Facebook Pixel Code

Klotrimazol Glakso Smit Klein tashqi foydalanish uchun krem ​​1% x 20 g (naycha)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Klotrimazol Glakso Smit Klein tashqi foydalanish uchun krem ​​1% x 20 g (naycha)

100 грамм крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1,00 г клотримазол;

ёрдамчи моддалар: 11,50 г цетостерил спирти, 10,00 г октилдодеканол, 1,50 г полисорбат-60, 2,00 г сорбитан стеарати, 3,00 г синтетик спермацет, 1,00 г бензил спирти, 71,0 г тозаланган сув.

Оқ рангли, бир хил консистенцияли масса.

Крем.

Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши воситалар, имидазол ва триазол ҳосилалари. АТХ коди: D01AC01.

Таъсир механизми ва фармакодинамик самаралари

Клотримазол микроорганизмларни ўсиши ва бўлинишини сусайтиради ва, концентрациясига қараб, фунгистатик ёки фунгицид таъсир кўрсатиши мумкин. Клотримазолнинг таъсир механизми эргостеролнинг синтезига аралашиши йўли билан, шунингдек замбуруғлар хужайра деворларининг фосфолипидлари билан боғланиши орқали амалга оширилувчи хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ўз ичига олади. Клотримазол оқсиллар, ёғлар, ДНК ва полисахаридларнинг синтезини ингибиция қилади, хужайра нуклеин кислоталарини парчалайди ва калийни чиқарилиш жараёнини тезлаштиради. У шунингдек, замбуруғларнинг оксидловчи ва перекисли ферментларнинг фаоллигини, триглицеридлари ва фосфолипидларининг биосинтезини ингибиция қилиши мумкин.

Юқорироқ дозаларда клотримазол, стероллар синтезига боғлиқ бўлмаган механизмлар бўйича, хужайра мембраналарини шикастланишини чақиради.

Клотримазол Candida albicans бластоспораларини мицелийнинг инвазив шаклларига айланишини олдини олади. Хужайра мембраналарининг фаолиятини ўзгариши натижасида хужайралар нобуд бўлади, ва бу дори воситасини микроорганизмларга экспозициясига боғлиқ.

Фаоллик доираси

Клотримазолнинг фаоллик доираси кенг замбуруғларга қарши ва антибактериал фаоллик доираси билан характерланади. Қуйидагиларнинг ўсишини сусайтиради ва нобуд бўлишига олиб келади:

  • дерматофитлар (Epidermophyton floccosum, Microsporum canis, Tricophyton mentagrophytes, Trichophyton rubrum);
  • ачитқилар (Candida spp., Cryptococcus neoformans);
  • диморф замбуруғлар (Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum, Paracoccidioides brasiliensis);
  • содда ҳайвонлар (Trichomonas vaginalis).

Клотримазол шунингдек айрим граммусбат бактерияларга нисбатан ҳам фаол.

Ўзининг антимикотик таъсирига қўшимча клотримазол шунингдек граммусбат (стрептококклар/стафилококклар/Gardnerella vaginalis) грамманфий микроорганизмларга (бактериоидлар (Bacteroides) нисбатан ҳам фаол. Лактобактерияларга (Lactobacilli) нисбатан таъсир қилмайди.

In vitro шароитда субстратнинг 0,5-10 мкг/мл концентрацияларида клотримазол коринобактериялар ва энтерококклардан ташқари граммусбат коккларни кўпайишини сусайтиради.

Клотримазолнинг фаоллиги in vitro шароитда ўрганилганда унинг кенг доирали фунгистатик ва фунгицид фаоллиги аниқланган. У дерматофитларнинг (Tricophyton, Microsporum, Epidermophyton) мицелийлариги гризеофульвинга ўхшаш таъсир қилади, унинг тўдаланувчи замбуруғларга (Candida) таъсири полиенларнинг (амфотерицин В ва нистатин) таъсирига ўхшашдир.

1 мкг/мл дан паст концентрацияларда клотримазол Trichophyton rubrum, Tricophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis кўпчилик штаммларини ривожланишини сусайтиради.

3 мкг/мл концентрацияларда клотримазол кўпчилик бошқа патогенларни ривожланишини сусайтиради: Pityrosporum orbiculare, Aspergillus gumigatus, Candida species, Candida albicans, Staphylococcus aureis, Streptococcus pyogenes нинг айрим штаммларини, шунингдек Proteus vulgaris Salmonella нинг айрим штаммларини ҳам. Клотримазол Sporothrix, Cryptococcus, Cephalosporium, Fusarium га нисбатан фаол. 100 мкг/мл дан юқорироқ концентрацияларда Trichomonas vaginalis га нисбатан самарали. Клотримазолга чидамли замбуруғлар жуда кам учрайди, фақат Candida guilliermondii нинг алоҳида штаммлари бўйича маълумотлар бор.

Candida albicans ва Trichophyton mentagrophytes нинг пассажидан кейин клотримазолга сезгир замбуруғларда чидамлиликни ривожланиши ҳақида хабар берилмаган. Кимёвий мутацияси оқибатида полиен антибиотикларга чидамли C. аlbicans штаммларида клотримазолга чидамлилик ривожланишининг ҳоллари таърифланмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Фармакокинетик текширишлар клотримазол терини шикастланишлари ва яллиғланишлари бўлмаган соҳаларига препарат қўйилганида, клотримазолни тизимли қон оқимига деярли сўрилмаслигини намойиш қилади. Клотримазолнинг қон зардобидаги 0,001 мкг/мл дан паст чегараларида аниқланадиган клотримазолнинг концентрациялари, клотримазол сиртга қўлланганида клиник аҳамиятли тизимли самараларга ёки ножўя таъсирларга олиб келмаслигини тасдиқлайди.

Метаболизми ва чиқарилиши

Клотримазол жигарда организмдан буйраклар ва ичак орқали чиқариладиган фаол бўлмаган метаболитларигача метаболизмга учрайди.

Клиник тадқиқотлар

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Шифокорлар учун бошқа бўлимларга киритилган маълумотлардан ташқари, қўшимча клиника олди маълумотлари йўқ.

Сиртги даволаш учун:

  • юзаки дерматофитлар чақирган инфекциялар;
  • Candida уруғи замбуруғлари ва Tricchomonas, Staphylococc ва, Lactobacilli дан ташқари Bacteroides каби бошқа клотримазолга сезгир қўзғатувчилар чақирган замбуруғли инфекциялар (микозлар);
  • ачитқисимон замбуруғлар, моғор замбуруғлари чақирган терининг замбуруғли инфекциялари;
  • Candida vulvitis Candida balanitis чақирган тери ва ташқи жинсий аъзоларнинг кандидози;
  • оёқ панжалари ва тери бурмаларининг микозлари;
  • Malassezia furfur (Pityrosporum orbiculare Pityrosporum ovale) чақирган ранг-баранг темиратки;
  • эритразмалар;
  • ташқи қулоқнинг замбуруғли инфекциялари (ташқи отит);
  • клотримазолга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар

Сиртга қўллаш учун.

Кремни терининг тоза қуруқ (олдиндан рН қиймати нейтрал бўлган совун билан тозаланган) шикастланган жойларига қўйиш керак. Крем оёқ панжаларига қўйилганида, олдин уларни яхшилаб ювиш ва қуритиш, сўнгра кремни бармоқлар орасига қўйиш керак.

Агар 4 ҳафта даволашдан кейин яхшиланиш юз бермаса, шифокорни хабардор қилиш керак.

Кремни терининг шикастланган соҳаларига кунига 2-3 марта қўйиш керак. Қайталанишларни олдини олиш учун даволашни, инфекциянинг барча симптомлари йўқолганидан кейин, камида икки ҳафта давомида давом эттириш керак.

Даволаш давомийлиги шахсий хусусиятларга қараб ўзгариши мумкин, лекин даволашни 3 ҳафтадан кам давомийлиги тавсия этилмайди. Агар 7 кун даволашдан кейин симптоматикани яхшиланиши юз бермаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Даволашнинг тавсия этилган давомийлиги:

  • дерматофитлар чақирган инфекциялар - камида бир ой;
  • Candida чақирган инфекциялар - камида икки ҳафта.

Болалар

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Кекса ёшдаги пациентлар

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Буйрак етишмовчилиги

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Жигар етишмовчилиги

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Постмаркетинг маълумотлар

Учраш тез-тезлигига қараб ножўя реакцияларнинг қуйидаги таснифи ишлатилган:

  • жуда тез-тез (≥ 1/10);
  • тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача);
  • баъзида (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача);
  • кам холларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача);
  • жуда кам ҳолларда (< 1/10000);
  • номаълум (ҳозирги бор бўлган маълумотлар бўйича тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Номаълум: аллергик реакция (эшакеми, диспноэ, артериал гипертензия ва синкопе билан намоён бўлувчи).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

Номаълум: қичишиш, тошма, пуфакли тошмалар, терини кепакланиши, дискомфорт/оғриқ, шиш, ачишиш, таъсирланиш, эритема, ачишиш хисси.

Клотримазолни қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  • клотримазолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда.

Контрацептивлар

Лаборатория тадқиқотлари, бир вақтда ишлатилганида Клотримазол препарати контрацептивларнинг латексини шикастланишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Демак, бундай контрацептивларнинг самараси пасайиши мумкин. Пациентларга ушбу препарат ишлатилганидан кейин энг камида беш кун давомида сақланишнинг муқобил чораларини ишлатишни тавсия қилиш керак.

Номутаносиблик

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Кремни кўзнинг шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш керак. Ютилмасин.

Барча инфекцияланган сохаларни бир вақтда даволаш керак.

Препаратнинг таркибига цетостеарил спирти киради, у маҳаллий тери реакцияларни (масалан, контакт дерматит) чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Клотримазолни одамнинг фертиллигига таъсирининг тадқиқотлари ўтказилмаган, лекин ҳайвонлардаги тадқиқотлар препаратни фертилликка бирон-бир таъсирини намойиш қилмаган.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда Клотримазолни қўллаш бўйича маълумотлар чекланган.

Ҳайвонлардаги репродуктив токсикликнинг тадқиқотларда бевосита ёки билвосита нохуш самаралари аниқланмаган. Эҳтиёткорлик чораси сифатида Клотримазол препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллашдан сақланиш тавсия этилади.

Лактация

Ҳайвонлардаги бўлган фармакологик/токсикологик маълумотлар, клотримазол/ метаболитлари сутга чиқишини намойиш қилади. Клотримазол препарати билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига ва когнитив малакага таъсири

Препарат транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирга эга эмас ёки аҳамиятсиз таъсир қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари ва белгилари

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш

Тасодифан ичга қабул қилинганида симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Крем 1%.

20 г дан крем ичидан фенилэпоксид лаки билан қопланган, учида мембрана билан таъминланган, латкесли герметик қавати бўлган буралувчи полиэтилен ёки полипропилен қалпоқча билан беркитилган алюмин тубада.

1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

25 °С дан паст ҳароратда сақлансин.

36 ой.

Рецептсиз.

“ГлаксоСмитКлайн Фармасьютикалз С.А.”, Познань ш. 60-322, Грюнвальдска кўч., 189, Польша.

ClaxoSmithKline Pharmaceuticals S.A. ul. Grunwaldzka, 189, 60-322, Poznan, Poland

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Klotrimazol: 10 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
20 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Polsha
Kimlarga mumkin
Bolalar
2 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Klotrimazol Glakso Smit Klein tashqi foydalanish uchun krem ​​1% x 20 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.

Klotrimazol Glakso Smit Klein tashqi foydalanish uchun krem ​​1% x 20 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Klotrimazol hisoblanadi.

Klotrimazol Glakso Smit Klein tashqi foydalanish uchun krem ​​1% x 20 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Glakso Smit Klayn hisoblanadi.