Facebook Pixel Code

Labtotsin in'ektsiya uchun eritma 10 IU/ml, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Labtotsin in'ektsiya uchun eritma 10 IU/ml, 1 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: окситоцин (синтетик окситоцин) - 5 ХБ;

ёрдамчи моддалар: хлорбутанол хлорбутанол гемигидрати кўринишида, натрий хлориди, инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз суюқлик.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Миометрийни қисқарувчанлигини кучайтирувчи восита. АТХ коди: H01BB02.

Фармакодинамикаси

Гормонал восита. Гипофизнинг орқа бўлаги гормонининг синтетик полипептид аналоги. Бачадон тонусини оширувчи, туғруқ фаолиятини рағбатлантирувчи ва лактотроп таъсирга эга восита. Миометрийга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади (айниқса хомиладорликнинг охирида, туғруқ фаолияти давомида ва бевосита туғруқ вақтида).

Окситоциннинг таъсирида кальций учун мембраналарнинг ўтказувчанлиги ошади, тинчлик потенциали пасаяди ва уларнинг қўзғалувчанлиги ошади (мембрана потенциалини пасайиши қисқаришлар сони, жадаллигини ва давомийлигини ошишига олиб келади).

Окситоцин гипофизнинг олд бўлаги томонидан пролактинни ишлаб чиқарилишини ошириб, кўкрак сутини секрециясини рағбатлантиради. Сут бези альвеолалари атрофидаги миоэпителиал хужайраларни қисқартиради, сутни ажралишини кучайишига ёрдам бериб, сутни катта йўллар ёки синусларга тушишини рағбатлантиради.

Қон томирларини торайтирувчи ва антидиуретик таъсирга деярли эга эмас (фақат юқори дозаларда), қовуқ ва ичак мушакларини қисқаришини чақирмайди.

Тери остига ва мушак ичига юборилганида самараси 1-2 минутдан кейин юз беради, 20-30 минут давом этади; вена ичига - 0,5-1 минутдан кейин, интраназал юборилганда - бир неча минут давомида бошланади.

Фармакокинетикаси

Плазма оқсиллари билан боғланиши паст (30%). Жигар ва буйракда метаболизмга учрайди.

Ҳомиладорлик даврида плазмада, нишон-аъзоларда, йўлдошда, эндоген ва экзоген окситоцинни фаолсизлантирувчи окситоциназанинг концентрацияси ошади.

Асосан буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Ярим чиқарилиш даври 1-6 минут (ҳомиладорликнинг кечки муддатларида ва лактация даврида камаяди),

Туғруқ фаолиятини қўзғатиш ва рағбатлантириш учун (туғруқ фаолиятини бирламчи ва иккиламчи кучсизлиги, гестоз, резус-конфликт, ҳомилани она қорнидаги ўлими туфайли муддатидан олдин туғруқ зарурати; муддатидан ўтган ҳомиладорлик, ҳомила олди сувларини муддатидан олдин кетиши, ҳомилани чаноқ билан келишида туғруқни олиб бориш учун) қўлланилади.

Абортдан кейинги (шу жумладан хомиладорликни катта муддатларида) ва эрта туғруқдан кейинги даврда бачадондан гипотоник қон кетишларини олдини олиш ва даволаш учун, бачадонни туғруқдан кейинги инволюциясини тезлаштириш учун; кесерев кесиш операциясида бачадоннинг қисқарувчанлик қобилиятини кучайтириш учун (йўлдош олиб ташланганидан кейин) қўлланилади.

Окситоцин вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Туғруқни қўзғатиш учун мушак ичига 0,5-2 ХБ окситоцин юборилади; зарурати бўлганида инъекциялар хар 30-60 минутда такрорланади.

Вена ичига томчилаб юбориш учун 1 мл синтетик окситоцин 5 ХБ 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасининг 500 мл да суюлтирилади. Юбориш минутига 5-8 томчидан бошланади, сўнгра туғруқ фаолиятининг характерига қараб, тезлик оширилади (ҳар 5-10 минутда 5 томчига, лекин минутига кўпи билан 40 томчига оширилади).

Муқаррар ёки якунланмаган абортни даволаш учун: вена ичига томчилаб, 10 ХБ окситоцин 5% ли декстроза эритмасининг 500 мл да минутига 20-40 томчи тезликда юборилади.

Бачадондан гипотоник қон кетишларини олдини олиш учун окситоцин мушак ичига 3-5 ХБ дан суткада 2-3 марта хар куни 2-3 кун давомида юборилади, бачадондан гипотоник қон кетишларини даволаш учун эса, 3 сутка давомида 5-8 ХБ дан кунига 2-3 марта юборилади.

Брадикардия (она ва ҳомилада), артериал босимни пасайиши, шок ёки артериал босимни ошиши ва субарохноидал қон кетиши, юрак ритмини бузилиши (шу жумладан ҳомилада), бронхоспазм, кўнгил айниши, қусиш, сувни тутилиши; неонатал сариқлик, ҳомилада фибриноген концентрациясини пасайиши, аллергик реакциялар, шунингдек ҳаддан зиёд фаол туғруқ фаолияти, бу ҳомиланинг ўткир гипоксиясини, нормал жойлашган йўлдошни муддатидан олдин кўчишини ва бачадонни ёрилишини чақириши мумкин. Бу асоратларнинг симптомлари пайдо бўлганида препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак.

Ўта юқори сезувчанлик; тор чаноқ (анатомик ва клиник), ҳомиланинг кўндаланг ва қийшиқ ҳолати, ҳомилани юзи билан келиши, муддатидан олдинги туғруқлар, бачадонни ёрилишга мойиллиги, бачадон чандиқлари (илгари ўтказилган кесерев кесишдан ёки бачадондаги бошқа операциялардан кейинги), бачадонни ҳаддан зиёд чўзилиши, бачадон сепсиси, бачадон бўйнининг инвазив карциномаси; бачадоннинг гипертонуси (туғруқлар давомида пайдо бўлмаган), ҳомилани эзилиши, артериал гипертензия, сурункали буйрак етишмовчилиги, йўлдошни муддатидан олдин кўчишига гумон, ҳомилани она қорнидаги гипоксиясида қўллаш мумкин эмас.

Окситоцин симпатомиметиклар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (симпатомиметикларнинг прессор (қон томирларни торайтирувчи) таъсирини потенциялайди).

Галотан ва циклопропан артериал гипотензия ривожланиш хавфини кучайтиради.

Окситоцин бачадоннинг қисқарувчанлик фаолиятини, ҳомиланинг ҳолатини, артериал босим ва аёлнинг умумий ҳолатини назорати остида қўлланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Бачадонни гиперстимуляцияси, бу гипертонусга ва бачадонни тетаник қисқаришларига олиб келиши мумкин, улар ўз навбатида бачадонни ёрилишига, туғруқдан кейинги қон кетишига, ҳомиланинг юрак фаолияти томонидан турли ўзгаришларга ва ҳомилани нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Окситоцин катта дозаларда инфузия йўли билан давомли қўлланганида (40-50 мл/мин), окситоциннинг антидиуретик самараси билан боғлиқ бўлган симптомлар пайдо бўлиши мумкин.

Доза ошириб юборилганида окситоцинни юборишни дархол тўхтатиш керак, жадаллаштирилган диурез, симптоматик препаратлар ва гипертоник тузли эритмалар (электролит балансини нормаллаштириш мақсадида) юборилади.

5 ХБ 1 мл дан ампулада вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

10 ампуладан препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 8 °С гача ҳароратда..

3 йил.

Рецепт бўйича.

"Laborate Pharmaceuticals India Ltd", Ҳиндистон.

RAJBAN ROAD, PAONTA SAHIB H.O.: E-11, INDL. AREA, PANIPAT-132103

«British Pharma»МЧЖ Ўзбекистон учун.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Oksitotsin: 10 Xalqarobirlik/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Labtotsin in'ektsiya uchun eritma 10 IU/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Labtotsin in'ektsiya uchun eritma 10 IU/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Oksitotsin hisoblanadi.

Labtotsin in'ektsiya uchun eritma 10 IU/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Laborate Pharmaceuticals India hisoblanadi.