Mikrazim kapsulalari 25000 dona №40 (4 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4800 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Oshqozon-ichak traktining ishini normallashtirish uchun dorilar, Oshqozonning kislotaliligini oshirish uchun dorilar, Oshqozon osti bezi uchun dorilar, Pankreatit uchun dorilar, Ovqat hazm qilish uchun fermentlar, Metabolizm va metabolizmni tezlashtiradigan dorilar
Uchun ko‘rsatma Mikrazim kapsulalari 25000 dona №40 (4 blister x 10 kapsula)
1 капсула таркиби:
фаол моддалар: 10000 ТБ, 25000 ТБ, пакреатин кукунини сақловчи ичакда эрувчи 168 мг*,420 мг*, пеллетлар кўринишида 125 мг, 312 мг;
бу: протеаза 520 ТБ, 1300 ТБ, амилаза 7500 ТБ, 19000 ТБ, липаза 10000 ТБ, 25000 ТБ.
Ичакда эрувчи пеллет таркибига кирувчи ёрдамчи моддалар: метакрил кислотаси ва этилакрилат сополимери [1:1] (30% ли дисперсия кўринишида, қўшимча сақланган полисорбат-80, натрий лаурилсульфати) 25,3 мг/63,2 мг, триэтилцитрат 5,1 мг/12,6 мг, 30% ли симетикон эмульсиясини қуруқ массаси (32,6%) 0,1 мг/0,3 мг, шу жумладан: диметикон 27,8%, чўктирилган коллоид кремний 1,3%, муаллақ коллоид кремний 0,9%, метилцеллюлоза 2,5%, сорбин кислотаси 0,1%, сув 67,4%, тальк 12,6 мг/31,6 мг.
Капсула қобиғининг таркиби:
Корпуси: желатин 100% гача, сув 13-16%.
Копқоғи: желатин 100% гача, сув 13-16%, пунц бўёвчиси (понсо 4R) - 0,6666%/0,7999%, хинолин сариқ бўёвчиси - 0,1000%/0,3166%, патентланган кўк бўёвчиси - 0,0200%/0,0053%, титан диоксиди - 1,2999%/2,9574%.
Каттиқ желатин капсулалар №2 жигарранг қопқоқли тиниқ корпусли (10000 ТБ доза учун) ва №0 тўқ зарғалдоқ қопқоқли тиниқ корпусли (25000 ТБ доза учун).
Капсулаларнинг ичидагиси: цилиндрик ёки думалоқ шаклли ёки нотўғри шаклли, оч-жигаррангдан жигарранг ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли пеллетлар.
Капсулалар.
Овқат ҳазм қилувчи фермент восита. АТХ коди: А09АА02.
Микразим® - панкреатин пеллетлари капсулаларда. Препаратнинг таркибига овқатнинг оқсил, ёғ ва углеводларнинг ҳазм бўлишини таъминловчи ҳайвонларнинг меъда ости безининг табиий ферментлари - протеаза, липаза ва амилаза киради.
Микразим® препарати қабул қилинганидан кейин капсула, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган панкреатин пеллетларини ажратиб меъдада тез эрийди. Ўлчами кичиклиги туфайли пеллетлар овқат билан тез ва бир текис аралашади ва бир вақтда овқат луқмаси билан бирга енгил ўникки бармоқ ичакка, сўнгра эса ингичка ичакка ўтади, у ерда панкреатик ферментлар ажралиб чиқади ва овқатнинг оқсиллари, ёғлари ва карбонсувларини тез ва тўлиқ ҳазм бўлишига ёрдам бериб, фаол таъсир қила бошлайди.
Панкреатин пеллетларининг меъда ичидагиси билан тез аралашиши, уларни унда бир текис тақсимланиши, бир вақтда химус билан пассажи, шунингдек ферментларни ичакда ишлаши бошлангунича сақланиши (пеллетларнинг ичакда эрувчи қобиғи борлиги туфайли), овқат ҳазм қилишнинг юқорироқ фаоллигини ва препаратнинг таъсирини овқат ҳазм қилиш жараёнини табиийга максимал яқинлашишини таъминлайди. Микразим® нинг ферментатив фаоллиги ичга қабул қилинганидан сўнг 30-40 минутдан кейин максимал намоён бўлади, бу таъсирининг тез юз беришини таъминлайди.
Протеаза, липаза ва амилаза субстратлар билан ўзаро таъсир қилганидан сўнг ичакнинг пастки қисмларида фаоллигини йўқотади ва ичакдаги моддалар билан бирга организмдан чиқарилади.
Микразим® меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди ва фақат ингичка ичак ичида таъсир қилади.
Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигини ўринбосар даволаш: сурункали панкреатит, панкреатэктомия, нурлантиришдан кейинги ҳолат, диспепсия, муковисцидоз; метеоризм, ноинфекцион генезли диареяда қўлланади.
Овқат ҳазм бўлишини бузилиши (меъда ва ўникки бармоқ ичак резекциясидан кейинги ҳолат): меъда-ичак йўлларининг фаолияти нормал бўлган шахсларда овқатланишдаги бузилишлар ҳолида, ёғли овқатни, катта миқдордаги овқатни қабул қилиш, мунтазам овқатланмаслик, овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ва чайнаш фаолиятини бузилишларида, кам ҳаракатли ҳаёт тарзида, узоқ муддатли иммобилизацияда қўлланади. Ремхельд синдроми (гастрокардиал синдроми).
Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик текширишлар ва УТТ га тайёрлашда қўлланади.
Препаратнинг дозаси ёш, симптомларнинг оғирлиги ва парҳезнинг таркибига қараб шахсий равишда танланади. Дозани танлаш қайд қилинган Микразим® 10000 ТБ ва Микразим® 25000 ТБ дори препаратлари ёрдамида амалга оширилади.
Капсулалар ичга етарли миқдордаги ишқорий бўлмаган суюқлик (сув, мева шарбатлари) билан бирга қабул қилинади. Агар препаратнинг дозаси 1 капсуладан кўп бўлса, капсулаларнинг умумий миқдорини ярмини бевосита овқат қабул қилиш олдидан, бошқа ярмини эса овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. Агар бир марталик доза 1 капсула бўлса, уни овқат вақтида қабул қилиш керак.
Ютиш қийин бўлганида (масалан, болалар ёки кекса одамлар) капсулани очиш ва пеллетларни чайнашни талаб қилмайдиган овқатга (масалан, олма пюреси, йогурт) қўшиб бериш мумкин. Пеллетларни майдалаш ва чайнаш, шунингдек уларни рН 5,5 дан юқори бўлган овқатга қўшиш, уларнинг меъда ширасининг таъсиридан ҳимоя қилувчи қобиғини емирилишига олиб келади. Пеллетларнинг овқат ёки суюқлик билан ҳар қандай аралашмаси тайёрлангандан кейин дарҳол қабул қилиниши керак.
1,5 ёшгача бўлган болалар учун рухсат берилган доза суткада 50 000 ТБ ни; 1,5 ёшдан катта болалар учун суткада 100 000 ТБ ни ташкил қилади.
Панкреатинни қабул қилиш давомийлиги бир неча кундан (овқат ҳазм қилишни бузилиши) то бир неча ойлар ёки йилларгача (давомли ўринбосар даволаш) бўлиши мумкин.
Меъда ости безининг турли хил экзокрин етишмовчилигини ўринбосар даволаш.
Доза ташқи секретор етишмовчиликнинг даражасига, пациентнинг шахсий овқат ейиш одатлари ва ёшига қараб, шахсий равишда танланади.
Стеатореяда (аҳлатдаги ёғ суткада 15 г дан кўп)
Ич кетиши бўлганида, тана вазни камайганида ва парҳез жиддий самара бермаганида ҳар бир овқат қабул қилишда 25000 ТБ дан липаза буюрилади. Зарурати бўлганида ва яхши ўзлаштирилганида доза бир қабул қилишда липазани 30000-35000 ТБ гача оширилади. Дозани кейинги оширилиши, кўпчилик ҳолларда даволаш натижаларини яхшиламайди ва ташхисни қайта кўриб чиқишни, рационда ёғ миқдорини камайтиришни ва/ёки қўшимча протон насоси ингибиторлари препаратларини буюришни талаб қилади.
Ич кетишлари ва тана вазнининг камайиши билан кечмайдиган бироз намоён бўлган стеатореяда бир қабулга 10000 дан 25000 ТБ гача липаза буюрилади.
Муковисцидоз.
4 ёшдан кичик болалар учун бошланғич ҳисобли дозаси, ҳар бир овқатлантиришда тана вазнининг ҳар килограммига 1000 ТБ липазани, 4 ёшдан катта болалар учун ҳар бир овқатланда ҳар килограммига 500 ТБ липазани ташкил қилади. Доза касалликнинг оғирлиги, стеатореянинг яққоллиги ва нутритив статусга қараб шахсий равишда танланади. Кўпчилик пациентлар учун самарани бир маромда сақлаб турувчи доза суткада тана вазнининг ҳар килограмига 10000 ТБ дан ошмаслиги керак.
Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Препаратнинг катта дозалари ишлатилганида кам ҳолларда диарея, кўнгил айниши, қабзиятлар, эпигастрал соҳада дискомфорт кузатилади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемия ривожланиши мумкин.
Панкреатинни ёки препаратнинг айрим компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик. Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайишида қўллаш мумкин эмас.
Панкреатин темир препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, темирнинг сўрилишини пасайтириши мумкин.
Панкреатиннинг анча катта дозалари билан узоқ вақт даволанаётган болалар ва катталар мунтазам мутахассис кузатувида бўлишлари керак.
Ферментли даволашнинг самарасизлигини асосий сабаблари: ферментларни ўникки бармоқ ичакда, унинг ичидагиси билан оксидланиши натижасида фаолсизланиши; ингичка ичакнинг ёндош касалликлари (гижжа инвазиялари, дисбактериоз); пациентлар томонидан тавсия қилинган даволаш тартибини бажармаслик; ўз фаоллигини йўқотган ферментларни ишлатиш.
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши
Панкреатинни ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатилишини потенциал хавфлари тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун препаратни ҳомиладор ва эмизикли оналарга фақат, агар фойдали самараси мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина буюриш керак.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар
Алоҳида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: сийдик кислотасининг миқдорини сийдикда (гиперурикурия) ва қонда (гиперурикемия) ошиши. Болаларда қабзиятлар.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.
Капсулалар 10000 ТБ ва 25000 ТБ.
10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольга контур уяли ўрамларда.
1, 2, 3, 4 ёки 5 та контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
«АВВА РУС» АЖ, Россия, 610044, Киров ш., Луганская кўч., 53а уй.
Тел: (8332) 25-12-29, (495) 956-75-54, avva.com.ru.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Oshqozon-ichak traktining ishini normallashtirish uchun dorilar, Oshqozonning kislotaliligini oshirish uchun dorilar, Oshqozon osti bezi uchun dorilar, Pankreatit uchun dorilar, Ovqat hazm qilish uchun fermentlar, Metabolizm va metabolizmni tezlashtiradigan dorilar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mikrazim kapsulalari 25000 dona №40 (4 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Mikrazim kapsulalari 25000 dona №40 (4 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Mikrazim kapsulalari 25000 dona №40 (4 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Avva Rus hisoblanadi.