Facebook Pixel Code

Кандид-Б6 таблетки вагинал. по 100 мг №6 (блистер)

dagi narxlar
dan 22700 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Кандид-Б6 таблетки вагинал. по 100 мг №6 (блистер)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг клотримазол;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, повидон (Коллидон К-30), натрий гликолат крахмали, тальк, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, адипин кислотаси, натрий бикарбонати.

Икки ёқлама қавариқ юзали, бир томонида «G» ва бошқа томонида «V6» гравировкаси бўлган оқ рангли таблеткалар.

Вагинал таблеткалар.

Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептик ва антибактериал препаратлар. Имидазол ҳосиласи. Клотримазол. АТХ коди: G01AF02.

Фармакодинамикаси

Кандид В6 препаратини таъсир этувчи моддаси бўлиб - имидазол ҳосиласи клотримазол ҳисобланади. Замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга воситадир. Препаратни самараси замбуруғ ҳужайрасининг мембранасини таркибига кирувчи эргостерин биосинтезини бузилиши билан боғлиқ, бу унинг тузилмаларини ва хусусиятларини ўзгаришини чақиради ва ҳужайраларни лизисига олиб келади. Дерматофитлар, ачитқи замбуруғлари (Candida, Torulopsis glabarata, Rhodotorula оиласи), моғор замбуруғи, шунингдек Pityriasis versicolor (рангбаранг темиратки) қўзғатувчиси ва эритразма қўзғатувчилари клотримазолга сезгир. Бундан ташқари, клотримазол граммусбат (стафилакокклар, стрептакокклар) ва грамманфий бактериялар (Bacteroides, Gardnerella vaginalis) га нисбатан, шунингдек Trichomonas vaginalis, Malassezia furfur, Corinebacterium minussumum га нисбатан самаралидир.

Фармакокинетикаси

Клотримазол шиллиқ қаватлар ва теридан ёмон сўрилади.

Клотримазол қин ичига қўлланилганида сўрилиш юборилган дозанинг 3-10% ни ташкил қилади.

  • Candida оиласининг ачитқи замбуруғлари чақирган генитал инфекциялар ва/ёки Trichomonas vaginalis (шу жумладан кандидоз вульвовагинит, трихомониаз);
  • клотримазолга сезгир бактериялар (қинни аралаш инфекциялари, бактериал вагинит) чақирган генитал суперинфекцияларда қўлланади.

Вагинал инфекцияларини даволаш учун 1 таблеткадан (100 мг) суткада 1 марта (кечқурун). Вагинал таблеткалар 6 кун давомида иложи борича қиндан чуқурроққа юбориш керак. Зарурат туғилганида даволаш курси қайтарилиши мумкин.

Кандид В6 препаратини қўллаш деярли ҳеч қандай ножўя таъсирлар чақирмайди. Таблеткалар яхши ўзлаштирилади.

Кам ҳолларда

  • таблетка юборилганидан кейин дарҳол унча кучли бўлмаган ачишиш ҳисси, бу даволаш давомида ўтиб кетади;
  • аллергик реакциялар.
  • клотримазолга ёки препаратни бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Кандид В6 вагинал қўлланилганда амфотерицин В ва бошқа полиен антибиотик ларнинг фаоллигини пасайтиради. Нистатин билан бир вақтда қўлланилганида Кандид В6 препаратини фаоллигини пасайтириши мумкин.

Махсус кўрстамалар

Урогенитал қайта инфекцияланишни олдини олиш учун иккала жинсий шерикларни бир вақтда даволаш лозим. Трихомониазда даволаш янада муваффақиятли бўлиши учун Кандид В6 бошқа тизимли таъсирга эга дори воситалари, масалан, метронидазол билан бирга буюриш керак.

Вагинал таблеткалар ҳайз вақтида ишлатиш тавсия этилмайди.

Педиатрия қўлланиши

Ушбу дори шакли болаларда қўлланилмайди.

Дори воситаларини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Препарат маҳаллий қўлланганида дозани ошириш юборилишини эҳтимоли кам ва ҳаёт учун хавф-хатар туғдирмайди.

6 таблеткадан алюмин фольгали контур уясиз ўрамда жойланади. 1 контур ўрам аппликатори ва давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецептсиз.

Гленмарк Фармасьютикалз Лтд, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Klotrimazol: 100 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
6
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Кандид-Б6 таблетки вагинал. по 100 мг №6 (блистер) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Кандид-Б6 таблетки вагинал. по 100 мг №6 (блистер) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Кандид-Б6 таблетки вагинал. по 100 мг №6 (блистер) ning asosiy faol moddasi Klotrimazol hisoblanadi.

Кандид-Б6 таблетки вагинал. по 100 мг №6 (блистер) ishlab chiqaruvchisi Glenmark Farmasyutikalz hisoblanadi.