-8 мл) ни ташкил қилади. Болалар учун дозаси тана вазнига 0.2 мл/кг ни ташкил қилади.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: қон оқиб келишлари, иссиқлик ҳисси, қўл ва оёқда санчиш.

Юрак-томир тизими: вена ичига тез юборишда артериал босимни пасайиши, брадикардия, қоринчалар фибрилляцияси, юракни тўхташи.

Маҳаллий: тромбофлебит, атроф тўқималар некрози.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкальциемия, қоринчалар фибрилляцияси.

Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллашда юрак гликозидларининг инотроп самарасини кучайиши кузатилади.

Кальций тузларини тиазид диуретиклар ёки Д витамини билан бир вақтда қўллашда гиперкальциемия кузатилиши мумкин.

Кортикостероидлар кальцийни сўрилишини камайтиради.

Кальций тузлари фосфонатлар, фторидлар, баъзи фторхинолонлар, тетрациклинларнинг сўрилишини камайтиради.

Препаратни вена ичига секин, ингичка игна ёрдамида, препаратни томирдан атроф тўқималарга беҳосдан чиқиб кетишидан сақланиб юбориш керак, чунки атроф тўқималарни некрози ривожланишини юқори хавфи мавжуд.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

10% ли инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда.

5 мл 10% инъекция учун эритмали 10 ампула тўсиқли ёки махсус уяли картон қутида.

15 дан 25 °С ҳароратдаги одатдаги шароитда сақлансин.

10 йил.

Рецепт бўйича.

“Ереванская химико-фармацевтическая фирма” ОАЖ

Арманистон, 0040, Ереван ш., Аджарян кўч. 2-чи муюлиш., №6.

Тел./факс: + (374 10) 62-74-10. Телефон: 61-87-29.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

Kaltsiy xlorid: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Armaniston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
1 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Kaltsiy xlorid Yerevan XFF eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.

Kaltsiy xlorid Yerevan XFF eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Kaltsiy xlorid hisoblanadi.

Kaltsiy xlorid Yerevan XFF eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Yerevan HFF hisoblanadi.