Facebook Pixel Code

Nimesulid ATM (Nimesulidum ATM) og'iz suspenziyasi uchun granulalar 2 g №30 (paketlar)


Uchun ko‘rsatma Nimesulid ATM (Nimesulidum ATM) og'iz suspenziyasi uchun granulalar 2 g №30 (paketlar)

фаол модда: нимесулид - 0,100 г;

ёрдамчи моддалар: сахароза ёки шакар, мальтодекстрин, апельсин ҳушбўйи, сувсиз лимон кислотаси, кетамакрагол.

Оч- сариқ рангли, ўзига хос апельсин ҳидли гранулаланган кукун.

Ичиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. AТХ коди: M01AX17.

Нимесулид - метансульфонанилидлар гуруҳи ностероид яллиғланишга қарши воситаси (НЯҚВ), яққол яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Терапевтик самараси унинг арахидон кислотасини метаболизмига таъсири ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларни биосинтезини, ЦОГ ни ингибиция қилиш йўли орқали пасайиши билан боғлиқ. ЦОГ-2 га селектив таъсири ҳисобига препарат меъда шиллиқ қаватида цитопротектор самарага эга бўлган простагландинлар синтезини бузмайди, бу ножўя самараларининг ривожланиши хавфини пасайтиради. Бундан ташқари, препарат гемостазга ва фагоцитозга таъсир қилмасдан липидларнинг перекисли оксидланишини сусайтиради, шунингдек нейтрофил гранулоцидлар томонидан супероксид анионларнинг ҳосил бўлишини камайтиради ва яллиғланишда ҳосил бўладиган эркин радикалларнинг ҳосил бўлишини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга (Смах) 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95% ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2-3 соатни, таъсирининг давомийлиги эса тахминан 6-8 соатни ташкил қилади. Жигарда тўқима монооксигеназалари томонидан биотрансформацияланади. Асосий метаболити бўлиб фармакологик фаол гидроксинимесулид ҳисобланади. Препаратнинг тахминан 98% организмдан асосан буйраклар орқали 24 соат давомида чиқарилади. Узоқ муддат қўлланганида организмда тўпланмайди.

Ревматоид артрит, остеоартрит, остеартроз, синовит, бурсит, тендинит, тендовагинит, анкилозловчи спондилоартрит (Бехтеров касаллиги), оғриқлар (шу жумладан бош, тиш, операциядан кейинги ва жароҳатлардан кейинги), иситма синдроми (инфекцион- яллиғланиш, гинекологик, урологик ва қон томир касалликларидаги), шунингдек юмшоқ тўқималарни ва таянч ҳаракат аппаратини травматик яллиғланиш, невралгия, миалгия, альгодисменорея.

Препаратни катталарга ичга овқатдан кейин буюрилади. Пакетчанинг ичидагиси бир стакан сувда эритилади. Ўртача бир марталик доза 100 мг суткада 2 мартани ташкил қилади. Кекса пациентларда препаратнинг дозаси шахсий танланади.

Препаратни одатда яхши ўзлаштирилади, аммо даволаш курсини бошида ёки катта дозаларда қуйидаги бузилишлар кузатилиши мумкин.

Марказий нерв тизими томонидан: кам - бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, энцефалопатия, (Рей синдроми), қўрқув ҳисси, асабийлик, қўрқинчли туш кўришлар. Доза камайтирилганида ва кейинчалик доза янада эҳтиёткорлик билан оширилганида бу ҳолатлар ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Меъда-ичак йўлларининг аъзолари томонидан: кам - диарея, кўнгил айниши, қусиш; баъзида - қабзият, метеоризм, гастрит; жуда кам - диспепсия, қора мойсимон ахлат, меъда-ичакдан қон кетишлар, меъда яраси ва перфорация.

Нафас аъзолари томонидан: кам - ҳансираш, бронхоспазм.

Юрк-қон томир тизими томонидан: кам - тахикардия, гипертензия, геморрагия, қуйилиш хисси.

Сезги аъзолари томонидан: жуда кам - кўришни бузилиши.

Тери қопламалари томонидан: гиперергик реакциялар (қичишиш, терини қизариши, тери тошмаси), терлаш, кам - эритема, дерматит, жуда кам - эшакеми, юзни шиши, Стивенс-Жонсон синдроми, ангионевротик шиш.

Жигар ва ўт-сафро чиқариш тизими томонидан: кам - гепатит, сариқлик, холестаз, жигар ферментларининг кўрсаткичларини ошиши мумкин.

Буйраклар ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам - дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, жуда кам- буйрак етишмовчилиги, олигурия, интерстициал нефрит.

Қон яратиш тизими томонидан: кам - анемия, эозинофилия, жуда кам - тромбоцитопения, панцитопения, пурпура.

Препаратнинг барча ножўя самаралари тўғрисида шифокорга хабар қилиш лозим.

  • ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан препаратнинг ҳар қандай компонентига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ ларга);
  • ўткир меъда-ичак қон кетишлари;
  • меъда ёки ўникки бармоқ ичакнинг зўрайиши босқичидаги яра касаллиги;
  • калла суяги ички қон қуйилишлари;
  • аспиринли астма;
  • буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) 30 мл/миндан кам);
  • қон ивишини оғир бузилишлари;
  • жигар етишмовчилиги;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври (эмизиш).

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, II тур қандли диабет.

Препаратни кўпчилик дори воситаларини плазма оқсиллари билан боғланиш жойидан сўриб чиқариши ва қонда эркин фракцияларни ошиши оқибатида уларнинг самарадорлиги ва токсиклигини ошириши мумкин (мунтазам шифокор назорати керак).

Препарат билан бир вақтда қўлланганида қоннинг ивишини камайтирувчи дори воситаларининг самаралари кучаяди, бунда литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши кузатилади.

Препаратни қўллаш фуросемиднинг таъсирини пасайтириши мумкин.

Шунингдек метотрексат қабул қилинганида ножўя таъсирларни юз бериши эхтимолини ошиши кузатилиши мумкин.

Нимесулидни плазма оқсиллари билан юқори даражасида боғланиши туфайли, бир вақтда гидантоин ва сульфаниламидлар билан даволанаётган пациентлар, қисқа вақт оралиғида текширишдан ўтган ҳолда шифокорнинг кузатуви остида бўлишлари керак.

Препарат циклоспориннинг нефротоксик таъсирини кучайтириши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда, юрак-томир касалликларида, шу жумладан артериал гипертензияда, қон кетишга мойилликда, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимини бузилишларида, буйраклар фаолиятининг бузилишларида (дозани камайтириш тавсия қилинади), антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан даволаш фонида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Кўришни бузилиши пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўҳтатиш ва окулистга мурожаат қилиш лозим. Узоқ муддат қўлланганида жигар ва буйракларнинг фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.

Қандли диабети бўлган беморлар ва паст калорияли парҳезга риоя қиладиган пациентлар препаратнинг таркибига сахароза киришини ҳисобга олишлари керак.

Препаратнинг таъсири транспорт воситаларини ҳайдовчиларига ва касби диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ одамларга ўрганилмаган, шунинг учун Нимесулид АТМ препарати билан даволаш даврида ишлаш вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: апатия, летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш (одатда беморларга бир маромда сақлаб турувчи парвариш кўрсатилганда қайтувчи), эпигастрия соҳасида оғриқлар, меъда-ичак қон кетишлари, артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактик реакциялар, кома.

Даволаш: махсус антидоти йўқ. Агарда дозани ошириб юборилиши оҳирги 4 соат давомида юз берган бўлса, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (катта одам учун 60-100 г), осмотик сургиларни қўллаш керак. Жадалланган диурез, гемодиализ препаратни оқсиллар билан юқори боғланиши туфайли самарасиз. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

2,0 г дан дори-дармонларни қадоқлаш учун қоғозли пакетчаларда.

30 пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«ATM PHARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100100, Ш. Руставели кўч. 45.

www.atmpharm.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Granulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
2 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
sashe
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Nimesulid ATM (Nimesulidum ATM) og'iz suspenziyasi uchun granulalar 2 g №30 (paketlar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Nimesulid ATM (Nimesulidum ATM) og'iz suspenziyasi uchun granulalar 2 g №30 (paketlar) ishlab chiqaruvchisi ATM Pharm hisoblanadi.