Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 300 mg №100 (10 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 50000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 300 mg №100 (10 blister x 10 kapsula)
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: вальпроат кислотаси 150 мг, 300 мг ёки 500 мг;
капсула қобиғининг таркиби: гидрогенланган гидролизланган крахмал (Karion 83), глицерин (глицерол) 85%, желатин, титан диоксиди (Е 171), темир III оксиди (Е172), хлорид кислотаси 25%;
ичакда эрувчан қоплама: метакрилат кислотаси-этакрилат сополимери (1:1) 30% ли дисперсияси (Эудрагит L30D)1, триэтилцитрат, макрогол 6000, глицерол моностеарати 44-55 II типи;
30% ли сувли суспензия кўринишида ишлатилади, 0,70% натрий лаурилсульфати (ЕФ*) сақлайди, бу 0,12 мг/капс га ва 2,30% полисорбат 80 (ЕФ*) сақлайди, бу 0,40 мг/капс га мос келади (150 мг доза учун);
30% ли сувли суспензия кўринишида ишлатилади, 0,70% натрий лаурилсульфати (ЕФ*) сақлайди, бу 0,20 мг/капс га ва 2,30% полисорбат 80 (ЕФ*) сақлайди, бу 0,66 мг/капс га мос келади (300 мг доза учун);
30% ли сувли суспензия кўринишида ишлатилади, 0,70% натрий лаурилсульфати (ЕФ*) сақлайди, бу 0,33 мг/капс га ва 2,30% полисорбат 80 (ЕФ*) сақлайди, бу 1,10 мг/капс га мос келади (500 мг доза учун).
Пушти рангли, ўлчами 3, узунлиги тахминан 9,8 мм ва диаметри тахминан 7,3 мм бўлган, овал шаклли юмшоқ желатин капсулалар (150 мг доза учун).
Пушти рангли, ўлчами 6, узунлиги тахминан 13,5 мм ва диаметри тахминан 8,1 мм бўлган, овал шаклли юмшоқ желатин капсулалар (300 мг доза учун).
Пушти рангли, ўлчами 9,5, узунлиги тахминан 21,1 мм ва диаметри тахминан 7,8 мм бўлган, узунчоқ шаклли юмшоқ желатин капсулалар (500 мг доза учун).
Капсула ичидаги модда рангсиздан то бироз сарғиш ранглигача бўлган кучсиз ўзига хос ҳидли суюқлик.
Капсулалар 150 мг, 300 мг, 500 мг.
Тутқаноққа қарши препаратлар. Ёкислоталарининг ҳосилалари. Вальпроат кислотаси. АТХ коди: N03AG01.
Фармакодинамикаси
Конвулекс - тутқаноққа қарши восита, шунингдек марказий миорелаксацияловчи ва седатив таъсир кўрсатади. Таъсир механизми асосан ГАМК-трансфераза ферментини ингибиция қилиниши ва марказий нерв тизимида (МНТ) гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) нинг миқдорини ошиши билан боғлиқ. ГАМК пре- ва постсинаптик разрядларга тўсқинлик қилади ва шу йўл билан марказий нерв тизими (МНТ) да тиришиш фаоллигини тарқалишини олдини олади. Бундан ташқари, препаратнинг таъсир механизмида вальпроат кислотасининг ГАМК рецепторларига таъсири, шунингдек вольтажга боғлиқ Na-каналларига таъсири аҳамиятли роль ўйнайди. Препарат рецепторларнинг постсинаптик сохаларига таъсир қилиб, ГАМК нинг тормозловчи самарасини имитация қилади ёки кучайтиради. Мембраналар фаоллигига бўлиши мумкин бўлган бевосита таъсири, калийни ўтказувчанлигидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Беморларнинг рухий ҳолатини ва кайфиятини яхшилайди, антиаритмик фаолликка эга.
Фармакокинетикаси
Ичакда эрувчан қобиқдаги капсулалар фақат ингичка ичакда, яъни ўзи сўриладиган жойда фаол моддани ажратиб чиқаради. Вальпроат кислотаси меъда-ичак йўллари (МИЙ) да тез ва деярли тўлиқ сўрилади, ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш сўрилиш тезлигини пасайтирмайди. Плазмадаги концентрациясининг максимал даражаси 2-3 соатдан сўнг аниқланади. Мувозанат концентрациясига дозалаш интервалига қараб, даволашнинг 2-4 кунлари эришилади. Препаратнинг қон плазмасидаги терапевтик концентрацияси 40-100 мг/л чегараларида ўзгариб туради. Вальпроат кислотаси плазма оқсиллари билан қон плазмасидаги 50 мг/л гача концентрацияларда 90-95% га ва 50-100 мг/л концентрацияда 80-85% га боғланган, уремияда, гипопротеинемияда ва жигар циррозида оқсиллар билан боғланиши пасайган. Орқа мия суюқлигидаги концентрациясининг даражалари препаратнинг оқсиллар билан боғланмаган фракциясининг катталиги билан мос келади. Вальпроат кислотаси йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Кўкрак сутидаги концентрацияси она қони плазмасидаги концентрациясининг 1-10% ни ташкил қилади. Препарат жигарда глюкуронланиш ва оксидланишга учрайди, метаболитлари ва ўзгармаган вальпроат кислотаси (дозанинг 1-3%) буйрак орқали чиқарилади, катта бўлмаган миқдори ахлат ва чиқарилаётган нафас билан чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври соғлом синалаётганларда ва монотерапияда 10 соатдан 15 соатгачани ташкил қилади, болаларда у қисқароқ - 6-8 соат, жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ва кекса беморларда сезиларли даражада узоқроқ бўлиши мумкин.
- тутқаноқ хуружлари (шу жумладан ёйилган ва парциал, шунингдек миянинг органик касалликлари фонидаги);
- мигрен хуружларини олдини олиш;
- литийни қўллаш мумкин бўлмаган ёки пациент ўзлаштираолмаган холларда биполяр кечувчи маниакал-депрессив синдромда қўлланилади.
Препарат ичга, чайнамай, кунига 1-2 марта, овқатланиш вақтида ёки ундан кейин, оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Қўллаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Катталар
Монотерапияда бошланғич доза - суткада 5-15 мг/кг, мажмуавий даволашда - суткада 10-30 мг/кг ни ташкил қилади, сўнгра бу доза аста-секин ҳафтада 5-10 мг/кг га оширилади.
Ўртача суткалик доза -тана вазнига 20-30 мг/кг ни ташкил қилади.
Қон плазмасида препаратнинг концентрациясини назорат қилиш имкони бўлганида, суткалик доза 60 мг/кг гача оширилиши мумкин.
6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун Конвулекс препаратининг қуйидаги шакллари тавсия қилинади: ичга қабул қилиш учун томчилар ва болалар учун сироп.
6 ёшли ва ундан катта болаларда доза аста-секин суткада 20-35 мг/кг гача ошириш билан 10-20 мг/кг ни ташкил қилади. Суткада 40 мг/кг дан юқори доза талаб қилинувчи болаларда биокимёвий ва гематологик параметрлар кузатилиши керак.
Кексалар
Гарчи кексалик ёшида вальпроатларнинг фармакокинетикаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлсада, бу чекланган клиник аҳамиятга эгадир, шунинг учун дозани клиник самара бўйича аниқлаш керак. Зардоб альбумини билан боғланишини камайиши оқибатида, плазмада боғланмаган препаратнинг улуши ошади. Бу кексаларда препаратнинг кичикроқ дозаларини қўллаш имкони билан бирга, препаратнинг дозасини синчиклаб танлаш мақсадга мувофиқлигини белгилайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. Препаратнинг дозасини пасайтириш зарурати туғилиши мумкин. Дозани клиник ҳолатнинг мониторинги бўйича танлаш керак, чунки плазмадаги концентрациянинг кўрсаткичлари етарли даражада информатив бўлмаслиги мумкин.
Ўртача суткалик дозалар:
Ёш | Тана вазни (кг да) | Ўртача доза (мг/суткада) |
6 ёш | 15-20 кг | 450-600 |
7-11 ёш | 20-40 кг | 600-1200 |
12-17 ёш | 40-60 кг | 1000-1500 |
Катталар ва кексалар | 60 кг дан ортиқ | 1200-2100 |
Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 ҳолатгача):
- кўнгил айниши, қусиш, анорексия ёки иштаҳани ошиши, диарея, гастралгиялар, гепатит;
- тремор;
- диплопия, кўз олдида “майда пашшалар”ни лип-лип ўтиши;
- анемия, тромбоцитопения, қон кетиш вақтини узайиши, петехиал қон қуйилишлар, қонталашлар, гематомалар, қон оқувчанлиги билан кечувчи фибриногеннинг миқдорини, тромбоцитлар агрегациясини ва қон ивишини пасайиши, агранулоцитоз, лимфоцитоз;
- тана вазнини пасайиши ёки ошиши;
- гиперкреатининемия, гипераммониемия, гипербилирубинемия, “жигар” трансаминазавлари, лактатдегирогеназа (ЛДГ) ни (дозага боғлиқ) фаоллигини аҳамиятсиз ошиши;
- дисменорея, иккиламчи аменорея, сут безларини катталашиши, галактория;
- периферик шишлар, соч тўкилиши (одатда, препарат бекор қилинганидан кейин тикланади);
- васкулит;
- эшитишни ёмонлашиши, парестезия;
- тухумдонлар поликистози;
- болаларда энурез.
Кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1 000 ҳолатгача):
- қабзиятлар;
- хулқ, кайфият ёки руҳий ҳолатни ўзгариши (депрессия, чарчоқлик хисси, галлюцинациялар, тажовузкорлик, ўта фаол ҳолат, психозлар, одатдаги бўлмаган қўзғалиш, харакат безовталиги ёки таъсирчанлик), атаксия, бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, энцефалопатия, дизартрия, ступор, онгни бузилиши, кома;
- лейкопения, панцитопения, лимфоцитоз, эритроцитар гипоплазия;
- жигар фаолиятини бузилиши;
- тизимли қизил югурик;
- летаргия, онгни чалкашиши;
- бош оғриғи, нистагм;
- тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, фотосенсибилизация.
- вальпроатга ёки тўлдирувчилардан биронтасига юқори сезувчанлик;
- жигар ва/ёки меъда ости бези фаолиятини яққол бузилишлари;
- жигар порфирияси;
- ўткир ва сурункали гепатитлар;
- пациентнинг шахсий ёки оилавий анамнезидаги оғир гепатит ҳолати, шу жумладан, дориларни қабул қилиш оқибатидаги гепатит;
- тромбоцитопения;
- геморрагик диатез;
- карбапенемлар билан бирга қабул қилиш;
- далачой билан бирга қабул қилиш;
- мефлохин билан бирга қабул қилиш;
- 3 ойликкача бўлган болалар;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- биполяр кечувчи маниакал-депрессив синдроми бўлган 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Вальпроат кислотасини этанол ва марказий нерв тизими (МНТ) ни сусайтирувчи препаратлар (трициклик антидепрессантлар, моноаминооксидаза ингибиторлари (МАО) ва нейролептиклар) билан бир вақтда қўлланганида, МНТ депрессияси кучайиши мумкин. Этанол ва бошқа гепатотоксик воситалар жигарни шикастланиш эхтимолини оширади. Трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, нейролептиклар ва тиришиш фаоллиги бўсағасини пасайтирувчи бошқа препаратлар, вальпроат кислотасининг самарадорлигини камайтиради.
Конвулекс, плазмадаги концентрациясига қараб, тиреоид гормонларни қон плазмаси оқсиллари билан уларни боғланиш жойидан сиқиб чиқариши ва уларнинг метаболизмини чақириши мумкин, у гипотиреозга ишора қилувчи сохта ташҳисга олиб келиши мумкин.
Конвулекс бошқа тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин, ламотриджин), антидепрессантлар, нейролептиклар, транквилизаторлар, барбитуратлар, МАО ингибиторлари, тимолептиклар, этанолнинг самараларини, шу жумладан ножўя самараларини кучайтиради. Вальпроатни клоназепамга қўшиш якка холларда абсанс статусини яққол кучайишига олиб келиши мумкин.
Вальпроат кислотаси барбатуратлар ёки примидон билан бир вақтда қўлланганида, қон плазмасида уларнинг концентрациясини ошиши аниқланади. Ламотриджиннинг ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) оширади (жигар ферментларини ингибиция қилади, ламотриджиннинг метаболизмини секинлашишини чақиради, бунинг оқибатида катталарда унинг Т1/2 70 соатгача ва болаларда - 45-55 соатгача чўзилади). Зидовудиннинг клиренсини 38% га пасайтиради, бунда унинг Т1/2 ўзгармайди. Конвулекс зидовудиннинг токсик таъсирини оширади.
Салицилатлар билан бирга қўлланганда вальпроат кислотасининг самараларини кучайиши (плазма оқсиллари билан боғидан сиқиб чиқарилиши туфайли) кузатилади. Бир вақтда қўллашдан, айниқса 12 ёшгача бўлган болаларда сақланиш керак. Конвулекс антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) ва билвосита антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради.
Фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, мефлохин билан бирга қўлланганда, қон зардобида вальпроат кислотасининг миқдори пасаяди (метаболизми тезлашади).
Фелбамат плазмада вальпроат кислотасининг концентрациясини 35-50% га оширади (дозага тузатиш киритиш керак).
Холестерамин вальпроат кислотасининг сўрилишини пасайтириши мумкин.
Рифампицин қонда вальпроат кислотасининг даражасини пасайтириши мумкин, бу даволовчи самарани йўқолишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун рифампицин билан бир вақтда қўлланганда Конвулекснинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Вальпроат кислотаси жигар ферментларининг индукциясини чақирмайди ва перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтирмайди.
Конвулекс қуйидаги беморлар тоифасига буюрилганида алохида эҳтиёткорлик талаб этилади:
- жигар ва меъда ости бези касалликлари, шунингдек суяк кўмигини шикастланиши ҳақидаги анамнестик маълумотлар бўлган;
- буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган;
- туғма энзимопатиялари бўлган;
- ақлий заиф болаларда;
- гипопротеинемияда.
Конвулекснинг сироп ва томчилар каби дори шакллари борлигини ҳисобга олиб, капсула шакли 6 ёшдан кичик болаларда қабул қилиш учун тавсия этилмайди.
Жигар томонидан бузилишларда
Даволашни бошлаш олдидан ва даволашнинг биринчи олти ойлари давомида вақти-вақти билан, айниқса хавф гуруҳига кирувчи пациентлар орасида ва анамнезида жигар калалликлари аниқланганларда, жигар фаолиятининг параметрларини доимий назорати амалга оширишиши керак. Бундай пациентлар синчков шифокор кузатуви остида бўлишлари керак. Жигар фаолиятини текширишлари протромбин вақтини, аминотрансферазалар ва/ёки билирубин ва/ёки фибриногенни парчаланишини чақирувчи маҳсулотларнинг даражаларини аниқлашни ўз ичига олади. Биринчи босқичда аминотрансферазалар даражасини ошиши аниқланиши мумкин; бу одатда вақтинчалик кўриниш бўлиб, у дозани пасайтирилиши учун жавоб беради. Биокимёвий таҳлилларида ўзгаришлари бўлган пациентлар клиник ва жигар фаолиятини такрорий баҳолашдан (шу жумладан протромбин вақтини баҳолашдан) ўтишлари керак, улар нормаллашмагунича назоратда бўлишлари керак. Шунга қарамай, протромбин вақтини ҳаддан зиёд чўзилиши, айниқса, агар бу бошқа ревелент текширишларнинг нормал бўлмаган кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлса, даволашни тўхтатишни талаб этади.
Жигар дисфункцияси, шу жумладан ўлимга олиб келувчи жигар етишмовчилиги, вальпроат кислотаси билан даволанган пациентларда аниқланади. Кўпроқ хавф гуруҳига кирувчи пациентлар - бу болалар, айниқса 3 ёшдан кичик болалар ва наслий метаболик ёки дегенератив бузилишлари, чекланган мия дисфункциялари ёки ақлий ривожланишини кечикиши билан боғлиқ бўлган жиддий тутқаноқ хуружлари бўлган пациентлар ҳисобланади. Бу кўринишларнинг кўпчилиги даволашнинг биринчи олти ойлари вақтида, кўпроқ 2-12 ҳафталарда аниқланади ва, одатда бир неча препаратлардан иборат тутқаноққа қарши даволашни ўз ичига олади. Бундай гуруҳ пациентлар учун монотерапия авзалдир.
Жигар етишмовчилигининг эрта босқичларида клиник симптомлар лаборатория текширишларига қараганда, ташхисни мувофиқлаштиришда катта ёрдам кўрсатиши мумкин. Оғирлик даражаси жиддий ёки ўлим билан якунланувчи жигар касалликлари олдидан тутқаноқ хуружлари устидан назоратни йўқолиши, дискомфорт, кучсизлик, летаргия, шиш, иштаҳани йўқолиши, қусиш, қорин оғриғи, уйқучанлик ва сариқлик каби одатда тўсатдан пайдо бўлувчи характерли бўлмаган симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Улар дори препаратини қўллашни зудлик билан тўхтатиш учун кўрсатма ҳисобланади. Пациентлар мувофиқ текширувни ўтказиш учун ҳар қандай бундай белгилар ҳақида дарҳол даволовчи шифокорга хабар беришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Қандай текширувлар аниқ прогноз бериши мумкинлиги тўғрисида хали хам аниқ маълумотлар йўқ, шунга қарамай, оқсил синтезини акс эттирувчи текширувлар, масалан, протромбин вақти, ҳалигача энг релевант бўлиб ҳисобланади.
Жигар дисфункцияси бўлган пациентларда салицил кислотасининг тузларини бир вақтда қўллашни тўхтатиш керак, чунки у хам худди шундай метаболик йўлни ўтиши мумкин ва шу билан, жигар етишмовчилиги пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин.
Гематологик бузилишларда
Даволаш бошланишидан олдин, шунингдек хирургик аралашуви олдидан, қон кетиши каби асоратларни пайдо бўлишининг юқори хавфи борлигини аниқлаштириш мақсадида тегишли қон таҳлиллари (эритроцитлар даражасини, қон кетиши вақтини аниқлаш ва коагуляцион синамани ўтказиш) қилиниши лозим. Касаллик тарихида суяк кўмигини шикастланиши аниқланган пациентлар ҳам синчков назорат остида бўлишлари керак.
Меъда ости бези томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда оғирлиги жиддий даражали панкреатит ҳақида хабар берилган, у ўлимга олиб келиши мумкин. Ўлим билан якунланиш хавфи ҳаммадан кўпроқ кичик ёшли болаларда аниқланади ва ёш ошиши билан пасаяди. Мажмуавий тутқаноққа қарши даволаш қўлланганида оғирлиги жиддий даражали тутқаноқ хуружлари ёки неврологик характерли бузилишлар, жиддий панкреатит пайдо бўлишини хавф омили бўлиши мумкин. Агар буйрак етишмовчилиги панкреатит билан бирга пайдо бўлса, ўлим хавфи ошади. Пациентлар агар уларда панкреатитга ишора қилувчи симптомлар (масалан, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш) пайдо бўлса, улар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида хабардор қилинган бўлишлари керак. Бундай пациентга нисбатан синчков тиббий баҳолашни (шу жумладан зардобда амилаза даражасини ўлчаш) ўтказилиши керак; панкреатит ташхисланганида натрий вальпроатини қабул қилиш тўхтатилиши керак. Анамнезида панкреатити аниқланган пациентлар, синчков клиник назорат остида бўлишлари керак.
Тана вазнини ошиши
Вальпроат жуда кўп ҳолларда тана вазнини ошишини чақиради, у сезиларли бўлиши ва авж олиб бориши мумкин. Даволашни бошида пациентларга бундай хавф ҳақида, шунингдек вазнни ошишини минималлаштириш юзасидан тегишли тадбирлар тўғрисида хабар берилиши керак.
Тизимли қизил югурик
Конвулекс, гарчи кам ҳолларда бўлса хам, тизимли қизил югурикни пайдо бўлишини чақириши ёки мавжуд тизимли қизил югурикни зўрайишини чақириши мумкин.
Гипераммониемия
Агар мочевинини ҳосил бўлиш циклининг ферментатив етишмовчилигига гумон бўлса, даволашни бошлаш олдидан метаболик текширишлар ўтказилиши керак, чунки вальпроат қўлланганида гипераммониемия пайдо бўлишини хавфи бор. Апатия, уйқучанлик, қусиш, гипотензия ёки тутқаноқ хуружларининг тез-тезлигини ошиши каби симптомлар пайдо бўлган пациентларда зардобда аммиак ва вальпроат даражаларини назорат қилиш лозим.
Суицид/суицидал фикрлаш
Суицидал фикрлаш ва хулқ айрим кўрсатмалар бўйича тутқаноққа қариш моддаларни олган пациентлар орасида аниқланган. Тутқаноққа қарши препаратларнинг рандомизацияланган плацебо-назоратли тадқиқотларнинг мета-таҳлили хам суицидал фикрлаш ва хулқни пайдо бўлиш хавфини бироз ошишини кўрсатди. Бундай хавфни пайдо бўлиш механизми номаълум бўлиб қолмоқда, ва бор бўлган маълумотлар вальпроат кислотасини қабул қилиш туфайли, хавфни ошиш эҳтимолини истисно қилмайди.
Шу боисдан пациентлар суицидал фикрлаш ва хулқ белгилари пайдо бўлиши юзасидан синчков кузатув остида бўлишлари ва мувофиқ даволашни бошлаш масаласи кўриб чиқилиши керак. Пациентларга (ва пациентларга қаровчи шахсларга), суицидал фикрлаш ва хулқ пайдо бўлган ҳолларда, улар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида хабар берилган бўлиши керак.
Диабет
Вальпроатни асосан буйрак орқали чиқарилишини назарда тутиб, бу ҳолат қандли диабетни бўлиши мумкинлиги юзасидан сийдик таҳлилининг сохта мусбат натижаларини олинишига олиб келиши мумкин.
Тутқаноқ
Вальпроатни қабул қилишни кескин тўхтатиш тутқаноқ хуружларини тезлашишига олиб келиши мумкин.
Узоқ муддатли даволаш
Бошқа тутқаноққа қарши препаратлар, шу жумладан дифенин билан мажмуада ўтказиладиган узоқ муддатли даволаш вақтида мияни шикастланиши симптомлари ва белгилари (энцефалопатия) (тутқаноқ хуружларини пайдо бўлиш тезлигини ошиши, қизиқишни йўқолиши, ступор, мушак кучсизлиги, мотор фаолиятларни бузилиши (паркинсонизм, дистония, хорееформ дискинезия), ЭЭГ да жиддий ўзгаришлар) пайдо бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида Конвулекс билан даволашни бошлаш тавсия қилинмайди. Агар ҳомиладор аёл препаратни қабул қилаётган бўлса, унда хуружларни тезлашиш хавфи туфайли даволашни тўхтатиш керак. Препаратни бошқа тиришишга қарши воситалар билан бирга қўллашга йўл қўймасдан, ва плазмада препаратнинг даражасини иложи борича мунтазам назорат қилиб, жуда кичик самарали дозаларда қўллаш лозим. Ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган аёллар ҳомилага тератоген самараси хавфи борлигини назарда тутиб, мутахассисдан тегишли маслаҳатни олишлари лозим.
Тутқаноқ ва тутқаноққа қарши препаратлар билан боғлиқ хавф
Тутқаноғи бўлган, тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилаётган оналардан туғилган болаларда туғма нуқсонларнинг умумий кўрсаткичи, умумий популяцияда аниқланган кўрсаткичдан 2-3 марта (тахминан 3%) юқори бўлган. Мажмуавий даволаш ўтказилганда туғма нуқсонлари бўлган кўп сонли болалар тўғрисида хабар берилганлигига қарамай, туғма нуқсонларни пайдо бўлишини кучайишида даволаш ва касалликнинг тегишли роли аниқланмаган.
Кўпчилик ҳолларда кузатилган туғма нуқсонлар лабларни ажралиши ва юрак-қон томир тизимининг аномалиялари бўлган.
Эпидемиологик тадқиқотлар вальпроат кислотасининг она қорнида таъсири ва ривожланишни кечикиш хавфи орасида боғлиқлик борлигини кўрсатди. Кўп омиллар, шу жумладан онада тутқаноқни бўлиши ушбу хавфга ўз улушини қўшади, бунда бундай релятив улушларнинг улуши ва онанинг тутқаноққа қарши даволанишини миқдорий баҳолашни ўтказиш қийин. Эслатиб ўтилган потенциал хавфларга қарамай, тутқаноққа қарши даволашни кескин тўхтатишдан сақланиш керак, чунки бу хам ҳомила, хам она учун хавфли бўлиши мумкин бўлган тутқаноқ хуружларини чақириши мумкин.
Биполяр бузилишлардаги маниакал эпизодлар ва вальпроат билан боғлиқ хавфлар
Ушбу дори препаратини ҳомиладорлик вақтида ва репродуктив потенциали бўлган аёлларга, агар бунга ўткир зарурат бўлмаса (масалан, бошқа даволаш турлари самарасиз ёки пациентлар томонидан ўзлаштира олинмайдиган вазиятларда), буюриш мумкин эмас. Даволаниш вақтида репродуктив потенциали бўлган аёллар самарали контрацептив воситаларни қабул қилишлари лозим.
Вальпроатни қабул қилиш билан боғлиқ хавфлар
Тутқаноғи бўлган, вальпроат қабул қилган оналардан туғилган болалар орасида ривожланиш нуқсонларининг (шу жумладан юз дизморфизми, анаспадия ва кўп сонли туғма нуқсонларнинг, айниқаса қўл-оёқлардаги нуқсонларнинг) юқори хавфи аниқланади.
Вальпроатни қўлланилиши орқа мия ва мия пардалари чурраси ва умуртқа поғонаси ёриғи каби нерв найининг нуқсонлари билан боғлиқ бўлган. Бундай турдаги ножўя самараларнинг кузатилиши 1% дан 2% гачани ташкил қилади. Она қорнида вальпроатнинг таъсирига дучор бўлган болалар орасида, шунингдек аутистик доирадаги бузилишлар тўғрисида хабар берилган.
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаснинг таъсирини ўзига хослиги
Юқори диққатни ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи фаолият турлари (автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш) билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, диарея, нафас фаолиятини бузилиши, мушак гипотонияси, гипорефлексия, миоз.
Даволаш: меъдани ювиш (кечи билан 10-12 соат ичида), фаоллаштирилган кўмир, налоксон вена ичига, гемодиализ, гемоперфузия, жадаллаштирилган диурез, нафас ва юрак-қон томир тизимининг фаолиятини тутиб туриш.
10 ёки 20 капсуладан ПВХ ёки ПВХ/ПВДХ плёнка ва алюмин фольга контур уяли ўрамларга жойланган.
5 ёки 10 контур ўрамдан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
G.L. Pharma GmbH, Industriestrasse 1, А-8502 Lannach, Австрия.
Natriy valproat: 300 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 300 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) narxi 13050 so'm - 10 шт.
Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 300 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 300 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Avstriya.
Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 300 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Natriy valproat hisoblanadi.
Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 300 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi G.l. Farma hisoblanadi.