Ketotifen Navbahor Sanoat tabletkalari 1mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ketotifen Navbahor Sanoat tabletkalari 1mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: кетотифен фумарати 1 мг.;
ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, лактоза, кальций стеарати ёки магний стеарати, талк, аэросил.
Оқ рангли, ясси цилиндр шаклли, бир томони рискса ва икки томони фаскаси бўлган таблеткалар.
Таблеткалар.
Антиаллергик восита. АТХ коди: R06AX17.
Семиз хужайраларнинг мембранасини барқарорлаштирувчи, Н1-гистамин рецепторларини ўртача блокловчи фаолликка эга, базофиллар ва нейтрофиллардан гистамин, лейкотриентларни ажралиб чиқишини ингибирлайди, нафас йўлларида эозинофилларни тўпланишини ва гистаминга бўлган реакцияни пасайтиради, аллергенга нисбатан эрта ва кеч кузатиладиган реакцияни бостиради. Бронхоспазмни ривожланишини олдини олади, бронхларни кенгайтирувчи самара кўрсатмайди. Фосфодиэстеразани ингибирлайди ва бунинг натижасида ёғ тўқимаси хужайраларида циклик аденозинмонофосфат (цАМФ) миқдори ошади.
Терапевтик таъсири даволаш бошланганидан кейин 1,5-2 ой ўтгач тўлиқ намоён бўлади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши деярли тўлиқ, биокираолишлиги тахминан 50% ни ташкил этади (жигардан "биринчи ўтиш" самараси бўлгани туфайли). Қонда максимал концентрациясига эришиш вақти (ТСmax) - 2-4 соат, плазма оқсиллари билан боғланиши - 75%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Кўкрак сутига ўтади.
Жигарда метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (асосий метаболити кетотифен-N-глюкуронид фармакологик фаол эмас) чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг асосий қисми буйрак орқали 48 соат давомида (1% - ўзгармаган шаклда ва 60-70% метаболитлари кўринишида чиқарилади). Чиқарилиши икки босқичли: биринчи фазанинг ярим чиқарилиш даври 3-5 соат, иккинчи фазаники 21 соат.
3 ёшдан ошган болалардаги фармакокинетикаси катталардагидан фарқ қилмайди.
Атопик бронхиал астма, поллиноз (пичан иситмаси), аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, атопик дерматит, эшакемида қўлланади.
Ичга, овқатланиш вақтида буюрилади.
Катталарга 1 мг дан суткада 2 марта эрталаб ва кечқурун. Зарурати бўлганида доза 2 мг дан суткада 2 мартагача оширилади.
Болаларга: 3 ёш ва ундан катталарга 1 мг дан суткада 2 марта буюрилади.
Даволаш курси - 8-12 ҳафта. Зарурати бўлганида препаратни бекор қилишни аста-секин 2-4 ҳафта давомида ўтказилади.
Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош айланиши, реакция тезлигини пасайиши (даволаниш даврида бир неча кундан кейин йўқолади), седатив самара, чарчоқлик ҳисси; безовталик, уйқуни бузилиши, асабийлик (айниқса болаларда).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қуриши, иштаҳани ошиши, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, қабзият.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия, цистит.
Бошқалар: тромбоцитопения, тана вазнини ошиши, тери аллергик реакциялари.
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: тутқаноқ, жигар етишмовчилиги.
Ухлатувчи воситалар, антигистамин препаратлар, этанолнинг таъсирини кучайтиради.
Гипогликемик препаратлар билан бирга қўлланганида тромбоцитопенияни ривожланиш эҳтимоли ошади.
Бронхиал астма ва бронхоспастик синдроми бўлган беморлар кетотифенни қўллашдан аввал бета-адреностимуляторлар, глюкокортикостероидлар, адренокортикотроп гормонлар билан даволанаётган бўлсалар, даволашга кетотифен қўшилганидан кейин, уларни кескин бекор қилиш мақсадга мувофиқ эмас, препаратни бекор қилиш дозани аста-секин пасайтириб, камида 2 ҳафта давомида амалга оширилади. Даволаниш аста-секин 2-4 ҳафта давомида тўхтатилади (астматик симптомлар қайталаниши мумкин).
Седатив таъсирига сезгир шахсларга биринчи 2 ҳафта давомида препарат кичик дозаларда буюрилади.
Бронхиал астма хуружини бартараф қилиш учун мўлжалланмаган.
Бир вақтда перорал гипогликемик воситаларни қабул қилаётган пациентларда, периферик қонда тромбоцитлар сонини назорат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Махсус эътибор ва тезкор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга препаратнинг таъсири
Даволаниш даврида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда тезкор психомотор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим.
Симптомлари: уйқучанлик, онгни чалкашиши, дезориентация, брадикардия ёки тахикардия, артериал босимни пасайиши, ҳансираш, цианоз, тиришишлар, юқори қўзғалувчанлик, кома. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш, тиришиш симптомлари ривожланганида қисқа муддат таъсир қилувчи барбитуратлар ёки бензодиазепинлар буюрилади. Диализ самарасиз.
1 мг ли таблеткалар. Контур уяли ўрамларда 10 қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида ёки контур уясиз ўрамларда 10 та таблеткадан.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«NAVBAHOR SANOAT» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Чилонзор-6, Чўпон-Ота кўчаси 17/1-уй.
Ketotifen: 1 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Ketotifen Navbahor Sanoat tabletkalari 1mg №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 1667 so'm - 10 шт.
Ketotifen Navbahor Sanoat tabletkalari 1mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Ketotifen Navbahor Sanoat tabletkalari 1mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ketotifen Navbahor Sanoat tabletkalari 1mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ketotifen hisoblanadi.
Ketotifen Navbahor Sanoat tabletkalari 1mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Navbahor Sanoat hisoblanadi.