Facebook Pixel Code

Lidokain gidroxloridi-MF (Lidocaini Hydrochloridum-MF) in'ektsiya eritmasi 1%, 5 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Paketdagi miqdor:
5 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Lidokain gidroxloridi-MF (Lidocaini Hydrochloridum-MF) in'ektsiya eritmasi 1%, 5 ml №10 (ampulalar)

бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лидокаин гидрохлориди (сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) - 10 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, 01 моль/л натр гидроксиди pH 5,0-7,0 бўлгунча, инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз ёки бир оз сарғиш эритма.

Инъекция учун 1% эритма.

Маҳалий оғриқсизлантирувчи восита. АТХ коди: С01ВВ01.

Фармакодинамикаси

Ацетанилид ҳосиласи. Антиаритмик, маҳаллий оғриқсизлантирувчи хусусиятларига эга восита. Маҳаллий анестезиянинг барча турларини: терминал, инфильтрацион, ўтказувчи анестезияни қўлланилади. Хужайра мембраналарини барқарорлаштиради, натрий каналларни блоклайди. Миокардда, асосан юрак қоринчалардаги эктопик ўчоқларнинг автоматизмини сусайтиради; миокард ўтказувчанлиги ва қисқарувчанлигини деярли сусайтирмайди. Миокард хужайрасидан калий ионларини чиқишига ёрдам беради ва хужайра мембраналарини реполяризация жараёнини тезлаштиради, харакат потенциал давомийлигини ва самарали рефрактер даврни қисқартиради.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилгандан кейин деярли тўлиқ сўрилади. Организмда тез тақсимланиб тақсимланиш хажми тахминан 1 л/кг ни ташкил қилади (юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда пастроқ).

Плазма оқсиллари билан боғланиши фаол модданинг плазмадаги концентрациясига боғлик бўлиб 60-80% ни ташкил қилади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва фаол метаболитлар хосил бўлади. Улар айниқса 24 соат ва ундан кўп вақт давомида инфузиядан кейин терапевтик ва токсик таъсирларини намоён бўлишини таъминлайди.

Препаратнинг ярим чиқарилиш даври икки фазали тенденцияга эга бўлиб тақсимланиш фазаси 7-9 минутни ташкил қилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври дозага боғлик бўлиб, 1-2 соатни ташкил қилади. Узоқ муддатли (24 соат ортиқ) вена ичига қилинганида ярим чиқарилишда 3 соатга ва ундан ортиққа ошиши мумкин. Буйрак орқали метаболитлар кўринишида, 10% эса ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

  • ўтказувчи анестезия;
  • спинал анестезия;
  • эпидурал анестезия;
  • шиллик қаватлар (суртиш учун трахея интубациясида, бронхоэзофагоскопияда, полипларни олиб ташлашда, гайморов бўшлиғини тешиб даволашда) терминал анестезия;
  • цефалоспорин антибиотиклар учун эритувчи сифатида қўлланилади.

Мушак ичига, тери остига юбориш, шунингдек ўтказувчи анестезия учун ва шиллик каватларга ишлов бериш учун мўлжалланган.

Лидокаин гидрохлоридини қўллаш усули ва дозалари даволовчи шифокор томонидан белгиланади. Махаллий анестезия учун одатда лидокаин эритмаси тери остига, мушак ичига ёки махаллий (шиллик қаватлар учун) қўллаш учун буюрилади.

Маҳаллий ўтказувчи анестезия қилиш учун одатдаги доза 1% ли Лидокаин эритмасининг 5 мл дан 10 мл гача миқдорини ташкил қилади.

Елка ва думғаза нерв чигалини оғриқсизлантириш учун 1% ли эритманинг 5-10 мл юборилади.

Қўл-оёқларнинг бармоқларини оғриқсизлантириш учун 2 мл дан 3 мл гача эритма қўлланилади. 1% ли Лидокаин эритмасининг максимал дозаси 10 мл ни ташкил қилади, бу дозани 24 соат давомида такроран қўллаш мумкин эмас. Маҳаллий анестезияда препаратни қон оқимига тушишини олдини олиш мақсадида васкуляризацияланган (кон томирлари билан таъминланган) тўқимага эхтиёткорлик билан юбориш керак.

Болаларга периферик анестезиянинг исталган турида лидокаиннинг умумий дозаси тана вазнига 3 мг/кг дан ошмаслиги керак.

  • марказий нерв тизимини сусайиши ёки қўзғалиши;
  • асабийлик, эйфория, хавотирлик;
  • умумий ҳолсизлик, уйқучанлик;
  • бош оғриги, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши;
  • диплопия, нистагм;
  • ёруғликка қарай олмаслик;
  • тиришишлар (гиперкапния ва ацидоз фонида уларни ривожланиш хавфи ошади);
  • тремор, мимика мушаклари тризми, парестезия;
  • дезориентация, онгни чалкашиши ёки хушдан кетиш;
  • нафасни сусайиши ёки тўхташи;
  • артериал босимни пасайиши ёки ошиши;
  • юрак ўтказувчанлигини бузилиши, аритмия, синусли брадикардия, периферик вазодилатация (қон томирларни кенгайиши), коллапс;
  • кўкракда оғрик;
  • юракни тўхтаб қолиши;
  • кўнгил айниши, қусиш;
  • сийдикни тутиб тура олмаслик;
  • тарқалган эксфолиатив дерматит;
  • ангионевротик шиш, анафилактик шок;
  • контакт дерматит (суртилган жойни гиперемияси, терида тошма, эшакеми, терини қичишиши).

Бошқалар:

  • “иссиқ”, “совуқ”ни хис қилиш ёки қўл-оёқларни увишиши;
  • турғун анестезия;
  • эректил дисфункция;
  • хавфли гипертермия;
  • метгемоглобинемия;
  • бир вақтда вазоконстрикторлар (қон томирларни торайтирувчи воситалар) билан юборилганида тахикардия кузатилади.
  • ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа амид гуруҳи маҳаллий оғриксизлантирувчи препаратларга юқори сезувчанлик);
  • инъекция қилиш тахмин қилинган жойни инфекцияланиши;
  • синус тугунини кучсизлиги синдроми, брадикардия;
  • ўткир ва сурункали юрак етишмовчилиги;
  • II-III даражали атриовентикуляр блокадаси (юрак ритмини сунъий ўрнатилган хайдовчиси ҳоллардан ташқари), синоаурикуляр блокадаси;
  • Вольф-Паркинсон-Уайт синдроми, кардиоген шок, юрак қоринчалари ички ўтказувчанлигини бузилиши;
  • ёпиқ бурчакли глаукома (ретробульбар юборилганда);
  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • артериал гипотензия;
  • оғир миастения;
  • тутқаноққа ўхшаш тиришишлар;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 12 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

Шунингдек, анестезиянинг у ёки бу турини ўтказиш юзасидан умумий қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларини ҳисобга олиш лозим.

Агар Сизда юқорида санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

1% ли лидокаин эритмаси эритувчи сифатида ишлатилганида вена ичига юбориш мумкин эмас.

Лидокаин ва бета-адреноблокаторлар бир вақтда қўлланганда лидокаиннинг токсик самаралари кучайиши мумкин.

Кардио-депрессив таъсирини кучайиши туфайли, лидокаинни аймалин, амиодарон, верапамил ёки хинидин билан бирга буюриш мақсадга мувофиқ эмас.

Лидокаинни ва новокаинни бирга қўлланилиши марказий нерв тизимини қўзғалиши, галлюцинацияларни чақириши мумкин.

Гексенал ёки тиопентал натрий вена ичига юборилганда лидокаиннинг таъсири фонида нафас сусайиши юз бериши мумкин.

Лидокаин ва дефенинни бирга эхтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки лидокаиннинг резорбтив таъсири камайиши, шунингдек нохуш кардио-депрессив самараси ривожланиши мумкин.

Моноаминооксидаза ингибиторларининг таъсири остида лидокаинни маҳаллий оғриксизлантирувчи таъсири кучайиши мумкин. Моноаминооксидаза ингибиторларини қабул қилаётган беморларга лидокаинни парентерал қўллаш мумкин эмас.

Лидокаин ва полимикисин В бир вақтда буюрилганида, полимикисиннинг таъсири остида антиаритмик восита сифатида қўлланилаётган воситанинг нерв-мушак ўтказувчанлигига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин, шунинг учун бундай ҳолларда беморнинг нафас фаолиятини назорат қилиш керак.

Лидокаинни ухлатувчи ва седатив воситалар билан бир вақтда қўлланганда марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.

Циметидиннинг таъсири остида, лидокаин вена ичига юборилганида ножўя таъсирларни (гаранглик, уйқучанлик, брадикардия ва бошқалар) чақиради. Мажмуавий даволаш зарурати туғилганида лидокаиннинг дозасини камайтириш керак.

Хлорпромазин, циметидин, пропранолол, бупивакаин, хинидин, дизопирамид, амитриптилин, имипрамин, нортриптилин қон зардобида лидокаиннинг концентрациясини оширади.

Лидокаинни қон зардобидаги даражасини ошиши вирусларга қарши воситалар (масалан, ампренавир, атазанавир, дарунавир, лопинавир) таъсирида ҳам юз бериши мумкин. Алкоголь лидокаиннинг нафас марказига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.

II-III даражали юрак етишмовчилиги, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, гиповолемия, I-II даражали AV блокадаси, синусли брадикардия, артериал гипотензия, оғир миастения, тутқаноққа ўхшаш тиришишларда (шу жумладан анамнезда бўлган) зарур хавфли гипертермияга генетик мойиллик, ўткир касалликларда, холсизланган беморларда, кекса ёшдаги беморларда эхтиётикорлик билан қўлланади.

Препаратни интравазал тушишини олдини олиш мақсадида лидокаинни кучли васкуляризацияланган (қон томирлари билан яхши таъминланган) тўқималарга эхтиёткорлик билан юбориш керак, бундай ҳолларда лидокаин кам дозаларда буюрилади. Қон томирларга бой аъзоларни махаллий оғриксизлантиришда препаратни эхтиёткорлик билан юбориш керак; юбориш вақтида қон томир ичига инъекциясидан сақланиш керак. Суюлтирилганда токсик препаратни таъсири камаяди.

Васкуляризацияланган тўқималарда юборишда аспирацион синовини ўтказиш тавсия қилинади.

Ўткир миокард инфаркти бўлган беморларга ҳам препаратни истисносиз барчага профилактик буюриш тавсия қилинмайди (лидокаинни оддий профилактик буюрилиши асистолияни пайдо бўлиш тез-тезлигини ошиши ҳисобига, ўлим хавфини ошириши мумкин).

Лидокаин самарасиз бўлганида биринчи навбатда гипокалиемияни истисно қилиш керак, шошилинч ҳолатларда бир нечта кейинги харакатлар мавжуд: марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралар (тормозланиш. нутқни қийинлашиши) пайдо бўлгунигача дозани эхтиёткорлик билан кўпайтириш, баъзида IA синф препаратларини (прокаинамид) бирга буюриш; III синфи препаратларига (амиодарон, бретилий тозилат) ўтиш.

Глаукомаси бўлган беморларга лидокаин эритмаларини ретробульбар юбориш таъқиқланади.

Транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хослиги

Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: интоксикациянинг дастлабки белгилари - бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, эйфория, юзнинг мимик мушакларини тиришишлари скелет мушакларининг тонико-клоник тиришишларига ўтиши билан, психомотор қўзғалувчанлик, умумий ҳолсизлик, апноэ, брадикардия, артериал босимни пасайиши, коллапс, метгемоглобинемия.

Даволаш: бемор горизонтал ҳолатда бўлиши керак, кислород ингаляцияси буюрилади ва 10 мг диазепам юборилади. Скелет мушакларининг тиришишлари юзага келган ҳолларда диазепам вена ичига аста секин 1% ли гексобарбитал ёки тиопентал натрий юбориш орқали бартараф этилади.

Брадикардияда - М-холинолитиклар (атропин), вазоконстрикторлар (норэпинефрин, фенилэфрин) буюрилади. Диализ самарасиз ўтқазилиши ҳисобланади.

5 ампуладан контур уяли ўрамга жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«MEDIOFARM» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш.. Сирғали тумани, Қумариқ кўчаси, 10 уй.

Tavsifnomalar
Brend:
INN:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
1 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Lidokain gidroxloridi-MF (Lidocaini Hydrochloridum-MF) in'ektsiya eritmasi 1%, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Lidokain gidroxloridi-MF (Lidocaini Hydrochloridum-MF) in'ektsiya eritmasi 1%, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Lidokain gidroxloridi hisoblanadi.

Lidokain gidroxloridi-MF (Lidocaini Hydrochloridum-MF) in'ektsiya eritmasi 1%, 5 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Mediofarm hisoblanadi.