Loperamid Zinnur xizmat Farm 2 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Loperamid Zinnur xizmat Farm 2 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: лоперамид гидрохлориди - 2 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати.
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, думалоқ ясси юзали, фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Диареяга қарши воситалар. АТХ коди: A07DA03.
Ичакнинг силлиқ мушакларининг тонуси ва ҳаракатланишини пасайтиради. Ичакнинг опиат рецепторлари билан боғланиши ва ацетилхолин ва простагландинларнинг ажралиб чиқишини сусайтириши ҳисобига, перистальтикани секинлаштиради ичакнинг ахлат массаларининг тутиб турилишига ёрдам бериб ва ич келишига қистовларни камайтириб, анал сфинктерининг тонусини оширади.
Фармакокинетикаси
Ичакдан осон сўрилади. Сўрилиш катталиги - 40%. Максимал концентрацияга (Смах) эришиш вақти - 5-8,5 соат. Таъсири тез бошланади ва 4-6 соат давом этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 97%. Жигарда конъюгация йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайдии.
Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 9-11 соатни ташкил қилади. Асосан аҳлат билан чиқарилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.
Турли генезли (аллергик, эмоционал, дори, нурланиш; овқатланиш тартиби ва овқатнинг сифат таркибини ўзгариши, метаболизм ва сўрилишни бузилишида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида) ўткир ва сурункали диареяни симптоматик даволаш. Илеостомали беморларда ич келишини (аҳлатнинг миқдори ва ҳажмини камайтириш, ҳамда унга қаттиқроқ консистенция бериш) бошқаришда қўлланади.
Ичга, таблеткалар чайнамасдан 100 мл сув билан бирга ютилади. Катталарга ўткир ва сурункали диареяда дастлаб 4 мг буюрилади, сўнгра ҳар бир ични суюқ келишидан кейин 2 мг дан; максимал суткалик доза - 16 мг. Сурункали диареяда суткада 4 мг бошланғич дозада буюрилади, сўнгра доза ич келишининг сонини суткада 1-2 мартагача камайтириш учун шахсий равишда танланади (одатда кунига 2 мг дан 12 мг гача). 6 ёшдан катта болаларга ўткир диареяда дастлаб 2 мг буюрилади; сўнгра ҳар бир суюқ ич келишидан кейин 2 мг дан; сурункали диареяда - суткада 2 мг дан, сўнгра доза суткада 4-6 мг гача оширилиши мумкин. Болалар учун максимал суткалик доза - 5 мг. Ич келиши меъёрланганида, 12 соатдан ортиқ ич келмаганида ёки қорин дам бўлганида препаратни бекор қилиш керак.
Ножўя таъсирлари, одатда препарат узоқ муддат қабул қилинганида кузатилади. Бош оғриғи, эпигастрий соҳасида оғриқлар ва дискомфорт, оғизни қуриши, аллергик реакциялар (тери тошмалари) бўлиши мумкин. Кам ҳолларда - уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош айланиши, ичак спазмлари, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм, жуда кам ҳолларда - ичак тутилиши кузатилади.
Ичак тутилиши; ўткир дизентерия; кенг таъсир доирасига эга антибиотикларни қабул қилиш оқибатида пайдо бўлган ўткир ярали колит ва сохтамембраноз колит; ҳомиладорлик, лактация, 5 ёшгача бўлган болалар; препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Лоперамиднинг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Лоперамидни атропин ва бошқа холиномиметик воситалар билан
бирга қўллаш тавсия қилинмайди (самараларни ўзаро кучайишидан сақланиш мақсадида).
Махсус кўрсатмалар. Препарат 2 сутка давомида қўлланганидан кейин самараси бўлмаса, ташхисни аниқлаш ва инфекцион генезли диареяни истисно қилиш керак.
Жигар фаолиятини бузииши бўлган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Агар даволашда қабзият ёки қоринни дам бўлиши ривожланса, препаратни бекор қилиш керак. Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда марказий нерв тизимининг токсик шикастланишининг белгиларини синчиклаб назорат қилиш керак.
Даволаш даврида йўқотилган суюқлик ва электролитларни тўлдириш керак. Уйқучанлик ёки бош айланиши пайдо бўлган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: ступор ҳолати, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқучанлик, миоз, мушаклар тонусини ошиши, илеус.
Даволаш: антидот сифатида налоксон қўлланади. Бемор камида 48 соат давомида шифокорнинг назорати остида бўлиши керак.
10 таблеткадан контур уяли ўрамларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
ZUNNUR SERVIS FARM, ООО, Ўзбекистон.
Loperamid: 2 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Loperamid Zinnur xizmat Farm 2 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) narxi 1150 so'm - 10 шт.
6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Loperamid Zinnur xizmat Farm 2 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Loperamid Zinnur xizmat Farm 2 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Loperamid Zinnur xizmat Farm 2 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Loperamid hisoblanadi.