Facebook Pixel Code

Ketoprofen SD rektal süpozituarlari. 100 mg №5 (blister)


Uchun ko‘rsatma Ketoprofen SD rektal süpozituarlari. 100 mg №5 (blister)

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кетопрофен - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: ўрта занжирли триглицеридлар - 200 мг, қаттиқ ёғ 1850 мг.

Оқдан сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, цилиндроконик шаклли суппозиторийлар. Суппозиторий кесимида ғовак стержен ва воронкасимон чуқурча бўлишига йўл қўйилади.

Ректал шамчалар.

Ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: M02AA10.

Кетопрофен - ностероид яллиғланишга қарши восита пропион кислотаси хосиласи, иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Кетопрофеннинг таъсир механизми простагландинлар биосинтезини сусайиши, лизосомал мембраналарни барқарорлиги ва тромбоцитлар агрегациясини бостирилиши билан боғлиқ. оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва антиагрегацион таъсир кўрсатади. Бўғим синдромида тинч холатда ва харакат вақтида артралгияни сусайишини чақиради, эрталабки танглик ва бўғимларнинг шишини камайтиради, харакат хажмини оширади

Фармакокинетикаси

Кетопрофен ректал юборилганда меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига 2,4-4 соатдан кейин эришилади. Сўрилган кетопрофеннинг 99% плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади.

Кетопрофен синовиал суюқликка ва бириктирувчи тўқималарга яхши кириб боради. Гарчи кетопрофеннинг синовиал суюқликдаги концентрацияси плазмадагига қараганда бироз пастроқ бўлсада, у анча барқарордир (30 соатгача сақланиб туради), шу сабабли оғриқ синдроми ва бўғимларнинг танглиги узоқ вақтга камаяди. Кетопрофен асосан жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали ва анча кам даражада (тахминан 1%) ичак орқали чиқарилади. Ректал юборилгандан кейин кетопрофенни плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади.

  • ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, подагра;
  • таянч-харакат аппаратини яллиғланиш - дегенератив касалликларини (периартрит, артросиновит, тендинит, тендосиновит, бурсит, люмбаго) симптоматик даволаш, умуртқадаги оғриқлар, невралгиялар, миалгиялар.
  • жароғатланишлар, хусусан спорт, чиқишлар, боғламлар ва пайларни чўзилиши ва узилиши, лат ейишлар, посттравматик оғриқлар;
  • флебит, перифлебит, лимфангиит, юза лимфаденитда мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Ректал буюрилади. Суппозиторийларни, пациент ётган холатида тўғри ичакка иложи борича чуқуррок киритилади, ич келганидан кейин юборган афзал.

Катталарга одатда 1 суппозиторийдан суткада бир ёки икки марта буюрилади. Максимал суткалик доза 300 мг ни ташкил килади.

Препаратнинг даволаш дозалари ишлатилганда ножўя таъсирлар кам ҳолларда юз беради ва ўткинчи характерга эга бўлади.

Овқат хазм қилиш йуллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриклар, метеоризм, диарея, қабзият, стоматит;

Нерв тизими томонидан: бош оғриги, бош айланиши, толиқиш, уйкучанлик, депрессия, уйкусизлик, асабийлашиш;

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, анафилактик шок, бронхоспазм, бронхиал астма хуружи; маҳаллий реакциялар: ачишиш хис қилиш, ректал қон кетишлари, оғриқли ич келиши, тенезмлар;

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тери тошмаси;

Иммун тизими томонидан: анафилактик шок;

Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, бронхиал астма хуружи.

  • препаратнинг компонентларига, салицилатларга ва бошқа НЯКП га ўта юқори сезувчанлик;
  • хомиладорлик ва эмизиш даври;
  • 14 ёшгача бўлган болалар;
  • зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак касаллиги, меъда-ичакдан қон кетишлари;
  • жигар ва буйрак функциясини оғир бузилишлари;
  • геморрой, анус сохаси ва тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари, анамнездаги тўғри ичакдан қон кетишида қўллаш мумкин эмас.

Кетопрофенни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки салицилатлар (ацетилсалицил кислотаси) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Антигипертензив воситалар ва диуретик воситалар билан бир вақтда қўлланиши, уларнинг самарасини пасайтиради.

Тиришишга қарши ва диабетга қарши препаратларнинг таъсирини кучайтиради.

Диуретиклар ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари билан мажмуада қўлланганда нефротоксиклик хавфи ошади.

Антикоагулянтлар ва кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланиши қон кетишлари хавфини оширади.

Кетопрофен юрак гликозидлари, литий препаратлари, циклоспорин ва метотрексатни чиқарилишини сусайтириб, уларнинг токсиклигини оширади.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар бирга қўлланганда мифепристоннинг самарадорлигини пасайтиради. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни, мифепристон бекор қилинганидан кейин 8-12 кунлик танаффусга риоя қилинган холда буюриш тавсия қилинади.

Кетопрофенни буюришда меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентларда эхтиёткорликка амал қилиш лозим.

Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек кумарин гурухи антикоагулянтларини ёки литий препаратларини қабул қилаётган пациентларда эхтиёткорликка амал қилиш тавсия қилинади.

Кетопрофенни узок муддат қўлланганда периферик қон таркибини, жигар ва буйрак функциясини, айниқса кекса ёшдаги шахсларда мунтазам назорат қилиш керак.

Буйрак функцияси бузилганида дозага тузатиш киритиш лозим.

Кетопрофен инфекцион касалликларнинг симптомлари ва белгиларини ниқоблаши мумкин.

Кетопрофен билан даволаниш вақтида тамаки чекиш ва алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Хомиладорлик ва лактация даври

Хомиладорлик ва эмизиш даврида кетопрофенни қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспорт ёки механизмларни бошкариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида бош айланиши ёки уйкучанлик пайдо бўладиган пациентлар транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан воз кечишлари лозим.

Симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, онгни чалкашиши, меъда-ичак йўли бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш, қорин сохасида оғрик, қон кетишлари), буйрак функциясини бузилиши.

Даволаш: тозаловчи хўкна, симптоматик даволаш.

Ректал суппозиторийлар 100 мг дан. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон ўрамда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Шифокор рецепти буйича.

«SHARQ DARMON» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Бектемир тумани. Х.Байқаро кўч., 35A

Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ketoprofen: 100 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
5
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Ketoprofen SD rektal süpozituarlari. 100 mg №5 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Ketoprofen SD rektal süpozituarlari. 100 mg №5 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ketoprofen SD rektal süpozituarlari. 100 mg №5 (blister) ning asosiy faol moddasi Ketoprofen hisoblanadi.

Ketoprofen SD rektal süpozituarlari. 100 mg №5 (blister) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.