Facebook Pixel Code

Nimesulid

Tovarlar: 2
Nimesulid SD kukuni D / vnut. taxminan №30 (Sasha)
Sharq Darmon (O`zbekiston)
dan 36000 so'm
Retsept bo'yicha
в 13 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 36000 so'm (13 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Nimesulid SD kukuni D / vnut. taxminan №30 (Sasha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nimesulid SD kukuni D / vnut. taxminan №30 (Sasha)»

1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нимесулид - 0,100 г;

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, шакар, мальтодекстрин, апельсин хушбўйи, цетомакрогол (макроголнинг цетостеарил эфири).

Оч-сариқ рангли, апельсин ҳидли донадор кукун. 1 пакетчани 100 мл иллиқ сувда эритганда апельсин таъмли оқ рангли сариқ тусли суспензия ҳосил бўлади.

Ичиш учун суспензия тайёрлаш учун апельсин таъмли кукун.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. АТХ коди: М01АХ17.

Фармакодинамикаси

Нимесулид - сульфониламидлар синфига мансуб ностероид яллиғланишга қарши воситадир (НЯҚВ) яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва антиагрегант таъсир кўрсатади.

Нимесулид бошқа НЯҚВ га қараганда циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) селектив ингибиция қилади ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларнинг (Рg) синтезини сусайтиради; циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) бирга яққол сусайтирувчи таъсир кўрсатади (кам ҳолларда соғлом тўқималарда Рg синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлган ножўя самараларни чақиради).

Нимесулид миелопероксидаза ферментини ажралиб чиқишини ингибиция қилади, шунингдек (кислороднинг) эркин радикаллари хосил бўлишини ҳам сусайтиради, фагоцитоз ва хемотаксис жараёнларига таъсир қилмасдан, ўсмалар некрози омили ва яллиғланишнинг бошқа медиаторларининг ҳосил бўлишини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда сўрилиши - юқори (овқат қабул қилиш сўрилиш даражасига таъсир қилмай, сўрилиш тезлигини пасайтиради). ТСmax - 1,5-2,5 соат, таъсир давомийлиги - тахминан 6-8 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 97-99%, эритроцитлар билан - 2%, липопротеинлар билан - 1%, кислотали ά1-гликопротеидлар билан - 1%. Дозани ўзгартириш боғланиш даражасига таъсир қилмайди. Сmax - 3,5-6,5 мг/л. Тақсимланиш хажми - 0,19-0,35 л/кг. Аёлларнинг жинсий аъзолари тўқималарига киради, бир марта қабул қилинганидан кейин у ерда унинг концентрацияси плазмадаги концентрациясидан тахминан 40% ни ташкил қилади, яллиғланиш ўчоғининг кислотали мухитига (40%), синовиал суюқлигига (43%) яхши ўтади.

Гистогематик тўсиқлар орқали енгил ўтади. Жигарда тўқима изофермент цитохроми Р450 (CYP) 2C9 томонидан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити-4-гидроксинимесулид (25%), ўхшаш фармакологик фаолликка эга, лекин молекула ўлчамини камайиши оқибатида ЦОГ-2 ни гидрофоб канали бўйлаб метил гуруҳининг боғланишини фаол марказига тез диффузия қилиш қобилиятига эга. 4-гидроксинимесулид сувда эрувчан бирикма бўлиб, унинг чиқарилиши учун глютатион ва метаболизмни II фазасини конъюгацияси (сульфат гуруҳини қуйилиши, глюкуронизация ва бош.) талаб этилмайди. Нимесулиднинг Т1/2 - 1,56-4,95 соат, 4-гидроксинимесулидни - 2,89-4,78 соат. 4-гидроксинимесулид буйраклар орқали (65%) ва сафро билан (35%) чиқарилади, энтерогепатик қайта айланишга дучор бўлади. Давомли қўлланганда тўпланмайди.

Нимесулид қуйдагиларда буюрилади:

  • турли келиб чиқишга эга бўлган оғриқ синдроми (бош, тиш, хайз кўриш оғриқлари, жароҳатларнинг оқибати, операциядан кейинги даврдаги оғриқлар, ревматизмдаги оғриқлар ва бош.);
  • инфекцион-яллиғланиш касалликдарида (жароҳат ва операциядан кейинги яллиғланишлар);
  • таянч-харакат тизимининг дегенератив ва яллиғланиш касалликларида (артритлар, остеоартрозлар, остеохондрозлар, бурсит, радикулит, ревматизм ва бош.);
  • урологик, гинекологик касалликларида.

Бу восита давомли даволашда ҳам, кучли оғриқ синдромларини енгиллаштириш учун ҳам тўғри келади.

Ичга 1 пакетчадан кунига 2 марта овқатдан кейин, ичидагиси 1 стакан сувда эритилади. Тайёрланган эритмани сақлаш мумкин эмас. Катталар учун максимал суткалик доза - 400 мг.

Нимесулид 12 ёшдан ошган пациентларни даволаш учун қўлланилади. Нимесулид билан даволашнинг максималлиги 15 кунни ташкил этади.

Препарат қўлланганида даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида асосан қуйидаги ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин:

аллергик реакциялар: камдан-кам холларда-қичишиш, тошма, кўп терлаш; кам холларда ўта сезувчанлик, эритема, дерматит; жуда кам холларда - анафилактоид реакциялар, эшакеми, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми);

меъда-ичак йўллари томонидан: кўпинчағ-кўнгил айниши, қайт қилмоқ, камдан кам холларда- қабзият, метеоризм, гастрит; жуда кам холларда- қорин оғриғи, диспепсия, стоматит, қатросифат ич келиши, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакда қон кетиши, пептик яра, ярани тешилиши ёки меъда-ичак қон кетиши; жуда кам холлардағ гепатит, молниенос гепатит, сариқлик, холестаз, жигар ферментларини фаоллигининг ошиши.

юрак-қон томир тизими томонидан: камдан-кам холларда- артериал гипертензия, тахикардия, ўзгарувчан қон босими, оқиб келишлар.

Марказий нерв тизими томонидан: камдан кам холларда-бош айланиши, кам холларда-қўрқув ҳисси, асабийлик, жуда кам холларда- бош оғриғи, уйқучанлик, энцефалопатия (Рейе синдроми);

руҳий бузилишлар: хавотирлик хисси, дахшатли туш кўришлар;

кўриш органи томонидан: кам холларда-ноаниқ кўриш;

сийдик тизими томонидан: кам холларда- дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, олигурия, камдан-кам холларда- буйрак етишмовчилиги, олигурия, интерстициал нефрит;

қон яратиш тизими томонидан: кам холларда-анемия, эозинофилия, гемаррогик синдром, камдан-кам холларда- тромбоцитопения, панцитопения, тромбоцитопеник пурпура;

нафас аъзолари томонидан: кам холларда-нафас сиқилиши, камданғкам холларда- астма, бронхоспазм, айниқса ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда;

умумий бзилишлар: кам холларда- ҳолсизлик, астения, жуда кам холларда- гипотермия.

бошқалар: гиперкалиемия.

Нимесулидга ёки препаратининг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик.

Ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ бўлган гиперергик реакциялар (анамнезида) масалан бронхоспазм, ринит, эшакеми бўлиши мумкин.

Ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ ни ўзлаштираолмаслик билан боғлиқ бўлган бронхиал астма, буруннинг рецидив полипози ёки бурунёндош бўшлиқлари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган (шу жумладан анамнезида) кечиши.

Нимесулидга (анамнезида) гепатотоксин реакциялар. Потенциал гепатотоксик дори воситалар), масалан парацетамол ёки бошқа оғриқ қолдирувчи ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларни бирга (бир вақтда) қабул қилиш.

Жигар етишмовчилиги ёки жигарни хар қандай фаол касалликлари. Алкоголизм, наркотикка қарамлик.

Ичакни яллиғланиш касалликларини (Крон касаллиги, носпецифик ярали колит).

Меъда ёки ўн икки бармоқ ича яра касаллигини зўрайиш босқичида анамнезида меъда-ичак йўллари яра перфорацияси ёки қон кетиши зўрайиши босқичида.

Анамнезида цереброваскуляр қон кетишлари ёки бошқа қон кетишлари, шунингдек қон оқиши билан кечувчи касалликларни бўлиши.

Қон ивишини оғир реакциясида бузилишлари.

Оғир даражадаги юрак етишмовчилиги.

Оғир даражада буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/минут), тасдиқланган гиперкалиемия.

12 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик ва лактация даври.

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипертензия, СЮЕ, қандли диабетни 2 типи.

Анамнезида МИЙ ярали шикастланишлари Helicobacter pylori чақирган инфекциялар борлиги; кексалик ёши; НЯҚВ олдиндан узоқ муддат қўллаш; оғир даражадаги соматик касалликларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Қуйидаги препаратлар: антикоагулянтлар (масалан, варфарин), антиагрегантлар (масалан, ацетилсалицил кислотаси, клопидогрел), перорал глюкокортикостероидлар (масалан, преднизолон), серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (масалан, циталопрам, флуоксетин, пароксетин, сертралин) билан ёндош даволашда эхтиёт бўлиш керак.

Фармакодинамик ўзаро таъсирлар:

Глюкокортикостероидлар: меъда-ичак яраси ёки қон кетишларини хафини оширади.

Антитромбоцитар воситалар ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (SSRIs), масалан, флуоксетин: меъда-ичакдан қон кетиши хафини оширади.

Антикоагулянтлар: НЯҚВ варфарин каби антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Қон кетишининг юқори хавфи туфайли коагуляциянинг оғир бузилишлари бўлган пациентларда бундай мажмуа тавсия этилмайди ва қўллаш мумкин эмас. Агар мажмуавий даволаш зарур бўлса, қон ивиши кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Диуретиклар: НЯҚВ диуретикларни таъсирини сусайтириши мумкин. Соғлом кўнгилиларда нимесулид фуросемид таъсири остида натрийни чиқарлишини, камроқ даражада калий чиқарилишини вақтинча пасайтиради ва хусусан диуретик самарани камайтиради.

Нимесулид ва фуросемидни бирга қабул қилиш фуросемиднинг буйрак клиренсини ўзгаришсиз фуросемиднинг эгри чизиқ остидаги майдонни (AUC) (тахминан 20%) камайишига ва кумулятив чиқарилишини камайишига олиб келади.

Буйрак томонидан бузилишлар ёки юрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда фуросеимд ва нимесулидни бирга буюриш эхтиёткорликни талаб этади.

ААФ ингибиторлари ва ангиотензин-II рецепторлари антагонистлари: НЯҚВ антигипертензив препаратларини таъсирини пасайтириши мумкин. Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) бўлган пациентларда ААФ ингибиторлари, ангиотензин-II рецепторлари антагонистлари ёки циклооксигеназа тизимини сусайтирувчи моддалар (НЯҚВ, антиагрегантлар) бирга буюрилганда буйрак фаолиятини ёмонлашиши ва одатда қайтувчан бўлган ўткир буйрак етишмовчилиги келиб чиқиши мумкин Нимесулидни ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин-II рецепторлари антагонистлари билан бирга қабул қилувчи пациентларда бу ўзаро таъсирини эътиборга олиш керак. Шунинг учун бундай препаратларни бирга қабул қилишни эхтиёткорлик билан буюриш керак, айниқса кекса пациентларда. Пациентлар етирали миқдорда суюқлик қабул қилишлари керак, буйрак фаолиятини эса мажмуавий даволаш бошлагандан кейин синчковлик билан назорат қилиш керак.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар:

Литий препаратлари билан даволанаётган пациентларга нимесулид буюрилганда плазмада литийнинг концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш керак, чунки НЯҚВ литийнинг клиренсини камайтириши хақида маълумотлар бор, бу қон плазмасида литийнинг концентрациясини ва унинг токсиклигини ошишига олиб келади.

Нимесулид CYP2C9 изофермент фаоллигини сусайтиради. Бу ферментнинг субстрактлари ҳисобланган дори воситаларини нимесулид билан бир вақтда қўлланилганда, бу препаратларнинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин.

Метотрексатни қабул қилишдан 24 соат олдин ёки кейин нимесулид буюрилганда эхтиёткорликка риоя қилиш талаб этилади, чунки бундай холатларда метотрексатнинг плазмадаги даражаси ва мувофиқ равишда ушбу препаратнинг токсик самаралари ошиши мумкин.

Буйрак простагландинларига таъсири туфайли нимесулид мансуб бўлганн простагландинлар синтетазалари ингибиторлари циклоспориннинг нефротоксиклигини ошириши мумкин.

Ножўя самаралари ривожланиши хавфини пасайтириш учун, минимал самарали дозани қисқа вақт давомида қўллаш керак. Агар беморнинг холати яхшиланмаса, даволашни тўхтатиш керак.

Жигар ферментлари даражасини ошиши ёки жигар шикастланишининг белгилари пайдо бўлган холда (масалан, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, чарчоқлик хисси, тўқ рангли сийдик) препаратни бекор қилиш керак. Бундай беморларга кейинчалик нимесулидни буюриш ман этилади.

Нимесулид билан даволаш вақтида гепатотоксик препаратларни, анальгетикларни, бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бир вақтда қўллашдан, шунингдек алкогол истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Препаратни қўллашни хар қандай вақтида огохлантирувчи симптомлар билан ёки уларсиз, анамнездаги меъда-ичак асоратлар билан ёки уларсиз, меъда-ичак қон кетиши ёки яра/перфорация ривожланиши мумкин. Меъда-ичак қон кетиши ёки яра пайдо бўлганда препаратни бекор қилиш керак.

Меъда-ичак бузилишлари, ярали колит ёки анамнезида Крон касаллиги бўлган пациентларга нимесулидни эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга препаратни эхтиёткорлик билан буюриш керак, чунки уни қўллаш буйрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши холида препаратни бекор қилиш керак.

Пепаратни қфбул қилиш юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсултни хавфининг бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг пайдо бўлиши хавфини эҳтимоли юқори дозалар қўллаганида ва препарат билан узоқ вақт даволаганда купроқ. Шифокор томонидан тавсия этилган доза ёки даволаш давомийлигини оширманг.

Шунингдек, анамнезда юқори қон босими ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар эҳтиётколикка риоя қилишлари лозим, чунки НЯҚП ни қабул қилишда суюқликни тутилиб қолиши ва шишлар тўғрисида хабар берилган.

Кекса ёшдаги беморларда препаратни қабул қилиш оқибатида кўпроқ ножўя самаралари, шу жумладан меъда-ичак қон кетишлари, перфорациялар, юрак, буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши ривожланади. Шунинг учун пациентнинг холатини мунтазам клиник назорат қилиш тавсия этилади.

Геморрагик диатези бўлган беморларда нимесулид тромбоцитлар фаолиятини издан чиқариши мумкинлиги туфайли, уни доимий назорат остида эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агарда препарат билан даволаниш вақтида Сизда шамолаш ёки гриппга ўхшаш симптомлар (умумий ҳолсизлик, хасталик, этни ювушиши ёки валтирашни ҳис этиш) бошланса, препарат қабул вилиши тўхтатиш ва пайдо бўлган симптомлар тўғрисида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беришингиз керак, чунки препарат фертилликни пасайтириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари. Доза ошириб юборилганда апатия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи кузатилиши, шунингдек меъда-ичак қон кетиши, артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактик реакциялар ва кома пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш. Специфик антидоти мавжуд эмас. Доза ошириб юборилган холда симптоматик даволаш ўтказилади. Беморлар биринчи 4 соатлар давомида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир (60 дан 100 г гача катта одамда) қабул қилиш керак. Гемодиализ самарасиз. Буйрак ва жигар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак.

Ичиш учун суспензия тайёрлаш учун апельсин таъмли кукун 2,0 г ёки 3,0 г №5, №10, №15, №20, №25, №30, №40, №50 пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан биргаликда картон қутиларга жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Sharq Darmon, OOO, Узбекистан.

Nimesulid narxi dan boshlanadi 36000.00
Nomi Narxi so'm
Nimesulid SD kukuni D / vnut. taxminan №30 (Sasha) 36000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish