Lidokain (Lidocainum) Sintez ko'z tomchilari 2%, 5 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Lidokain (Lidocainum) Sintez ko'z tomchilari 2%, 5 ml (flakon)
1 мл эритманинг таркиби:
фаол модда: лидокаин гидрохлорид моногидрати (лидокаин гидрохлоридига қайта ҳисоблаганда) - 20,0 мг;
ёрдамчи моддалар: бензетоний хлориди (бензэтоний хлориди) - 0,02 мг, натрий хлориди - 6,0 мг, инъекция учун сув - 1 мл гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Кўз томчилари.
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.
Офтальмологияда қўллаш учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.
Лидокаиннинг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири потенциалга боғлиқ натрий каналларини блокадаси билан боғлиқ бўлиб, бу сезувчан нерв охирларида импульсларни генерациясига ва оғриқ импульсларини нерв толалари бўйлаб ўтишига тўсқинлик қилади.
Лидокаин кўз шох пардасининг оғриқ сезувчанлигини бартараф қилади, бироқ шох пардани тўлиқ (чуқур) анестезиясига (тактил, ҳарорат ва прессор сезувчанликни буткул йўқолишига) одатда эришилмайди.
Конъюнктивага инстилляция қилинганидан сўнг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирига 2-3 минутдан кейин эришилади ва камида 6-8 минут (одатда 10-15 минутгача) давом этади. Анестезияни бошланиши - инстилляция қилинганидан сўнг 1 минутдан кейин кузатилади. Максимал анестезияга одатда инстилляция қилинганидан сўнг тахминан 5 минутдан кейин эришилади.
Офтальмологияда маҳаллий анестезия:
- контакт текшириш усулларини (тонометрия, гониоскопия, шох пардадан диагностик қиритма олишни) бажаришда;
- шох парда ва конъюнктивада ўтказиладиган қисқа муддатли оператив аралашувларда (шу жумладан, ёт жисмни олиб ташлаш, шох парда ёки конъюнктивадан жарроҳлик ипларини олиш);
- офтальмологик аралашувларга тайёргарликда қўлланади.
Бевосита текширишдан ёки жарроҳлик аралашувидан олдин конъюнктивага 1-2 томчидан 30-60 секунд интервал билан 2-3 марта инстилляция йўли билан маҳаллий равишда қўлланади.
Маҳаллий аллергик реакциялар, конъюнктиванинг гиперемияси, инстилляция қилинганида қичишиш ҳисси, бош оғриғи.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Лидокаин ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Эҳтиёткорлик билан. Болалар, ҳомиладорлик, лактация даври.
Тегишли маълумотлар мавжуд эмас.
Препаратнинг таъсири давомида кўзларга тегиш мумкин эмас.
Кўз томчиларини томизишдан олдин контакт линзаларни олиш керак; линзаларни кўз томчиси томизилганидан сўнг камида 30 минутдан кейин тақиш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда адекват назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладор аёлларда лидокаинни қўлланиши ҳомила ривожланишини бузилишлари частотасини ошишига олиб келмаган. Бироқ хавфни тўлиқ инкор этиш мумкин эмас. Шу сабабли, ҳомиладорликда, айниқса I уч ойлигида лидокаинни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Агар препарат қўлланганидан сўнг ножўя самаралар дискомфорт чақирмаса, транспорт воситалари, механизмларни бошқариш ва махсус эътибор ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа ҳавфли фаолият турларини бажариш юзасидан чеклов йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Тегишли маълумотлар мавжуд эмас.
2% ли кўз томчилари.
5 мл дан томчилагич тиқини ва бураладиган пластик қалпоқчаси бўлган флаконларда.
Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача ҳароратда.
2 йил.
Флакон очилганидан сўнг 1 ой давомида ишлатилсин.
Рецепт бўйича берилади.
«Акционерное Курганское общество медицинских препаратов и изделий «Синтез» очиқ акционерлик жамияти («Синтез» ОАЖ).
640008, Россия, Курган ш., Конституция пр., 7
Тел/факс: (3522) 48-16-89
e.mail: real@kurgansintez.ru
Lidokain gidroxloridi: 20 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Lidokain (Lidocainum) Sintez ko'z tomchilari 2%, 5 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
- Lidokain gidroxloridi (Lidocaini Hydrochlorid) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 2 ml №10 (ampulalar)
- Lidokain gidroxloridi (Lidocaini Hydrochlorid) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 2 ml №5 (ampulalar)
- Lidokain gidroxloridi (Lidocaini ) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 5 ml №5 (ampulalar)
Lidokain (Lidocainum) Sintez ko'z tomchilari 2%, 5 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Lidokain (Lidocainum) Sintez ko'z tomchilari 2%, 5 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Lidokain gidroxloridi hisoblanadi.
Lidokain (Lidocainum) Sintez ko'z tomchilari 2%, 5 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Sintez hisoblanadi.