Facebook Pixel Code

Метронидазол Фармакон суппозитории вагинал. по 500 мг №10 (блистер)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Метронидазол Фармакон суппозитории вагинал. по 500 мг №10 (блистер)

Бир суппозитория қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг метронидазол;

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёг.

Торпедасимон шаклли, оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли суппозиториялар. Кесимида ҳаво ва ғовак стержень, воронка шаклидаги чуқурлик бўлишига йўл қўйилади.

Вагинал суппозиториялар.

Протозойларга карши восита. Код АТХ: G01AF01.

Фармакодинамикаси

Метронидазол нитро-5-имидазолнинг хосиласи бўлиб, бактерияларга қарши ва протозойларга қарши таъсирига эга. Trichomonas vaginalis ва бошқа содда микробларга қарши фаолдир, шу жумладан Entamoeba histolytica Ba Giardia lamblia, хамда анаэроб бактериялар шулар жумласидандир.

Фармакокинетикаси

Вагинал қўлланилганида тизимли сўрилиши паст даражада.

Қон плазмасининг оқсиллари билан боғланиши камида 20% ташкил қилади.

Ярим чиқарилиш даври 8-10 соатни ташкил этади.

Метронидазол кон плазмасидаги концентрациядан фарқли бўлмаган концентрациясида,

кўп тўқима ва суюкликларда тез тарқалади: ўпка, буйрак, жигар, ўт, орқа мия суюқлиги, тери, сўлак ва киндаги ажралмаларда. Метронидазол фето-йўлдош тўсиқ орқали ўтади ва кўкрак сутига чиқарилади.

Метронидазол асосан жигарда, гидроксил гуруҳини бирикиши йўли билан, оксидланиш ва глюкурон кислотаси билан конъюгацияга эришган ҳолда метаболизмга учрайди; фаол ва нофаол метаболитларни хосил қилади.

Метронидазол ва унинг метаболитлари асосан буйрак оркали чикарилади ва сўрилган дозадан тахминан 35-65% ташкил этади.

Анаэроб бактериялар ёки Gardnerella vaginalis чакирган трихомонадали ва бактериал (носпецифик) вагинитларда маҳаллий даволашда қўлланилади.

Трихомонадали вагинит, Тавсия этилган доза 1 вагинал суппозиториядан 10 кун давомида 1 мартадан қўлланилади, зарурат бўлганида метронидазолни перорал таблеткалар бир вақтда қабул қилиниши керак. Суппозиториялар қинга чуқур киритилади.

Носпецифик вагинитлар, 1 вагинал суппозитория 7 кун давомида суткада 1 марта қинга чукур юборилади. Керак бўлганида метронидазолнинг таблетка ри перорал буюрилиши мумкин. Даволанишнинг асосий шарти жинсий шерикни, инфекция белгилари йук бўлганда хам, бир вақтнинг ўзида даволашдир.

Даволашнинг максимал давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак, даволаш курсларининг сони эса йилига кўпи билан 2-3 марта.

MedDRA таснифи тез учрашига ҳолатларига кўра: жуда тез-тез (21/10), тез-тез учраши 21/100, <1/10), кам холларда (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (маълумотлар оркали аниқаниши мумкин бўлмаган) ҳолатлар.

Метронидазолнинг ножўя таъсирлари, вагинал қўлланилганида ва даволаниш стандарт схемасига мувофиқ юборилганда, жуда кам ҳолларда учрайди, одатда дозага ва узоқ даволаниш муддатига боғлиқ.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения, панцитопения; тез-тезлиги номаълум - лейкопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда анафилактик шок, тез-тезлиги номаълум ангионевротик шиш, эшакеми, иситма.

Метаболизм ва озиқланишнинг бузилиши: тез-тезлиги номаълум анорексия.

Рухий бузилишлар: жуда кам ҳолларда психотик бузилишлар, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, тез-тезлиги номаълум депрессия ҳолатлари.

Нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда энцефалопатия (масалан, дезориентация, иситма, бош оғриғи, галлюцинациялар, фалаж, ёруғликдан қўрқиш, кўришни бузилиши ва кўз харакатини бузилиши, тортиколлис) ва нимўткир мияча синдроми (масалан, атаксия, дизартрия, қадам ташлашнинг бузилиши, нистагм ва тремордир) препаратнинг қабул қилиш тўхтатилгандан сўнг ўтиб кетади; уйқучанлик, бош айланиши, тиришишлар, бош оғриғи; тез-тезлиги номаълум узоқ даволашда ёки юқори дозаларда периферик сенсор нейропатия ёки транзитор тутқаноқ хуружлари тўгрисида маълумот берилган. Бу ҳолатларнинг кўп қисмида доза камайтирилганда ёки даволаш тўхтатилгандан сўнг нейропатия белгилари йуқолиб кетади. Асептик менингит.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда кўриш кобилиятини ўткинчи бузилишлари, шу жумладан диплопия, миопия, тез-тезлиги номаълум кўриш нервининг невропатияси/неврити.

Эшитиш аъзоларининг бузилиши ва лабиринт бузилишлар: тез-тезлиги номаълум эшитишнинг бузилиши/нейросенсор карлик, тиннитус.

Меъда-ичак тизими бузилишлари: тез-тезлиги номаълум таъм сезишнинг бузилиши, стоматит, тилнинг рангини ўзгариши/«тукли тил», кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал сохасидаги огриклар, диарея.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда жигар ферментларининг миқдори кўтарилиши (АСТ, АЛТ, ишқорий фосфатаза). ҳолестатик ёки аралаш гепатит и гепатоцеллюляр шикастланиш, сариклик ва панкреатит, ўткинчи бўлиб даволаш тугаганданг сўнг йўколиб кетади; метронидазол ва бир вақтда бошка антибиотиклар билан даволанган беморда жигар етишмовчилиги пайдо бўлган ва жигар трансплантацияси талаб бўлган ҳолатлар қайд этилган.

Тери ва тери остидаги тўқималар томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда теридаги тошмалар, пустулез тошмалар, қичиш, юзнинг қизариши, тез-тезлиги номаълум кўпшаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз, доридан тошмалар.

Мушак, суяк ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда миалгиялар, артралгиялар.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг бузилишлари: жуда кам ҳоларда сийдикнинг тўк рангта бўялиши (метронидазолнинг метаболити хисобига).

Махаллий бузилишлар: кам ҳолларда суперинфекция. Candida турига мансуб бўлган замбуруғли

Метронидазол ёки нитроимидазолнинг бошка ҳосилаларига, ёки препаратнинг таркибидаги бошқа компонентларига ўта юкори сезувчанлик; 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Метронидазол билан даволаниш даврида ва даволаш курси тугаганидан сўнг ги 48 соат давомида, алкоголли ичимликларни ва таркибида спирт бўлган дори воситаларини қўлламаслик керак, дисульфирамга ухшаш бўлган таъсирланиш келиб чикиши мумкинлиги сабаб (кизиб кетиш, юзнинг эритемаси, қусиш, тахикардия).

Дисульфирам билан биргаликда қўлланилганда психотик реакциялар юзага келиши эҳтимоли бор (делирий, онгни чалкашиши).

Метронидазол перорал антикоагулянтларнинг (масалан варфарин) таъсирини кучайтиради, ва жигардаги метаболизмини сусайтириб, протромбин вақтини оширади, шу боис қон кетиш хавфини келтиради. Протромбин вақтини ва ХНН (Халкаро Нормал Нисбати) назоратини мунтазам равишда олиб бориб, метронидазол билан даволаш даврида ва даволаниш давридан сўнг ги 8 кун давомида перорал антикоагулянтларнинг дозасини мониторинг ва дозага тузатиш киритиш зарур.

Гепарин билан ўзаро таъсир этмайди.

Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганда плазмада литийнинг концентрацияси ошиши мумкин. Литий, креатинин, ва плазмадаги электролитлар миқдорини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Фенобарбитал ва фенитоин қабул қилувчи беморларда метронидазолнинг метаболизми тезлашади ва ярим чиқарилиш даври 3 соатгача камаяди.

Метронидазол 5-фторурацилнинг клиренсини сусайтиради, шу сабабли унинг токсиклигини ошишига олиб келади.

Циклоспорин метронидазол билан бир вақтда қўлланилганида плазмада циклоспориннинг даражасини ошиш хавфи мавжуд. Плазмада циклоспорин ва креатинин концентрациясини мониторинги тавсия этилади. Метронидазол плазмадаги бусульфан концентрациясини ошириши мумкин, бу бусульфаннинг токсик таъсирини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Анамнезида қон касалликлари қайд этилган шахсларда, хамда препаратни юкори дозада ва/ёки узоқ муддат қўлланилганида қон кўрсаткичларини мунтазам равишда назорат қилиш тавсия этилади. Агар бемор аёлда даволаниш даврида лейкопения аниқланса, препарат билан даволашни бекор қилиш керак.

Узоқ муддатли даволаш вақтида, централ ёки периферик нейропатия туридаги ножўя таъсирларини (увишиш, координация бузилиши, бош айланиши, тиришиш) пайдо бўлишини назорат қилиш зарур. Беморнинг неврологик кассалигини ёмонлашиш хавфи туфайли, нерв тизимини жиддий, сурункали ёки зўраювчи касалликлар бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Трихомониаз кўп ҳолларда гонококк инфекцияси билан биргаликда аниқланади.

Трихомонадали вагинитни даволашдан сўнг гонококк инфекцияси зурайиши мумкин.

Метронидазол асосан жигарда оксидланиш йўли орқали метаболизмга учрайди.

Жигар функциясининг жиддий бузилишларида метронидазолнинг клиренси пасайиши кузатилади. Жигар энцефалопатияси бўлган беморларда плазмадаги миқдори ошиши сабабли, метронидазол энцефалопатиянинг симптомларини зурайтириши мумкин, шунинг учун бундай беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Даволаниш вақтида сийдик ранги тўқ тусга ўзгариши мумкин.

Суппозиторияларни бир вақтда контрацептив воситалар ва презервативлар билан фойдаланишдан, ҳомилага қарши воситаларни бузилиш хавфи мумкинлиги сабабли сақланиш керак.

Метронидазол трепонемаларни иммобилизациясига олиб келади, бу Нельсон-Маейер тестини ёлгон-мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Хайвонларда олиб борилган тадқиқодлар натижасида препаратнинг тератоген таъсири аниқланмаган. Клиник тадқиқодларини натижаларига кўра, ҳомиладор аёлларда метронидазол қўлланилиниши мальформатив ёки фетотоксик таъсири аниқланмаган.

Шунга қарамай, фақат эпидемиологик тадқиқотлар бундай хавфнинг йуқлигини тасдиқлай олади.

Метронидазол фетойўлдош тўсиқдан ўтади.

Эмбрионал ва фетотоксик таъсир этмаслиги тўғрисида тўлиқ маълумотлар йўқлиги туфайли метронидазол ҳомиладорлик даврида қўлланилиши мумкин эмас, зарурати юқори бўлган ҳолатлардан ташқари. Қисқа муддат ичида юқори дозаларда даволаш тавсия этилмайди.

Лактация даври

Метронидазол кўкрак сути билан чиқарилиши сабабли, зарурат бўлмаса эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Пациентлар эътиборини, препаратни қўллаш билан боғлиқ уйқучанлик, бош айланишини, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, тиришишлар ёки ўткинчи кўриш бузилиши пайдо бўлиши мумкинлигига қаратиш лозим. Препарат қўлланилганида автомобил ёки бошқа механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.

Метронидазолни бир марталик 12 г гача қабул қилинган, тасодифан ёки ўз жонига қасд қилиш натижасида қўлланилган ҳолатлари қайд этилган.

Препарат интравагинал қўлланганида сўрилиши жуда паст даражада бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юбориш ҳолатлари кузатилмаган. Суппозиторийнинг тасодифан ютиб юбориш ҳолатларида қусиш, координация ҳарактларни бузилиши (атаксия) ва енгил дезориентация пайдо бўлиши мумкин. Специфик антидоти номаълум. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади.

Вагинал суппозиториялар 500 мг дан. 5 суппозиториядан 2 контур уяли ўрамдан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланади.

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганч кўланилмасин.

Рецепт бўйича.

«PHARMACON LLC» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51.

Тел./факс: +998 90 788-62-39.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Metronidazol: 500 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Метронидазол Фармакон суппозитории вагинал. по 500 мг №10 (блистер) ning to`liq analoglari:

Метронидазол Фармакон суппозитории вагинал. по 500 мг №10 (блистер) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Метронидазол Фармакон суппозитории вагинал. по 500 мг №10 (блистер) ning asosiy faol moddasi Metronidazol hisoblanadi.

Метронидазол Фармакон суппозитории вагинал. по 500 мг №10 (блистер) ishlab chiqaruvchisi Farmakon hisoblanadi.