Korteksin liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 10 mg №10 (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 17200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Korteksin liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 10 mg №10 (flakon)
Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 10 мг Кортексин (сувда эрувчан полипептид фракцияларининг комплекси);
ёрдамчи модда: 12 мг глицин (стабилизатор).
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли лиофилизация қилинган кукун ёки ғовак масса.
Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.
Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX.
Фармакодинамикаси
Кортексин® гематоэнцефалик тўсиқ орқали бевосита нерв хужайраларига кирувчи қуйимолекуляр сувда эрувчан полипептид фракцияларнинг комплексини сақлайди. Препарат ноотроп, нейропротектор, антиоксидант ва тўқима-специфик таъсир кўрсатади.
Ноотроп таъсири - бош миянинг энг юқори фаолиятларини, таълим олиш ва хотира жараёнлари, диққатни жамлаш, турли стресс таъсирларида чидамлиликни оширади.
Нейропротектор таъсири - нейронларни турли эндоген нейротоксик омиллар (глутамат, кальций ионлари, эркин радикаллар) таъсири остида шикастланишдан ҳимоя қилади, психотроп моддаларнинг токсик самараларини камайтиради.
Антиоксидант таъсири - нейронларда липидларни перикисли оксидланишини ингибиция қилади, оксидатив стресс ва гипоксия шароитларида нейронларни яшаб қолиш қобилиятини оширади.
Тўқима-специфик таъсири - марказий ва периферик нерв тизимида нейронларнинг метаболизмини, репаратив жараёнларни фаоллаштиради, бош мия пўстлоғи фаолиятини ва нерв тизимининг умумий тонусини яхшиланишига ёрдам беради.
Кортексин® нинг таъсир механизми нейронларнинг пептидлари ва бош миянинг нейротрофик омилларини фаоллашиши; қўзғатувчи ва тормозловчи аминокислоталар, дофамин, серотонин мувозанатини оптимизацияси; ГАМКергик таъсир; бош миянинг пароксизмал тиришиш фаоллигини пасайиши, унинг биоэлектрик фаоллигини яхшиланиши; эркин радикалларни (липидларнинг перикисли оксидланиши маҳсулотлари) ҳосил бўлишини олдини олиш билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Таъсир этувчи моддаси полипептид фракцияларнинг комплекси ҳисобланган Кортексин® нинг таркиби алоҳида компонентларнинг оддий фармакокинетик таҳлилини ўтказиш имконини бермайди.
Бош мияда қон айланишини бузилиши, бош мия жароҳати ва унинг оқибатларини, турли генезли энцефалопатиялар, когнитив бузилишлар (хотира ва фикрлашни бузилишлари), ўткир ва сурункали энцефалитлар ва энцефаломиелитлар, тутқаноқ, астеник ҳолатлар (сегмент устки вегетатив бузилишлар), таълим олиш қобилиятини пасайиши, болаларда психомотор ва нутқ ривожланишини орқада қолиши, болалар церебрал фалажининг турли шаклларини мажмуавий даволашда қўлланади.
Препарат мушак ичига юборилади.
Инъекциядан олдин флакон ичидагиси 1-2 мл 0,5% ли прокаин (новокаин), инъекция учун сув ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (кўпик ҳосил бўлишидан сақланиш учун игнани флакон деворига қаратиб) эритилади ва ҳар куни бир марта юборилади: катталарга 10 мг дозада 10 кун давомида; болаларга тана вазни 20 кг гача бўлганда 0,5 мг/кг дозада, тана вазни 20 кг дан юқори бўлганда - 10 мг дозада 10 кун давомида.
Зарурати бўлганида 3-6 ойдан кейин такрорий курс ўтказилади.
Ярим шарлар инсультида ўткир ва эрта тикланиш даврида катталарга 10 мг дозада суткада 2 марта (эрталаб ва кундузи) 10 кун давомида, 10 кундан кейин такрорий курс билан буюрилади.
Ножўя самаралари ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
Препаратнинг компонентларига шахсий ўта юқори сезувчанлик кузатилиши мумкин.
Препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
КОРТЕКСИН® ни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланг!
Эритилган дори препаратини сақловчи флаконни сақлаш ва сақлагандан кейин қўллаш мумкин эмас. Кортексин® эритмасини бошқа эритмалар билан аралаштириш тавсия этилмайди.
Дори препаратини биринчи марта ёки уни бекор қилгандаги таъсирининг ўзига хослиги мавжуд эмас.
Инъекция ўтказиб юборилган ҳолларда дозани икки марта юбориш тавсия этилмайди, кейинги дозани одатдаги режалаштирилган куни ўтказиш керак.
Ишлатилмаган дори препаратини йўқ қилганда махсус эҳтиёткорлик чоралари талаб этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас (клиник тадқиқотларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли). Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак (клиник тадқиқотларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли).
Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш алоҳида диққат ва тезкор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари (автотранспортни бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш) га таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.
Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 10 мг. 22 мг дан 5 мл сиғимли флаконларда, 5 флакондан ПВХ плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 °C дан 25 °C гача ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
“ГЕРОФАРМ” МЧЖ
Россия, 191119, Санкт-Петербург ш., Звенигородская кўч., 9 уй
Телефон: (812) 703-79-75 (кўп каналли), факс (812) 703-79-76
Ишлаб чиқариш жойининг манзили:
Россия, 142279, Москва вил, Серпуховский райони, Оболенск қиш., 83 корпус, лит. ААН.
Эътирозларни қабул қилувчи корхона
“ГЕРОФАРМ” МЧЖ
Россия, 142279, Москва вил, Серпуховский райони, Оболенск қиш., 4 бино, 82 корпус, а/қ 23
Телефон: (812) 703-79-75 (кўп каналли), факс (812) 703-79-76
Ишонч телефони: 8-800-333-4376 (Россия бўйича қўнғироқ бепул)
www.cortexin.ru
www.geropharm.ru
Ko`p so`raladigan savollar
Korteksin liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 10 mg №10 (flakon) narxi 34340 so'm - 1 шт.
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Korteksin liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 10 mg №10 (flakon) ning to`liq analoglari:
Korteksin liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 10 mg №10 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Korteksin liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 10 mg №10 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Gerofarm hisoblanadi.