Facebook Pixel Code

Metronidazol (Metronidazole) Dentafill Plus infuzion eritmasi 0,5%, 100 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 4100 so'm gacha 13300 so'm
Retsept bo'yicha
13 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Metronidazol (Metronidazole) Dentafill Plus infuzion eritmasi 0,5%, 100 ml (flakon)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: метронидазол - 5 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Тиниқ яшил тусли оч сариқ рангли эритма.

Инфузия учун эритма.

Микробларга ва протозойларга қарши восита. АТХ коди: J01XD01.

Фармакодинамикаси

Протозой ва микробларга қарши восита, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда бир ҳужайрали ҳайвонлар ҳужайра ичи транспорт оқсиллари 5-нитрогуруҳининг биокимёвий тикланиши билан боғлиқ. Тикланган 5-нитрогуруҳ, микроорганизмларнинг ҳужайра ДНК си билан ўзаро таъсирлашади, бу эса уларнинг нуклеин кислоталари ҳосил бўлишини тўсади ва бактерияларнинг нобуд бўлишига олиб келади.

Трихомонацид таъсири (юқорида келтирилган содда бир ҳужайрали ҳайвонларнинг 99% ни нобуд бўлиши), препарат концентрацияси 24 соат давомида 2,5 мкг/мл бўлганида кузатилади. Ушбу штаммлар учун МБК (минимал бостирувчи концентрация) 0,125-6,25 мкг/мл ни ташкил қилади. Анаэроб организмлар учун МБК90 8 мкг/мл ни ташкил қилади. Амоксициллин билан бирга қўлланганда Helicobacter pylori га нисбатан фаоллик намоён қилади (амоксициллин Метронидазолга нисбатан чидамлилик ривожланишини бартараф қилади).

Метронидазолга нисбатан аэроб организмлар ва факультатив анаэроблар чидамли, аммо аралаш флора мавжуд бўлганда (аэроб ва анаэроблар), оддий аэробларга нисбатан самарали бўлган антибиотиклар билан Метронидазол синергик таъсир кўрсатади.

Шишларнинг нурланишга нисбатан сезгирлигини оширади, алкоголга нисбатан сезувчанликни чақиради (дисульфирамсимон таъсир), репаратив жараёнларни кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси юборилган дозасига қараб чизиқли боғлиқликка эга бўлади. Препаратни 8 соат давомида вена ичига томчилаб 100-4000 мг дозада юборилиши орқали қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Cmax) чизиқли равишда эришилади - дозага қараб 6-40 мкг/мл ни ташкил қилади. 500 мг Метронидазол мавжуд бўлган эритмани бир марта оқим билан юборилиши, қон плазмасида ўртача 11,7-18 мкг/мл концентрациясини юзага келтиради. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга эришиш вақти (Tmax) - 30-60 минут, терапевтик концентрацияси 6-8 соат давомида сақланади. Вена ичига (в/и) 20 минут давомида 500 мг юборилганда қон плазмасидаги Cmax бир соатдан кейин - 35,2 мкг/мл, 4 соатдан кейин - 33,9 мкг/мл, 8 соатдан кейин - 25,7 мкг/мл; кейинги юборишлардаги препаратларнинг қондаги минимал концентрацияси (Cmin) - 18 мкг/мл. Нормал сафро ҳосил бўлишида, Метронидазолнинг в/и юборилганидан кейинги сафродаги концентрацияси, плазмадан сезиларли даражада кўпроқ бўлиши мумкин.

Плазма оқсиллари билан боғланиши - 10-20% ни ташкил қилади. Метронидазол юқори тақсимланиш ҳажмига эга (Vd): катталарда - 0,55 л/кг, янги туғилган чақалоқларда - 0,54-0,81 л/кг ни ташкил қилади.

Гидроксил гурухини кўшилиш, оксидланиш ва УДФ-глюкурон кислотаси қўшилиш йўллари орқали метаболизмга учрайди (30-60%). Асосий метаболит - 2 оксиметронидазол ҳам протозойларга ва микробларга қарши таъсир кўрсатади. Метронидазол, бактерицид концентрацияларга эришувчи юқори синга олиш қобилиятига эга, жумаладан:

  • ўпка;
  • буйраклар;
  • жигар;
  • бош мия;
  • тери;
  • орқа мия суюқлиги;
  • сафро;
  • сўлак;
  • амниотик суюқлиги;
  • абсцесс бўшлиғи;
  • вагинал шираси;
  • уруғ суюқлиги;
  • кўкрак сути.

Гемато-энцефал ва плацентар тўсиқлардан ўтади.

Чиқарилиши

Ярим чиқарилиш даври (T1/2), жигарнинг нормал фаолиятида 8 соатни (6 соатдан 12 соатгача) ташкил қилади. Жигарнинг алкоголли шикастланишида - 18 соатни (6 соатдан 12 соатгача), янги туғилган чақалоқларда: ҳомиладорликнинг 28-30 ҳафталик давридаги ўз вақтида туғилганларда тахминан 75 соатни, тегишли равишда 32-35 ҳафталигида - 35 соатни, 36-40 ҳафталигида - 25 соатни ташкил қилади.

Метронидазол ва у метаболитларининг тахминан 60-80% сийдик (20% ўзгармаган ҳолда), 6-15% - ичак орқали чиқарилади. Буйрак клиренси - 10,2 мл/мин.

Ўзига ҳос клиник ҳолатларидаги фармакокинетикаси

Жигар фаолияти сусайган беморларда метронидазол клиренсининг пасайиши кузатилади. Метронидазол ва асосий метаболитлар гемодиализ вақтида қондан тез чиқарилади (T1/2 2,6 соатгача қисқаради). Перитонеал диализ вақтида кам миқдорда чиқарилади.

  • протозойли инфекциялар:
  • ичакдан ташқари амёбиаз, шу жумладан жигар абсцесси, ичак амёбиази (амёбали дизентерия);
  • трихомониаз;
  • гиардиазис;
  • балантидиаз;
  • лямблиоз;
  • bacteroides spp. чақирган инфекциялар (жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus):
  • суяк ва бўғим инфекциялари;
  • марказий нерв тизими инфекциялари, жумладан менингит, бош мия абсцесси;
  • бактериал эндокардит;
  • плевра эмпиемаси ва ўпка абсцесси;
  • bacteroides турлари чақирган инфекциялар, шу жумладан Bacteroides fragi1is гуруҳи Clostridium, Peptococcus ва Peptostreptococcus турлари ҳам:
  • қорин бўшлиғи инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси);
  • кичик чаноқ аъзолари инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, аднексит ва бактериал вагиноз);
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (жумладан газли гангрена (анаэроб гангрена, мионекроз));
  • сепсис;
  • соҳта мембраноз колит (антибиотиклар қўлланиши билан боғлиқ);
  • оғир аралаш аэроб-анаэроб инфекцияларнинг мажмуавий муолажаси, шу жумладан парадонт касалликлари, жағ-юз соҳасидаги йирингли яллиғланиш жараёнлари;
  • helicobacter pylori билан боғлиқ гастрит ёки ўн икки бармоқ чак яраси;
  • жарроҳлик амалиётларидан кейинги асоратларни олдини олиш (айниқса ректал олди соҳасидаги гардиш ичакда кечувчи жарроҳлик аралашувлари, аппендэктомия, гинекологик опреациялар);
  • ўсмаси мавжуд бўлган беморларни нур билан даволашда - радиосенсибилизация воситаси сифатида, ўсманинг чидамлилиги унинг хужайра гипоксияси билан боғлиқ бўлган ҳолатларида қўлланади.

Буюрилаётган вақтда унга нисбатан аниқланган микроорганизмлар сезувчанлигини аниқлаш тавсия қилинади.

Доза касаллик оғирлиги, инфекция тури, организм ҳолати, беморнинг ёши, вазни ва буйраклар фаолиятига қараб аниқланади.

Вена ичига (в/и) юборилади - оқим билан ёки томчилатиб.

Катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга в/и томчилатиб бошланғич 500-1000 мг (7,5-15 мг/кг) дозада юборилади, инфузия давомийлиги - 30-60 минут, сўнгра ҳар 8 соатда 500 мг (7,5 мг/кг) дан 5 мл/мин тезликда юборилади. Ўртача даволаш курси - 7 кун (шаҳсий равишда аниқланади). Зарур ҳолатларда в/и юборилиши узоқ вақт давом эттирилади. Максимал суткалик дозаси - 4 г ни ташкил қилади. Кўрсатмаларга қараб суткасига 3 марта 200-400 мг дан ичга, тутиб турувчи қабулга ўтилади.

Олдини олиш мақсадда катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга жарроҳлик амалиётларидан олдин в/и томчилатиб 500-1000 мг дан, амалиёт ва эртаси куни - 1500 мг/сут (ҳар 8 соатда 500 мг дан). 1-2 кундан кейин ичга, тутиб турувчи қабулга ўтилади.

12 ёшгача бўлган болаларга аввалги схема бўйича бир марталик 7,5 мг/кг дозада буюрилади. Йирингли-септик касалликларда одатда 1 та даволаниш курси ўтказилади.

Радиосенсибилизация воситаси сифатида 160 мг/кг ёки тана сатҳидан 4-6 г/м2 ҳисобида, нурланишдан 30-60 минут олдин в/и томчилатиб юборилади. 1-2 ҳафта давомида, ҳар бир нурланиш сеансидан олдин қўлланади. Қолган нурланиш муолажаси даврида метронидазол қўлланилмайди. Бир марталик максимал дозаси 10 г, курслик - 60 г дан юқори бўлмаслиги керак. Нурланиш чақирган интоксикацияни бартараф қилиш учун глюкоза ёки натрий хлориднинг изотоник эритмалари қўлланади.

Ўзига ҳос клиник ҳолатларда қўлланиши

Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) ва креатинин клиренси (КК) 30 мл/мин ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда, максимал суткалик доза 1000 мг дан ошмаслиги, қабул қилишлар сони суткасига 2 марта бўлиши керак.

Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик белгилари (тери тошмаси, қичишиш, иситмали қалтироқ), эшакеми, тери гиперемияси, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан хатарли эксудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), ангионевротик шиш (Квинке шиши), анафилактик реакция.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, таъсирчанлик, юқори кўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, периферик невропатия (полиневропатия, нейропатия), кам ҳолларда (узоқ вақт қўлланганда) - тиришишлар, уйқучанлик, депрессия, координацияни бузилиши, атаксия, онгнинг чалкашиши, галлюцинациялар.

Юрак-қон томир тизими томонидан:ЭКГ да Т тишчасининг яссиланиши.

Нафас тизими томонидан: бурун битиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тилнинг караш билан қопланиши, оғиздан нордон, металл таъмининг келиши, оғиз қуриши, глоссит, стоматит, иштаҳа йўқолиши, диарея, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қориннинг пастки соҳасидаги тўлғоқсимон оғриқлар, ичак коликаси, қабзият, панкреатит, кам ҳолларда - холестаз, сариқлик.

Сийдик-таносил тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни ушлаб олмаслик, кандидоз, сийдикнинг қизғиш-жигаррангга бўялиши (метронидазол метаболити чақиради, клиник аҳамиятга эга эмас).

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: артралгиялар.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан:қайтарнейтропения ва лейкопения,кам ҳолларда - жигар ферментлари фаоллигининг ошиши.

Маҳаллий реакциялар: тромбофлебит (юборилган жойда оғриқ, қизариш ёки шиш).

  • препаратга нисбатан ўта юқори сезувчанлик (жумладан нитромидазолнинг бошқа ҳосилаларига);
  • лейкопения (жумладан анамнезида);
  • марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари (жумладан тутқаноқ);
  • қон касалликлари;
  • оғир жигар етишмовчилиги;
  • ҳомиладорлик ва лактацияда (йўлдошдан ўтади) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

  • буйрак/жигар етишмовчилиги;
  • жигар касалликлари (тўпланиши мумкин).

В/и юбориладиган метронидазолни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Глюкозанинг 10% ли эритмаси, бензилпенициллин натрийли (калийли) тузи, Рингер лактатли эритма билан фармацевтик номутаносиб.

Цефипин билан фармацевтик номутаносиб - битта шприцда юбориш мумкин эмас.

Бошқа гуруҳ антибиотиклари билан мувофиқ: беталактамлар, хинолонлар, аминогликозидлар ва бошқалар.

Сульфаниламидлар ва баъзи антибиотиклар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.

Бирга қўлланганида азтреонам метронидазол билан синергизм намоён қилади.

Анаэроб инфекцияларда спарфлоксацин метронидазол билан бирга муваффақиятли тарзда қўллаш мумкин.

Метронидазол амоксициллин, цефаклорнинг бактерияларга қарши фаоллигини оширади.

Метронидазол билан бирга қўлланганда ломефлоксациннинг (ломефлоксацин + пиразинамид + протионамид + этамбутол мажмуалари таркибида) "икки томонлама чидамлилиги" бўлмайди.

Ципрофлоксацин метронидазолнинг самарасини кучайтиради (ўзаро). Ципрофлоксацин (тинидазол + ципрофлоксацин мажмуалари таркибида) метронидазол билан биргаликда қўлланганда одатда синергизм кузатилади. Ципрофлоксацин метронидазол билан бирга анаэроб инфекцияларда қўллаш мумкин. Ципрофлоксацинни метронидазол билан бирга қўллашда плазмадаги улар концентрациясининг ўзгариши кузатилмаган.

Метронидазол астемизол, терфенадиннинг метаболизмни сусайтиради ва уларнинг плазмадаги концентрациясини оширади, бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Диданозин билан бирга қўлланганда, метронидазол қўшилганлиги сабабли панкреатит ва периферик нейропатиялар ривожланиши эҳтимоли ошади.

Препарат билвосита антикоагулянтлар (варфарин, аценокумарол) таъсирини кучайтиради, бу эса протромбин ҳосил бўлиш вақтини оширади, шунинг учун перорал антикоагулянтлар дозасига тузатиш киритиш зарур. Метронидазолни вена ичига юборишдан 24 соат олдин орал антикоагулянтлар қабулини тўхтатиш мақсадга мувофиқ.

Ацетальдегиддегидрогеназа ингибитори билан бирга қўлланилганида, метронидазол цианамид таъсирини кучайтиради, ушбу препаратларни бирга қўллашдан сақланиш лозим.

Алкоголь ва метронидазолнинг бир вақтда қўлланиши дисульфирамсимон реакцияларни чақириши мумкин (қоринда тўлғоқсимон оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, тери гиперемияси).

Дисульфирам (эспераль) билан бирга қўлланиши турли неврологик симптомлар ривожланишига олиб келиши мумкин - аддитив ҳаракат, психотик ҳолати пайдо бўлиш эҳтимоли, онгнинг чалкашиши (буюришлар орасидаги вақт оралиғи - 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак).

Жигардаги микросомал оксидланиш ферментларини кучайтирувчи препаратлар билан бирга буюрилиши метронидазолнинг чиқаришини кучайтириши мумкин, бу эса унинг плазмадаги концентрацияси камайишига олиб келади.

Циметидин метронидазол метаболизмини сусайтириши мумкин, бу эса унинг қон зардобидаги концентрацияси ошишига (ярим чиқарилиш даври ошади ва клиренси камаяди) ҳамда ножўя таъсирларни кўпайишига олиб келиши мумкин.

Литий препаратлари билан бирга қабул қилинганда (масалан, лития карбонат), унинг плазмадаги концетрацияси ошиши ва интоксикация белгилари ривожланиши мумкин, шунинг учун препаратни қабул қилишдан олдин литийнинг дозасини камайтириш ёки унинг қабулини даволаш вақтида тўхтатиб туриш лозим.

Нодеполяризацияланувчи миорелаксантлар (векурония бромид) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни таркибида натрий бўлган бошқа эритмалар билан бир вақтда юбориш, натрийнинг организмда тўпланиб қолишига олиб келиши мумкин.

Циклоспориннинг Метронидазол билан бир вақтда юборилиши, циклоспориннинг қон плазмасидаги даражаси ошишига олиб келиши мумкин, бу эса лаборатор назорат талаб қилади (циклоспориннинг қон плазмасидаги даражасини аниқлаш).

Метронидазол флуороурацил клиренсини камайтиради, натижада унинг токсиклиги ошади.

Метронидазол тегафуранинг биотрансформациясини камайтиради, қондаги концентрацияси, самараси ва токсик таъсирлар ҳавфини оширади.

Метронидазол билан даволаш вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян ман этилади (дисульфирамсимон реакциялар ривожланиш ҳавфи мавжуд: қоринда тўлғоқсимон оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, тери гиперемияси).

Жигар касалликларида Матералиннинг чиқарилиши секинлашади, бу эса унинг тўпланишига олиб келади. Бундай ҳолатда дозага тузатиш қиритиш зарур. Жигар энцефалопатияси бўлган беморларда эритмани эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Шунингдек глюкокортикостероидлар қабул қилаётган, шишларга мойиллиги, ҳамда марказий нерв тизимининг ўткир ва қийин кечувчи касалликлари бўлган беморларда ҳам эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Амоксициллин билан бирга 18 ёшдан кичик бўлган беморларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Лейкопенияда даволашни давом эттириш имконияти инфекцион жараённинг ривожланиш ҳавфига боғлиқ.

Беморлардаги атаксия, бош айланиши ва неврологик статуснинг бошқа ҳар қандай ёмонлашуви муолажа тўхтатишни талаб қилади.

Трепонемаларни ҳаракатсизлантириши ва Нельсоннинг сохта мусбат тестига олиб келиши мумкин.

Аёлларнинг трихомонадали вагинит ва эркакларнинг трихомонадали уретритини даволашда жинсий ҳаётдан сақланиш лозим. Жинсий шерикларнинг биргаликда даволаниши шарт. Даволаш ҳайз вақтида тўхтатилмайди. Трихомониаза муолажасидан сўнг навбатдаги учта ҳайздан олдин ва кейинги цикллар давомида назорат синамаларини ўтказиш лозим.

Лямблиоз муолажасидан сўнг, агар симптомлар сақланса, 3-4 ҳафтадан сўнг бир неча кунлик вақт оралиқлари билан 3 та аҳлат таҳлилини ўтказиш даркор (баъзи муваффақиятли даволанган беморларда инвазия натижасида юзага келувчи лактозани қабул қила олмаслиги, лямблиоз белгиларини эслатиши ва бир неча ҳафта ёки ой давомида сақланиб туриши мумкин).

Препарат аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, лактатдегидрогеназа фаоллигини, қондаги глюкоза даражасини аниқловчи натижаларни ўзгартириши мумкин.

Препаратни қўллаш мобайнида бир оз лейкопения аниқланиши мумкин, шунинг учун муолажа боши ва охирида периферик қондаги лейкоцитлар миқдорини назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Муолажа 10 кундан ортиқ давом этса, қоннинг доимий лаборатор назорати зарур.

Препаратни қўллаш давомида кандидознинг зўрайиши кузатилиши мумкин.

Марказий нерв тизими томонидан ножўя таъсирлари пайдо бўлганида автомобилни бошқариш ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Қўллаш мумкин эмас (Метронидазол йўлдош орқали ўтади).

Метронидазол қон плазмасидаги концентрациясига мувофиқ миқдорда она сутига ўтади. Она сутига нордон таъм бериши мумкин. Препаратни болага таъсир қилишдан сақланиш учун, даволаш вақтида ва тугаганидан кейин 1-2 кун ўтгунича эмизишни тўхтатиб туриш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атаксия, радиосенсибилизация воситаси сифатида қабул қилинганда - тиришишлар, периферик невропатия, эпилептик тутқаноқлар.

Даволаш: симтоматик. Маҳсус антидоти йўқ. Метронидазол ва унинг метаболитлари гемодиализда яхши чиқарилади. Перитонеал диализда оз миқдорда чиқарилади.

0,5% инфузия учун эритма. 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл, 500 мл в полиэтилен флаконларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

XK “Dentafill plyus”

Ўзбекистон Республикаси, 100209, Toшкент ш., Сирғали тумани, Чортоқ-Мағриб кўчалари кесишуви 1 уй. Teл/факс: (+99871) 218-67-45

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Metronidazol: 5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Metronidazol (Metronidazole) Dentafill Plus infuzion eritmasi 0,5%, 100 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Metronidazol (Metronidazole) Dentafill Plus infuzion eritmasi 0,5%, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Metronidazol (Metronidazole) Dentafill Plus infuzion eritmasi 0,5%, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Metronidazol hisoblanadi.