Facebook Pixel Code

Metromikon-Neo (Metromicon-Neo) vaginal suppozitorlari № 14 (2 blister x 7 sham)

dagi narxlar
dan 89000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Metromikon-Neo (Metromicon-Neo) vaginal suppozitorlari № 14 (2 blister x 7 sham)

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: метронидазол - 500 мг, миконазол нитрати - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: каттик ёғлар.

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, цилиндрик-конуссимон шаклидаги суппозиторийлар.

Замбуруғларга қарши восита. Имидазол ҳосилаларининг мажмуаси. АТХ коди: G01AF20.

Метромикон-Нео- протозойларга қарши, замбуруғларга қарши ва антибактериал таъсирга эга мажмуавий препаратдир.

Фармакодинамикаси

Метронидазол Gardnerella vaginalis; содда ҳайвонлар: Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica; анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides spp. (B. fragilis, B. distasоnis, B. ovatus, B. thetaiotaomicron, B.vulgatus), Fusobacterium spp., Prevotella spp. (P. bivia, P. buccae, P.disiens); анаэроб граммусбат бактериялар: Clostridium spp., Eubacterium spp.; анаэроб граммусбат кокклар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. га нисбатан фаол. Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар чидамли. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг ҳужайра ичидаги транспорт протеинлари томонидан метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини биокимёвий қайтарилиши билан боғлиқ. Метронидазолнинг қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизмларнинг ҳужайра ДНК билан ўзаро таъсир қилиб, уларнинг нуклеин кислоталарини синтезини ингибиция қилади, бу бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.

Миконазолга энг сезгирлар дерматомицетлар ва ачитқилардир. Ранг-баранг темираткининг қўзғатувчиси (Malassezia furfur), айрим дерматомикозларнинг қўзғатувчиларига (Candida albicans, Trichophyton, Epidermophyton floccosum, Microsporum) нисбатан фаолдир. Dimorphons fungi, Cryptococcus neoformans, Aspergillus spp., Pityrosporum, Torulopsis glabrata, Pseudallescheria boydii га; айрим граммусбат микроорганизмларга, шу жумладан стафилококклар ва стрептококкларга нисбатан фаоллик намоён қилади. Миконазол нитратининг фунгицид ва фунгистатик самараси замбуруғларнинг қобиғи ва плазматик мембраналарининг эргостеролининг биосинтезини ингибиция қилиниши, липидли таркибини ва ҳужайра деворини ўтказувчанлигини ўзгартириши билан боғлиқ бўлиб, замбуруғ ҳужайрасини нобуд бўлишини чақиради.

Фармакокинетикаси

Метронидазол интравагинал қўлланганида биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Фаол гидроксил метаболитларини ҳосил қилиб, жигарда метаболизмга учрайди. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали (тахминан 20% ўзгармаган кўринишда) ва ичак орқали чиқарилади.

Миконазол нитрати интравагинал юборилганида аҳамиятсиз даражада сўрилади ва плазмада аниқланмайди.

Вагинал инфекцияларни маҳаллий даволаш:

  • вагинал кандидози;
  • трихомонадли вульвовагинит;
  • бактериал вагиноз;
  • аралаш инфекциялар чақирган вагинитларда қўлланади.

Интравагинал, бир суппозиторийдан суткада 1 марта, бевосита уйқудан олдин, 14 кун давомида кетма-кет ёки 1 суппозиторийдан эрталаб ва кечқурун 7 кун давомида буюрилади.

Қайталанувчи вагинитларда 1 суппозиторийдан эрталаб ва кечқурун 14 кун давомида буюрилади.

Вагинал суппозиторийлар қинга чуқур юборилиши керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда оғриқ ёки спазмлар, оғизда металл таъми, оғизни қуриши, қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атаксия), периферик нейропатия (препарат узоқ вақт қабул қилинганида), тиришишлар.

Руҳий-эмоционал бузилишлар: хавотирлик, кайфиятни ўзгарувчанлиги.

Вестибуляр аппарат томонидан: бош айланиши.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения.

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар (тери тошмалари, шу жумладан эшакеми).

Маҳаллий реакциялар: таъсирланиш (ачишиш, қичишиш), айниқса даволашнинг бошида, бироқ улар даволашни тўхтатишни талаб қилмайди ва препаратни қиннинг яллиғланган шиллиқ қаватига таъсири билан белгиланади.

  • препаратнинг компонентларига ёки нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ;
  • порфирия;
  • жигар фаолиятини оғир даражада бузилиши;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги;
  • лактация даври;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда (қиз болаларда) қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда қўлланганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Метронидазол дисульфирам билан бир вақтда қўлланганида МНТ томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин.

Метронидазол фенитоин билан бир вақтда қўлланганида, қонда фенитоиннинг даражаси ошади, метронидазолнинг қондаги даражаси эса пасаяди.

Метронидазол литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, литийнинг токсиклилигини ошиши кузатилиши мумкин.

Метронидазол фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганида, метронидазолнинг қондаги даражаси пасаяди.

Метронидазол циметидин билан бир вақтда қўлланганида, қонда метронидазолнинг даражаси ошиши мумкин.

Метронидазолни алкоголь билан ўзаро таъсири дисульфирамга ўхшаш реакцияларни чақиради.

Метронидазол ва миконазол астемизол ва терфенадиннинг метаболизмини ингибиция қилади, бунинг натижасида қон плазмасида астемизол ва терфенадиннинг концентрацияси ошади.

Метромикон-Нео препарати билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида теофиллин ва прокаинамиднинг концентрацияси ўзгариши мумкин.

Қон яратилишини бузилишида, периферик ва марказий нерв тизимининг касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Анамнезда перифирик қон таркибида ўзгаришлар бўлганида, шунингдек препарат юқори дозаларда ва/ёки узоқ муддат қўлланилганда периферик қон маназарасини назорат қилиш лозим (лейкопения хавфи).

Беморнинг неврологик статусининг ҳар қандай ёмонлашиши даволашни даволашни тўхтатишни талаб этади.

Даволаш вақтида қонда жигар ферментлари ва глюкозанинг даражасини аниқлашда натижалар ўзгариши мумкин.

Метронидазол трепонемаларни иммобилизациясига олиб келиши мумкин, бу TPI тестини (трепонемани аниқловчи Нельсон тести) сохта мусбат натижаларига олиб келади.

Препарат қўлланганида жинсий алоқалардан сақланиш лозим. Инфекцияни қайта юқишини олдини олиш мақсадида бир вақтда жинсий шерикни ҳам даволаш, трихомонадли вагинитда - ичга қабул қилиш учун препаратлар билан бирга даволаш лозим.

Вагинал суппозиторийларни ишлатилиши механик контрацепция (презервативлар, вагинал диафрагмалар) нинг ишончлилигини, суппозиторийларни латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири ҳисобига пасайтириши мумкин.

Даволаниш вақтида ва даволаш курси тугаганидан кейин 24-48 соат давомида алкоголли ичимликлар ва этанол сақловчи препаратларни қабул қилишдан сақланиш керак (дисульфирамга ўхшаш реакциялар ривожланиши мумкин).

Педиатрияда ишлатилиши: 18 ёшгача бўлган (қиз болалар) да қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида фақат, агар она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Даволаш тугаганидан кейин 24-48 соат ўтгач эмизишни бошлаш мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсирини инкор этиб бўлмайди. Бундай самаралар препаратни маҳаллий буюрилганда тизимли биокираолишлиги жуда пастлиги туфайли жуда кам ҳолларда учрайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

Бўлиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, оғизда металл таъми, атаксия, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, лейкопения, сийдикни тўқ рангга бўялиши (метронидазолнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ); кўнгил айниши, қусиш, анорексия, диарея (миконазол нитратининг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ).

Даволаш: симптоматик даволаш, тасодифан ичга қабул қилинганида - меъдани ювиш.

7 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнкали контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

”ФАРМАПРИМ” МЧЖ

Молдова Республикаси, MD-4829,

Криулень райони,

Порумбень қ., Кринилор кўч., 5

тел.: (+373-22)-28-18-45,

тел/факс: (+373-22)-28-18-46,

www.farmaprim.md

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Metronidazol: 500 mg/shamlar, Mikonazol: 100 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
14
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Moldova
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Metromikon-Neo (Metromicon-Neo) vaginal suppozitorlari № 14 (2 blister x 7 sham) narxi 44500 so'm - 7 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Metromikon-Neo (Metromicon-Neo) vaginal suppozitorlari № 14 (2 blister x 7 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Moldova.

Metromikon-Neo (Metromicon-Neo) vaginal suppozitorlari № 14 (2 blister x 7 sham) ishlab chiqaruvchisi Farmaprim hisoblanadi.