Nistatin (Nystatin) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 9500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Nistatin (Nystatin) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нистатин 500 000 ТБ;
ёрдамчи моддалар: қанд, кальций стеарати, тальк, картошка крахмали, метилцеллюлоза, полисорбат-80, титан диоксиди, хинолин сариғи Е 104, апельсин сариғи Е 110.
Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, яшил тусли оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ичакдаги микробларга қарши воситалар. Антибиотиклар.
Candida тури ачитқисимон замбуруғларга қарши юқори фаолликка эга замбуруғларга қарши полиен антибиотикдир. Препаратга резистентлик жуда секин ривожланади.
Меъда-ичак йўлларининг нистатинга сезгир Candida тури ачитқисимон замбуруғлари томонидан чақирилган инфекцияларини даволаш учун, меъда-ичак йўлларида Candida тури замбуруғларини ўсишига олиб келувчи препаратлар (масалан, кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар, кортикостероидлар, цитостатиклар) даволаниш вақтида қўлланилади.
Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар буюрилади.
Катталарга 500000 ТБ дан 3-4 марта буюрилади. Суткалик доза 1500000-3000000 ТБ, оғир ҳолларда 4000000-6000000 ТБ гачани ташкил этади.
Даволаш давомийлиги 2 ҳафтани ташкил этади ёки Candida ни ўсишига олиб келувчи препаратлар билан даволаш қанча давом этса, шунча давом этади.
13 ёшдан ошган болаларга 500000 ТБ дан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги 10-14 кун. Зарурат туғилганида даволаш вақти узайтирилиши мумкин.
Таблеткаларни чайнамасдан ютилади.
Ушбу дори шакли 13 ёшдан кичик болалар учун мўлжалланмаган. Ушбу ёш гуруҳи пациентлари учун суспензия тайинланиши лозим.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизда аччиқ таъм, диспептик кўринишлар, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, диарея.
Аллергик реакциялар: тана ҳароратини ошиши, эт увишиши, тери тошмаси, эшакеми, қичишиш, бронхоспазм, ангионевротик шиш, шу жумладан юзни шиши, кам ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми.
Бошқалар: фотосенсибилизация, тахикардия, носпецифик миалгиялар; замбуруғларнинг резистент шаклларини тарқалиш хавфи бўлиши мумкин, бу препаратни бекор қилишни талаб қилади.
Юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялар ёки дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича ушбу йўриқномасида кўрсатилмаган ножўя реакциялар юз берган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Дори воситасининг фаол моддаси ёки ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Нистатинни клотримазол билан бирга қўлланганда клотримазолнинг фаоллиги пасаяди.
Препарат тизимли микозларни даволаш учун қўлланмайди.
Даволаш кусини тўлиқ ўтказиш керак. Бутун даволаш курси давомида даволаш схемаси ва тартибига қатъий риоя қилиш, препаратни тенг вақтлар оралиғида қабул қилиш ва дозани ўтказиб юбормаслик керак. Доза ўтказиб юборилганида иложи борича уни тезроқ қабул қилиш керак; агар навбатдаги дозани қабул қилиш вақти деярли келган бўлса, ўтказиб юборилагнини ўрнига икки баробар дозани қабул қилинмасин.
Нистатин қуёш нурларига нисбатан терининг сезувчанлигини ошириши мумкин. Шунинг учун даволаш вақтида тўғри қуёш нурларидан ва сунъий ультрабинафша нурланишидан сақланиш керак.
Препарат қанд сақлайди. Фруктозани ўзлаштира олмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар дори воситасини қабул қилишлари мумкин эмас.
Ножўя реакциялари ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.
Ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида қўлланиши. Нистатин меъда-ичак йўлларидан жуда оз миқдорда сўрилишига қарамай, ҳомиладор аёл томонидан дори воситасини қабул қилиш ҳомилага зарар келтириши ҳозирги вақтгача номаълум. Препаратни фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ёки чақалоқ учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Нистатинни она сути билан ажралиб чиқиш-чиқмаслиги номаълум, шунинг учун нистатинни лактация даврида қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак.
Автотранспортни ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятга таъсири
Нистатин терапевтик дозаларда қўлланганда транспорт воситалари ва машина қурилмаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препаратни қўллаганда ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишининг кўринишлари таърифланмаган.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Белмедпрепараты” РУК Беларусь Республикаси, 220007, Минск.
Nistatin: 500000 BIRLIK/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Nistatin (Nystatin) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 6100 so'm - 10 шт.
13 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Nistatin (Nystatin) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Nistatin (Nystatin) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Nistatin (Nystatin) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Nistatin hisoblanadi.