Neyromak in'ektsiya uchun eritma 500 mg / 4 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 18000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Neyromak in'ektsiya uchun eritma 500 mg / 4 ml №5 (ampulalar)
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: цитиколин натрий 500 мг ёки 1000 мг;
ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш-яшил тусли эритма.
Инъекция учун эритма.
Ноотроп восита.
Ҳужайра мембранасининг (асосан фосфолипидларнинг) асосий ультраструктур компонентларини ўтмишдоши бўлиб, кенг таъсир доирасига эга шикастланган ҳужайра мембраналарини тикланишига ёрдам беради, эркин радикалларни ортиқча ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатиб, фосфолипазаларнинг таъсирини ингибирлайди, шунингдек апоптоз механизмига таъсир кўрсатиб, ҳужайраларнинг ўлимини олдини олади. Инсультнинг ўткир даврида шикастланган тўқималар ҳажмини камайтиради, холинергик ўтказувчанликни яхшилайди. Бош мия жароҳатларида посттравматик команинг давомийлиги ва неврологик симптомларнинг яққоллигини камайтиради. Бош мияни сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришда ва ўз-ўзига хизмат кўрсатишда ривожланадиган қийинчиликлар каби когнитив бузилишларни даволашда самаралидир. Препарат билан узоқ муддат даволаш мумкин, чунки цитиколин нафас жараёнига, пульс ва артериал босимга таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Цитиколин вена ичига ва мушак ичига юборилганида яхши сўрилади. Жигарда холин ва цитидин ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Парентерал юборилганидан сўнг плазмада холиннинг концентрацияси сезиларли даражада ошади. Цитиколин бош миянинг тузилмаларига аҳамиятли даражада тақсимланиб, холин фракцияси фосфолипид структураларига ва цитидин фракцияси цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тез киришади. Цитиколиннинг юборилган дозасини фақат 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан камроқ қисми буйраклар орқали ва тахминан 12% - СО2 билан бирга чиқарилади.
- ишемик инсультнинг ўткир даврида;
- ишемик ва геморрагик инсультни тикланиш даврида;
- бош мия жароҳатлари, ўткир ва тикланиш даврида;
- бош мияни дегенератив ва томирли касалликларидаги когнитив бузилишларда қўлланади.
Вена ичига (в/и) ва мушак ичига (м/и) юбориш учун эритма.
Препарат вена ичига инъекция ҳолида секин (5 минут давомида) ёки вена ичига томчилаб (минутига 40-60 томчидан) буюрилади. Вена ичига юбориш усули мушак ичига юбориш усулига нисбатан афзал ҳисобланади. Мушак ичига юборилганида препаратни айнан бир жойга такроран юборишдан сақланиш керак.
Ишемик инсульт ва бош мия жароҳатини ўткир даври: тавсия этилган дозаси 1000 мг ни ташкил этади, ташҳис қўйилганидан сўнг биринчи суткадан бошлаб ҳар 12 соат юборилади; даволаш давомийлиги камида 6 ҳафта. Даволаш бошланганидан сўнг 3-7 кундан кейин мушак ичига юбориш (суткада 1-2 инъекция) ёки оғиз орқали қабул қилишга (агар ютиш фаолияти бузилмаган бўлса) ўтиш мумкин.
Ишемик ва геморрагик инсультни тикланиш даври, бош мия жароҳатларидаги тикланиш даври, бош мияни дегенератив ва томирли касалликларидаги когнитив бузилишлар: тавсия этилган дозаси суткада 500-2000 мг ни ташкил этади. Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлиги касаллик симптомларини оғирлигига боғлиқ.
Онгни давомли бузилишларида касалликнинг биринчи босқичларидан бошлаб препаратни узлуксиз қўллаш мумкин.
Кекса ёшдаги пациентларга Нейромак препарати вена ичига ёки мушак ичига юборилганида унинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Ампула очилганидан сўнг эритмани зудлик билан ишлатиш керак. Препарат вена ичига юбориладиган изотоник эритмалар ва декстроза эритмасининг барча турлари билан мутаносибдир.
Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: уйқусизлик, бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалувчанлик, тремор, фалаж бўлган қўл-оёқларни увишиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, терини қичишиши, анафилактик шок.
Бошқалар: иситма, қисқа муддатли гипотензив таъсири, парасимпатик нерв тизимини рағбатланиши бўлиши мумкин.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
- ваготонияда (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисми тонусини юқори бўлганида) қўллаш мумкин эмас.
Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради.
Препаратни меклофеноксат сақловчи дори воситалар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.
Нейромакни қон кетишини тўхтатувчи воситалар, бош мия гипертензиясида қўлланадиган антигипертензив воситалар ва оддий перфузион суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Бош мия жароҳатларида бош мия ички босимини пасайтириш учун маннитол ва кортикостероид воситалар каби дори воситаларни буюриш керак.
Бош мияга қон қуйилганида цитиколиннинг бир марта қўлланадиган 500 мг дозасини ошириш мумкин эмас, бундай ҳолатда дозасини бўлиб (100-200 мг дан суткада 2-3 марта) қўллаш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни қўллаш мумкин.
Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида пациентлар автомобилни бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Препаратнинг заҳарлилиги паст бўлганлиги сабабли, ҳатто терапевтик дозалардан ортиқ дозаларда қўлланганида ҳам дозасини ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.
Инъекция учун эритма 500 мг/4 мл, 1000 мг/4 мл дан нейтрал шишали ампулада. 10 дона ампула қўллаш бўйича йўриқномаси ва очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
RADIKS ИИЧК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.
Sitikolin: 125 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Neyromak in'ektsiya uchun eritma 500 mg / 4 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Neyromak in'ektsiya uchun eritma 500 mg / 4 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Neyromak in'ektsiya uchun eritma 500 mg / 4 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Sitikolin hisoblanadi.
Neyromak in'ektsiya uchun eritma 500 mg / 4 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.