Facebook Pixel Code

Ketonal in'ektsiya uchun eritma 100 mg / 2 ml, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 88000 so'm gacha 116000 so'm
Retsept bo'yicha
125 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ketonal in'ektsiya uchun eritma 100 mg / 2 ml, 2 ml №10 (ampulalar)

Ҳар 2 мл инъекция учун эритма (1 ампула) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг кетопрофен;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, этанол (12,3%), бензил спирти, натрий гидроксиди (рН ни мувофиқлаштириш учун), инъекция учун сув.

Рангсиздан то енгил сарғиш рангли, деярли кўринарли киритмаларсиз, тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. АТХ коди: М01АЕ03.

Фармакодинамикаси

Кетопрофен препаратнинг таъсир этувчи моддаси арахидон кислотасининг метаболизмида простагландинлар синтезини катализ қилувчи циклооксигеназа (циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) ва циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2)) ферментини блоклаб, простагландинлар ва лейкотриенлар синтезини сусайтиради. Кетопрофен in vitro ва in vivo шароитларда липосомал мембраналарни барқарорлаштиради, юқори концентрацияларда in vitro шароитда лейкотриенлар синтезига сусайтирувчи таъсир кўрсатади ва in vivo шароитларда антибрадикинин фаолликка эга. Кетопрофеннинг иситмани туширувчи таъсир механизми номаълум. Эҳтимол, кетопрофен марказий нерв тизимида (аниқроғи - гипоталамусда) простагландинлар синтезини сусайтирса керак.

Айрим аёлларда бирламчи дисменорея симптомларини, кетопрофен, эҳтимол простагландинларнинг синтезини ва/ёки самарадорлигини сусайтириши ҳисобига камайтирса керак.

Фармакокинетикаси

100 мг кетопрофенни вена ичига инфузияси бошлангандан 5 минутдан кейин ва юбориш тўхтатилганидан 4 минутдан кейин ўлчанган плазмадаги ўртача даражаси 26,4±5,4 мкг/мл ни ташкил этади. Биокираолишлиги 90% ни ташкил этади.

Мушак ичига юборилганда кўпчилик пациентларда қонда кетопрофен 15 минутдан кейин аниқланган, плазмадаги чўққи концентрациясига эса юборилгандан кейин 2 соат ўтгач эришилган. Инъекцион юборилганда кетопрофеннинг биокираолишлиги препаратнинг дозасини ошириш билан тўғри чизиқли ошиб боради.

Кетопрофеннинг 99% плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Тўқималардаги тақсимланиш хажми 0,1-0,2 л/кг ни ташкил этади. Кетопрофен плазмадаги концентрациясини пасайишини давом этиши фонида синовиал суюқликка секин ўтади ва шунингдек ундан секин чиқарилади. Кетопрофеннинг мувозанат концентрациясига буюрилгандан кейин 24 соат ўтгач эришилади. Кекса пациентларда мувозанат концентрациясига 8,7 соатдан кейин эришилган ва 6,3 мкг/мл ни ташкил этган.

Кетопрофен жигар микросомал ферментлари томонидан жадал метаболизмга учрайди. У глюкурон кислотаси билан боғланади ва шу кўринишда организмдан чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан кейин унинг плазмадаги клиренси минутига 1,16 мл/кг ни ташкил этади. Биологик ярим чиқарилиш даври бор йўғи 2 соатни ташкил этади. Жигар етишмовчилиги ярим чиқарилиш даврини узайтириши мумкин, бундай ҳолатларда у тўпланиши мумкин.

Кетопрофеннинг 80% гача қисми сийдик билан ва тахминан 10% ахлат билан чиқарилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кетопрофен секинроқ чиқарилади, биологик ярим чиқарилиш даври бир соатга узайиши мумкин.

Кекса одамларда кетопрофеннинг метаболизми ва чиқарилиши секинлашади. Бу фақат буйрак фаолияти пасайган пациентларга клиник жиҳатдан аҳамиятга эга.

Кетонал яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга ностероид ревматизмга қарши препарат ҳисобланади.

Оғриқ:

  • операциядан кейинги;
  • оғриқли ҳайз кўришлар;
  • ўсмалари бўлган пациентларда суяк метастазлари оқибатидаги оғриқ.
  • посттравматик.

Ревматик касалликлар:

  • ревматоид артрит;
  • спондилоартрит (анкилозловчи спондилит, псориатик артрит, реактив артрит);
  • подагра, сохта подагра;
  • остеоартрит;
  • бўғимдан ташқари ревматизм (тендинит, бурсит, елка бўғими капсулити).

Симптомларни бартараф этиш учун зарур энг паст самарали дозада максимал қисқа вақт давомида қабул қилиб, нохуш самараларни минимумга етказиш мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Кетопрофеннинг максимал суткалик дозаси 200 мг ни ташкил этади. Кунига 200 мг дозада кетопрофен билан даволашни бошида фойда ва хавфни синчковлик билан баҳолаш керак. Юқорироқ дозаларни қўллаш тавсия этилмайди (шунингдек “Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Парентерал қўллаш учун буюрилади.

Тавсия этиладиган доза

Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар:

Максимал суткада 200 мг. Инъекцияларни 3 кундан ортиқ буюриш тавсия этилмайди. Қониқарли жавобга эришилганида Кетонални ичга қабул қилиш учун шаклида буюрилади.

Мушак ичига юбориш

Мушак ичига бир ампуладан (100 мг) суткада бир ёки икки марта юборилади.

Зарурати бўлганида ичга қабул қилиш учун, ректал ёки трансдермал қўллаш учун кетопрофен билан бирга қўллаш мумкин.

Вена ичига юбориш

Кетонал инфузияси фақат стационар шароитда ўтказилиши керак. Инфузия 0,5-1 соат давом этади, даволаш курси кўпи билан икки кунни ташкил этади.

Қисқа муддатли вена ичига инфузия

0,9% ли натрий хлоридининг 100 мл да суюлтирилган 100 мг дан 200 мг гача кетопрофен 0,5-1 соат давомида юборилади.

Узоқ муддатли вена ичига инфузия

Инфузия учун эритма (0,9% ли натрий хлориди, Рингер лактат, глюкоза эритмалари) нинг 500 мл да суюлтирилган 100 мг дан 200 мг гача кетопрофен 8 соат давомида юборилади.

Кетонални марказий таъсирга эга анальгетиклар билан бирга қўллаш мумкин. Уни морфин билан бир флаконда аралаштириш мумкин: 10-20 мг морфин ва 100 (200 гача) мг кетопрофен инъекция учун натрий хлориди (0,9%) ёки Рингер лактат эритмасида суюлтирилади.

Кекса пациентлар

Кекса одамларда нохуш самаралар кўпинча оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Агар кекса одамларни даволашни мавжуд бўлган энг кичик самарали дозалардан бошлаш тавсия этилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак фаолиятини оғир бўлмаган бузилиши (креатинин клиренси секундига 0,33 мл (минутига 20 мл) кам) бўлган пациентларда доза камайтирилади.

Буйрак фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда Кетонални қўллаш мумкин эмас.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Зардобда альбумин миқдорини камайиши билан жигарнинг сурункали касаллиги бўлган пациентларда доза камайтирилади.

Жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда Кетонални қўллаш мумкин эмас.

Болалар. Препаратни 15 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорликлар

Чўкма ҳосил бўлиши мумкинлиги сабабли, трамадол ва Кетонални бир инфузион суюқликда (бир флаконда) аралаштирилмасин. Инфузион флаконлар қора қоғоз ёки алюмин фольгага ўралиши керак, чунки кетопрофен ёруғликка сезгир.

Кўринишларнинг тахмин қилинаётган тез-тезлиги таснифи (тез-тезлик кўрсаткичлари фақат перорал қўллаш усулига тааллуқли): жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги аниқланмаган (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди).

Кетопрофен қўлланилганида катталарда қуйидаги нохуш самаралар ҳақида хабар берилган.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: постгеморрагик анемия, лейкопения; тез-тезлиги аниқланмаган: агранулоцитоз, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар. Тез-тезлиги номаълум: анафилактик реакциялар (шу жумладан, шок).

Руҳиятни бузилиши. Тез-тезлиги аниқланмаган: кайфиятни ўзгарувчанлиги.

Нерв тизими томонидан бузилишлар. Тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик; тез-тезлиги аниқланмаган: тиришишлар.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: кўришни ноаниқлиги (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари

Кам ҳолларда: қулоқларни жаранглаши (тиннитус).

Юрак томонидан бузилишлар. Тез-тезлиги аниқланмаган: юрак етишмовчилиги.

Қон-томирлар томонидан бузилишлар. Тез-тезлиги аниқланмаган: артериал гипертензия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: бронхиал астма; тез-тезлиги аниқланмаган: бронхоспазм (айниқса ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ларга ўта юқори сезувчанлиги маълум пациентларда), ринит.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар. Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас: қабзият, диарея, гастрит; кам ҳолларда: стоматит, пептик яра; тез-тезлиги аниқланмаган: меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация, меъда-ичак йўлларида дискомфорт, меъдада оғриқ ва колитнинг кам мисоллари.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: гепатит, трансаминазалар даражасини ошиши, гепатит туфайли зардобда билирубин даражасини ошиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: тошма, қичишиш, тез-тезлиги аниқланмаган: фотосенсибилизация реакциялари, алопеция, эшакеми, сурункали эшакемини зўрайиши, ангионевротик шиш, буллёз тери реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги аниқланмаган: ўткир буйрак етишмовчилиги, тубулоинтерстициал нефрит, нефритик синдром, шиш ривожланиши эҳтимоли билан сув/натрийни тутлиши, гиперкалиемия (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг), ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин бўлган буйракни шикастланиши: ўткир каналчалар некрози ва сўрғичлар некрозини якка ҳолатлари хақида хабарлар келиб тушган.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар. Тез-тез эмас: шиш;

Инъекция жойида оғриқ ва ачишишнинг бир неча холатлари ҳақида хабар берилган.

Бир қатор НЯҚП ларни қўллаш (айниқса юқори дозада ва узоқ вақт давомида) артериал тромбоз (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) нинг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Препаратни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • анамнезида кетопрофен, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП қабул қилинганидан кейин бронхоспазм, астма хуружлари, ринит ёки бошқа ллергик реакциялар кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари;
  • препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги;
  • оғир юрак етишмовчилиги;
  • фаол босқичдаги пептик яра, шунингдек анамнезида меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация;
  • геморрагик диатез;
  • оғир жигар етишмовчилиги;
  • оғир буйрак етишмовчилиги;
  • цереброваскуляр ёки бошқа фаол қон кетишларда.

(фақат мушак ичига юбориш усули учун)

Препаратни гемостазни бузилиши бўлган ёки антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратларнинг тавсия этилмайдиган мажмуалари

Юқори дозаларда бошқа НЯҚП лар (шу жумладан циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари) ва салицилатлар: меъда-ичак йўлларида яра ривожланиши ва қон кетишлари хавфи ошади.

Антикоагулянтлар (гепарин ва варфарин) ва тромбоцитлар агрегацияси ингибиторлари (масалан, тиклопидин, клопидогрель): қон кетишини юқори хавфи ошади (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг). Бирга қўллаш зарурати бўлганида диққат билан тиббий кузатув талаб этилади.

Литий: литийни буйрак томонидан чиқарилишини камайиши туфайли, баъзида токсик даражага етиши мумкин бўлган плазмада литий даражасини ошиши хавфи. Зарурати бўлганида, НЯҚП лар билан даволаш вақтида ва ундан кейин плазмада литий концентрациясини синчковлик билан назорат қилиш ва литийнинг дозасини мувофиқлаштириш лозим.

Хафтасига 15 мг дан юқори дозаларда метотрексат: метотрексатнинг гематотоксиклиги хавфи ошади, айниқса агар у юқори дозаларда (>15 мг/хафта) қўлланилган бўлса, бу эҳтимол метотрексатни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилиши ва унинг буйрак клиренсини пасайиши билан боғлиқдир. Кетопрофен даволашни тўхтатиш ёки бошлаш ва метотрексат билан даволаш орасида камида 12 соат ўтиши керак.

Эҳтиёткорликни талаб этувчи мажмуалар

Диуретиклар: диуретикларни қабул қилаётган пациентларда, айниқса дегидратацияси бўлган пациентларда простагландинларнинг синтезини сусайиши оқибатида буйракда қон айланишини камайиши туфайли буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи мавжуд. Бундай пациентларда бундай препаратларни бирга қўллашни бошлашдан олдин суюқлик танқислигини адекват ўрнини тўлдириш, даволашни бошида эса буйрак фаолиятини эса назорат қилиш керак (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторлари антагонистлари. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда (масалан, дегидратацияси бўлган пациентларда ёки кекса одамларда) ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторлари антагонистлари ва циклооксигеназани сусайтирувчи препаратларни бирга қўллаш буйрак фаолиятини қўшимча ёмонлашишини, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.

Хафтасига 15 мг дан паст дозаларда метотрексат: мажмуавий даволашнинг биринчи хафтасида қон манзарасини бир хафтада бир марта назорат қилиш лозим. Буйрак фаолиятини бирон-бир бузилишида ва кекса пациентларда назорат кўпроқ амалга оширилиши лозим.

Эътиборга олиш лозим бўлган мажмуалар

Антигипертензив препаратлар (бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари, диуретиклар): антигипертензив воситаларнинг таъсирини пасайиши хавфи (НЯҚП лар қон томирларни кенгайтирувчи простагландинларни сусайтиради).

Тромболитиклар: қон кетиши хавфи ошади.

Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари: меъда-ичакдан қон кетишини юқори хавфи мавжуд (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Гиперкалиемия билан боғлиқ хавф

Бир қатор препаратлар ва препаратларнинг бутун терапевтик синфлари гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин, масалан, калий тузлари, калий тежовчи диуретиклар, ангиотензинга-айлантирувчи фермент ингибиторлари, ангиотензин II рецепторлари блокаторлари, НЯҚП, гепарин (қуйимолекуляр ёки фракцияланмаган), циклоспорин, такролимус ва триметоприм. Гиперкалиемияни ривожланиши қўшимча омилларни борлигига боғлиқ бўлиши мумкин. Юқорида кўрсатилган препаратлар бир вақтда қўлланилганида хавф ошади.

Антиагрегант таъсири билан боғлиқ хавф

Тромбоцитлар агрегациясини олдини олувчи препаратлар: тирофибан, эптифибарид, абциксимаб ва илопроста бир вақтда қўлланилганида ўзаро таъсирлар кузатилиши мумкин. Бир нечта антикоагулянтларни бир вақтда қўллаш қон кетиши хавфини оширади.

Маълумот учун қабул қилиш лозим бўлган мажмуалар

Циклоспорин, такролимус: нефротоксикликнинг аддитив самараси ривожланиш хавфи мавжуд, айниқса кекса пациентларда.

Огоҳлантиришлар

Агар симптомларни бартараф этиш учун зарур энг паст самарали дозада максимал қисқа

вақт давомида қабул қилинса, нохуш самараларни минимумга етказиш мумкин.

Меъда-ичак ярасини пайдо бўлиши ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар, масалан ичга қабул қилинадиган кортикостероидлар, антикоагулянтлар (масалан, варфарин), серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибирторлари ёки ацетилсалицил кислотаси каби антиагрегантлар билан бир вақтда буюрилганда ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг).

Препаратни бошқа НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ва перфорация.

Ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация барча НЯҚП учун таърифланган ва даволашнинг исталган вақтида даракчи симптомлар ёки анамнезида меъда-ичак йўлларининг оғир касалликларини мавжудлигида ёки йўқлигида ривожланиши мумкин.

Кетопрофен баъзи бошқа НЯҚП га характерли бўлган, айниқса юқори дозаларда қабул қилинганда, оғир меъда-ичак токсиклиги хавфини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га ҳам қаранг).

Анамнезида яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг), шунингдек кекса ёшдаги шахсларда НЯҚП дозаси оширилганда меъда-ичак қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация хавфи ошади. Бу пациентларни даволашни, иложи борича мумкин бўлган энг паст дозадан бошлаш керак. Бу пациентлар учун, шунингдек ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини ёки меъда-ичакдан қон кетиши хавфини оширувчи бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларга ҳимоя дори воситалари (масалан, мизопростол ёки протон помпаси блокаторлари) билан мажмуавий даволашни буюришни кўриб чиқиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг).

Анамнезида меъда-ичак токсиклигининг кўринишлари бўлган пациентлар, айниқса кекса одамлар меъда-ичак йўллари томонидан ҳар қандай ўзгача кўринишлар (айниқса меъда-ичакдан қон кетиши) ҳақида, айниқса даволашни бошида хабар беришлари керак.

Кекса одамларда кўпинча НЯҚП ларга нохуш реакциялар, айниқса меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация каби нохуш реакциялар пайдо бўлиши мумкин, улар ўлим билан якунланиши мумкин.

Агар Кетонал билан даволаш фонида пациентларда меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра пайдо бўлиши кузатилса, препаратни қабул қилиш тўхтатилиши керак.

НЯҚП ларни қўллаш билан боғлиқ эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби оғир тери реакциялари (уларнинг баъзилари ўлим билан якунланган) жуда кам таърифланган (“Ножўя таъсирлари”га қаранг). Бу реакцияларнинг энг юқори хавфи даволашнинг бошида ўрин тутади; кўпчилик холларда реакцияларни юз бериши даволашнинг биринчи ойида аниқланади. Тери тошмаси, шиллиқ қаватларда ўзгариш ёки ўта юқори сезувчанликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида Кетонал бекор қилиниши керак.

Клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик маълумотлари баъзи НЯҚП ларни қўллаш (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат давомида даволанишда) артериал тромбозни (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Кетопрофен учун бундай хавфни инкор этиш учун етарли маълумотлар йўқ.

Эҳтиёткорлик чоралари

НЯҚП ларни анамнезида меъда-ичак йўллари касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки ушбу касалликларни зўрайиши кузатилиши мумкин (“Ножўя таъсирлари”га қаранг).

Анамнезида юрак етишмовчилиги, циррози ва нефротоксик синдроми бўлган пациентларда, шунингдек диуретикларни қабул қилаётган пациентларда ва сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, айниқса кекса пациентларда даволашни бошида буйракнинг функционал ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш керак. Бундай пациентларга кетопрофенни буюриш простагландинлар синтезини сусайиши натижасида буйракда қон айланишини пасайишини чақириши ва буйрак фаолиятини декомпенсациясига олиб келиши мумкин.

Анамнезида артериал гипертензия ва/ёки кучсиз ёки ўртача оғирлик даражасидаги димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тегишли кузатув ва маслаҳат бериш талаб этилади, чунки НЯҚП қўлланганда суюқликни тутилиши ёки шишлар тўғрисида хабар берилган.

Барча бошқа НЯҚП лар каби, Кетонал ўзининг яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ёки иситмани туширувчи таъсирлари туфайли, тана ҳароратини ошиши каби инфекцион касалликлар ривожланиши белгиларини ниқоблаши мумкин.

Жигар функционал ҳолатининг тестлари кўрсаткичларини нормадан фарқ қилган ёки анамнезида жигар касаллиги бўлган пациентларда, айниқса узоқ муддатли даволаш давомида қондаги трансаминазалар даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

НЯҚП лар аёлларда фертилликни пасайтириши мумкин. Шунинг учун НЯҚП ларни ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўла олмаётган ёки бепуштлик бўйича текширувдан ўтаётган аёлларда Кетонал фортени бекор қилишни кўриб чиқиш керак.

Бошқа пациентларга нисбатан сурункали ринит, сурункали синусит ва/ёки бурун полипози билан кечувчи бронхиал астмаси бўлган пациентларда ацетилсалицил кислотаси ва/ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилгандан кейин аллергик реакциялар пайдо бўлиши эҳтимоли юқори. Кетонал фортени буюриш, айниқса ацетилсалицил кислотаси ёки НЯҚП ларга аллергияси бўлган пациентларга буюрилганида бронхиал астма ёки бронхоспазм хуружини чақириши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг).

Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ривожланиш хавфи: тана вазни паст бўлган пациентларда нисбий хавфи ошади. Агар меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки яра пайдо бўлса, препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак.

Узоқ муддатли даволашда қоннинг шаклли элементларини сони, шунингдек жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Гиперкалиемия: қандли диабет ёки калий тежовчи препаратлар билан бирга даволаш фонида ривожланади (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг). Бундай ҳолларда калийнинг даражасини мунтазам текшириш керак.

(фақат вена ичига юбориш йўли учун)

Кучли оғриқларда кетопрофен морфин хосилалари билан мажмуада ишлатиш мумкин.

Препаратнинг ёрдамчи моддалари ҳақида маълумот

Препарат 12,3% (хажм жиҳатдан) этанол (96%) сақлайди. Ҳар 2 мл эритма 200 мг этанол сақлайди. Алкоголга қарамлиги бўлган шахслар учун зарарли. Ҳомиладорлар эмизикли аёллар, болалар ва хавф гуруҳидаги пациентлар, масалан жигар касалликлари ёки тутқаноғи бўлган пациентларда қўлланилганида препарат этанол (спирт) сақланишини эътиборга олиш керак.

Препарат 1 ампулада 1 ммоль (23 мг) дан кам миқдорда натрий сақлайди ва шунинг учун натрий сақловчи ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида препаратни ўта зарур ҳолатлардан ташқари буюриш мумкин эмас. Агар Кетонални ҳомиладор бўлмоқчи бўлган ёки ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойлиги бўлган аёл қўллаётган бўлса, доза иложи борича пастроқ, даволаш давомийлиги эса иложи борича қисқа бўлиши керак, чунки простагландинлар синтезининг сусайиши ҳомиладорлик ва/ёки эмбрион/ҳомилани ривожланишига салбий таъсир қилади.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида Кетонални қўллаш мумкин эмас (ҳомилада кардиопульмонал токсиклик ва нефротоксиклик хавфи, ҳомила ва онада қон кетиш вақтини узайиши, бачадонни қисқаришини сусайиши).

Препаратни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Эмизикли оналарга Кетонални буюриш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ушбу препарат уйқучанлик, бош айланиши ёки тиришишлар каби ножўя самараларни чақириши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида транспорт воситаларини бошқарманг ёки механизмлар билан ишламанг.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Катталарда дозани ошириб юборилишининг асосий белгилари бўлиб бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея ва қоринда оғриқ ҳисобланади.

Оғир интоксикацияда гипотензия, нафасни сусайиши ва меъда-ичак йўлларидан қон кетиши кузатилади. Пациент дарҳол госпитализация қилинади ва симптоматик даволаш ўтказилади. Специфик антидоти номаълум.

2 мл дан узунчоқ, тўқ шиша ампулаларда.

Ўрам ўлчами: 10 ёки 50 ампула.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Оригинал ўрамида сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

Лек д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения..

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ketoprofen: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Lek
Kelib chiqqan mamlakati:
Sloveniya

Ko`p so`raladigan savollar

Ketonal in'ektsiya uchun eritma 100 mg / 2 ml, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 8800 so'm - 1 шт.

Ketonal in'ektsiya uchun eritma 100 mg / 2 ml, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.

Ketonal in'ektsiya uchun eritma 100 mg / 2 ml, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Ketoprofen hisoblanadi.

Ketonal in'ektsiya uchun eritma 100 mg / 2 ml, 2 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Lek hisoblanadi.