Facebook Pixel Code

Klotrimazol(Clotrimazol) Arpimed tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 30 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 24000 so'm gacha 28700 so'm
Retsept bo'yicha
18 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Klotrimazol(Clotrimazol) Arpimed tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 30 ml (flakon)

Сиртга қўллаш учун ҳар мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: клотримазол - 10 мг;

ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропиленгликоль, 96% этанол.

Тиниқ, рангсиз эритма.

Сиртга қўллаш учун эритма.

Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: D01AC01.

КЛОТРИМАЗОЛ - фаол модда сифатида имидазол ҳосиласи - клотримазол сақловчи сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препарат.

Таъсир механизми замбуруғлар хужайра мембранасини қуриш учун зарур бўлган эргостерол синтезининг тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилиши ва кейинчалик хужайранинг лизисига олиб келади.

Шунингдек, лизосомаларнинг фосфолипид қобиғининг ўтказувчанлигини ошишини, цитоплазманинг вакуолизациясини, рибосомаларнинг миқдорини камайишини чақиради. Антибактериал трихомонацид таъсирига эга.

КЛОТРИМАЗОЛ Epidermophyton floccosum, Histoplasma capsulatum, Paracoccidioides brasiliensis, Trichophyton mentagrophytes ва T. rubrum, Microsporum canis, Candida spp., Malassezia spp., Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis, Cryptococcus neoformans, Aspergillus spp., Sporothrix schenckii замбуруғларига нисбатан фаол. Шунингдек граммусбат бактерияларга нисбатан ҳам фаол ва Leishmania spp. га нисбатан бироз протозойларга қарши таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

КЛОТРИМАЗОЛ юқори сингиб ўтувчи хусусиятга эга.

Сиртга қўлланилганида препаратни эпидермиснинг пастки қатламларидаги концентрацияси, КЛОТРИМАЗОЛни дерматофитлар учун in vitro шароитида аниқланган минимал бостирувчи концентрациясига нисбатан анча юқоридир. КЛОТРИМАЗОЛнинг фақат кам миқдоригина айланаётган қон оқимида аниқланади.

КЛОТРИМАЗОЛ жигарда фаол бўлмаган метаболитларининг ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

КЛОТРИМАЗОЛга сезгир бўлган (шу жумладан дерматофитлар, юзаки микозлар) қўзғатувчилар томонидан чақирилган терининг замбуруғли касалликларида қўлланилади.

Сиртга қўллаш учун КЛОТРИМАЗОЛ терининг шикастланган жойларига юпқа қават қилиб қўйилади ва яхшилаб ишқаланади: қўллаш сони - суткада 2-3 марта. Кафт ўлчамидаги юза майдонига ҳисоблаганда бир неча томчини ташкил қилади.

Даволанишни субъектив симптомлар йўқолганидан сўнг яна 2 ҳафта давом эттириш тавсия қилинади. Дерматомикозларда даволанишнинг умумий давомийлиги - 3-4 ҳафта; кепаксимон темираткида - 1-3 ҳафта. Агар даволаш бошланганидан кейин 4 ҳафта давомида ижобий ўзгаришлар кузатилмаса, унда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Кам ҳолларда - эшакеми, шиш, тошма, эритема, ачишиш, қичишиш, таъсирланиш, кепакланиш, препарат қўлланган жойда юзаки ёриқлар; контакт дерматит кузатиш мумкин.

Препаратни клотримазолга ва унинг компонентларга юқори сезувчанликда, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Клотримазол сиртга қўллаш учун кремини 2 ёшдан кичик бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

КЛОТРИМАЗОЛ билан бир вақтда қўлланганида бошқа замбуруғларга қарши препаратларнинг самараси пасаяди.

р-гидроксибензой кислотасининг пропил эфири юқори концентрацияларда КЛОТРИМАЗОЛнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.

Дексаметазон юқори дозаларда КЛОТРИМАЗОЛнинг замбуруғларга қарши таъсирини тормозлайди.

Препаратни кўз соҳасидаги терига суртиш тавсия этилмайди.

Агар тери касаллигининг симптомлари 4 ҳафта давомида йўқотилмаса, қўйилган ташхисни тўғрилигини аниқлаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида препаратни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги шифокор маслаҳатидан сўнг шахсий ҳал қилиниши керак.

Лактация даврида препаратни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратни бевосита сут безига қўйиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг сўрилишини пастлиги туфайли дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Сиртга қўллаш учун 1% ли эритма 30 мл дан флаконларда тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“АПРИМЕД” МЧЖ

Арманистон Республикаси, Котайки марз, Абовян ш., 2-нчи мкр., 19 уй.

Тел.:374 (222) 21703, 21740, Факс:374 (222) 21924

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Klotrimazol: 10 mg/g

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
30 ml
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Armaniston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Klotrimazol(Clotrimazol) Arpimed tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 30 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Klotrimazol(Clotrimazol) Arpimed tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 30 ml (flakon) ning to`liq analoglari:

Klotrimazol(Clotrimazol) Arpimed tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 30 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.

Klotrimazol(Clotrimazol) Arpimed tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 30 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Klotrimazol hisoblanadi.