MR Papaverin gidroxloridi (MR Papaverini hydrochloridum) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3600 so'm)
Uchun ko‘rsatma MR Papaverin gidroxloridi (MR Papaverini hydrochloridum) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar)
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: папаверин гидрохлориди - 40 мг;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, D, L-метионини, инъекция учун сув.
Тиниқ, бироз сарғиш тусли суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Спазмолитик восита. АТХ коди: А03АD01.
Папаверин миотроп спазмолитик восита ҳисобланади. У силлиқ мушакларнинг тонусини пасайтиради, қисқарувчанлик фаолиятини камайтиради ва шу туфайли қон томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Папаверин циклик 3’,5’-аденозинмонофосфатни (цАМФ) хужайра ичида тўпланишини чақирувчи фосфодиэстераза ферментининг ингибитори ҳисобланади. цАМФни тўпланиши силлиқ мушакларнинг қисқарувчанлигини бузилиши ва спастик ҳолатларда уларни бўшашишига олиб келади. Препаратни марказий нерв тизимига таъсири кучсиз ифодаланган, фақат юқори дозаларда у бироз седатив самара кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилганида препарат қон зардоби альбуминлари билан мустаҳкам мажмуалар ҳосил қилади. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Тахминан 60% бирикмалар кўринишида, асосан фенол, глюкурон кислотаси билан ва оз миқдорда ўзгармаган шаклда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 1-3 соатни ташкил қилади.
- қорин бўшлиғи аъзоларининг силлиқ мушакларининг спазмлари (пилороспазм, спастик колит, холецистит, ўт-тош касаллигининг хуружлари);
- сийдик чиқариш йўлларининг спазмлари, буйрак санчиғи;
- бош мия қон томирларининг спазмлари;
- коронар қон томирларнинг спазмлари (масалан, ўткир миокард инфаркти, стенокардия билан боғлиқ);
- периферик қон томирларнинг спазмларида (эндартериит) қўлланади.
Препарат тери остига, мушак ичига ва вена ичига қўлланади.
Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга 2% ли эритма 0,5-2 мл (10-40 мг) дан тери остига ва мушак ичига юборилади, вена ичига эса 2% ли папаверин гидрохлоридининг 1 мл эритмаси (20 мг) 10-20 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтириб жуда секин, минутига 3-5 мл тезликда юборилади. Вена ичига юбориш самаралироқ. Кекса ёшдаги пациентлар учун даволашни бошида бир марталик доза 10 мг (0,5 мл 2% ли эритма) дан ошмаслиги керак. Тери остига ёки мушак ичига юборишда катталар учун максимал дозалар: бир марталик - 100 мг (5 мл 2% ли эритма), суткалик - 300 мг (15 мл 2% ли эритма); вена ичига юборишда: бир марталик - 20 мг (1 мл 2% ли эритма), суткалик - 120 мг (6 мл 2% ли эритма)ташкил қилади.
1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда препарат суткада 2-3 марта қўлланади. Бир марталик доза 0,7-1 мг/кг тана вазнига ташкил қилади.
Болалар учун максимал суткалик доза (юбориш усулидан қатъий назар): 1-2 ёш - 20 мг (1 мл 2% ли эритма), 3-4 ёш - 30 мг (1,5 мл 2% ли эритма), 5-6 ёш - 40 мг (2 мл 2% ли эритма), 7-9 ёш - 60 мг (3 мл 2% ли эритма), 10-14 ёш - 100 мг (5 мл 2% ли эритма) ташкил қилади.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: уйқучанлик, кўп терлаш, ҳолсизлик, бош оғриғи, бош айланиши.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, диплопия.
Меъда-ичак йўллари томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қабзият, оғиз бўшлиғини қуриши, диарея.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмиялар, тахикардия, артериал гипотензия, қисман ёки тўлиқ атриовентрикуляр блокада, асистолия, қоринчалар экстрасистолияси, қоринчалар хилпиллаши, коллапс.
Қон тизими томонидан: эозинофилия.
Нафас аъзолари томонидан: апноэ.
Дерматологик бузилишлар: тананинг юқори қисми, юз ва қўл терисининг гиперемияси; қичишиш; терида тошмалар, эшакеми.
Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Бошқалар: юбориш жойидаги реакциялар.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипотензия, атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, коматоз холат, нафас олишни сусайиши, моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш; глаукома, жигар етишмовчилиги, 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини камайиши натижасида, миокарднинг қисқарувчанлик фаолиятини яққол кучайиши кузатилади.
Метилдопа, леводопа, допегит - бу препаратларнинг самарадорлиги камаяди.
Антигипертензив воситалар - антигипертензив самара кучаяди.
МНТни сусайтирувчи препаратлар - бир вақтда қўлланганида бу препаратларнинг токсиклиги ошади.
Номутаносиблик. Натрий кофеин-бензоати билан кимёвий номутаносиб. Фақат тавсия қилинган эритувчи - 0,9% натрий хлориди эритмаси ишлатилсин.
Эҳтиёткорлик билан ва ўртача терапевтик дозадан пастроқ дозаларда препаратни буюриш керак:
- кекса ёшдаги ва холсизланган пациентларга;
- бош-мия жароҳати бўлган беморларга;
- сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга;
- қоринчалар устки тахикардияси, декомпенсация кўринишлари билан кечувчи оғир юрак етишмовчилиги бўлган беморларга;
- буйрак усти безларининг фаолиятини етишмовчилиги, гипотиреоз, простата безининг гиперплазияси, шок ҳолатларида.
Препаратни вена ичига жуда секин ва артериал босим, юрак қисқаришлари сони, электрокардиограмманинг назорати остида юбориш керак.
Стенозланувчи коронаросклерозда препаратнинг вена ичига инъекцияларини эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Кекса ёшдаги пациентларда гиперемия ривожланиши мумкин.
Чекиш препаратнинг самарадорлигини камайтиради.
Препаратни қўллаш даврида алкогол истеъмол қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Болалар. Препарат 1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препарат билан даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ёки бошқа мураккаб механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: кўришни бузилиши, диплопия, холсизлик, оғиз бўшлиғини қуриши, қабзият, тананинг юқори қисми терисини гиперемияси, гипервентиляция, нистагм, атаксия, тахикардия, артериал гипотензия, асистолия, қоринчалар хилпиллаши, коллапс. Препаратнинг юқори дозалари қўлланганида ва венага тез юборилганида аритмиялар ёки тўлиқ атриовентрикуляр блокада ривожланиши мумкин.
Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш. Даволаш симптоматик. Специфик антидоти йўқ.
Инъекция учун эритма. 2 мл дан ампулада; 10 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур-уяли ўрамда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«MERRYMED FARM» МЧЖ
Ўзбекистон республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўч., 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22
Papaverin: 20 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
MR Papaverin gidroxloridi (MR Papaverini hydrochloridum) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 600 so'm - 1 шт.
6 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
MR Papaverin gidroxloridi (MR Papaverini hydrochloridum) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
MR Papaverin gidroxloridi (MR Papaverini hydrochloridum) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
MR Papaverin gidroxloridi (MR Papaverini hydrochloridum) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Papaverin hisoblanadi.