Metronidazol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
- Sahifa1 dan 2
- 1
- 2
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Metronidazol (Metronidazole) Farmaprim vaginal süpozituarlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham)»
Бир суппозиторий сақлайди:
фаол модда: метронидазол 500 мг;
ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.
Цилиндр шаклли, оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли суппозиторийлар. Кесимида ҳаво ва ғовак стержень, воронка шаклидаги чуқурлик бўлишига рухсат берилади.
Вагинал суппозиторийлар.
Микробларга қарши ва протозойларга қарши восита.
Метронидазол нитро-5-имидазолларга мансуб бўлиб, кенг таъсир доирасига эга. Препаратга Peptostreptococcus spp., Clostridium spp., Bacteroides spp., Fusobacterium spp., Prevotella spp., Veilonella сезгир. Метронидазол содда ҳайвонлар - Trichomonas vaginalis, Giardia interstinalis (Lamblia intestinalis), Entamoeba histolytica ни ривожланишини тўхтатади. Препаратга сезгирлиги доимий бўлмаган Bifidobacterium spp., Eubacterium spp. ҳар доим ҳам сезгир эмаслар. Микроорганизмларнинг сезгир бўлмаган штаммлар: Propionibacterium, Actinomyces, Mobiluncus.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий даволаш учун вагинал суппозиторийлар кўринишида қўлланганда - препаратнинг тизимли сўрилиши минималдир.
Метронидазолга сезгир микроорганизмлар чақирган трихомонадали вагинит, бактериал вагиноз ва специфик бўлмаган вагинитларни маҳаллий даволашда ишлатилади.
Препарат фақат катта ёшдаги пациентларни даволаш учун рухсат этилади.
Метронидазол вагинал суппозиторийлари одатда таблетка ҳолидаги метронидазол билан қўлланади.
Трихомонадали вагинит. 1 вагинал суппозиторийдан 10 кун давомида 1 мартадан қўллаш буюрилади. Суппозиторийлар қинга чуқур киритилади. Даволашни метронидазол таблеткаларни бир вақтда перорал қабул қилиш ўтказиш керак: суткада 1 таблетка (250 мг) дан 2 марта 10 кун давомида буюрилади.
Носпецифик вагинитлар. 1 вагинал суппозиторий 7 кун давомида суткада 1 марта қинга чуқур юборилади.
Даволашнинг максимал давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак, даволаш курсларининг сони эса - йилига кўпи билан 3 марта.
Суппозиторийларни қўллаш усули.
Суппозиторийлар интравагинал (қин ичига) юборилади. Суппозиторийларни қисмларга кесиш мумкин эмас, чунки бундай ўзгаришлар фаол моддани тақсимланишини бузилишига олиб келиши мумкин.
Меъда-ичак тизими бузилишлари: эпигастриядаги оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиш, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини яллиғланиши, таъм билишни бузилишлари, анорексия, қайтувчан характерга эга панкреатитнинг жуда кам учрайдиган ҳолатлари.
Тери томонидан ўзгаришлар: тошма, қичиш, қизариш, эшакеми, иситма, ангионевротик шиш; жуда кам - анафилактик шок; якка ҳолларда - пустулёз тошмаси.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: периферик сенсор нейропатия, бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, жуда кам - энцефалопатия ҳолатлари (масалан, онгни чалкашиши), нимўткир мияча синдроми (масалан, атаксия, дизартрия, одимлашни бузилиши, нистагм, тремор), улар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетиши мумкин.
Рухий бузилишлар: психотик бузилишлар, шу жумладан онгни чалкашиши, галлюцинациялар.
Кўриш қобилиятини бузилиши: диплопия, миопия каби кўриш фаолиятини вақтинча бузилиши.
Гематология: якка ҳолларда - агранулоцитоз, нейтропения ва тромбоцитопения.
Жигар фаолиятини бузилиши: якка ҳолларда - жигар фаолиятининг тестларини қайтувчан характерга эга бўлган нормадан силжиши холестатик гепатит.
Даволаниш вақтида сийдик қизил-жигарранг бўлиб қолиши мумкин, бу метронидазолнинг метаболизми маҳсулотлари бўлган сувда эрийдиган пигментларнинг борлиги билан боғлиқдир.
Метронидазол ёки нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик; қон касалликлари, лейкопения (шу жумладан анамнездаги); ҳаракат координациясини бузилиши; марказий нерв тизими касаллиги (шу жумладан тутқаноқ); жигар етишмовчилиги (катта дозалар буюрилган ҳолларда); ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик (II-III уч ойликлари).
Билвосита антикоагулянтлар (масалан, варфарин) билан бир вақтда қўлланганда, метронидазол уларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин вақтини ошишига олиб келади. Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (масалан, векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Дисульфирамга ўхшаб, этанолни ўзлаштираолмасликни чақиради.
Метронидазолни дисульфирам билан бир вақтда қўлланиши турли неврологик синдромлар (онгни сусайиши, руҳий бузилишларни юз бериши) ни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Барбитуратлар (масалан, фенобарбитал) нинг таъсир остида, жигарда уни фаолсизланишини тезлашиши ҳисобага метронидазолнинг самарадорлиги пасаяди.
Циметидин билан бир вақтда қўлланганда қон зардобида метронидазолнинг даражаси ошиши ва ножўя теакцияларни ривожланиш хавфи кучайиши мумкин.
Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганда плазмада литийнинг концентрацияси ошиши мумкин.
Жигар фаолияти бузилган шахсларда қўлланилиши.
Жигар касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Педиатрияда ишлатилиши
Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар
Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида препарат фақат, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина ва шифокорнинг кузатуви остида қўлланиши мумкин.
Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқарувчи шахсларнинг эътиборини, препаратни қўллаш билан боғлиқ бош айланишини пайдо бўлиши мумкинлигига қаратиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: лейкопения, нейропатия, атаксия, қусиш.
Метронидазолнинг специфик антидоти маълум эмаслиги туфайли, симптоматик даволашни амалга ошириш тавсия этилади.
Вагинал суппозиторийлар 500 мг дан. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. №5 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга индивидуал картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«ФАРМАПРИМ» МЧЖ
Кринилор кўч., 5, Порумбень қиш., Криулень райони
Молдова Республикаси, MD-4829
www. farmaprim.md
Ko`p so`raladigan savollar
Liki.uz saytida TOP 3 ta mashhur mahsulotlar Metronidazol:
Eng past narxga ega Metronidazol brendining TOP 3 ta mahsuloti:
Liki.uz saytida Metronidazol narxi 2000 so'm dan 15000 so'm gacha
Liki.uz saytida Metronidazol mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Metronidazol (Metronidazole) Borisov ZTP tabletkalari 250 mg №10 (1 blister) | 2000 so'm |
Metronidazol (Metronidazole) Merrimed Farm infuzion eritmasi 500 mg / 100 ml, har biri 100 ml (flakon) | 3000 so'm |
Metronidazol Navbahor sanoat 250 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) | 3200 so'm |
Metronidazol (Metronidazole) Merrimed Farm tabletkalari 250 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) | 4100 so'm |
Metronidazol (Metronidazole) Radiks infuzion eritmasi 0,5%, 100 ml (flakon) | 4900 so'm |
Metronidazol Borisovskiy Zmp 250 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) | 5300 so'm |
Metronidazol VMG Pharmaceuticals eritmasi D / inf. 500 mg / 100 ml 100 ml (shisha) | 5800 so'm |
Metronidazol (Metronidazole) Reka-Med Farm infuzion eritmasi 5 mg/ml, 100 ml (flakon) | 8500 so'm |
Metronidazol (Metronidazole) Farmaprim vaginal süpozituarlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) | 14800 so'm |
Metronidazol Zinnur Service Farm tabletkalari 250 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) | 15000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent