Lidokain gidroxloridi Dentafil va D/in eritmasi. 2% 2 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Lidokain gidroxloridi Dentafil va D/in eritmasi. 2% 2 ml №5 (ampulalar)
1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1% ли лидокаин гидрохлориди (сувсиз моддага қайта хисоблаганда) - 10,0 г;
2% ли лидокаин гидрохлориди (сувсиз моддага қайта хисоблаганда) - 20,0 г;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидроксиди, инъекция учун сув 1 литргача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, нейронларнинг мембраналарини натрий ионлари учун ўтказувчанлигини пасайтириб, уларни барқарорлаштиради, нерв импульсларини генерацияси ва ўтказилишига тўсқинлик қилади.
Лидокаинниг оғриқсизлантирувчи таъсири прокаинга нисбатан 2-6 марта кучлироқ (тезроқ ва давомлироқ - 75 минутгача, эпинефрин қўшилганидан кейин эса - 2 соатдан кўпроқ таъсир қилади). Маҳаллий қўлланганида қон томирларини кенгайтиради, тўқималарга маҳаллий таъсирловчи самара кўрсатмайди.
Антиаритмик (Ib синфи) хусусиятларга эга. Ҳужайра мембраналарини барқарорлаштиради, натрий каналларини блоклайди, калий ионлари учун мембраналарнинг ўтказувчанлигини оширади. Юрак бўлмачаларининг электрофизиологик ҳолатига деярли таъсир қилмасдан, юрак қоринчаларда реполяризацияни қисқартиради, Пуркинье толаларида деполяризациянинг IV фазасини сусайтиради (айниқса ишемияга учраган миокардда), уларнинг автоматизми ва ҳаракат потенциалининг давомийлигини камайтириб, потенциалларнинг минимал фарқини оширади, бунда кардиомиоцитлар муддатидан олдинга рағбатлантиришга реакция қилади.
Терапевтик дозаларда Пуркинье толаларида ва юрак қоринчаларининг қисқарувчи миокард билан бирикиш жойларида ўтказувчанликни яхшилайди, шу билан «такрорий кириш» (re-entery) феномени шакллланиш ҳолатларини, айниқса юрак мушагининг ишемик шикастланиши шароитларида, масалан, миокард инфарктида, бартараф этилишига ёрдам беради. Таъсир потенциалининг давомийлиги ва рефрактер даврининг самарадорлигини қисқартиради.
Миокарднинг ўтказувчанлиги ва қисқарувчанлигига деярли таъсир қилмайди (ўтказувчанликни сусайиши фақат юқори, токсик дозаларга яқин дозалар буюрилганида аниқланади) - электрокардиограммада (ЭКГ) P-Q, Q-T интервалларининг узунлиги ва QRS комплексининг кенглиги ўзгармайди. Манфий инотроп самараси ҳам кучсиз ифодаланган бўлиб, фақат препаратнинг юқори дозалари тез юборилганидагина намоён бўлади.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилганида сўрилиш даражаси юборилган жойи ва дозасига боғлиқ. ТСmax - 3-5 минутни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 50-60% ни ташкил этади. Тез тақсимланади (тақсимланишининг Т1/2 фазаси 6-9 минут), олдин қон билан яхши таъминланадиган тўқималарга (юрак, ўпка, бош мия, жигар, талоқ), ёғ ва мушак тўқимасига киради. Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига (она плазмасидаги концентрациясининг 40%) киради.
Жигарда (90-95% га) цитохром Р450 иштирокида метаболизмга учраб, аминогуруҳини дезалкилланиши ва амид боғини узилиши йўли билан фаол метаболитлари (моноэтилглицинксилидин ва глицинксилидин) ҳосил бўлади, уларнинг Т1/2 мувофиқ 2 соат ва 10 соатни ташкил қилади. Жигар касалликларида метаболизмининг жадаллиги пасаяди ва нормал кўрсаткичининг 50% дан 10% гачасини ташкил қилади.
Вена ичига оқим билан юборилганидан кейин Т1/2 - 1,5-2 соат; янги туғилган чақалоқларда - 3 соатни ташкил қилади. Лидокаинни давомли 24-48 соат давомидаги инфузиясида Т1/2 аҳамиятли ошади (3 соатгача).
Жигар фаолияти бузилганида Т1/2 2 марта ва кўпроққа ошади. Доимий инфузияда (бошланғич тўйиниш дозани юборишсиз) терапевтик самарали концентрациясига (2-6 мкг/мл) 5-9 соатдан кейин эришилади.
Сафро билан ва буйрак орқали чиқарилади (10% гачаси ўзгармаган холда). Сурункали буйрак етишмовчилигида метаболитлари тўпланиши мумкин. Сийдикнинг кислотали муҳитини ошиши лидокаинни чиқарилишини ошишига ёрдам беради.
- ўтказувчи (шу жумладан ретробульбар, парабульбар анестезия) анестезия;
- маҳаллий инфильтрацион анестезия (шу жумладан субконъюнктивал);
- спинал анестезия;
- эпидурал анестезия;
- офтальмологиядаги терминал анестезия.
Инфильтрацион анестезия учун: тери ичига, тери остига, мушак ичига юборилади. Лидокаиннинг 5 мг/мл эритмаси қўлланади (максимал доза 400 мг).
Периферик нервлар ва нерв чигилларини блокадаси учун: 10-20 мл 10 мг/мл эритма ёки 5-10 мл 20 мг/мл эритма (кўпи билан 400 мг) периневрал юборилади.
Ўтказувчи анестезия учун: периневрал 10 мг/мл ва 20 мг/мл эритмалар (кўпи билан 400 мг) қўлланади.
Эпидурал анестезия учун: эпидурал, 10 мг/мл ва 20 мг/мл эритмалар (кўпи билан 300 мг) қўлланади.
Спинал анестезия учун: субарохноидал, 3-4 мл 20 мг/мл эритма (60-80 мг) қўлланади.
Парабульбар анестезия учун: 1,0-2,0 мл 20 мг/мл эритма парабульбар юборилади.
Ретробульбар анестезия учун: 3,0-4,0 мл 20 мг/мл эритма ретробульбар юборилади.
Маҳаллий инфильтрацион анестезия учун (субконъюнктивал): конъюнктива 0,5-1,0 мл 20 мг/мл эритма юборилади.
Офтальмологиядаги терминал анестезия: 20 мг/мл эритма конъюнктива бўшлиғига 2 томчидан 2-3 марта, 30-60 секунд интервал билан бевосита жарроҳлик аралашуви ёки текшириш олдидан томизилади.
Лидокаиннинг таъсирини узайтириш учун ex tempore 0,1% ли эпинефриннинг (адреналиннинг) эритмасини қўшиш мумкин (5-10 мл лидокаин эритмасига 1 томчидан, лекин эритманинг хамма хажмига 5 томчидан кўп эмас).
Кекса пациентларда ва жигар касалликлари (цирроз, гепатит) ёки жигарда қон оқимининг пасайиши (сурункали юрак етишмовчилиги) бўлган беморларда лидокаиннинг дозасини 40-50% га пасайтириш тавсия қилинади.
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, харакат безовталиги, нистагм, ҳушдан кетиш, уйқучанлик, кўриш ва эшитишни бузилишлари, тремор, тризм, тиришишлар (гиперкапния ва ацидоз фонида уларнинг ривожланишини хавфи ошади), нафас мушакларининг фалажи, нафасни тўхташи, моторли ва сезгили блок, респиратор фалаж (кўпроқ субарохноидал анестезияда ривожланади).
Юрак-томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, брадикардия, аритмия, тахикардия - вазоконстриктор билан юборилганида, периферик вазодилатация, коллапс, кўкрак қафасида оғриқ.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми (тери ва шиллиқ қаватларида), терини қичишиши, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Меъда-ичак йўллари аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, ихтиёрсиз ични келиши.
Қон томонидан: метгемоглобинемия.
Маҳаллий реакциялар: спинал анестезияда - белда оғриқ, эпидурал анестезияда - тасодифан субарахноидал бўшлиққа тушиши.
Бошқалар: турғун анестезия, хатто нафасни тўхташигача бўлган нафасни сусайиши, гипотермия.
У ёки бу нохуш ножўя реакция пайдо бўлганида иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг.
Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралари ёмонлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларини сезсангиз, бу хақида шифокорга хабар беринг.
Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, бошқа амидли маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситаларига); инъекция мўлжалланган жойнинг инфекцияланиши; синус тугунининг кучсизлиги синдроми; III даражали атриовентрикуляр блокада (қоринчаларни рағбатлантириш учун зонд киритилган холлардан ташқари); синоаурикуляр блокада; Вольф-Паркинсон-Уайт синдроми; кардиоген шок, қоринча ички ўтказувчанликнинг бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
Агар Сизда юқорида санаб ўтилган касалликлардан биронтаси бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Эхтиёткорлик билан: II-III даражали юрак етишмовчилиги, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, гиповолемия, атриовентрикуляр блокада, синусли брадикардия, артериал гипотензия, оғир миастения, тутқаноқсимон тиришишлар (шу жумладан анамнездаги), ҳомиладорлик, лактация даври.
Агар Сизда юқорида санаб ўтилган касалликлардан/ҳолатлардан биронтаси бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Шунингдек анестезиянинг у ёки бу турини ўтказишга умумий қарши кўрсатмаларни ҳам ҳисобга олиш керак.
Вазоконстрикторлар (эпинефрин, метоксамин, фенилэфрин) препаратнинг махаллий оғриқсизлантирувчи таъсирини узайтиради.
Циметидин лидокаиннинг буйрак клиренсини пасайтиради (микросомал оксидланишнинг ингибиция қилиниши оқибатида метаболизмини пасайтиради) ва токсик самараларини ривожланиш хавфини оширади.
Антимиастеник дори воситаларининг самарасини пасайтиради.
Маҳаллий анестетик инъекция қилинган жойга оғир металларни сақловчи дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов берилганида, оғриқлилик ва шиш кўринишидаги маҳаллий реакцияни ривожланиш хавфи ошади.
Спинал ва эпидурал анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситалари гуанадрел, гуанетдин, мекамиламин, триметофан камзилати билан ишлатилганида, яққол гипотензия ва брадикардиянинг хавфи ошади.
Бета-адреноблокаторлар лидокаиннинг метаболизмини секинлаштириб (жигарда қон оқими катталигини пасайтириб), унинг токсиклигини оширади.
Юрак гликозидлари кардиотоник самарасини сусайтирадилар.
Миорелаксацияловчи дори воситаларининг самарасини кучайтиради ва узайтиради.
Лидокаин ухлатувчи ва седатив дори воситалари билан бир вақтда буюрилганида, марказий нерв тизимига уларнинг сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.
Наркотик анальгетиклар билан бирга қўлланганида аддитив самара ривожланади, бу эпидурал анестезияни ўтказишда ишлатилади, лекин нафасни сусайиши кучаяди.
Моноаминооксидаза ингибиторлари (фуразолидон, прокарбазин, селегилин) билан қўллаш артериал босимни пасайиш хавфини оширади.
Антикоагулянтлар (шу жумладан, ардепарин натрий, далтепарин натрий, данапароид натрий, эноксапарин натрий, гепарин натрий, варфарин ва бошқалар.) қон кетишлари хавфини оширади.
Қон томирларига бой аъзоларда маҳаллий анестезия ўтказишда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак; юбориш вақтида томир ичига инъекция қилишдан сақланиш керак. Васкуляризацияланган (қон томирларга бой) тўқималарга юборишда аспирацион синама ўтказиш тавсия қилинади. Лидокаин ёрдамида субарохноидал анестезия ўтказишни режалаштиришгача, камида 10 кун олдин моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бекор қилиш керак.
Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: интоксикациянинг биринчи белгилари - бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, эйфория, астения, АБ ни пасайиши, уйқучанлик, бош оғриғи, парестезиялар, дезориентация, кўришни бузилиши, тиришишлар, кома; сўнгра - скелет мушакларининг тонико-клоник тиришишларига ўтиш билан юзнинг мимик мушакларини тиришишлари, психомотор қўзғалаш, брадикардия, коллапс, асистолия; янги туғилган чақалоқларда (туғруқларда қўлланганида) - брадикардия, хатто нафасни тўхтагунича нафас марказини сусайиши.
Даволаш: интоксикациянинг биринчи белгилари пайдо бўлганида юбориш тўхтатилади, пациент горизонтал холатга келтирилади; кислороднинг ингаляцияси буюрилади. Тиришишларда 10 мг диазепам вена ичига юборилади. Брадикардияда - м-холиноблокаторлар (атропин), вазоконстрикторлар (норэпинефрин, фенилэфрин) юборилади. Диализ самарасиз.
1% 5 мл, 2% 2 мл ли инъекция учун эритма ампулаларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Dentafill Plyus» ХК
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўчаси, 1-уй, тел.: 218-67-45
Lidokain gidroxloridi: 20 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Lidokain gidroxloridi Dentafil va D/in eritmasi. 2% 2 ml №5 (ampulalar) narxi 680 so'm - 1 шт.
Lidokain gidroxloridi Dentafil va D/in eritmasi. 2% 2 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
- Lidokain (Lidocainum) Flumed-Farm topikal buzadigan amallar eritmasi 100 mg/ml, 50 ml (flakon)
- Lidokain gidroxloridi (Lidocaini Hydrochlorid) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 2 ml №10 (ampulalar)
- Lidokain gidroxloridi (Lidocaini Hydrochlorid) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 2 ml №5 (ampulalar)
Lidokain gidroxloridi Dentafil va D/in eritmasi. 2% 2 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Lidokain gidroxloridi Dentafil va D/in eritmasi. 2% 2 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Lidokain gidroxloridi hisoblanadi.
Lidokain gidroxloridi Dentafil va D/in eritmasi. 2% 2 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.