Facebook Pixel Code

Kyupen Yunior og'iz suspenziyasi 60 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 24500 so'm gacha 32600 so'm
Без рецепта
15 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kyupen Yunior og'iz suspenziyasi 60 ml (flakon)

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ибупрофен БФ 100 мг, парацетамол БФ 162,5 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний, натрий бензоати, 70% ли сорбитол эритмаси, ксантан камеди, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, натрий хлориди, полисарбат 80, динатрий эдетати, лимон кислотаси, натрий сахаррин, сукралоза, глицерол, Pineapple Sweet ароматизатори.

Тўқ сариқ рангли суспензия.

Кандсиз перорал суспензия.

Анальгетик-антипиретик.

Ибупрофен ва парацетамолни фармакологик таъсири уларни таъсир механизми ва жойи бўйича фарқланади. Ўзаро тўлдирувчи таъсир механизмлари синергик хисобланади, бу хар бир компонентини алоҳида таъсирига нисбатан, кўпроқ антиноцицепция ва антипиретик самарага олиб келади.

Ибупрофен ностероид яллиғланишга қарши восита хисобланади, унинг таъсири циклооксигеназа-2 (СОХ-2) изоферментини периферик ингибиция қилиш ва кейинчалик ноцицептив нерв охирларининг сезувчанлигини пасайтириши билан боғлиқ. Ибупрофеннинг иситма тушурувчи самараси гипоталамусда простагландинлар синтезини марказий тормозланиши билан чақирилади. Ибупрофен тромбоцитлар агрегациясини қайта ингибиция қилади. Одамларда ибупрофен яллиғланишда кузатиладиган оғриқ, шиш ва иситмани камайтиради.

Парацетамол циклооксигеназа ферментини МНТда самаралироқ ингибиция қилади. Парацетамолнинг иситма тушурувчи самараси бевосита гипоталамусдаги простагландинлар, хусусан, терморегуляция марказининг медиаторлари хисобланган, Е2 ва Ғ2 простагландинлар биосинтезини тормозланиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва плазма оқсиллари билан боғланади.

Ибупрофен синовиал суюқликка ўтади. Ибупрофен жигарда иккита асосий метаболитигача метаболизмга учрайди ва метаболитлар кўринишида ёки асосий конъюгатлар кўринишида буйрак орқали бирламчи чиқарилади, шунингдек ўзгармаган ибупрофен кўринишида кам миқдорда чиқарилади. Буйрак орқали чиқарилиши тез ва тўлиқдир. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил этади.

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан осон сўрилади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан асосан глюкуронид ва сульфат конъюгатлари кўринишида ва тахминан 10% глутатион конъюгатлари кўринишида чиқарилади. Парацетамолнинг 5% дан камроқ қисми ўзгармаган холда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 3 соатни ташкил этади.

Иситма, турли соҳаларда жойлашган оғриқлар эмлашдан кейинги иситма, тиш оғриғи, инфекцион яллиғланиш ва суяк-мушаклардаги оғриқларни барча турлари, шу жумладан спортдаги жарохатларни енгиллаштириш учун қўлланади.

Ичга қабул қилинади.

Болаларга: 1 ёшгача бўлган болаларга 1 чой қошиқдан суткада 3-4 марта.

1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга 2 чой қошиқдан суткада 3-4 марта.

5 ёшдан ошган болаларга 4 чой қошиққача суткада 3-4 марта.

Ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Суспензияни қабул қилишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатинг.

Ўта юқори сезувчанлик, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичи ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, панкреатит, тери тошмалари, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал сохада дискомфорт, бош айланиши ва бошқа аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Дори воситаси бекор қилингандан сўнг ножўя реакцияларнинг симптомлари (агар улар бўлса) камайиши керак. Агар симптомлари йўқолмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

Ушбу препаратни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • ибупрофен, парацетамол ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга;
  • анамнезида ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚВ) ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, бронхоспазм, ангиоэдема, астма, ринитлар ва эшакеми) бўлган пациентларга;
  • анамнезида меъда-ичак яраси/перфорацияси ёки қон кетишлари бўлган, жумладан НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ бўлган пациентларга;
  • қон ивишини бузилишлари бўлган пациентларга;
  • жиддий жигар, буйрак ёки юрак касалликлари бўлган пациентларга;
  • ножўя реакцияларни ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги туфайли, таркибида НЯҚВ сақловчи бошқа воситалар, шу жумладан циклооксигеназа-2 (COX-2) специфик ингибиторлари билан ва ацетилсалицил кислотасини кунига 75 мг дан кўпроқ дозаси бир вақтда қўлланганда;
  • жиддий ножўя реакцияларни ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги туфайли, таркибида парацетамол сақловчи бошқа воситалар билан бир вақтда қўлланганида;
  • ўпка гипертензиясини ривожланиши хавфи билан кечувчи ҳомилада артериал йўлини муддатидан олдин ёпилиш хавфи туфайли, ҳомиладорликни охирги уч ойлиги давомида қўллаш мумкин эмас.

Таркибида ибупрофен ва парацетамол сақловчи воситалар гипотензив препаратлар, диуретиклар, циклоспоринлар, кортикостероидлар, антикоагулянтлар, хлорамфеникол ва варфарин билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар ва буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ўрамидаги яроқлилик муддатини текширинг.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Парацетамол.

Катталарда жигарни шикастланиши парацетамолни 10 г ва ундан кўпроқ қабул қилинганида кузатилиши мумкин. Агар пациент карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин ёки жигар ферментларини индукция қиладиган бошқа препаратлар билан узоқ даволанганда ёки этанолни ҳаддан ташқари кўпроқ дозаларда қўлланганда, парацетамол 5 г ва ундан катта дозаларда қабул қилинганида жигарни шикастланишига олиб келиши мумкин.

Доза ошириб юборилгандан кейин 1 соат давомида фаоллаштирилган кўмир билан даволаш ўтказиш керак.

Ибупрофен.

Дозани ошириб юборилиши: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал сохада оғриқ, кам ҳолларда ич кетиши, бош оғриғи ва меъда-ичакдан қон кетишлар каби симптомларни чақириши мумкин.

Даволаш симптоматик ва бир маромда тутиб турувчи бўлиши керак ва нафас йўлларининг ўтказувчанлигини тутиб туриши ва юрак мониторинги ва хаёт учун муҳим функцияларни стабил даражада тутиб туришни ўз ичига олади.

Ичга қабул қилиш учун суспензия 60 мл дан ўлчов стаканчаси билан комплектда (флаконда).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Coral Laboratories Limited.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Ibuprofen: 20 mg/ml, Paratsetamol: 32.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tashqi foydalanish uchun suspenziya
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
60 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Kyupen Yunior og'iz suspenziyasi 60 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Kyupen Yunior og'iz suspenziyasi 60 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Kyupen Yunior og'iz suspenziyasi 60 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Koral Laboratoriz hisoblanadi.